Kadastr - Live
4.63K subscribers
4.53K photos
728 videos
16 files
3.01K links
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
Download Telegram
#раддия

РАДДИЯ

Youtube платформасининг “Xalq ovozi” каналида “ХИВА ШАҲАР КАДАСТРИДАГИ ФАРРУХ КИМ У?” сарлавҳаси билан эълон қилинган видео ва унда айтилган гаплар асосида Кадастр агентлиги томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Видеонинг сарлавҳаси бўйича Фаррух исмли шахс Хива кадастрида ишлаши айтилган. Бироқ блогерга интервью берган фуқароларнинг бирортаси томонидан Фаррух исмли шахс кадастрда ишлаши айтилмаган, бошқа идорада ишлаши бир неча маротаба таъкидланган.

Бироқ блогер негадир уни кадастр ходими деб айтган.

Шундай бўлсада Кадастр агентлигининг Хива шаҳар филиалида Фаррух исмли шахс ишлаши ёки ишламаслигига аниқлик киритилди. Фаррух исмли шахс Кадастр агентлигининг Хива шаҳар филиалида ишламайди.


Юқоридагиларга кўра мазкур видеонинг сарлавҳаси ҳамда блогернинг кириш қисмидаги “Кадастр ходими” деган сўзлари мантиқан ва мазмунан нотўғри.

❗️❗️❗️Шунга кўра, “Xalq ovozi” каналидан ҳар бир хабарни эълон қилишдан олдин уни аниқлаштириб, кейин омма эътиборига ҳавола этишларини сўраб қоламиз.