Kadastr - Live
4.69K subscribers
4.53K photos
728 videos
16 files
3.01K links
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бўстонлиқ туманида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш орқали туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони юзасидан Ўзбекистон24 телеканали томонидан тайёрланган лавҳада Бош вазир ўринбосари Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Раиси Азиз Абдуҳақимов ҳамда Давергеодезкадастр қўмитаси раиси ўринбосари Шерзодхўжа Ҳабибуллаевнинг интервюлари.
“Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ-635, 28.08.2020 й.).

Мазкур қонуннинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг яхлитлиги ва бўлинмаслиги, қонунийликка асосланганлиги, маъмурий-ҳудудий бирликлардаги давлат бошқарувининг самарадорлигини таъминлаш баробарида ҳудудий бирликларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдан иборат.

Шунингдек, ушбу қонун мамлакатимизнинг маъмурий-ҳудудий бирликларини ташкил этиш, тугатиш, мақоми ва чегараларини ўзгартириш соҳасидаги нормаларни белгиловчи ягона ҳуқуқий ҳужжат ҳамдир.

1996 йил 30 августда, яъни 24 йил аввал қабул қилинган қонун 11 боб, 31 та моддадан иборат эди.
Янги таҳрирдаги қонун эса 8 боб, 45 та моддадан иборат бўлиб, бунда амалдаги қонуннинг 15 та моддаси қўшимча ва ўзгартишлар билан тўлдирилди ва яна 30 та янги моддалар киритилди.
#kun_tarixi
30-Avgust. Turkiyada G'alaba kuni
Har yili 30-avgust kuni Turkiya katta davlat bayrami - G'alaba kunini (Zafer Bayrami), yunon bosqinchilariga qarshi qat'iy g'alabasi va 1922-yilda Turk Mustaqillik Urushini tugatgan Dumlupinar jangida halok bo'lganlar xotirasiga bag'ishlaydi. Dumlupinar urushi 1919-1922 yillarda yunon-turk urushida oxirgi bo'lib, u o'z navbatida Turkiya mustaqillik urushiga kirgan. Turk armiyasini Mustafo Kamol boshqargan - kelajakda Turkiya Respublikasining birinchi prezidenti bo’lgan.
1922 yil 26 avgustda Mustafo Kamol dushmanga hujum qilishni buyurdi va 30 avgustda Kütahya viloyatidagi Dumlupinarda eng katta to'rt kunlik jang boshlandi, unda turk armiyasi chekinishga majbur bo'lgan yunon qo'shinlariga qattiq zarba berdi. Turk qo'shinlari yunonlardan keyin shaharga kirib, uni yoqib yuborishdi - Izmir butunlay vayron bo'ldi, tinch aholi orasida qurbonlar son-sanoqsiz bo'ldi.
G'alaba kuni butun mamlakat bo'ylab konsertlar, harbiy paradlar o'tkaziladi.
Қадрли ҳамкасблар!

Сизни ва Сиз орқали оила аъзоларингизни, барча яқинларингизни энг улуғ, энг кутлиғ байрам - истиқлолимизнинг 29 йиллиги билан самимий қутлайман.

Бу йиллар давомида мамлакатимизни ривожлантириш, аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш учун қанча инсонлар меҳнат қилди. Меҳнатлар бесамар кетмаганлигини 1991 йил билан бугунимизни солиштирсангиз билиб олиш қийин эмас.

Бугун ана шу меҳнатларнинг самарасини байрам қиладиган кун. Байрамда ҳаммага яхши кайфият тилайман. Мустақиллигимизнинг 30-40-50 йиллигини ҳам биргаликда нишонлаш, кўплаб ҳамкасбларимизни давлат мукофотлари билан тақдирлаш ва табриклаш насиб қилсин.

Сизга ва оила аъзоларингизга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, оилавий бахт, хонадонингизга файзу-барака, тинчлик тотувлик тилайман!

