Kadastr - Live
4.7K subscribers
4.53K photos
728 videos
16 files
3.01K links
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#kadastr #jizzax #dron #shou

“Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик” шиори остида ёшлар фестивали куни муносабати билан Кадастр агентлиги ҳамда Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида бугун 6 июнь куни соат 21:00 да Жиззах шаҳрининг “ЎРДА” боғи майдонида дрон-шоуси ўтказилади.

Барчани ушбу дронлар шоусига таклиф этамиз!

Telegram Instagram YouTube Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#kadastr #jizzax #dron #shou

Дронлар шоуси ЗАМОН информацион дастури лавҳасида.

“Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик”
шиори остидаги ёшлар фестивалида Жиззах шаҳрида дрон-шоу ўтказилди.


Telegram Instagram YouTube Facebook
#kadastr #yer_nazorati #jizzax

Кадастр агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси инспекторлари 509 та ҳолатда 73,5 гектар ер майдонларидан ноқонуний фойдаланилаётганлигини аниқлади.

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдонлари таҳлилларга кўра:

🏠 20 гектари ёки 52 фоизи уй-жой қуриш учун;

🏪 1,2 гектари ёки 21,6 фоизи нотурар жой қуриш учун;

🏞 45,3 гектари ёки 24,6 фоизи томорқа сифатида фойдаланиш учун;

🦈 0,3 гектари ёки 0,2 фоизи балиқ ховуз қуриш учун;

🌫6,5 гектари ёки 1,8 фоизи бошқа мақсадлар учун эгаллаб олинган.

‼️ Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 73,5 гектар ер майдонининг 42,5 гектари қишлоқ хўжалик ерлари, 31 гектари ноқишлоқ хўжалик ерларни ташкил этмоқда.

Ўзбошимчалик билан эгалланган 509 та ҳолатнинг 75 та ерқонунбузилиши ҳолатлари жойида бартараф этилди.

📝 8 та ҳолат бўйича Суд органларига даъво аризалари киритилди.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kadastr #UzA #Jizzax

Очиқлик, тенглик ва шаффофлик бор жойда коррупция йўқолади.

Бугун Кадастр агентлиги тизимида ёш салоҳиятли ходимлар кўпайиб бормоқда. Аммо шуни ҳам айтиш жоизки, соҳада ўз мутахассислигини пухта эгаллаган, тажрибали, ер қонунчилигига оид барча ҳужжатларни чуқур ўзлаштириб, халқимиз меҳрини қозонган мутахассислар ҳам кўп. Ана шундай мутахассислардан бири Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси Жиззах вилояти бошқармаси Бино-иншоотлар ва давлат кадастри бўлими бош мутахассиси Тўрақул Ҳасанов.

БАТАФСИЛ ЎзА мақоласида
#Davlat_kadastrlari_palatasi #Hududiy_boshqarmalar #Jizzax_viloyati

Prezident Shavkat Mirziyoyev raisligida 23-iyul kuni aholi murojaatlari bilan ishlash tizimini yangicha tashkil qilish chora-tadbirlari bo‘yicha videoselektor yig‘ilishida berilgan topshiriqlar ijrosini ta'minlash maqsadida Davlat kadastrlari palatasi raisi Moxir Valiyev boshchiligida Davlat kadastrlari palatasi Jizzax viloyati boshqarmasida tashkilotda aholi murojaatlari bilan ishlash masalalari bo‘yicha yig‘ilish bo‘lib o‘tdi.

Yig‘ilishda fuqarolar murojaatlari bilan ishlash, targ‘ibot va tashviqot ishlarini yetarli darajada olib borilmayotganligi ko‘rsatib o‘tilib, Palata raisi tomonidan yig'ilish Ishtirokchilariga tegishli ko‘rsatma va topshiriqlar berildi.
#Jizzax #Kadastr #Xalq_bilan_birga

Янги тизим: яна бир мурожаат ижобий ҳал қилинди

Фориш туман “Қорабдол ота” МФЙ Кўса қишлоғида яшовчи фуқаро Дилноза Ғаффарова Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига яшаб турган уй-жойига ва фойдаланиб келаётган ер майдонига кадастр ҳужжатини расмийлаштириб беришни сўраб қилган мурожаати масъуллар томонидан ижобий ҳал қилинди.
#Jizzax #Kadastr #Yer_nazorati

Жиззахда ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш бўйича 606та ҳолат аниқланган

Кадастр агентлиги Жиззах вилояти бошқармасининг ер ва кадастр назорати инспекторлари томонидан 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида жами 606 та ҳолатда 133,8 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани аниқланди.
Бу ҳақда вилоят кадастр бошқармаси маълум қилди.

Ҳозирги кунга қадар 101 та ҳолатда 17,7 гектар ер майдонидаги ҳолат бартараф этилди. Шунингдек, 505 та ҳолатда 116,1 гектар ер майдонидаги ҳолат бартараф этилмоқда.

Telegram Instagram YouTube Facebook