Kadastr - Live
4.7K subscribers
4.53K photos
728 videos
16 files
3.01K links
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
Download Telegram
🏢🏡 Бино ва иншоотларни кадастр қийматини ҳисоблаш қуйидаги қарорларга асосан амалга оширилади:

🔷 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 декабр 1043-сон билан тасдиқланган “Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларининг, турар жой фондининг кадастр қийматини ҳисоблаш тартиби тўғрисида”ги Низом.

🔷 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 июлдаги 561-сон қарори билан тасдиқланган “Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқида тегишли бўлган нотурар кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини ҳисоблаш тартиби тўғрисида”ги Низом.

Telegram Instagram YouTube Facebook
🇺🇿🇺🇿🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сонли қарорига асосан,

🟢 кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишнинг ягона қоидалари белгиланди;

🟢 юридик ва жисмоний шахсларга Давлат реестри маълумотларидан эркин фойдаланиш имконияти яратилди;

🟢 юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларини рўйхатдан ўтказиш учун уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ваколатли органлар ўртасида ахборот-коммуникация маълумотлар алмашинувини жорий этилди;

🟢 қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби жорий этилди;

🟢 кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг Давлат реестридан электрон кўчирма бериш йўлга қўйилди;

🟢 низоларни судгача ҳал қилиш механизми жорий этилди.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Кадастр паспортининг шакллари:

🏢 кўп квартирали уйдаги турар жойнинг кадастр паспорти;
🏠 якка тартибдаги турар жойнинг кадастр паспорти;
🏬 нотурар жой тоифасидаги кўчмас мулк объектининг кадастр паспорти;
🏕 ер участкасининг кадастр паспорти;
🏗 қурилиши тугалланмаган объектнинг кадастр паспорти.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Тошкент вилоятида Кадастр агентлиги томонидан маҳаллабай ишлаш тизими борасида чора-тадбирлар белгиланди

▶️Жорий йилнинг 4 март куни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, Қумовул М.Ф.Й. даги Халқ қабулхонаси мажлислар залида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишдан кўзланган мақсад, Тошкент вилоятида "Маҳаллабай" ишлаш тизимида кўчмас мулк объектларини ялпи хатлов ўтказиш, ердан фойдаланувчиларнинг чегараларини аниқлаш ҳамда Миллий геоахборот тизимига киритиш.

🟢Учрашувда Кадастр агентлиги томонидан Тошкент вилоятининг туман ва шаҳарларида "Махаллабай" ялпи хатлов ўтказишда Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармасининг масъул ходимларига тегишли вазифалар юкланди.

Каналаг уланиш: 👇
https://t.iss.one/tvkad
Кадастр агентлигида 8-март Халқаро-хотин қизлар кунига бағишланган байрам тадбири ташкил этилди.

Байрам билан агентлик директори Умаров Фазлиддин Каримович соҳадаги барча аёлларга ўз табригини йўллади ва агентлик хотин-қизларига эсдалик совғалар тарқатилди.

Кадастр агентлиги жамоаси номидан соҳамизда меҳнат қилаётган барча опа-сингилларимизни байрам билан самимий муборакбод этамиз!
💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐

Telegram Instagram YouTube Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев айни дақиқаларда пойтахтдаги «Конгресс-ҳолл»да бўлиб ўтаётган тантанали маросимда хотин-қизларни 8 март айёми билан табриклаб, уларга меҳри ва эҳтиромини изҳор этди.

«Ўзбекистон 24» телеканали лавҳаси

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ер майдонларини олишда коррупция ва фирибгарлик қурбони бўлманг!

Telegram Instagram YouTube Facebook
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на торжественной церемонии, посвященной Международному женскому дню

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ушбу видео Кадастр соҳасида фолият олиб бораётган латофатли опа-сингилларимизга бағишланади. Байрамингиз муборак бўлсин!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Байрамингиз муборак бўлсин, азиз аёллар!

С праздником, дорогие женщины!

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Кадастр паспортининг шакллари:

🏢 кўп квартирали уйдаги турар жойнинг кадастр паспорти;
🏠 якка тартибдаги турар жойнинг кадастр паспорти;
🏬 нотурар жой тоифасидаги кўчмас мулк объектининг кадастр паспорти;
🏕 ер участкасининг кадастр паспорти;
🏗 қурилиши тугалланмаган объектнинг кадастр паспорти.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Кўчмас мулк объектига кадастр паспорти қуйидаги ҳолларда расмийлаштирилади ёки қайта расмийлаштирилади:

🔹 кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи хатлов ишлари бажарилганда;
🔹 кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда ёки ер участкаси алоҳида бўлинганда (бунда икки қисмга алоҳида кадастр паспорти шакллантирилади);
🔹 қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари хусусийлаштирилгандан сўнг уларнинг бир қисмига бўлган ҳуқуқ бошқа шахсга ўтганда;
🔹 ер участкасининг майдони ёки чегара нуқталари ўзгарганда;
🔹 кўчмас мулк объектининг манзилини белгилашда ёки ўзгартиришда;
🔹 кўчмас мулк объектининг тоифаси ўзгарганда;
🔹 ўз ер участкасида тегишли рухсатномаларни расмийлаштирмасдан қурилган бино ва иншоотлар мавжуд бўлганда.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Кадастр паспорти беришни рад этиш учун асослар:

♦️сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши;

♦️кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги;

♦️ариза берувчи ёки унинг вакили келишилган манзилда бўлмаган тақдирда;

♦️ваколатли орган томонидан кадастр паспортини расмийлаштириш бўйича кўчмас мулк объектига тақиқ ёки хатлов қўйилганлиги.

‼️ Кадастр паспортини расмийлаштиришни ушбу бандда кўрсатилмаган асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Кадастр паспортини тайёрлаш муддатлари:

1️⃣ кўчмас мулк объектларининг турар жойга оид қисми бўйича:
🏢кўп квартирали уйдаги квартира — 3 иш кунигача;
🏠якка тартибдаги турар жой — 5 иш кунигача;

2️⃣ кўчмас мулк объектларининг нотурар жойга оид қисми бўйича:

🔹умумий майдони 100 кв.м. гача — 5 иш кунигача;
🔹100 кв.м дан 1 000 кв.м. гача — 7 иш кунигача;
🔹1 000 кв.м дан 5 000 кв.м. гача — 10 иш кунигача;
🔹5 000 кв.м дан 15 000 кв.м. гача — 15 иш кунигача;
🔹15 000 кв.м дан 50 000 кв.м гача — 20 иш кунигача;
🔹50 000 кв.м дан ортиқ — 25 иш кунигача;
🔸ажратилган ер участкалари бўйича — 3 иш кунигача.

‼️ Кадастр паспорти йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда), қоғоз ёки пластик шаклда янги кадастр паспорти икки иш куни мобайнида берилади.

Telegram Instagram YouTube Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⛺️ Вақтинчалик иморат — қурилиш даврида вақтинчалик фойдаланиш учун бунёд этилган ва лойиҳа ҳужжатларида назарда тутилмаган иморат.

‼️ Ўзбошимчалик билан қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар, шунингдек, қурилиш даврида фойдаланиш учун қурилган вақтинчалик иморатларга бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилмайди, қонун ҳужжатларида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно.

Telegram Instagram YouTube Facebook