🇸🇱 Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Тошкент шаҳар бошқармаси
Яшнобод туман бўлими мутахасислари томонида "Маҳаллабай" ва "Хонадонбай" иш тизими бўйича туманимиздаги Арғин маҳалла фуқоролар йиғини, Чинор маҳалла фуқоролар йиғини идоралари ва аҳолисининг 30 дан ортиқ маҳаллада истиқомат қилувчи кам таъминланган, тиббий ва ижтимоий ҳимояга мухтож аҳолиси ўртасида ўрганишлар ўтказилди.
Аҳоли ўртасида юқумли касалликлар профилактикаси яъни 12-18 ёшли болаларни короновирус инфекциясига бирламчи ва аҳолининг катта ёшдаги қисмини бустер доза билан эмлаш, қизамиқ, Гепатит "А" касаллигига қарши эмлашнинг аҳамияти, юқумли касалликлар ва паразитар касалликларни олдини олиш мақсадида аҳоли ўртасида ўрганишлар ўтказилди ва тарқатма материаллар тарқатилди.
▶️Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати
Тошкент шаҳар бошқармаси Яшнобод туман бўлими
🌐ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш бўлими

🔰Туман Оила ва ҳотин-қизлар бўлими томонидан 2022 йил 28 июн куни 226 мактабда Яшнобод туманида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси бўлиб ўтди.
Тадбирда ҳудуддаги аёл инспекторлари ҳамда туманнинг 66 та маҳалла хотин қизлар фаоллари иштирок этиб, Конституциявий қонун лойиҳаси билан танишишди.
✅Тадбир якунида иштирокчиларни бу борадаги фикр ва мулоҳазалари тингланди ва муҳокама қилинди.
Youtube / Instagram / Web-site

Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида илмга асосланган уруғчилик ва агротехнологиялар ҳисобига пахта ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳамда пахтани чуқур қайта ишлаш асосида тўқимачилик маҳсулотлари экспортини кўпайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.
—
Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам наращивания объема производства хлопка за счет научно обоснованного семеноводства и агротехнологий, а также увеличения экспорта текстильной продукции на основе глубокой переработки хлопка.
Facebook|Instagram|Twitter

Forwarded from Bu mening Konstitutsiyam 🇺🇿
Айни пайтда meningkonstitutsiyam.uz порталига қонун лойиҳасидаги барча моддалар бўйича фикрлар келиб тушмоқда. Аммо айрим ҳамюртларимиз тизимдан фойдаланиш жараёнида муайян турдаги техник носозликлар юзага келаётганини маълум қилишмоқда.
Хусусан, тизимдан авторизациядан ўтиш жараёнида “паспорт сериямдан ноқонуний фойдаланиб, бошқа шахслар рўйхатга ўтиб олибди” деган янглиш хулоса билдираётганлар ҳам йўқ эмас.
Маълумки, Ягона идентификация тизими (ЯИТ) OneID фуқароларга нафақат Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан изоҳ қолдириш, таклиф йўллаш, балки давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва тижорат ташкилотларининг турли веб-сайтлари ва порталлари орқали 340 га яқин турдаги электрон хизматларга эга бўлиш имкониятини беради.
Бу каби фойдаланувчилар ЯИТ OneID да ўзларининг шахсий маълумотларини, жумладан логин, пароль, тўлиқ исм, ЖШШИР ва ҳоказоларни илгари рўйхатдан ўтказишган, бугунги кунга келиб эса, тизимдан қайтадан рўйхатга ўтишга уринаётган бўлиши мумкин.

Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди. Унда:
- илмга асосланган уруғчилик ва агротехнологиялар ҳисобига пахта ҳосилдорлиги ва ҳажмини камида 30 фоизга ошириш;
- пахтани чуқур қайта ишлаб, соҳанинг экспортини камида 2 бараварга кўпайтириш муҳокама қилинмоқда.
“Бу – иқтисодиётимиз учун жуда катта имконият ва захирадир. Тўқимачилик бизга кам харажат билан олтиндан ҳам кўп даромад келтирадиган соҳа ҳисобланади.
Шунинг учун биз соҳада тўлиқ кластер тизимини жорий этдик. Бугунги кунда пахта толасини ўзимизда 100 фоиз қайта ишлаш йўлга қўйилди (беш йил аввал 40 фоиз тола қайта ишланган).
Соҳани қўллаб-қувватлаш учун сўнгги уч йилда тўқимачилик кластерларига 23 трлн сўмдан зиёд имтиёзли маблағлар ажратилди. Бундан ташқари, кластерларнинг ўзлари ҳам қарийб 7 трлн сўм хусусий инвестициялар йўналтирдилар. Натижада 350 га яқин йирик фабрикалар ишга туширилди.
Ишлаб чиқариш ҳажми 5 баробарга ошди, экспорт эса 4 баробарга ўсиб, қарийб 3 млрд долларга етди”, деди Президент.

Бугунги кунда толани қайта ишлаш қувватларимиз 1 миллион 300 минг тоннага етгани, лекин 1 миллион тонна тола ишлаб чиқарилаётгани таъкидланди.
Яъни, ҳозирнинг ўзида 300 минг тонна тола етмаяпти. Келгуси беш йилда бу эҳтиёж яна 600 минг тоннага ошади. Шундан 300 минг тоннаси сунъий тола бўлса, яна камида 300 минг тонна пахта толаси зарур.
“Нима учун Туркиянинг пахта майдони биздан 2 карра кам бўлсада, толани деярли тенг ҳажмда ишлаб чиқаради? Бунинг асосий сабаби - ҳали илмга, замонавий технологияларга жойлардаги раҳбарларнинг эътибори ва масъулияти паст”, деди Президент.
Давлатимиз раҳбари қайта ишлаш борасидаги ишлар аҳволига тўхталди.
Ип-калавани тайёр маҳсулотгача қайта ишлаш даражаси мамлакатимизда 23 фоизни ташкил этади.
Бунинг оқибатида йилига 9 миллиард доллар даромад бой берилмоқда.
Агар мутасаддилар туман ҳокимлари ва кластерлар билан ишларни тўғри ташкил қилса, тўқимачиликдаги иш ўринларини ҳозирги 400 мингдан бемалол 1 миллионга кўпайтириш имконияти борлиги кўрсатиб ўтилди.

Президент топшириғига кўра тармоқ корхоналари, кластерлар, олимлар билан бир неча бор учрашувлар ўтказилди. Уларда билдирилган фикр ва таклифлар асосида аниқ ечимлар белгилаб олинди.
Биринчиси – пахта ҳосилдорлигини ошириш бўйича янги тизим жорий қилинади.
Мисол учун, Тўрткўлдаги “Агро Тўрткўл текстиль” ҳамда Элликқалъадаги “Бўстон” кластерлари бир гектарга ўртача 4-5 миллион сўм сарфлаб, ҳосилдорликни 2019 йилдаги 23 центнердан 2021 йилда 40 центнерга кўпайтирган. Бу йил эса Қорақалпоғистон шароитида гектаридан 33 центнердан ҳосил олади.
Лекин ўтган йили республика бўйича 121 та пахта-тўқимачилик кластеридан 18 тасида ҳосилдорлик 25 центнердан кам бўлган.
Сабаби, уруғчилик, ерга ишлов бериш, ўғитлаш, суғоришда жиддий муаммо ва камчиликлар бор.
Атиги 21 та кластерда уруғчилик цехлари мавжуд. Чигитни тайёрлаш (протравка) ҳам саноқли кластерларда йўлга қўйилган.
Ер сифатини яхшилаш, уруғчилик бўйича бор-йўғи 6 та кластер замонавий лаборатория ташкил қилган.

