Kadastr - Live
4.68K subscribers
4.53K photos
728 videos
16 files
3.01K links
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#матбуот_анжумани

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси томонидан матбуот анжумани ташкил этилди.

🎤Матбуот анжумани “Ер ажратиш тизимида шаффофликни таъминлаш, коррупцияни олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва бу борадаги қонунчилик асослари, соҳадаги янгиликлар” мавзусида бўлиб, бу борада амалга оширилган ишлар тўғрисида кенг жамоатчиликка маълумотлар берилди.

🟢Манбуот анжуманида Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Ғаниев Абдусалим Мустафоқулович,

🟢Давлат кадастрлари палатаси бошқармаси бошлиғи Ахроров Жасур Давлатбоевич,

🟢“Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институтининг “Тошвилерлойиҳа» бўлинмаси раҳбари Норқулов Зафар Эшмирзаевич иштирок этди ҳамда соҳа бўйича саволларга жавоб беришди.

🧑🏻‍💻Шунингдек, матбуот анжуманида ZOOM платформаси ва телеграмм бот орқали онлайн режимда тадбиркорлар ва аҳолидан мурожаатлар қабул қилинди ҳамда атрофлича жавоблар берилди.

Батафсил: 🎥 Т24:Репортаж.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/tvkad
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#матбуот_анжумани

Янгиликлар 24 | Нурафшон шаҳрида Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан матбуот анжумани ўтказилди.
#Матбуот_анжумани #Кадастр_агентлиги

📌 Жорий йилнинг 6 май санасида соат 11: 00да Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг "Геодезия ва картография фаолияти ҳамда давлат геодезия тармоғи пунктларининг аҳамияти” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

👉 Ушбу матбуот анжуманига журналистларни, мустақил журналист ва блогерларни таклиф қиламиз.

👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Youtube ва Facebookдаги саҳифалари орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.
#Кадастр_агенлиги #матбуот_анжумани

Геодезия ва картография фаолиятини, Ер шаклининг, ташқи гравитация майдонининг параметрларини, ер сатҳининг координата нуқталарини ва уларнинг вақт бўйича ўзгаришларини аниқлашга, давлат геодезия, гравиметрия ва нивелир тармоқларини, доимий фаолият кўрсатадиган сунъий йўлдош орқали кузатиш станциялари тармоғини яратиш, ривожлантириш ва ишлаш ҳолатида сақлаб туришга, давлат кадастрлари, геофазовий маълумотлар банклари (базалари) ва геоахборот тизимлари учун топографик, тематик хариталар, режаларни ва картографик асосни яратишга ҳамда янгилашга қаратилган илмий, ишлаб чиқариш ва бошқарув ташкил қилади.