Kadastr - Live
4.7K subscribers
4.53K photos
728 videos
16 files
3.01K links
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
Download Telegram
МИИГАиК университети филиалини Ўзбекистонда очишни жадаллаштириш бўйича музокара бўлиб ўтди.

Бугун 🇺🇿 Кадастр агентлиги ҳамда 🇷🇺Москва давлат геодезия ва картография университети ўртасида Россия университети филиалини ташкил этишни жадаллаштириш мақсадида Кадастр агентлиги директорининг биринчи ўринбосари А.Аллаберганов ва МИИГАиК университети ректори Н. Каминина бошчилигида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув кун тартибидан филиал ташкил этиш билан боғлиқ ҳужжатларнинг жорий ҳолати, филиал биноси ва жойлашуви, илк ўқув йилида очилиши режалаштирилган таълим йўналишлари каби масалалар ўрин олди.

Томонлар ишни жадаллаштириш учун зарурий маълумотлар алмашинуви, икки давлатнинг тегишли идоралари билан филиал ташкил этишга доир Битим шартларини қайта муҳокама қилиш, ўқув дастурига кирувчи фанлар ҳамда муддатларни келишиб олдилар.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров музокараларни икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида давом эттирдилар.
Музокараларда асосий эътибор икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш, транспорт-транзит йўлакларини ривожлантириш, ҳудудлараро алоқаларни мустаҳкамлаш, маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтириш масалаларига қаратилди.
Иқтисодиётнинг турли тармоқларида саноат кооперацияси бўйича аниқ лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.

Переговоры Шавката Мирзиёева и Садыра Жапарова продолжились с участием официальных делегаций двух стран.
Основное внимание уделено вопросам дальнейшего развития торгово-экономического сотрудничества, развития транспортно-транзитных коридоров, укрепления межрегиональных связей, расширения культурно-гуманитарного обмена.
Достигнуты договоренности о реализации конкретных проектов промышленной кооперации в разных отраслях экономики.

#Mirziyoyev #Qirgiziston #tashrif #muzokaralar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🏢 Кадастр агентлигининг Самарқанд вилояти бошқармаси ва унинг қуйи тизимидаги ер назоратчилари томонидан ўтказилган хатловларда 451 та ҳолатда 66 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани аниқланган.

Шундан 45 гектари уй-жой қуриш мақсадида, 4 гектар нотурар жой қуриш, 14 гектар томорқа сифатида ва 2 гектар бошқа мақсадларда эгалланган.

Ер майдонларининг 46 гектари экин ерлар, 12 гектар кўп йиллик дарахтзорлар ўрни, 7 гектар яйлов ва пичанзорлар, 1 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган бошқа ер майдонларидир.

Аниқланган ҳолатларни бартараф этиш юзасидан қонун бузилишини содир этган шахсларга 250 та ёзма кўрсатмалар, 78 та ердан фойдаланувчи субъектларга ҳамда 287 та маҳаллий ҳокимликларга тақдимномалар, 88 ҳолатда прокуратура ва суд органларига маълумотлар киритилди.

Фозилбек Худойқулов,
Кадастр агентлигининг Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи.

БАТАФСИЛ

Telegram Instagram YouTube Facebook
#xisobot_2021

Жорий йилнинг 2 ой мобайнида Кадастр агентлигининг Андижон вилояти бошқармаси тизимидаги инспекторлар томонидан 66 млн 239 минг сўм маъмурий жарималар қўлланилди.

БАТАФСИЛ

Telegram Instagram YouTube Facebook
🏢 Қарши шаҳридаги журналистлар уйида Давлат кадастрлари палатаси Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи Ғайрат Ҳамроев ҳамда Кадастр агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Жасур Усмоновлар иштирокида матбуот анжуман бўлиб ўтди.

Унда соҳада амалга оширилаётган ишлар ҳақида ОAВ вакилларига маълумот берилди.

“Қашқадарё вилоятида 2021 йилнинг март ойига қадар жами 2765 та якка тартибдаги турар жойларга, шунингдек 617 та кўп қаватли хонадонларга ҳамда 858 та юридик ва жисмоний шахслар номида бўлган нотурар жой объектларига, 44 та ер участкаларига кадастр паспортлари тайёрлаб берилган”
Ғ.Ҳамроев
.

Бошқарма Ахборот хизматининг хабарига кўра матбуот анжуманда 20 га яқин ОAВ вакиллари иштирок этган.

Telegram Instagram YouTube Facebook
#Yig_ilishlar #korrupsiyaga_qarshi #kurashish #palata_xodimlari #komplaens_xizmati

Bugun Davlat kadastrlari palatasida “Korrupsiyaga qarshi kurashish va bu boradagi qonunchilik normalari” mavzusida yig'ilish bo'lib o'tdi. Unda Kadastr agentligining Komplaens nazorat xizmati rahbari Baxtiyor Shomansurov, Davlat kadastrlari palatasi raisi Moxir Valiyev hamda palata markaziy apparati xodimlari ishtirok etishdi.

Mazkur yig'ilishning tashkil etilishidan asosiy maqsad palata xodimlari o'rtasida korrupsiyaga qarshi immunitetni shakllantirish, hududlarda faoliyat yurituvchi xodimlar bilan tizimli aloqani yo'lga qo'yib, fuqarolarga sifatli xizmat ko'rsatish ko'rsatkichilarini ko'tarish hisoblanadi.


Davlat kadastrlari palatasining rasmiy sahifalari 👇👇👇

Telegram | Facebook | Instagram