Олимларимиз яратган 100 центнергача ҳосил берадиган пахта навлари (Бухоро, Равнақ, Порлоқ, Султон) кластерларга етказилмаяпти, деҳқон ва фермерларимиз қайси ҳосилдор уруғларни экишни ва уларни қаердан олишни билмаяпти.
Сўнгги йилларда кундузги ва тунги ҳарорат бир хил бўлиб қолаётгани, янги турдаги ҳашоратларнинг кўпайиб бораётгани ушбу шароитга чидамли навларни кўпайтиришни тақозо қилмоқда.
Ғўзани ўғитлашни ўзгартириш, гербицид ва пестицидларни ҳам тартибга солиш вақти-соати келди.
Шу боис Президент ҳузурида Инновация вазири И.Абдурахмонов бошчилигида Пахтачилик кенгаши ташкил этилиши белгиланди. Кенгаш:
- ҳар йили ҳосилдор ва эртапишар навларни ҳудудлар кесимида кўпайтириш ва экишни ҳар бир кластер бўйича белгилаб беради;
- иқлим ва ҳарорат ўзгаришларига мос бўлган ўғитлаш схемасини ишлаб чиқади, гербицид ва пестицидлар қўллашни тартибга олади;
- кейинги йилларда ҳашоратлар энг катта муаммо бўлишини инобатга олиб, уларга қарши курашиш бўйича ҳар бир ҳудудга мос агротехнологияларни ишлаб чиқади.

Йил якунига қадар ҳар бир кластерда уруғчилик, тупроқ таҳлили ва биолабораториялар ҳамда уруғ тайёрлаш цехлари ишга туширилади.
Давлат-хусусий шериклик асосида Андижон, Бухоро ва Сурхондарёда Пахтачилик институти ва Геномика марказининг уруғчилик ва агротехнология корхоналари ташкил қилинади.
Шунингдек, ҳар бир кластер йил якунига қадар тупроқ унумдорлигини таҳлил қилиб, ер майдонлари паспортини ишлаб чиқиши ва ҳосилдорликни ошириш чораларини белгилаб олиши кераклиги таъкидланди.
Президент барча кластерлар сувни илм билан тежаб ишлатиши шартлигини қайд этди.
Сўнгги икки йилда 169 минг гектар пахта майдонларида томчилаб суғориш жорий қилинди. Йил якунига қадар 160 минг гектар, келгуси йилда ҳам яна шунча пахта майдонида томчилатиб суғоришни жорий қилиш вазифаси қўйилди.

Агар томчиталиб суғоришни жорий этиш соҳасида эркин рақобат бўлса, илм билан ёндашилса, ушбу технологияни жорий этиш харажатини гектарига 15-20 миллион сўмга бемалол тушириш мумкин (ҳозирда 27 миллион сўм).
“Лекин, катта фожиа – айрим раҳбарлар бу эзгу ислоҳотга ўзига яқин таъминотчилар ва билимсиз одамларни аралаштираяпти. Шу орқали коррупция бошлангани ҳақида менда етарли маълумотлар бор", деди Президент.
Молия ва Сув хўжалиги вазирликларига бир ҳафта муддатда:
- янги ишга туширилган электрон порталга ҳамма таъминотчиларни киритиш;
- таклиф қилинаётган сув тежовчи технологиялар нархи ва хизматлар сифатини баҳолаб борадиган шаффоф тизим яратиш топширилди.
Бунда энг мақбул шартлар ва нархларни фермерларнинг ўзи танлайди.
Ишлаб чиқарувчи эса камида 3 йил фермерга сервис хизматини кўрсатишни кафолатлаши шарт.
Умуман, кластерлар ҳамкор фермерлари билан бирга олган даромадидан бир қисмини жамғариб, ички ирригация тизимини яхшилашни ҳам йўлга қўйиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Йиғилишда кластерлар фаолиятининг ҳуқуқий кафолатлари кучайтирилиши белгиланди
Аввало, ҳокимларга кластерларнинг ички иш фаолиятига аралашиш тақиқланади.
“Кластер ўзини иши билан шуғулланса, туманда саноат, иш ўринлари, экспорт ва даромад бўлади.
Буни тушунмаган ҳокимлар эса кластерларни кун давомида мажлисма-мажлис олиб юриш, бошқа ишларга жалб қилиш билан овора”, деди Президент.
Янги кластерларни ташкил этиш тартибига ҳам ўзгартириш киритилади.
Бундан буён битта туманда кўпи билан 2 та кластер ташкил этишга рухсат берилади (ҳозир – 3 тагача).
Аввало, ҳокимларга кластерларнинг ички иш фаолиятига аралашиш тақиқланади.
“Кластер ўзини иши билан шуғулланса, туманда саноат, иш ўринлари, экспорт ва даромад бўлади.
Буни тушунмаган ҳокимлар эса кластерларни кун давомида мажлисма-мажлис олиб юриш, бошқа ишларга жалб қилиш билан овора”, деди Президент.
Янги кластерларни ташкил этиш тартибига ҳам ўзгартириш киритилади.
Бундан буён битта туманда кўпи билан 2 та кластер ташкил этишга рухсат берилади (ҳозир – 3 тагача).
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Пахта хом ашёси ва ип-калавани қайта ишлашни тизимли ташкил этиш учун Бош вазир ўринбосари С.Умурзоқов бошчилигида Республика комиссияси тузилиши белгиланди.
Комиссиянинг асосий вазифаси юқорида айтиб ўтилган 9 миллиард долларлик маҳсулот ишлаб чиқариш режасини ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар, қолаверса, кластер кесимида белгилаш ва ижросини ташкил этиш ҳисобланади.
Кластерлар пахтадан ип-калавагача ишлаб чиқариш занжирини жорий этишга масъул бўлади.
Агар кластернинг ўзида хоҳиш бўлса, бемалол ўзи қайта ишлашни тўлиқ циклда амалга ошириши мумкин.
Бундан буён, алоҳида индустриал зоналар ташкил қилиниб, уларда тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчилар учун барча шароитлар яратиб берилади.
Комиссия элчилар ва кластерлар билан бирга бу индустриал зоналар бошқарувига чет эл компанияларини жалб қилиб, нуфузли брендларни олиб келади.

