Kadastr - Live
4.69K subscribers
4.53K photos
728 videos
16 files
3.01K links
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
Download Telegram
#farmon

Қишлоқ хўжалиги ерлари очиқ электрон танлов асосида фақат ижара ҳуқуқи асосида ажратилади.

‼️ Вилоят ва туман ҳокимларининг ер тоифасини ўзгартириш бўйича ваколатлари бекор қилинади.
Суғорилмайдиган ерларни бошқа тоифага – Вазирлар Маҳкамаси ва суғориладиган ерларни – суғорилмайдиган ёки бошқа ер тоифасига Президент қарори билан ўтказилади.

Бунда қишлоқ хўжалиги ерининг тоифаси Президент ёки Ҳукумат томонидан ўзгартирилсагина уни бошқа мақсад учун беришга йўл қўйилади.

Боғдорчилик, полизчилик ва узумчилик ширкатлари тузиш, ёрдамчи қишлоқ хўжалиги юритиш учун ер бериш тартиби бекор қилинади.

Telegram Instagram YouTube Facebook
#kadastr #farmon #prezident #ozbekiston24

Ayni damda O’zbekiston24 telekanalining TARAQQIYOT FORMULASI ko’rsatuvini navbatdagi sonini suratga olish ishlari boshlandi.

Unda O’zbekiston Respublikasi Prezidentining PF-6243-son Farmoni yuzasidan batafsil ma’lumot berish nazarda tutilmoqda.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#kadastr #farmon #prezident #mahalla #minbar

Кадастр агентлиги бошқарма бошлиғи Мурод Файзуллаев Фармон билан Кадастр органларига қандай ваколат берилганлигини МИНБАР кўрсатувида тушунтириб берди.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#kadastr #farmon #prezident #uzb24 #taraqqiyot_formulasi

Кадастр агентлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Қобил Бобожонов Фармон билан Кадастр органларига қандай ваколат берилганлигини ТАРАҚҚИЁТ ФОРМУЛАСИ кўрсатувида тушунтириб берди.

Telegram Instagram YouTube Facebook
#kadastr #savol_javob #farmon

САВОЛ:

Қандай сабабларга кўра янги
ПФ-6243-сон Фармонда умрбод ерга эгалик қилиш ҳуқуқи бекор қилинган?

ЖАВОБ
:

Фармон билан ушбу ҳуқуқлар бекор қилинмаган.
Фармоннинг 2-банди билан мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, доимий эгалик, вақтинча фойдаланиш ҳуқуқи билан ер ажратиш тартиби бекор қилинган ҳамда айнан шу бандда илгари ажратилган ер участкаларига бўлган бундай ҳуқуқлар уларнинг эгаларида амалдаги тартибда сақланиб қолиши белгиланган.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг
Telegram Instagram YouTube Facebook
#kadastr #savol_javob #farmon

САВОЛ:

ПФ-6243-сон Фармонда аввал берилган ерга умрбод эгалик ҳуқуқи сақлаб қолиниши айтилган. Агар ушбу ерни сотмоқчи ёки мерос қилиб қолдирмоқчи бўлсам бу ҳуқуқ ўзгармайдими?

ЖАВОБ
:

Фармонга мувофиқ 2021 йил 1 августдан бошлаб мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, доимий эгалик, вақтинча фойдаланиш ҳуқуқи билан ер ажратиш тартиби бекор қилинади, бунда илгари ажратилган ер участкаларига бўлган бундай ҳуқуқлар уларнинг эгаларида амалдаги тартибда сақланиб қолиниши белгиланган.

‼️ Шунга мувофиқ, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик ҳуқуқи билан расмийлаштирилган ер участкасида жойлашган бино-иншоотлар бегоналаштирилганда ушбу ер участкаси ҳам янги мулк эгасига ўтади.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг
Telegram Instagram YouTube Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Prezident #Farmon #Kadastr #yer_munosabatlari

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6243-сон Фармонига мувофиқ эндиликда...

Telegram Instagram YouTube Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Prezident #Farmon #Kadastr #yer_munosabatlari

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6243-сон Фармонига мувофиқ эндиликда...

Telegram Instagram YouTube Facebook
#Farmon_ijrosi #Oliy_majlis_qonunchilik_palatasi #Kadastr_agentligi

‼️Ayni damda
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2021 yil 7 sentabrdagi “Yer hisobi va davlat kadastrlarini yuritish tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi PF-6061-sonli Farmonining ijro etilishi holati O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Qonunchilik palatasi Sanoat, qurilish va savdo masalalari qo‘mitasi deputatlari tomonidan eshitilmoqda.

Yig‘ilishda Davlat soliq qo‘mitasi huzuridagi Kadastr agentligi direktor o‘rinbosari M.Mirmaksudov Farmon ijrosi yuzasidan amalga oshirilgan ishlar to‘g‘risida axborot bermoqda.

Telegram Instagram YouTube Facebook