Kadastr - Live
4.47K subscribers
4.53K photos
728 videos
16 files
3.01K links
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
Download Telegram
#Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг биринчи ўринбосари этиб Атабек Валиджанович Аллаберганов тайинланди.

Атабек Аллаберганов Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш, ерни масофадан туриб зондлаш, геодезия ва картография ҳамда аэрогеодезия йўналишларига раҳбарлик қилади.

А.Аллаберганов бунга қадар Ўзбекистон Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комлекс таҳлил қилиш департаменти иқтисодий ривожланиш соҳасида тизимли таҳлил қилиш ва янги ташаббусларни ишлаб чиқиш шўъбаси етакчи инспектори лавозимида фаолият юритган.
#Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг ўринбосари этиб Тулқин Мансурович Абдуллаев тайинланди.

Тулқин Мансурович Агентликда ер, кадастр ва геодезия назоратини, давлат картография-геодезия фонди ҳамда давлат ер лойиҳалаш ишлари йўналишларига раҳбарлик қилади.
#Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори ўринбосари этиб Мирсаид Садикович Мирмаксудов тайинланди.

Мирсаид Садикович Агентликда Давлат кадастрларини юритиш, IT-технологиялар, компьютерлаштириш, ахборот хавфсизлигини ҳамда геоахборот технологияларини жорий этиш, шунингдек, Давлат кадастрлари палатаси йўналишларига раҳбарлик қилади.

М.Мирмаксудов бунга қадар Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор УЗИНФОКОМ бош директор ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.
#Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг ўринбосари - “Геоинновация маркази” давлат унитар корхонаси директори этиб Абдушукур Хамидович Абдуллаев тайинланди.

Абдушукур Хамидович Агентликда учувчисиз учиш қурилмаларидан (дронлар) фойдаланиш ва уларни таъмирлаш ишлари ҳамда соҳа бўйича кадрлар тайёрлаш масалларига раҳбарлик қилади.

А.Абдуллаев бунга қадар Давергеодезкадастр қўмитаси раиси ўринбосари, “Геоинновация маркази” давлат унитар корхонаси директори лавозимида фаолият юритиб келган.
#тайинлов
Давлат кадастрлари палатасига раис тайинланди

Жорий йилнинг 28 октябридаги буйруқ билан Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси раиси лавозимига Валиев Мохир Камолович тайинланди.

Эслатиб ўтамиз Мохир Валиев 2020 йил январдан бугунга қадар Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази директори вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.
#тайинлов

Файзуллаев Мурат Мухтарович
Кадастр агентлигининг Ер ва кадастр назорати бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Мурат Мухтарович бунга қадар Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Telegram Instagram YouTube Facebook
#тайинлов

Ғаниев Абдусалим Мустафақулович
Кадастр агентлигининг Геодезия назорати бошқармаси, лойиҳаларни экспертизадан ўтказиш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Абдусалим Мустафақулович бунга қадар Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Telegram Instagram YouTube Facebook