Kadastr - Live
4.65K subscribers
4.53K photos
728 videos
16 files
3.01K links
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
Download Telegram
#ochiq_muloqot #naesmi #kadastr

Айни дамда Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясида ОЧИҚ МУЛОҚОТ кўрсатувининг навбатдаги сони бўлиб ўтмоқда.

Унда “Ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, уни муҳофаза қилиш ва соҳада қонунийликни мустаҳкамлаш долзарб вазифа” мавзуси муҳокама этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 8 июндаги Фармони билан,

I. Ерга бўлган ҳуқуқ турлари 6 тадан 3 тага қисқартирилгани;

II. Ноқишлоқ ерлар хусусий секторга фақат аукцион орқали сотилиши;

III. Ерларни нодавлат секторига тўғридан тўғри ва текинга бериш амалиёти бутунлай бекор қилингани;

IV. Қишлоқ хўжалиги ерлари очиқ электрон танлов асосида фақат ижара ҳуқуқи асосида ажратилиши;

V. Ҳукумат қарори билан қандай ҳолатларда танловсиз ер ижарага берилиши
тўғрисида тушунчалар берилмоқда.

Telegram Instagram YouTube Facebook
#kadastr #farmon #yer #ochiq_muloqot

Олдинлари бир қийин масала бўлган. Ерни ноқонуний эгаллаб олиш ҳолатлари бизнинг ходимлар томонидан аниқланган ва ҳокимликларга тақдимномалар киритилган. Бу масала ўрганилиб бартараф этилгунча у қурилиш тугатилиб ичида одам яшай бошлаган.

Эндиликда кадастр органларига ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда ушбу ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонида ноқонуний қурилган иморатларни бартараф этиш юзасидан тўғрисида тўғридан-тўғри судга мурожаат қилиш ҳуқуқи берилмоқда.

Бу орқали ноқонуний ҳолатни тезроқ олдини олиш ва бартараф этиш имкони пайдо бўлади.

Кадастр агентлиги ходими
Бегзод Нишанов