Kadastr - Live
4.7K subscribers
4.53K photos
728 videos
16 files
3.01K links
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
Download Telegram
Forwarded from Mass-media fondi
Тиббий ниқобларни қандай тақиш ва йўқ қилиш керак?

Как правильно носить и утилизировать медицинские маски?

#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

@massmediauz
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
UZ: Қандай қилиб қўлларни тўғри ювиш керак?

1-қадам. Қўлингизни оқаётган сув билан намланг.
2-қадам. Нам қўлларга етарли миқдорда совун суринг.
3-қадам. Қўлларингизни бир-бирингизга ишқалаб, юзаларини, ички қисмини, бармоқлар орасини ва тирноқ остини камида 20 сония давомида ишқаланг.
4-қадам. Қўлларингизни оқаётган сув остида яхшилаб ювинг.
5-қадам. Қўлларингизни тоза мато ёки бир марта ишлатиладиган сочиқ билан қуритинг.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уйингизда қолинг. Нафақат ўзингиз, яқинларингиз ва бошқа кўплаб инсонлар саломатлиги учун ҳам бу жуда муҳим.

Манба

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
UZ: Аҳолининг кундалик эҳтиёжи инобатга олинган ҳолда Тошкент шаҳрида:

👉деҳқон бозорлари;

👉супермаркетлар;

👉озиқ-овқат дўконлари

👉шифохоналар;

👉поликлиникалар;

👉аптекалар;

👉турли таомларни етказиб бериш хизмати
фаолияти тўхтатилмайди.

Улар аввалги тартибда ишлашни давом эттиради.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Коронавирус ҳақида илмий нуқтаи назар

‼️
Агар сизга коронавирус ҳақида бирор нарса тушунарсиз бўлса, ушбу видеони албатта томоша қилинг — жуда қизиқарли ва тушунарли‼️

https://t.iss.one/studio_67

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Давергеодезкадастр қўмитаси ходимлари коронавирус инфекциясига қарши кураш доирасида ташкил этилган «Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига беғараз ёрдам тариқасида ўзларининг бир кунлик иш ҳақларини ихтиёрий равишда ўтказиб бердилар.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

t.iss.one/ygk_uz
Forwarded from Times.uz
РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарори билан бир қатор чекловлар ўрнатилиб, муайян чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, 30 март соат 00:01 дан 20 апрель 00:01 га қадар Ўзбекистондаги мавжуд барча аэропортлар ёпилади ва авиақатновлар бутунлай тўхтатилади.

________________________________


СООБЩЕНИЕ СПЕЦИАЛЬНОЙ РЕСПУБЛИКАНСКОЙ КОМИСИИ

Во исполнение поручений Президента Республики Узбекистан специальная Республиканская комиссия по подготовке программы мер по предупреждению распространения коронавируса в стране в целях обеспечения санитарно-эпидемиологического благополучия населения и предупреждения распространения коронавируса приняла ряд дополнительных решений.

В частности, с 00:01 часов 30 марта 2020 года до 00:01 часов 20 апреля 2020 года все аэропорты Узбекистана приостанавливают свою работу и полностью прекращается авиасообщение.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
Қотилга айланманг. Карантинга кетсангиз картошкаларингиз ҳам керак бўлмайди

Қизиқ ҳолат — тўйлар 23 мартдан бошлаб ўтказилмайди, дейилди. 22 март куни ҳамма тўй қилди. Бир тўйхона бир кунда 6–7талаб тўй ўтказишганини ҳам эшитдим.

«Озиқ-овқат бозорлари беркилади», деган миш-миш (нотўғри) тарқалди, ҳамма бозорга чопди…

Бир ойлик картошка ғамлаш учун минг одамнинг ичига туртиниб-суриниб кириб чиқсангиз-у, худо кўрсатмасин, вирус юқтириб (чунки ўзингиз бу эҳтимолни минг баробар оширяпсиз) олсангиз, сиз ҳам, оилангиз ҳам, карантинга олинасиз. У ерда бу картошкаларингиз керак бўлмайди. Касалхонанинг овқатларини ва дориларини истеъмол қиласиз, шуни тушунинг.

Фалон кундан бошлаб, бир жойга тўпланиш тақиқланади, дейилганда, «шу санадан олдин мумкин, хавфсиз», деган маънони англатмайди. Яъни, 23 мартдан чеклов қўйилса, биз вирус айнан 23 март куни келаркан, 22 март куни хавф йўқ, демаслигимиз керак.

Kun.uz колумнисти Қаҳрамон Аслановнинг мақоласини тўлиқ ҳолда қуйида ҳаволада ўқишингиз мумкин.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
UZ: Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 1 тага ошиб, 150 нафарни ташкил этмоқда.

Ушбу инфекция 1 нафар тошкентлик фуқарода аниқланди.

_

RU: На сегодняшний день в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией увеличилось на 1 и составляет 150 человек.

Инфекция выявлена у 1 гражданки из столицы.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
😷 Ўзбекистондаги эпидемиологик вазиятга оид сўнгги янгиликлар

🦠 Жами ҳолатлар 167тани ташкил этмоқда (+17). Лондондан келган бемор соғайди – тузалиб кетганлар энди 8 киши (+1).

🦠 Вирус қайд этилган ҳудудлар рўйхатига Навоий ҳам қўшилган (9/14). Аксарият беморлар Тошкентда, водий вилоятларидаги беморлар сони 50га яқинлашяпти.

🦠 Ўнга яқин киши оғир аҳволда, Фарғонадаги 59 ёшли аёл сунъий нафас олиш аппаратига уланди.

🦠 Беморлар сони бўйича Тошкентдан кейинги ўринда Фарғона. Карантин қоидалари энг кўп бузилаётган ҳудудлар рейтингида ҳам худди шундай.

🦠 31 мартгача 22 мингдан ортиқ тест ўтказилган. Хитойдан 200 мингта тест-системаси сотиб олинди.

🦠 Карантин туфайли хорижга кетолмаган 163 мингдан ортиқ кишига иш топиш чоралари кўрилмоқда.

🦠 Карантин вақтида маҳалла ходимларининг уйма-уй юрганига изоҳ берилди.

🦠 Нурмат Отабеков коронавируснинг болаларга юқиши масаласида маълумот берди. 1 апрелдан боғча болалари учун телевизион машғулотлар бошланади.

🦠 Транспорт ҳаракати учун стикер: янги тартиб ва рухсатнома талаб этилмайдиган ҳолатлар. Пойтахтнинг ўзидан 27 мингдан кўп мурожаат тушди. Энди ариза бериш учун OneID шарт эмас. Стикерни қалбакилаштирган шахсларга жиноий иш очилди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники