Kadastr - Live
4.69K subscribers
4.53K photos
728 videos
16 files
3.01K links
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
Download Telegram
Forwarded from Times.uz
❗️Ўзбекистонда 6 соат ичида яна 118 кишида коронавирус аниқланди, жами беморлар — 8503 нафар

🦠 Янги касалланишлар: 74 нафари — карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган), 18 нафари — Тошкент вилоятида (13 нафари бемор билан мулоқотда бўлган, 5 нафари аҳоли орасида), 17 нафар — Самарқанд вилоятида (14 нафари бемор билан мулоқотда бўлган, 3 нафари аҳоли орасида), 9 нафари — Тошкент шаҳрида (5 нафари бемор билан мулоқотда бўлган, 4 нафари аҳоли орасида).

〰️〰️〰️〰️

❗️В Узбекистане за последние 6 часов коронавирус был выявлен у 118 человек, общее количество инфицированных достигло 8 503

🦠 Новые случаи заболевания: 74 — у граждан, находящихся в карантинном центре (все прибыли из-за за рубежа), 18 — в Ташкентской области (13 — среди контактировавших с инфицированными, 5 — среди населения), 17 — в Самаркандской области (14 — среди контактировавших с инфицированными, 3 — среди населения), 9 — в Ташкенте (5 — среди контактировавших с инфицированными, 4 — среди населения).

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун, 7 июль куни АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтадиган брифинглар:

📣 Президент қарори ижроси юзасидан

🕙 11:00 Тошкент давлат юридик университети

Спикер: Раҳимжон Ҳакимов – университет ректори

📣 «Сардоба» талофатларини бартараф этиш борасидаги ишлар юзасидан

🕙 11:00 Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Спикер: Алипошша Аҳмедов – матбуот котиби

📣 Карантин шароитида аҳолини кадастр хизматларидан фойдаланиши юзасидан

🕙 13:00 Давергеодезкадастр

Спикер: Неъмат Атамурадов – матбуот котиби

📲 Брифинглар АОКАнинг расмий телеграм канали @aoka_uz орқали онлайн ёритиб борилади. Брифинг трансляциясини UzReport TV телеканали ва Youtube каналида томоша қилинг.

〰️〰️〰️〰️〰️

Брифинги, запланированные на сегодня, 7 июля, в штабе АИМК:

📣 Об исполнении постановления Президента Республики Узбекистан

🕙 11:00 Ташкентский государственный юридический университет

Спикер: Рахимжон Хакимов – ректор университета

📣 О работе по устранению последствий наводнения в «Сардобе»

🕙 12:00 Министерство жилищно-коммунального обслуживания

Спикер: Алипаша Ахмедов – пресс-секретарь

📣 Об использовании кадастровых услуг населением в карантинных условиях

🕙 13:00 Госкомземгеодезкадастр

Спикер: Неъмат Атамурадов – пресс-секретарь

📲 Брифинги будут транслироваться онлайн на официальном телеграм-канале AИМК @aoka_uz. Также смотрите брифинги на телеканале UzReport TV, и канале Youtube.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Давергеодезкадастр ахборот хизмати раҳбари Неъматжон Атамурадов иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Кадастр ҳужжатининг рақамини уйдан туриб билиш имкони борми?

❗️Имкони бор, davreestr.uz сайти орқали кадастр рақамини билишингиз мумкин. Бунда жисмоний шахслар паспорт рақамлари орқали, юридик шахслар эса СТИР рақамини киритиш орқали кадастр рақамларини олишлари мумкин бўлади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Тадбиркорлик билан шуғулланиш учун менга ер керак. Карантиндан кейин ер олишга вақт сафламаслик учун уни ҳозир олсам бўладими?

🌐 Юридик ва жисмоний шахсларга барча турдаги тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун ер майдонлари доимий фойдаланиш учун фақат “E-IJRO AUKSION” савдо майдончасида ўтказилаётган электрон онлайн-аукцион орқали берилади.

📎Асос - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 декабрдаги 1023-сон қарори.

