Yashnobod tumani hokimligi Matbuot xizmati/Пресс-служба Яшнабадского районного хокимията
15.2K subscribers
22.4K photos
1.72K videos
5.84K links
Yashnobod tuman hokimligi Axborot xizmatining rasmiy telegram kanali/Официальный телеграм канал пресс-службы Яшнабадского хокимията
Download Telegram
🔰Жорий йилнинг 27 июнь куни "Ишга марҳамат" моно марказида Яшнобод туман ҳокими Б.Рахманкулов тумандаги умумтаълим мактабларининг битирувчилари билан учрашди.

🔰Ушбу тадбирда битирувчи ёшлар билан бирга уларнинг ота оналари ҳамда фахрли меҳмон сифатида Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари Икром Наримов ва сектор раҳбарлари иштирок этишди.

Facebook / Youtube / Instagram / Web-site
🌿Яшнобод тумани Халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактабларини 2021-2022 ўқув йилида жами 2857 нафар ўқувчилар тамомлади.

Таълим муассасасини намунали хулқи ҳамда аъло баҳога битирган 21 нафар битирувчиларга кумуш, олтин медаллар ва уларнинг ота-оналари билан бирга мактаб директорларига ташаккурномалар топширилди.

Facebook / Youtube / Instagram / Web-site
Президент таъкидлаганидек, 1 июлдан бошлаб:

- автомобилнинг орқа ён ойналарини қорайтириш тўловлари бекор қилинади, яъни бепул бўлади;

- олд ва орқа ён ойналарни тўлиқ қорайтириш тўловлари 6 баробаргача арзонлаштирилади;

- ишлаб чиқарилганига 10 йилдан кўп бўлмаган енгил машиналарни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби бекор бўлади.

Энди, 10 йилдан 15 йилгача бўлган енгил машиналар – икки йилда, 15 йилдан ортиқ бўлганлари эса бир йилда бир марта техник кўрикдан ўтказилади.

"Бу ҳали бошланиши. Мен Президент маслаҳатчилари, Бош вазир ўринбосарлари ва вазирларга топшириқ берганман.

Одамларимизни қийнаётган, аҳамиятини йўқотган тартиб ва чекловларни бекор қилиш бўйича Ишчи гуруҳи барча йўналишларда мунтазам ишлаяпти.

Жойлардан тушган асосланган таклифлар ва ечимлар бўйича доимий тарзда халқимизнинг фойдасига хизмат қиладиган қарорлар қабул қилиб борилади”, деди Президент йиғилиш якунида.