Юртимиз тинчлиги, элимиз осойишталиги, халқимиз фаровонлиги йўлида меҳнат қилиб келажагимизни биргаликда қурамиз.
Байрам барчамизга муборак бўлсин!

Ҳурмат билан,
Х.Турахужаев
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Республикамизда илк маротаба миллий атлас яратилмоқда
#uzbekiston24
#kun_tarixi
31-Avgust. Qirg'izistonning mustaqillik kuni
Har yili 31 avgust kuni Qirg'iziston Respublikaning Mustaqillik kunini nishonlaydi. 1991 yil shu kuni Qirgʻiziston Respublikasi Oliy Kengashining favqulodda sessiyasida "Qirgʻiziston Respublikasining davlat mustaqilligi toʻgʻrisida deklaratsiya" qabul qilindi. Ushbu tarixiy hujjatga binoan, Qirg'iziston Respublikasi mustaqil, suveren, demokratik davlat deb e'lon qilindi. Deklaratsiyada ittifoq respublikalari va jahon hamjamiyati mamlakatlari parlamentlariga Qirg'iziston Respublikasining mustaqilligini tan olishga da'vat etilgan.
Qirg'iziston poytaxti Bishkek shahrida "Ala-Too" markaziy maydonida respublikaning ijodiy jamoalari ishtirok etadigan teatrlashtirilgan tomoshalar bilan bayramona tadbirlar boshlanadi. Hippodromda ot sporti o'yinlari o'tkaziladi, Bishkekning parklarida estrada artistlari va havaskor badiiy jamoalar ishtirokidagi konsertlar o'tkaziladi. Qirg'izistonning Mustaqillik kunini nishonlash mushakbozlik bilan yakunlanadi.
ЭНГ УЛУҒ, ЭНГ ҚУТЛУҒ БАЙРАМ - МУСТАҚИЛЛИГИМИЗНИНГ 29 ЙИЛЛИК БАЙРАМИ БАРЧАМИЗГА МУБОРАК БЎЛСИН!

Ҳурмат билан,
Давергеодезкадастр қўмитаси жамоаси.
Байрам арафисида яна бир янги бино фойдаланишга топширилди.

Энди диққатимиз марказида Хоразм вилояти .

Хоразм вилояти ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг Тупроққалъа тумани бўлими ва «Ермулккадастр» филиалининг маъмурий биноси замон талабларига мос қилиб қуриб битказилди вамустақиллигимиз арафасида фойдаланишга топширилди.

"Бинода 21 та ишчи ходим фаолият олиб боришини ҳисобга олган ҳолда, бўлимда иш самарадорлигини ошириш ва сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида замонавий геодезик ўлчов асбоблари, компьютер техник жиҳозлари билан тўлиқ таъминланган.
Бундан ташқари хизматда фойдаланиш учун 2 та «Дамас» русумли автомобиллар билан таъминланди. Бу ўз навбатида узоқ Тупроққалъа тумани узоғини яқин қилувчи муносиб совға бўлди десак муболаға бўлмайди"
дейилади бошқарманинг матубот хизмати томонидан ёзилган хабарда.

Янги маъмурий халқимизга ва ходимларимизга муборак бўлсин!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси бошлиғи Бекчанов Қудрат Комилжонивич иштирокидаги брифинг.
Байрамга байрам туҳфаси!

Фарғона вилоятнинг Тошлоқ туман марказида ҳамда Ёзёвон тумани Буюк ипак йўли ёқасида Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари учун янги замонавий маъмурий бинолар байрам арафасида фойдаланишга топширилди.

“Ушбу туман бўлим, филиаларининг кўп йиллардан буён ўзининг мустақил биносига эга эмаслиги, иш унумдорлигини оширишда бироз муаммолар келтириб чиқарар эди.
Мана энди бугун туманимиз вакиллари учун барча зарурий шарт-шароитлар яратилди”
дейилади бошқарма матбуот хизматининг хабарида.

Янги замонавий бинолар Сизга ва бизга муборак бўлсин!