〰️〰️〰️〰️〰️

Уйимизга кадаcтрчилар келиб ўлчов ишларини амалга оширамиз дейишса карантин бўлишига қарамасдан уйга киритишим керакми?

❗️ Ўрнатилган ижтимоий масофа сақлаган ҳолда, кадастр ходими махсус химоя воситаси (бир марталик ниқоб, қўлқоп) бўлганда киритиш тавсия этилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Уйимнинг кадастр ҳужжатини янгиламоқчиман. Менга янги намунадаги пластик шаклидаги кадастр паспорти бериладими?

❗️Янги намунадаги пластик шаклидаги кадастр паспорти Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб республикамизнинг Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари, шунингдек, Тошкент шаҳрида амалга киритилган бўлиб, Сизнинг манзилингиз бўйича бугунги кунда Янги намунадаги пластик шаклидаги кадастр паспорти берилади.

〰️〰️〰️〰️〰️


Яшаб турган ҳовлимни кадастр ходимлари ўлчаб кетишган. Пулим йўқлиги сабабли тўлов қилолмаганман. Кадастр ҳужжат олишим учун қандай йўл тутсам бўлади? Онам биринчи гуруҳ ногирони.

👩‍🦽I ва II гуруҳлар ногиронлари ва Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари учун давлат хизматлари нархи хизматлар умумий қийматининг 50%ни ташкил қилади.

📎Асос - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 623-сонли қарори.

⚡️Кадастр ҳужжатларини тайёрлаш учун белгиланган тартибда Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиб, ушбу имтиёздан фойдаланишигиз мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️

Маҳалла қошида дала дўкони қурмоқчиман. Қандай йўл тутсам бўлади?

🥔🧅Мавсумий дала дўконини ташкил этиш учун туман(шахар) ҳокимлигининг тегишли бўлимига мурожаат этиш мақсадга мувофиқ.

〰️〰️〰️〰️〰️

Отамдан қолган ҳовлини кадастр ҳужжатлари тўлиқ. Аммо икки ака-ука бўлиб олмоқчимиз. Шу ҳовлини ўз номимга қай тартибда кадастр қилсам бўлади?

👫Битта турар жойда иккита мулкдор бўлса, у ердаги бино ва иншоотни ҳамда ер участкасини бўлиш имкони бўлса мулкдорлар розилиги билан ушбу турар жойнинг бир қисми битта мулкдорга иккинчи қисми иккинчи мулкдорга бўлиб берилиши мумкин. Ушбу шартномалар нотариал тартибда расмийлаштирилади. Бунда турар жойнинг ҳар бир қисмига алоҳида кадастр паспорти тайёрланади.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Аввал маълум қилинганидек, бугун АОКА ҳузуридаги штабда Давергеодезкадастр ахборот хизмати раҳбари Неъматжон Атамурадов иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Давергеодезкадастр қўмитаси томонидан амалга оширилаётган давлат хизматларидан идорасига келмасдан масофадан туриб интернет тармоғи орқали фойдаланиш мумкинлигини ўқиган эди. Булар қандай хизматлар аниқлик киритиб берсангиз?

❗️Давергеодезкадастр қўмитасининг расмий веб-сайти www.ygk.uz ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали www.my.gov.uz орқали қуйидаги хизматлардан давлат идорасига келмасдан масофадан туриб интернет тармоғи орқали фойдаланишингиз мумкин:

🔹 Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга ариза юбориш;

🔹Кадастр паспортини шакллантириш;

🔹 Фуқароларнинг номида шахсий уй-жойи борлиги ёки йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома олиш;

🔹 Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга қарорни олиш;

🔹Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш;

🔹 Кўчмас мулкни ҳадя этиш ёки айирбошлаш ҳамда олди-сотди бўйича мурожаат йўллаш;

🔹 Турар жойнинг майдони бўйича маълумотнома олиш;

🔹 Бино ва иншоотларни ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш;

🔹Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйҳатидан ўтказиш;

🔹 Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш (якка тартибдаги уй-жой қуриш объекти учун);

🔹 Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш (Якка тартибда уй-жой қуриш объекти бўлмаган объект учун);

⚡️Шунингдек “Электрон лицензиялаш портали” орқали юридик шахслар:

🔹Геодезия ва картография фаолиятини юритишга лицензия олиш учун ариза беришлари мумкин.
〰️〰️〰️〰️〰️

Маҳалламизда 4 сотихча ер майдони бўш ётибди. У ерга маҳалла фуқаролари ахлат ташлашади. Бу ерни мен олиб озиқ-овқат дўкони қурмоқчиман. Бугунги кунда ер аукцион орқали ажратилади дейишди. Бироқ бу ер аукцион сайтида йўқ. Шу ерни қандай олсам бўлади.

🌐E-kadastr.uz” электрон портали орқали Сиз томонингиздан аниқлаган бўш ер майдонини харитада белгилашингиз ва ваколатли органлар томонидан кўриб чиқилиши учун юборишингиз мумкин.

📧 Сизнинг таклифингиз 5 иш куни давомида “Давергеодезкадастр” давлат қўмитаси мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилади ва натижаси ижобий бўлса, “E-kadastr.uz” электрон порталига жойлаштирилади. Кейинги қадам эса аукцион бўлиб Сиз e-auksion.uz сайтига кириб аукционда иштирок этиб ғолиб бўлиб кўзлаган ерингизни тасарруф этишингиз мумкин.
〰️〰️〰️〰️〰️

Турмуш ўртоғим, 2 фарзандим билан 3 йилдан бери “ижара шартнома”сиз ижарада яшайман. Арзон жой олиш учун ҳокимиятга мурожаат қилган эдик хозир йўқлигини маълум қилишди. Яна қаерга мурожаат қилсак бўлади?

❗️Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 январдаги 14-сонли қарори билан тасдиқланган “Кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилишни молиялаштириш, шунингдек ёш оилаларга, эскирган уй-жойларда яшаётганларга ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларига сотиш тартиби тўғрисида низомга асосан кўп квартирали уйлардаги квартираларни яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахсларга бириктириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича комиссия томонидан кўриб чиқилади. Комиссия туман ҳокимиятидан ташкил этилган.
〰️〰️〰️〰️〰️

Қўшниларим ўзбошимчалик билан шахсий автотураргоҳ қуриб кўчани катта қисмини тўсиб қўйди. Кимга мурожаат қилсак бўлади?

❗️Ҳовлилар ва уйлар атрофидаги ҳудудларни сақлаш қоидаларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назорати Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан амалга оширилади.

📎Ўзбекистон Республикаси Ер Кодексининг 91-моддасига асосан, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари уларга ғайриқонуний равишда эгалик қилинган ва фойдаланилган вақтда қилинган сарф-харажатлар қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра қайтарилади

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️Президент ер ҳисоби ва давлат кадастрларини тўлиқ шакллантириш, соҳага рақамли технологияларни жорий этиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди

❗️ Геодезия, картография ва кадастр соҳасида қатор муаммолар тўпланиб қолган.

🔻 Мамлакатимизда ер хатлови охирги марта 40 йил олдин ўтказилган. Масалан, 140 та туман маъмурий чегаралари ҳозиргача аниқ эмас.

🔻 Қишлоқ хўжалиги ерларини ажратиш тартиби 20 йил олдин қабул қилинган ва ҳозирги ислоҳотлар талабига жавоб бермайди.

🔻 Буларнинг оқибатида соҳада талон-торожлик ва коррупция авж олган. 66 та туманда 150 минг гектар экин ери ўзбошимчалик билан эгаллангани, охирги икки йилда 122 нафар кадастр ходими жиноий жавобгар бўлгани бунинг далили.

⚡️ Шу боис тизимни ислоҳ қилиш бошланди.

❗️ Шавкат Мирзиёев кадастр идораларининг энг асосий вазифаси ернинг ҳисоби ва балансини юритиш бўлиши кераклигини қайд этди.

Йил якунига қадар ер тури, контури, чегараси ва фойдаланувчиси ҳақидаги маълумотлар жамланган ахборот тизимини ишга тушириш вазифаси қўйилди. Энди ер ажратиш тўғрисидаги қарор мазкур тизимга киритилсагина ҳақиқий ҳисобланади.

Сунъий йўлдош каналларини ижарага олиш ва сигналларни қайта ишлаш тизимини ташкил этишга кўрсатма берилди. Бу эса космосуратларни йиллар бўйича таққослаш орқали ҳосилдорликни таҳлил қилиш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини мунтазам ўрганишда қўл келади.

Йил якунига қадар қишлоқ хўжалиги майдонларини электрон танлов ва аукцион асосида ажратиш тартибини жорий қилиш, халқаро экспертларни жалб этган ҳолда ер тоифаларини оптималлаштириш бўйича топшириқ берилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

⚡️ “Ергеодезкадастр” давлат қўмитасининг тупроқ сифатини баҳолаш, ерларни ривожлантириш, экинларни жойлаштириш билан боғлиқ вазифаларини, шунингдек, Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институтини Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ўтказиш таклифи билдирилди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигига йил якунигача 10 минг гектар ер майдонининг тупроқ таҳлилини ва агротехнологик хариталарини тайёрлаш вазифаси қўйилди.

❗️ Соҳадаги яна бир камчилик – баъзи турдаги кадастрлар тўлиқ шаклланмаган. Масалан, автомобиль йўллари кадастри 23 фоиз, маданий мерос объектлари 32 фоиз, қувурлар 32 фоиз, шаҳарсозлик кадастри 63 фоиз шаклланган, холос.

Шу боис IT-технологияларни ривожлантириш бўйича Бош вазир маслаҳатчисига ишчи гуруҳ тузиб, кадастрлар базасини тўлиқ ишлаб чиқиш топширилди.

❗️Шавкат Мирзиёев соҳанинг кадрлар салоҳияти пастлиги, “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси тизимидаги 27 фоиз ходимлар мутахассислиги соҳага тўғри келмаслигини қайд этди.

⚡️ Шу йўналишда хорижий олий ўқув юрти филиалини ташкил қилиш муҳимлиги, Италиянинг Пиза университети ҳамда Москва давлат геодезия ва картография университети билан ҳамкорлик ўрнатиш кераклиги таъкидланди.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун, 29 июль куни АОКАда бўлиб ўтадиган брифинглар:

📣 Коронавирус билан боғлиқ вазият тўғрисида

🕙 12:00 "Давергеодезкадастр" қўмитаси

Спикер: Неъмат Атамуратов — матбуот котиби

🕙 13:00 Ички ишлар вазирлиги

Спикер: Шохрух Ғиёсов — матбуот котиби

🕙 14:00 Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Спикер: Марям Абдукаримова — бошқарма бошлиғи ўринбосари

📲 Брифинглар АОКАнинг расмий телеграм канали @aoka_uz орқали онлайн ёритиб борилади. Брифинг трансляциясини UzReport TV телеканали ва Youtube каналида томоша қилинг.

〰️〰️〰️〰️〰️

Брифинги, запланированные на сегодня, 29 июля, в штабе АИМК:

📣 О ситуации, связанной с коронавирусной инфекцией

🕙 12:00 Госкомземгеодезкадастр

Спикер: Неъмат Атамуратов — пресс-секретарь.

🕙 13:00 Министерство внутренних дел

Спикер: Шохрух Гиясов — пресс-секретарь.

🕙 14:00 Министерство по поддержке махалли и семьи

Спикер: Марьям Абдукаримова — заместитель начальника главного управления.

📲 Брифинги будут транслироваться онлайн на официальном телеграм-канале AИМК @aoka_uz. Также смотрите брифинги на телеканале UzReport TV, и канале Youtube.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда «Давергеодезкадастр» қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Брифингдан муҳим маълумотлар:

〰️〰️〰️〰️〰️
Кадастр паспортини шакллантирганлик учун нега ҳар хил тўлов қилинади Бунинг сабаби нимада?

💰Кадастр паспортини шакллантирганлик учун тўлов миқдори Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги «Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан кўчмас мулк объектининг умумий майдонидан келиб чиқиб ҳисобланади.

📈 Бунда кўчмас мулк объектининг умумий майдонига қараб, тўлов миқдори ўзгаришини кўришимиз мумкин.

Мазкур қарорнинг 1-иловасига мувофиқ:

📝 I. Кўчмас мулк объектларининг нотурар бино ва иншоотларга оид қисмига кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш;

📝 II. Кўчмас мулк объектларининг турар-жой фондига оид қисмига кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш;

📝 III. Ер участкаларига кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш;

📝 IV. Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар ва улар бўйича тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш

📝 V. Кўчмас мулк объектларига манзиллар бериш, уларни ўзгартириш ва мавжудлигини бекор қилиш

хизматларининг нархлари майдонлар мисолида кўрсатиб берилган.

〰️〰️〰️〰️〰️
Бобомдан қолган 1 гектар 50 сўтих ер бор. Шу ерни кадастр қилиб номимга ўтказсам бўладими? Бунинг учун қандай ҳужжатлар керак?

🚫 Ер кодексининг 16-моддасига асосан, ер — давлат мулки, умуммиллий бойликдир, ундан оқилона фойдаланиш зарур, у давлат томонидан муҳофаза этилади ҳамда олди-сотди қилинмайди, айирбошланмайди, ҳадя этилмайди, гаровга қўйилмаслиги белгиланган.

📗 Сизнинг ҳолатингизда бобонгизга кўрсатилган ер майдон қандай мақсадларда фойдаланишга ва қандай ҳужжатлар асосида берилганлиги бўйича аниқлик киритишингиз зарур. Ер участкасидан фойдаланиш мақсадидан келиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон қарори билан тасдиқланган Низомида келтирилган ҳужжатлар асосида расмийлаштирилади.

〰️〰️〰️〰️〰️
Тоғли ҳудудда яшайман. 60 сўтих қаровсиз лалми ер бор. Мен шу ерга маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларини қурмоқчиман. Бу борада қонуний рухсат олишим учун нима қилишим керак?

📲 «E-kadastr.uz» электрон портали — бўш ер участкаларининг очиқ харитаси бўлиб, унда республикамизнинг барча туман ва шаҳарларида аниқланган бўш ер участкалари жойлаштирилган.

🗺 Бугунги кунда порталга 18 329 та бўш ер участкаси тўғрисидаги маълумотлар жойлаштирилган.

❗️Ушбу портал орқали Сиз томонингиздан аниқлаган бўш ер майдонини харитада белгилашингиз ва ваколатли органлар томонидан кўриб чиқилиши учун юборишингиз мумкин.

Таклифингиз 5 иш куни давомида «Давергеодезкадастр» давлат қўмитаси мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилади ва натижаси ижобий бўлса, «E-kadastr.uz» электрон порталига жойлаштирилади.

⚖️ Кейинги қадам эса — аукцион бўлиб, Сиз e-auksion.uz сайтига кириб, аукционда иштирок этиб ғолиб бўлиб, кўзлаган ерингизни тасарруф этишингиз мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️
Тадбиркорман. Кадастр ва ер масалалари бўйича кўплаб муаммоларга дуч келяпман. Малакали мутахассислардан қандай қилиб ҳуқуқий маслаҳат олсам бўлади?

📢 Қўмитамиз томонидан ҳафтада 2 марта видеовебинар ташкил этилган бўлиб, унда қўмита марказий аппаратининг бошқарма ҳамда бўлим бошлиқлари фуқаро ва тадбиркорлар билан тўғридан-тўғри мулоқот олиб бормоқдалар. Сиз ҳам мана шу вебинарда иштирок этиб муаммоларингизга ечим топишингиз мумкин.

📊 Вебинарларнинг ўтказилиш вақтлари ва ҳаволалари қўмитанинг @ygk_uz Telegram-каналида эълон қилиб борилади.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Аввал хабар берилганидек, бугун АОКА ҳузуридаги штабда «Давергеодезкадастр» қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Брифингдан муҳим маълумотлар:

〰️〰️〰️〰️〰️
Кадастр ҳужжатларимни йўқотиб қўйгандим. Қайта тиклаш учун нима қилишим керак? Бунинг учун қўшимча ҳақ тўлайманми?

💵 Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 623-сон қарорига асосан, кадастр паспорти йўқолганда ёки яроқсиз ҳолга келганда, унинг нусхасини тайёрлашнинг нархи кўчмас мулк объекти кўрсаткичлари ўзгартирилмасдан, хизматлар умумий қийматининг 50 фоизини ташкил қилади.

🏛 Кадастр паспортингизни тиклаш учун худудда жойлашган Давлат хизматлари марказига ёки интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️
Кадастр ходимлари уйнинг планини чизиб бергани учун пул талаб қилишга ҳақлими?

Кўчмас мулк объектларининг кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун тўлов миқдорлари Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сонли қарорига асосан аниқланади, ундан ташқари кадастр плани учун қўшимча тўлов қилинмайди.

〰️〰️〰️〰️〰️
Уй жойнинг кадастр ҳужжатини расмийлаштириш учун қанча вақт керак бўлади?

Кадастр паспортини тайёрлаш объектнинг мураккаблигига қараб, қуйидаги муддатларда амалга оширилади:

🔻 кўчмас мулк объектларининг турар жойга оид қисми бўйича:

◽️кўп квартирали уйдаги квартира — 5 иш кунгача;

◽️якка тартибдаги турар жой (дала ҳовли) — 7 иш кунгача;

🔻 кўчмас мулк
объектларининг нотурар жойга оид қисми бўйича:

◽️умумий майдони 100 кв.м. гача бўлган кўчмас мулк — 7 иш кунгача;

◽️умумий майдони 100 кв.м дан 1000 кв.м. гача бўлган кўчмас мулк — 10 иш кунгача;

◽️умумий майдони 1000 кв.м дан 5000 кв.м. гача бўлган кўчмас мулк — 15 иш кунгача;

◽️умумий майдони 5000 кв.м дан 15 000 кв.м. гача бўлган кўчмас мулк — 20 иш кунгача;

◽️умумий майдони 15 000 кв.м дан 50 000 кв.м гача бўлган кўчмас мулк — 25 иш кунгача;

◽️умумий майдони 50 000 кв.м дан ортиқ бўлган кўчмас мулк — 30 иш кунгача.

〰️〰️〰️〰️〰️
Кадастр учун ариза топширгандим. бироқ муддати ўтиб кетти. Бу вазиятда кимга мурожаат қилсам бўлади?

☎️ Кадастр хизматларини курсатишда белгиланган муддатларнинг бузилиши ёки аризангизга асосли жавоб берлимаган холларда Давергеодезкадастр қўмитасининг қисқа ишонч телефон рақамига (1097) ёки яқинда амалиётга тадбиқ этилган қўмита раисининг @ygkuzbot Telegram-боти орқали мурожаат қолдиришингиз мумкин.

📣 Сизнинг мурожаатингиз қисқа муддатда кўриб чиқилади ва ўзининг мантиқий якунига етказиб берилади.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда "Давергеокадастр" қўмитаси матбуот котиби Неъмат Атамуратов аҳолидан келиб тушган саволларга жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️〰️
Тугалланмаган бино учун кадастр ҳужжатлари қилиб бериладими? Тартиби қандай?

🚧 Қурилиши тугалланмаган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар тегишли лойиҳа ташкилоти томонидан уларнинг қурилиши бошланганлиги тасдиқланган тақдирда давлат рўйхатидан ўтказилиши мумкин.

📎Асос - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон қарори.

📲Бунинг учун сиз давлат хизматлари маркази ёки ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза беришингиз мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️
Якка тартибда уй-жой уй жой қуриш учун аукцион савдоларисиз ер олсам бўладими?

