Kadastr - Live
4.7K subscribers
4.53K photos
728 videos
16 files
3.01K links
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
Download Telegram
Президент Қорақалпоғистон Республикасида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Умумий қиймати 887 миллион доллардан зиёд бўлган яна 711 та лойиҳа ҳақида маълумот берилди. Уларнинг натижасида қарийб 222 миллион долларлик ишлаб чиқариш қуввати ташкил этилиб, 22 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилади.
Давлатимиз раҳбари ресурсларни тўла ишга солиб, қайта ишлашни чуқурлаштириш, аҳолига доимий даромад манбаи яратиш юзасидан кўрсатмалар берди.

Президент ознакомился с презентацией инвестиционных проектов, которые будут реализованы в Республике Каракалпакстан.
Представлена информация о сформированных 711 проектах на сумму более 887 миллионов долларов. Это позволит организовать производство и создать свыше 22 тысяч рабочих мест.
Глава государства дал указание в полной мере задействовать имеющиеся ресурсы и углубить переработку сырья, создать населению источники постоянного дохода.

#Mirziyoyev #taqdimot #Qoraqalpogiston #investitsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
📌 Бугун соат 15:00 да "Сурхондарё вилояти матбуот уйида Кадастр агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси масъуллари иштирокида "Давлат ер ва кадастр назорати бўйича амалга оширилаётган ишлар" мавзусида Матбуот анжуман бўлиб ўтади.

Манзил: Термиз шаҳри Баркамол авлод кўчаси 30-уй (Матбуот уйи биноси).

Ушбу матбуот анжуманига журналист ва блогерларни таклиф этамиз.

Telegram Instagram YouTube Facebook
🏢 Кадастр ҳужжатини қилиш учун қуйидаги ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатлардан бири тақдим этилиши керак.

‼️ Булар:

🔷 олди-сотди, хадя, айрибошлаш шартномалари;
🔷 давлат ордери;
🔷 ҳокимият ёки суд қарорлари;
🔷 аукцион баённомаси;
🔷 қурилиши тугалланган бинони фойдаланишга кабул килиш далолатномаси;
🔷 кўчмас мулкни устав жамғармасига бериш шартномаси ёки чиқариш шартномаси.

Telegram Instagram YouTube Facebook
🗺 Тошкент вилоятидаги ер майдонлари ва бино иншоотларни ялпи хатловдан ўтказииши ҳақида хабар берган эдик.

Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси Ахборот хизмати хабарига кўра 🏠 Ялпи хатлов давомида янги объектлар аниқланмоқда.

Вилоятида бугунга қадар 41 908 та кўчмас мулк объектлари хатловдан ўтказилган.

Ялпи хатлов давомида 83 гектар ер майдонида жойлашган 5 398 та қўшимча қурилган объектлар аниқланган.

🟢Шунингдек, 34 гектар ер майдонида жойлашган 308 дан ортиқ бўш ер участкалари аниқланди.

Telegram Instagram YouTube Facebook
‼️ДИҚҚАТ‼️

Қадрли фуқаролар ва тадбиркорлар
Сиз Кадастр соҳасида ўз лавозимини суиистеъмол қилаётган, тамагирлик ва коррупцияга қўл ураётган ходимлар тўғрисида маълумотга эга бўлсангиз, Кадастр агентлигининг Комплаенс назорат хизматига ☎️71-202-84-01 телефон рақами орқали ёки ушбу ҳавола орқали хабар беринг.

🚷 Юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун бўш ер участкалари

1 батафсил
2 батафсил

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
💳 Кадастр паспортини олиш учун қаерга мурожаат қилинади?

🏢 Давлат хизматлари марказига(ДХМ) ўзи келиб ёки
🌐 Ягона интерактив давлат хизматлари портали(ЯИДХП) орқали мурожаат қилинади.

🏢 ДХМ ёки 🌐ЯИДХП: Сўровномани тегишлиги бўйича Давлат кадастрлари палатасининг худудий филиалига юборади.

КАДАСТР ФИЛИАЛИ:
📏📐📝 Жойига чиқиб ўлчов ишларини амалга оширади ва тўлов миқдори қиймати кўрсатилган хабарномани (инвойс) 🏢 ДХМга, ариза берувчига 🌐 ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.

📍Объект манзилини белгилайди ёки ўзгартиради (талаб этилганда).

💳 Регламентда кўрсатилган (объект мураккаблигига қараб) муддатларда кадастр паспортини тайёрлайди.

🏢 ДХМ ёки 🌐 ЯИДХП: Хабарномани (инвойс) ариза берувчига беради. Реал вақт режимида.

👨🏻‍💼👩🏼‍💼 Ариза берувчи: Хабарномада (инвойс) белгиланган тўловни амалга оширади.

🏢 ДХМ ёки 🌐ЯИДХП: Тизимдан кадастр паспортини юклаб олади (чоп этади) ва ариза берувчига кадастр паспортини беради.

Telegram Instagram YouTube Facebook
ФУҚАРОЛАР ВА ТАДБИРКОРЛАР ДИҚҚАТИГА!

‼️ Кадастр соҳасида муаммоларга дуч келсангиз, бизга хабар беринг.

Агарда Сизда Кадастр агентлигининг хизматлари бўйича муаммоларингиз, ҳал этилмаган ишларингиз бўлса, ёки бюрократик тўсиқ ва ғовларга дуч келаётган бўлсангиз, шунингдек, мазкур йўналишни ривожлантириш, такомиллаштириш бўйича ғоя ва таклифларингиз мавжуд бўлса, агентликнинг Telegram мессенжеридаги @ygkuzbot қайта алоқа ботига тўғридан-тўғри мурожаат этишингиз мумкин.

Муаммоларингизни қисқа вақт ичида ҳал этилишида ёрдам беришга тайёрмиз.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Кўксарой қароргоҳида олий даражадаги Ўзбекистон-Қирғизистон саммитининг асосий тадбирлари бошланди.
Олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровни самимий қутлади.
Айни пайтда давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари ўтмоқда.

В резиденции Куксарой начались основные мероприятия узбекско-кыргызского саммита на высшем уровне.
Состоялась церемония официальной встречи. Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев искренне поприветствовал Президента Кыргызской Республики Садыра Жапарова.
В эти минуты проходят переговоры глав государств в узком формате.

#Mirziyoyev #Qirgiziston #tashrif #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter