Kadastr - Live
4.69K subscribers
4.53K photos
728 videos
16 files
3.01K links
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
Download Telegram
Президент видеоселектор йиғилиши аввалида коронавирус билан боғлиқ вазиятга тўхталиб ўтди. Жорий ҳафтада кунига ўртача 370 та янги бемор аниқлангани, бу рақам назорат кўрсаткичи бўлиши қайд этилди.
Раҳбарлар ҳақиқий ҳолат бўйича рақамларни яширишга мутлақо йўл қўймаслик тўғрисида огоҳлантирилди, темир интизомни таъминлаш зарурлиги айтилди.
Кўмакка муҳтож оилаларга моддий ёрдам етказиб бериш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

В начале видеоселекторного совещания Президент затронул ситуацию с коронавирусом. Отмечено, что на этой неделе среднесуточный показатель заражения составил 370, что будет считаться контрольным показателем.
Руководители предупреждены о недопустимости сокрытия статистики о реальном положении дел, указано на необходимость обеспечения строгого выполнения санитарных требований.
Рассмотрены также вопросы оказания материальной помощи нуждающимся в поддержке семьям.

#Mirziyoyev #videoselektor #pandemiya #yordam

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#kun_tarixi
29-Avgust. Finlandiya tabiati kuni
Har bir Fin uchun muhim bayram Finlyandiyada har yili avgust oyining so'nggi shanbasida Finlyandiya Tabiat kuni nishonlanadi. Finlar chindan ham tabiat ularga bergan narsalarni himoya qilishni qadrlashadi. Siz ko'llarning, o'rmonlarning, Finlyandiyadagi milliy bog'larning go'zalligi, shimoliy chiroqlar yoki quyosh bilan yoritilgan va ufq ortida yashirinishni istamaydigan Laplandiyaning hayoliy dunyosi haqida cheksiz gaplashishingiz mumkin. Ta'kidlash joizki, Finlyandiyada 39 ta milliy bog'lar mavjud bo'lib, ular mamlakatning barcha mintaqalarida joylashgan va turli xil landshaftlarni o'z ichiga olgan bo'lib, bu ajoyib shimoliy davlatning flora va faunasining xilma-xilligini namoyish etadi.
Ushbu bayram Finlyandiya xalqining mamlakat tabiati bilan chambarchas bog'liqligini ta'kidlaydi, atrof-muhit bilan bog'liq muammolarga e'tibor berishga, tabiatni muhofaza qilish usullarini takomillashtirishga hissa qo'shishga qaratilgan.
Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари

1️⃣ Қорақалпоғистондан ер 1,6 млн.сўмдан (кўриш)
2️⃣ Бухоро вилоятидан ер 8,9 млн.сўмдан (кўриш)
3️⃣ Навоий вилоятидан ер 1,2 млн.сўмдан (кўриш)
4️⃣ Жиззах вилоятидан ер 2,8 млн.сўмдан (кўриш)
5️⃣ Қашқадарё вилоятидан ер 1,4 млн.сўмдан (кўриш)
6️⃣ Хоразм вилоятидан ер 2,9 млн.сўмдан (кўриш)
Андижон вилояти Избоскан тумани кадастр идораси энди янги бинода ўз хизматларини амалга оширади.

Бундан 23 йил аввал яъни 1997 йилда Андижон вилояти Избоскан тумани кадастр идорасига 1954 йилда қуриб битказилган қаровсиз ҳолда турган
5 хонадан иборат маънан эскирган фойдаланиш шароити қийин бўлган лаборатория биноси фойдаланишга берилган эди. Бу эса ўз навбатида фуқаролар ва ташкилотда фаолият кўрсатаётган ходимларга ноқулайликлар туғдириб келаётганди.

ЭНДИ ЭСА...

Андижон вилояти Ер ресурслари ва давлат
кадастри бошқармаси матбуот хизмати хабари
Савол: Мен уй қуриш учун Тошкент вилоятидан ер олмоқчиман. Ўзим аслида бошқа вилоятданман. Сотиб олиш учун ер топдим. Аммо ҳужжатда фақат ҳоким қарори мавжуд. Шуни номимга олди-сотди қилсам бўладими ва расмийлаштириш тартиби қандай?

Жавоб: Бундай ҳолатда қуруқ ернинг ўзини сотиш мумкин эмас.

Биринчи йўли:

📄 ер эгаси ер участкасида қурилиш ишларини амалга ошириш учун рухсатнома олади (давлат хизматлари марказлари орқали),

📕 қурилиш лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлатади (лойиҳа ташкилотлари орқали).
Ушбу лойиҳа асосида қурилиш ишларини амалга ошириб, турар жойни қуриб битказгандан сўнг унга кадастр паспортини расмийлаштиради.

💳 Қурилиши тугалланган бинони фойдаланишга қабул қилиш далолатномасини расмийлаштиради ва унга бўлган ҳуқуқ рўйхатдан ўтказилади (давлат хизматлари марказлари орқали).

🏢 Шундан сўнг олди-сотди шартномасини расмийлаштирса бўлади (нотариал идора орқали).

🏗 Ёки 53 фоизга қурилиши тугалланмаган турар жойга кадастр паспортини расмийлаштиради ва унга бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказган ҳолда олди-сотди шартномасини расмийлаштирса бўлади.

Иккинчи йўли: худди шу жараёнларни генерал ишончнома 📝 орқали ернинг эгаси номидан сотиб олувчининг ўзи бажариши ҳам мумкин. Лекин ҳамма ҳужжатлар ер эгаси номига расмийлаштирилганидан сўнг олди-сотди шартномасини расмийлаштирса бўлади.

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
Тўй – тўйдек бўлсин!

Ҳафта давомида Қашқадарё вилоятининг Касби, Андижон вилоятининг Пахтаобод ва Избоскан туманлари Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимларига янги бинолар фойдаланишга топширилгани ҳақида хабар берган эдик.

Буни қаранг Адижон вилоятида яна бир биноси байрам арафасида фойдаланишга топширилди.
Бу сафар диққатимиз марказида Андижон вилоятининг Бўстон тумани.

28-август куни замонавий қиёфа касб этган янги бинонинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу бино халқаро стандартларга тўла мос келадиган ва замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозланган бўлиб, замонавий ёруғ ва кенг хоналар, фуқаролар учун қулай кутиш хоналари, соҳа ходимлари учун замонавий компьютерлар, тез ишловчи оптик толали интернет ва бошқа қулайликлар мавжуд.

Бўстон тумани Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими ходимларига қўшалоқ байрам муборак бўлсин деймиз!
Президент Шавкат Мирзиёев давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, меҳнат фахрийлари ҳамроҳлигида Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик билан танишмоқда.
Биринчи манзил Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналиши бўлди. Давлатимиз раҳбари “Бодомзор” бекатидан янги “Туркистон” бекатигача поездда бориб, амалга оширилган ишларни кўздан кечирди.
- Бу йўл ҳамма нарсани тезлаштиради. Ҳаракатни ҳам, иқтисодиётни ҳам, ҳаётни ҳам, - деди Шавкат Мирзиёев.

Президент Шавкат Мирзиёев в сопровождении представителей государственных и общественных организаций, ветеранов труда знакомится с созидательной работой в городе Ташкенте.
Первым пунктом назначения стала Юнусабадская линия метрополитена. Глава государства проехал поездом от станции "Бодомзор" до новой станции "Туркистон", где осмотрел проделанную работу.
- Эта линия придаст скорость всему. И передвижению, и экономике, и жизни, - заявил Шавкат Мирзиёев.

#Mirziyoyev #tanishuv #Yunusobod #metro

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter