Kadastr - Live
4.62K subscribers
4.53K photos
728 videos
16 files
3.01K links
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
Download Telegram
#Расмий_муносабат

Ютуб ижтимоий тармоғида эъон қилинган мурожаат бўйича
Жиззах шахар Обод махалласи Х.Дўстлиги кўчаси 101-уй 28-хонадон Жиззах шахар МБТИ томонидан Ибрагимов Комил Бикболатовичга 1997 йил 27 декабрда 1155 сонли хадя шартномага асосан тегишли. Ушбу хонадонни фуқаро Ибрагимов Комил Бикпулатовичнинг отаси Ибрагимов Бикпулат 2006 йилда Сайдавов Абдулатифга тилхат асосида сотган ва унга МБТИ томонидан 1997 йил 27 декабрда 1155 сонли хадя шартномага асосан тегишли техник хужжатларни аслини берган.Лекин Ибрагимов Комил фуқаро Сайдавов Абдулатиф билан нотариал идоралар орқали олди сотди шартномаси расмийлаштирилмаган. Обод махалласи Х.Дўстлиги кўчаси 101-уй 28-хонадон Жиззах шахар “Ермулккадастр” ДК томонидан 13.09.2012 йил №13329 сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган.
#Расмий_муносабат

ИнтернетнингHuman.uzижтимоий тармоғининг ахборот порталида 2020 йил 21 апрель куни Бувайда туманидаги “Сиддиқжонобод оқ олтин хирмони” фермер хўжалиги раҳбари Шамсиддинов Набижон Судуржонович томонидан “Бувайдали фермер фарёдига ким қулоқ тутади” мазмунидаги мурожаат ўрганиб чиқилди.


Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг 👇👇👇

Telegram Instagram YouTube Facebook
#Расмий_муносабат

Жиззах вилояти Арнасой тумани Бобур Маҳалласи Оқбулоқ кўчасида яшовчи фуқаро Абдураимов Озодбек Ураим ўғли 1995 йилдан буён шу маҳаллада оиласи ота онаси билан бирга яшаб келади. Шу маҳалла четидаги 0.6 сотих ер майдони ўша вақтлари ташландиқ ҳеч кимга тегишли бўлмаган. Фуқаронинг айтишича шу ташландиқ ерни ҳозирги кунга қадар фойдаланиб обод қилиб дарахтзорлар яратиб, иссиқхона қуришган. Аммо ушбу ерга эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи асос ҳужжати йўқлиги сабабли кадастр ҳужжати шакллантирилмаган. Шундай бўлсада қарор ҳужжати учун бир неча бор туман ҳокимлигига ва кадастрга мурожаат қилиб ҳеч бўлмаса турар жой учун фойдаланишга рухсат олмоқчи бўлишганда рухсат беришмаган. Эндиликда Арнасой туманида истиқомат қилувчи фуқаро Содиқов Отабек Рустам ўғли шу манзилдаги яъни Бобур МФЙ Оқбулоқ кўчасидаги 0.06 сотих ер майдонини аукционда қатнашиб Арнасой туман хокимнинг №1330 сон 23.10.2018 йилдаги қарорига асосан ДХА орқали мурожаат қилиб кадастр ҳужжатини шакллантирган. Аммо ҳали давлат рўйхатидан ўтказилгани йўқ.