Kadastr - Live
4.63K subscribers
4.53K photos
728 videos
16 files
3.01K links
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
Download Telegram
“YER ELEKTRON” тизими орқали юборилган бўш ер майдонини “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасига қабул қилиш жараёни инфографикада.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Кўпқаватли тураржой қуриш учун ЕР УЧАСТКАЛАРИ

1️⃣ Навоий шаҳридан ер 72,2 млн.сўмдан (кўриш)
2️⃣ Нурафшон шаҳридан ер 94,7 млн.сўмдан (кўриш)
3️⃣ Фарғона шаҳридан ер 100,9 млн.сўмдан (кўриш)
4️⃣ Қуйичирчиқ туманидан ер 49,9 млн.сўмдан (кўриш)
5️⃣ Урганч шаҳридан ер 4,3 млн.сўмдан (кўриш)
6️⃣ Чирчиқ шаҳридан ер 261 млн.сўмдан (кўриш)
7️⃣ Наманган шаҳридан ер 109 млн.сўмдан (кўриш)
8️⃣ Хонобод шаҳридан ер 21,3 млн.сўмдан (кўриш)
9️⃣ Ангрен шаҳридан ер 33,7 млн.сўмдан (кўриш)
🔟 Бекобод шаҳридан ер 89,1 млн.сўмдан (кўриш)
#Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг биринчи ўринбосари этиб Атабек Валиджанович Аллаберганов тайинланди.

Атабек Аллаберганов Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш, ерни масофадан туриб зондлаш, геодезия ва картография ҳамда аэрогеодезия йўналишларига раҳбарлик қилади.

А.Аллаберганов бунга қадар Ўзбекистон Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комлекс таҳлил қилиш департаменти иқтисодий ривожланиш соҳасида тизимли таҳлил қилиш ва янги ташаббусларни ишлаб чиқиш шўъбаси етакчи инспектори лавозимида фаолият юритган.
#Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг ўринбосари этиб Тулқин Мансурович Абдуллаев тайинланди.

Тулқин Мансурович Агентликда ер, кадастр ва геодезия назоратини, давлат картография-геодезия фонди ҳамда давлат ер лойиҳалаш ишлари йўналишларига раҳбарлик қилади.
#Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори ўринбосари этиб Мирсаид Садикович Мирмаксудов тайинланди.

Мирсаид Садикович Агентликда Давлат кадастрларини юритиш, IT-технологиялар, компьютерлаштириш, ахборот хавфсизлигини ҳамда геоахборот технологияларини жорий этиш, шунингдек, Давлат кадастрлари палатаси йўналишларига раҳбарлик қилади.

М.Мирмаксудов бунга қадар Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор УЗИНФОКОМ бош директор ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.
#Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг ўринбосари - “Геоинновация маркази” давлат унитар корхонаси директори этиб Абдушукур Хамидович Абдуллаев тайинланди.

Абдушукур Хамидович Агентликда учувчисиз учиш қурилмаларидан (дронлар) фойдаланиш ва уларни таъмирлаш ишлари ҳамда соҳа бўйича кадрлар тайёрлаш масалларига раҳбарлик қилади.

А.Абдуллаев бунга қадар Давергеодезкадастр қўмитаси раиси ўринбосари, “Геоинновация маркази” давлат унитар корхонаси директори лавозимида фаолият юритиб келган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев видеоконференция шаклида ўтадиган БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида нутқ сўзлайди.

Нутқ трансляциясини 23 сентябрь, чоршанба куни соат 18:00 да қуйидаги телеканаллар ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда томоша қилинг:

"O'zbekiston", "O'zbekiston 24", "Zo'r TV", "Sevimli TV" (ўзбек тилида)
"Yoshlar", "Toshkent" (рус тилида)
"Uzreport TV", “Dunyo bo’ylab” (инглиз тилида)

Президент Матбуот хизматининг Facebook'даги саҳифаси ва YouTube'даги канали

Президент Шавкат Мирзиёев выступит на 75-й сессии Генеральной Ассамблеи ООН в формате видеоконференции.

Смотрите трансляцию выступления в среду, 23 сентября, в 18:00 на следующих телеканалах и страницах в соцсетях:

"O'zbekiston", "O'zbekiston 24", "Zo'r TV", "Sevimli TV" (на узбекском языке)
"Yoshlar", "Toshkent" (на русском языке)
"Uzreport TV", “Dunyo bo’ylab” (на английском языке)

Страницы Пресс-службы Президента в Facebook и Youtube

#Mirziyoyev #UN #birgakuramiz #смотримвместе

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Рақамли иқтисодиёт ҳамда электрон ҳукуматни жорий қилиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Ҳар бир тармоқ ва ҳудуд раҳбари рақамли иқтисодиёт соҳасида кескин ўзгариш қилиши, рақамлаштириш соҳасини алифбосидан бошлаб чуқур ўрганиши кераклиги айтилди.
530 та ҳудудий ва 280 та тармоқ лойиҳасининг самарадорлиги муҳокама қилиниб, қўшимча вазифалар белгиланди.
– Рақамли иқтисодиётсиз мамлакат иқтисодиётининг келажаги йўқ, – деди Президент.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам внедрения цифровой экономики и электронного правительства.
Указано, что руководители отраслей и регионов должны совершить коренной поворот в сфере цифровой экономики, досконально изучить ее начиная с азов.
Обсуждена реализация 530 региональных и 280 отраслевых проектов, определены дополнительные задачи.
- Без цифровой экономики нет будущего у экономики страны, - отметил Президент.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #raqamlashtirish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий марказида Жаҳон банки иштирокидаги "Кўчмас мулкни рўйҳатга олиш ва кадастр тизимини модернизациялаш" лойиҳаси доирасида LG-LX консорциуми мутахассислари билан ишлаб чиқилаётган ахборот тизими юзасидан муҳокама бўлиб ўтди.

Йиғилишда ахборот тизимининг вазифалари ва функиялари ҳақида тушунча берилиб, мутахассислар томонидан дастлабки таклифлар киритилди.
Тадбиркорлик учун бўш ер участкалари.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг томонидан 2019 йилнинг 20 декабрдаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1023-сонли қарори асосида амалга оширилган ишлар инфографикада

Telegram Instagram YouTube Facebook
Давергеодезкадастр қўмитаси раис ўринбосари Шерзод Хабибуллахўжаевич Хабибуллаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18 сентябрдаги ПҚ-4832-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг Бош директори лавозимига тайинланди.

Шу муносабати билан бугун соҳа равнақи ва тараққиёти учун қилган меҳнатлари, сай-ҳаракатлари учун қўмита жамоаси номидан Шерзод Хабибуллахўжаевичга ташаккурлар айтилди ва рамзий тўн кийдирилди.

Жамоамиз Шерзод Хабибуллахўжаевичнинг кейинги иш фаолиятларида муваффаққиятлар тилайди.

Telegram Instagram YouTube Facebook