Forwarded from G (Kodirova)
#Ibrat
Charli Chaplinning xotirasi
Bolaligimda otam bilan sirk ko‘rgani borgandik. Bilet olishga navbatga turdik. Oldimizda er-xotin va olti bolalik bir oila turardi. Kiyimlari eskirib ketgan, lekin ozoda edi. Bolalar juda xursand, sirk haqida gaplashishardi. Navbatlari kelgach, ota bilet sotish oynasi yoniga borib, bilet narxini so‘radi. Bilet sotuvchi narxni aytgan edi, biroz tisarilib, xotiniga pichirlab nimadir dedi. Yuzida bezovtalik alomatlari ko‘rinib turardi.
Shu payt otam cho‘ntagidan 20 dollarni olib, yerga otdi va egilib uni oldi-da, pulni haligi kishining kaftiga qo‘yib, pulingiz tushib ketdi, dedi.
Haligi odam ko‘zlarida yosh bilan, rahmat, janob, dedi.
Ular kirib ketganidan keyin otam qo‘limdan tortdi va biz qatordan chiqib ketdik. Chunki otamning o‘sha odamga bergan 20 dollardan boshqa puli yo‘q edi.
O‘sha kundan buyon otam bilan faxrlanaman. Butun hayotimdagi eng go‘zal manzara mana shu bo‘lgandi. U o‘sha ko‘rolmay qolganim sirkdan ham chiroyliroq edi.
Tarbiya nazorat bilan emas, ibrat bilan bo‘lishiga ko‘proq amin bo‘ldim…
- Charli Chaplin
@kutubxonamarkazi

#ibrat
СИНГИЛ
Бир киши маст бўлиб ариққа ағнаб тушди-ю, ўрнидан қайтиб турмади. Жума куни тонги эди, кўпчилик ҳайрон қолди - алкаш одам ҳам муборак жума куни ўлар экан-да?
Мулла ижирғаниб жаноза намозини ўқиганидан сўнг аҳли жамоага қараб;
- Бу инсон орқасидан ёмон гапириш бизга фарз эмас, аммо ибрат бўлиши учун биз уни қўшни қишлоқдаги эски қабристонга кўмамиз. Бизнинг қабристонда ҳожи бобою момолар ётибди, уларнинг орасига бошдан-оёқ гуноҳга ботган кимсани қўйсак ўтганларнинг қарғишига қоламиз.
Одатда, тобутга ҳамма ёпишарди. Аммо алкашнинг тобутига ҳеч ким ёпишмади. Улар тобутнинг кўтаришда савоб йўқ дейишди шекилли.
Тобутни ўлган кишининг тўртта улфати елкалаб кетди. Улар марҳумни улуғлар эдилар.
Қўшни қишлоқдан ўтишдан тўсатдан тобут ичидан овоз келди.
- Давонча қишлоғидан ўтаяпмизми, оғайнилар?
Тўрт киши донг қотиб қолди. Шунда бир чол келди. У оппоқ кийиниб, бошига оқ салла ўраб олшанди.
- Нимага тўхтадинглар?
- Марҳум гапирди.
Чол кафанни очганди, ўлган киши атрофга аланглаб бояги саволини қайтарди.
- Давонча қишлоғидан ўтаяпмизми?
- Ҳа.
- Бир соат вақтларингни олсам. Гўрга кечгача борамизда. Шу қишлоқда бир хаста синглим бор, ҳолидан хабар олай. Ҳар икки кунда хабар олиб турардим. Бугун келишим керак эди, ўлиб қолдим.
Чол жилмайди.
- Мен одам суратидаги азроилман. Ўрингдан тур-да, синглингнинг уйига бор. Кейин уйингга жўна. Истаганингча яша. Сенга жаннат нақд.
Тўрт киши чолдан сўрадилар.
- Жаннат нақдми?
- Ҳа. Синглисининг ҳолидан хабар олиб турган кишига худо жаннатни нақд қилиб қўйибди, у ким бўлишидан қаътий назар...
P/s: Ushbu ibratli hikoya orqali haromdan hazar qilmay, ichkilik ichib yursangiz ham yaqinlarga mehrli bo'ling demoqchi emasmiz, aksincha yaqinlaringizga mehribon bo'lgan holda jamiyatda o'z o'rniga ega hurmatga arziydigan inson bo'ling demoqchimiz.

Африкадаги бир қабилани ўрганиш учун борган антрополог олим қабила болаларига шундай ўйин таклиф қилди.
Дарахт ёнига мева тўла саватни қўйди ва: ⸺"Ичларингдан ким биринчи бўлиб дарахт ёнига етиб келса, манави шириндан шакар меваларнинг ҳаммаси уники бўлади!”⸺деб эълон қилди.
У чопишга рухсат ишорасини берган пайт болалар бир-бирларининг қўлларини маҳкам тутиб, биргаликда югуришга тушишди.
Маррага етиб келиб, ютуқлари ⸺ меваларни маза қилиб ейишди.
Мағлуб бўлган антрополог болалардан меваларни фақат бир киши қозониши мумкин бўла туриб, нима учун бундай қилганликларини сўради.
Улар:
⸺“Обоното!” деб жавоб беришди.
Бу сўз уларнинг тилида: “Мен борман, чунки биз бормиз!” деган маънони англатарди.
Болалар ҳали оқ-қорани унча яхши танимаса-да, меҳр-оқибат нималигини, бир киши бахтиёр бўлиб, қолганлар бахтсиз бўлса, бу бахтиёрлик татимаслигини яхши билишарди...
@yangiyolkutubxonasi

Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ibrat
Baxtning va halovatning eng oddiy hamda eng to'g'ri formulasi haqida...👍
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Obuna bo‘ling 👇 👇 👇
🔎👉 @issiqqina_xabarlar 👈🔍