⚡️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2019 йил 28 январдаги 63-сонли қарорига мувофиқ якка тартибда уй-жой ажратиб бериш аукцион савдолари ва аукцион савдоларисиз қуйидаги ҳолатларда бериш белгиланган:

ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оилаларига;

давлат ва хусусий уй-жой фондидаги ўзлари эгаллаб турган уй-жойни туман (шаҳар) ҳокимликларига ўтказаётган фуқароларга ва мулкдорларга аукционсиз яъни тўғридан тўғри 0,04 гектаргача бўлган ер участкалари туман ҳокимининг қарори асосида берилади.

📌Ер участкасини бериш бўйича имтиёзлар бир оилага бир марта (мулкдорнинг номига) берилади ва оиланинг бошқа аъзоларига татбиқ этилмайди.

〰️〰️〰️〰️〰️
Давлат захирасида турган ерлар ҳақидаги маълумотларни олиш учун қаерга мурожаат қилиш керак? Ёки буни онлайн кўриш имконияти борми?

📄Ҳозирги кунда давлат захирасида турган ер майдонлари ҳақида маълумот олиш учун туман(шаҳар) ҳокимликларига ариза билан мурожаат қилинади ва натижаси олинади.

🌐Захира ерлари тўғрисидаги маълумотларни онлайн кўриш имкониятини берувчи ер ахборот тизими геопортал Давергеодезкадастр қўмитаси томонидан яратилмоқда.

〰️〰️〰️〰️〰️
Тоғам ота-онасидан қолган ҳозирда ўзи яшаб келаётган ҳужжатсиз уйни бир қисмини менга бермоқчи. Мен ўша ердан уй қурсам менга кадастр ҳужжатлари расмийлаштириладими?

📌 Турар жойнинг ер участкасида қўшимча қурилиш учун рухсатни фақат ўша уйнинг мулкдорига берилади.

🚧 Турар жойни олди-сотди қилиш учун аввал мулкдорнинг ўзи ушбу турар жойга кадастр паспортини расмийлаштириб унга бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиши керак. Сўнг ушбу турар жойни ёки унинг бир қисмини бегоналаштириши мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️
Биз кўп қаватли уйда яшаймиз. Уйимизни сотиб ҳовли олмоқчимиз. Лекин уй дадамнинг номларида. Дадам эса Россиядалар. Ҳозирги уйимизни бошқа биров номига ўтказа оламизми?

⚡️Ўзбекистон Республикаси Нотариал тўғрисидаги Қонуннинг 28-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг консуллари ишончномаларни тасдиқлаш ваколатига эга эканлиги кўрсатиб ўтилган.

📎 Агар отангиз Россия Федерациясида бўлсалар, у ердаги Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасасида ишончнома расмийлаштириб турар жой бўйича ҳаракатларни амалга оширишни уларнинг номидан бошқа одамга (турмуш ўртоғи, ўғли, қизи) олди-сотди шартномасини расмийлаштириш учун рухсат беришлари мумкин.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун, 11 август куни АОКАда бўлиб ўтадиган брифинглар:

📣 Коронавирус билан боғлиқ вазият тўғрисида

🕙 12:00 Коронавирусга қарши курашиш штаби

Спикер: Рустам Икромов – Штаб аъзоси

🕙 13:00 Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Спикер: Саодат Боймирзаева – матбуот котиби

🕙 16:00 "Давергеодезкадастр" қўмитаси

Спикер: Неъмат Атамуратов – матбуот котиби

📲 Брифинглар @aoka_uz телеграм канали, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Брифинги, запланированные на сегодня, 11 августа, в штабе АИМК:

📣 О ситуации, связанной с коронавирусной инфекцией

🕙 12:00 Штаб по борьбе с коронавирусом

Спикер: Рустам Икромов – член Штаба

🕙 13:00 Министерство по поддержке махалли и семьи

Спикер: Саодат Боймирзаева – пресс-секретарь

🕙 16:00 Государственный комитет по земельным ресурсам, геодезии, картографии и государственному кадастру

Спикер: Неъмат Атамуратов – пресс-секретарь

📲 Брифинги будут транслироваться онлайн на официальном Telegram-канале AИМК @aoka_uz. Также смотрите брифинги на телеканалах "UzReport TV", "Узбекистон 24" и канале Youtube.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг