Kadastr - Live
4.67K subscribers
4.53K photos
728 videos
16 files
3.01K links
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
Download Telegram
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Тожикистон Республикасига келди.
Душанбе халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон кутиб олди.
Президентлар музокаралар давомида кўп қиррали Ўзбекистон-Тожикистон шериклигининг кенг кўламли кун тартибини кўриб чиқадилар ҳамда халқаро ва минтақавий даражадаги алоқалар юзасидан фикр алмашадилар.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев прибыл с официальным визитом в Таджикистан.
В международном аэропорту Душанбе главу нашего государства встретил Президент Таджикистана Эмомали Рахмон.
Президенты в ходе переговоров рассмотрят обширную повестку узбекско-таджикского многогранного партнерства, а также обменяются мнениями по вопросам взаимодействия на международном и региональном уровне.

#Mirziyoyev #tashrif #Tojikiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#prezident

"Инсонга турли чегаралар ўрнатиш хос бўлса, санъат чегара билмайди, унинг буюк вазифаси – одамларни бирлаштириш. Меҳр-оқибатли бўлиш, тинч-тотув яшаш – халқларимизнинг азалий орзуси ва самимий интилишидир. Биз ҳам, икки давлат раҳбарлари – ўртамиздаги чегаралар бизни ажратишга эмас, фақат бирлаштиришига хизмат қилиши учун бундан буён ҳам ҳаракат қиламиз.

Тинчлик ва осойишталикни асраш, келажак авлодлар учун мамлакатларимизнинг барқарор ва изчил тараққиётини таъминлаш – умумий бурчимиз
"

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев.
#ochiq_muloqot #naesmi #kadastr

Айни дамда Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясида ОЧИҚ МУЛОҚОТ кўрсатувининг навбатдаги сони бўлиб ўтмоқда.

Унда “Ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, уни муҳофаза қилиш ва соҳада қонунийликни мустаҳкамлаш долзарб вазифа” мавзуси муҳокама этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 8 июндаги Фармони билан,

I. Ерга бўлган ҳуқуқ турлари 6 тадан 3 тага қисқартирилгани;

II. Ноқишлоқ ерлар хусусий секторга фақат аукцион орқали сотилиши;

III. Ерларни нодавлат секторига тўғридан тўғри ва текинга бериш амалиёти бутунлай бекор қилингани;

IV. Қишлоқ хўжалиги ерлари очиқ электрон танлов асосида фақат ижара ҳуқуқи асосида ажратилиши;

V. Ҳукумат қарори билан қандай ҳолатларда танловсиз ер ижарага берилиши
тўғрисида тушунчалар берилмоқда.

Telegram Instagram YouTube Facebook
#farmon

Ерга бўлган ҳуқуқ турлари 6 тадан 3 тага қисқартирилмоқда:

Мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, доимий эгалик, вақтинча фойдаланиш ҳуқуқлари билан ер ажратиш амалиётини тўлиқ тугатилади, хусусий сектор учун – мулк ва ижара ҳуқуқини, давлат ташкилотлари учун – доимий фойдаланиш ҳуқуқида ажратилади;

‼️Аввал берилган умрбод эгалик, доимий эгалик, вақтинча фойдаланиш ҳуқуқи билан берилган ерларни уларнинг эгаларида сақлаб қолинади.

Ноқишлоқ ерлар хусусий секторга фақат аукцион орқали сотилади.

‼️ Фуқаролар ва юридик шахсларига – хусусий мулк қилиб сотилади, хусусийлаштириш мумкин бўлмаган ерларни ҳамда хорижий шахсларга – ижара ҳуқуқини сотилади.

Telegram Instagram YouTube Facebook
#kadastr #farmon #yer #ochiq_muloqot

Олдинлари бир қийин масала бўлган. Ерни ноқонуний эгаллаб олиш ҳолатлари бизнинг ходимлар томонидан аниқланган ва ҳокимликларга тақдимномалар киритилган. Бу масала ўрганилиб бартараф этилгунча у қурилиш тугатилиб ичида одам яшай бошлаган.

Эндиликда кадастр органларига ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда ушбу ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонида ноқонуний қурилган иморатларни бартараф этиш юзасидан тўғрисида тўғридан-тўғри судга мурожаат қилиш ҳуқуқи берилмоқда.

Бу орқали ноқонуний ҳолатни тезроқ олдини олиш ва бартараф этиш имкони пайдо бўлади.

Кадастр агентлиги ходими
Бегзод Нишанов
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#kadastr #mtrk

Новости 24 | Совершенствование системы ведения учёта земли

Telegram Instagram YouTube Facebook
#farmon

Ерларни нодавлат секторига тўғридан тўғри ва текинга бериш амалиёти бутунлай бекор қилинади.

‼️ Уй-жойини ҳокимликка топширган шахсларга, ҳарбий хизматчиларга, ёшлар коворкинг-маркази, меҳнат гузари, кўп қаватли ва наъмунали уй-жойлар, кинотеатр қуришга, саноат зоналарига, қоракўлчилик кластерларига, чорвачилик хўжаликларига тўғридан тўғри ва бепул ер ажратиш бўйича имтиёзлар бекор қилинмоқда.

Айрим тоифадаги шахсларга (ҳарбийлар, кам таъминланган оилалар, турар жойи бузилишга тушганлар) ерларни тўғридан тўғри ва бепул бериш ўрнига аукциондан ер сотиб олиш харажатларини тўлиқ ёки қисман қоплаб бериш тизими жорий этилади.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#farmon #kadastr #yer

Ер тоифасидан қатъи назар барча турдаги ер ва бино-иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказмаслик ҳолатларини аниқлаш, ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига йўл қўймаслик чораларини кўриш, ердан мақсадли фойдаланилиши устидан давлат назорати Кадастр агентлиги томонидан амалга оширилади.

Кадастр органларига ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда ушбу ер участкаларига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш ҳамда ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонида ноқонуний қурилган иморатларни бартараф этиш юзасидан тўғрисида тўғридан-тўғри судга мурожаат қилиш ҳуқуқи берилмоқда.

Кадастр агентлиги Директорининг биринчи ўринбосари Атабек Аллаберганов.

Telegram Instagram YouTube Facebook
#farmon

Қишлоқ хўжалиги ерлари очиқ электрон танлов асосида фақат ижара ҳуқуқи асосида ажратилади.

‼️ Вилоят ва туман ҳокимларининг ер тоифасини ўзгартириш бўйича ваколатлари бекор қилинади.
Суғорилмайдиган ерларни бошқа тоифага – Вазирлар Маҳкамаси ва суғориладиган ерларни – суғорилмайдиган ёки бошқа ер тоифасига Президент қарори билан ўтказилади.

Бунда қишлоқ хўжалиги ерининг тоифаси Президент ёки Ҳукумат томонидан ўзгартирилсагина уни бошқа мақсад учун беришга йўл қўйилади.

Боғдорчилик, полизчилик ва узумчилик ширкатлари тузиш, ёрдамчи қишлоқ хўжалиги юритиш учун ер бериш тартиби бекор қилинади.

Telegram Instagram YouTube Facebook