Шунингдек, брендларни жалб қилишга:
- бўялган трикотаж мато ва газлама экспорт қилувчиларга 10 фоизгача миқдорда субсидия берилади;
- хорижий брендлар ва уларга тайёр маҳсулот етказиб бераётган маҳаллий корхоналарнинг буюртмаларига асосан алоҳида авиа-рейслар йўлга қўйилади.
Шу билан бирга, брендлар учун зарур бўлган фурнитураларнинг 90 фоизи импорт қилинмоқда.
Шунинг учун, мутасаддиларга:
- бир ой муддатда фурнитура ва аксессуарлар ишлаб чиқариш дастурини ишлаб чиқиш;
- Андижон, Наманган ва Тошкент вилоятларида йил якунига қадар 4 тадан фурнитура корхоналарини ишга тушириш топширилди.
Президент тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг Аксессуар ва фурнитура ишлаб чиқарувчилар уюшмасини ташкил этиш ташаббусини қўллаб-қувватлади.

Президент экспорчиларни қўллаб-қувватлаш механизмлари янада кенгайтирилишини таъкидлади.
Жумладан, Экспорт агентлиги томонидан:
- экспорт қилувчи корхоналарга 5 миллион долларгача айланма маблағ учун ресурслар уларнинг экспорт ҳажмидан келиб чиқиб ажратилади;
- корхоналарнинг хорижда омборхоналарни ижарага олиш харажатларини қоплаб бериш учун чекланган майдон 100 квадрат метрдан 500 квадрат метрга оширилади.
Экспортёрлар номига очилган аккредитивларни кредит таъминоти сифатида қабул қилишга рухсат берилади. Яъни, корхона экспорт қилган кундан бошлаб ўз хизмат кўрсатувчи банкидан аккредитивнинг 80 фоизи миқдорида кредит олиши мумкин бўлади.
Кластер ва тўқимачилик корхоналарининг молиявий ҳисобот халқаро стандартларига ўтиши қўллаб-қувватланади.
Бундан буён молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш харажатларининг 50 фоизгача қисми Молия вазирлиги томонидан қоплаб берилади.

🔰Яшнобод тумани умумтаълим битирувчилари "Ишга марҳамат" моно марказига ташриф буюриб, бу ердаги ўқув курслари билан таништирилди.
✅ Бу ерда битирувчи ёшлар касбга йўналтириш бўйича ташкил этилган шарт шароитлар, ўқув курслари тўғрисида тўлиқ маълумотга эга бўлдилар.
Facebook / Youtube / Instagram / Web-site