Yangiyo‘l shahar hokimligi rasmiy telegram kanali
2.55K subscribers
33.6K photos
4.42K videos
162 files
12.2K links
Shahar hokimligi Axborot xizmati

https://www.facebook.com/yangiyulshahar

https://www.youtube.com/@yangiyolshahar

https://twitter.com/yangiyolshahar

https:

Yangiyol shahar hokimligining murojaatlar uchun telegram boti - @yangiyolshhokimligi_bot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#шаҳар
#Янгийўл

🔸Янгийўл шаҳрида аҳолидан бўлаётган мурожаатлар учун 12-81 қисқа рақамли call-center туну кун ишлаб турибди.


🎥Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Yangiyulshahsr

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#шаҳар
#Янгийўл

🔸Янгийўл шаҳрида "Темир дафтар"га киритилган муҳтож оилаларга нақд пул тарқатилмоқда.


🎥Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Yangiyulshahsr

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Янгийўл #шаҳар Янгийўл шаҳрида сектор раҳбарлари томонидан доимий равишда ўз сектори ҳудудидаги маҳаллаларда яшаётган аҳолининг ижтимоий аҳволи ўрганиб борилади.Ва маҳалла ҳудудида ободонлаштириш ишлари амалга ошириб келинади. ❇️Жумладан, Бугун шаҳарнинг "Бахт" МФЙ да 3 сектор раҳбари бошчилигида кам таъминланган аҳоли вакилларининг ижтимоий аҳволи ўрганилди. Ва баъзи хонадонларга кўрсатилиши керак бўлган ёрдамлар белгилаб олинди. Шунинндек,маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ободонлаштириш ишлари ҳам олиб борилди. 📝Янгийўл шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
Forwarded from Deleted Account
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#шаҳар
#Янгийўл

🔸Янгийўл шаҳрининг 4 маҳалласини кесиб ўтган "Жунариқ" канали ўтган йили таъмирланган.Лойиҳа бўйича канал атирофларига ҳимоя тўсиқлари ўрнатилиши белгилаган. Бу борада Янгийўл шаҳар ҳокимининг Капитал қурилиш коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари А.Усмонов маълумот берди.


🎥Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Yangiyulshahsr

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Янгийўл #шаҳар. Бугун шаҳар ҳокими Фарҳод Мирзаев Янгийўл шаҳар "Бахт" МФЙ да давлат хизматчилари учун қурилаётган кўпқаватли уйларда қурилиш жараёнларнинг бориши билан танишди. 2 сектор ҳудудидаги уйларни қуришда амалга оширилаётган ишларни кўздан кечириб ўзининг тавсияларини берди. 📝Янгийўл шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати. @yangiyulshahar
#Янгийўл. #шаҳар. ЯНГИЙЎЛ ШАҲРИНИНГ ЯНГИ ҚИЁФАСИ. Иқтисодиётнинг ажралмас бўлаги ҳисобланган инвестиция соҳасини ривожлантириш, тадбиркорлар томонидан ҳар бир туман ва шаҳарларга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқимини олиб кириш ҳудуд истиқболи учун муҳим саналади. Зеро, фойдали мақсадларда киритилган сармоя нафақат тадбиркорлар фаолияти равнақига, балки, туман иқтисодий салоҳиятининг ортишига хизмат қилади.

📌Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида янги инвестиция лойиҳалари сони кун сайин кўпайиб бормоқда. Шу каби лойиҳалардан бири "SHI GUO" МЧЖ хорижий корхонаси бўлиб, меҳмонхона, савдо ва саноат мажмуаси қуриш фаолияти бўйича иш олиб бориши кутилмоқда. Мазкур лойиҳа ҳудуддаги «ZHENG FANG INVESTMENT» МЧЖ ташаббуси билан тўғридан- тўғри хорижий инвестициялар киритилиши ҳисобига ишга туширилиши режалаштирилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 25 млн АҚШ доллари ташкил этиб, икки босқични ўз ичига олади.

❇️"Ушбу янги лойиҳанинг афзалликлари шундаки, унда энг аввало аҳолининг сифатли уй-жойларга бўлган эҳтиёжини қоплаш билан бир қаторда янги иш ўринлари ташкил этилади, — дейди шаҳар ҳокими Фарҳод Мирзаев — Шу билан бирга жаҳон андозаларига мос, замонавий архитектура талабларига тўлиқ жавоб берадиган кўркам бинолар, хонадонлар бунёд этилиши ҳудуд инфратузилмаси ва қиёфасининг буткул янгиланишига асос бўлиб, ундаги истиқомат қиладиган аҳолига қатор қулайликлар яратади".


📒Шунингдек, лойиҳанинг иккинчи босқичида шаҳардаги эски бозор ҳудудида қўшимча 7 та 16 қаватли ҳамда 1та 25 қаватли замонавий уй-жойлар барпо этилиб, фойдаланишга топширилади. Ушбу йўналишга дастлабки ҳисоб-китоблар бўйича 10,0 млн. АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилиниши режалаштирилган.


✏️Лойиҳага кўра, Янгийўл шаҳридаги эски пойабзал ишлаб чиқариш корхонаси тасарруфидаги 5 та корпусни қайтадан реконструкция қилиш ҳамда 1 та янги бино қурилиши белгиланган бўлиб, бугунги кунда бу борада самарали ишлар олиб борилмоқда.

❇️Мазкур қурилиш-реконструкция қилиш ишлари якунига етгач, ушбу ҳудуд бутунлай янгича қиёфа акс этади. Эндиликда унда замонавий ва кўркам бинолар, кўп қаватли квартиралар, меҳмонхоналар, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари қад ростлайди.

📌Лойиҳа тўла қувват билан ишга тушгач, унда 800 га яқин янги иш ўрни яратилади. Бугунги кунда мазкур ҳудудда қурилиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. 📝 Янгийўл шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
Forwarded from Deleted Account
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#шаҳар
#Янгийўл

🔸Янгийўл шаҳрининг "Янги боғ"
МФЙ ҳудудида аҳоли учун янги кўп қаватли уй қурилиши ҳақида ролик.

🎥Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Yangiyulshahsr

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Forwarded from Deleted Account
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#шаҳар
#Янгийўл

🔸Янгийўл шаҳрининг "Бахт"
МФЙ ҳудудида янги кўп қаватли уй қурилиши ҳақида ролик.

🎥Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Yangiyulshahsr

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Янгийўл. #шаҳар. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Т.Нарбаева ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси раиси Н.Исмоиловларнинг 24 август кунидаги 01-1/568, 01-22/1359 сони билан рўйхатга олинган Факсограммага асосан жорий йилнинг 27август куни соат 14:00 да Халқ депутатлари Янгийўл шаҳар Кенгашининг сессияси ўтказиш белгиланди.
Сессияда қуйидаги масалалар кўриб чиқилади.
1. Темир дафтар бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги;
2. Хориждан қайтган ва кета олмаган аҳолини ишга жойлаштирилганлиги;
3. Ногиронлиги бўлган, боқувчисини йўқотганлар билан олиб борилаётган ишларги;
4. Пандемия бўйича олиб борилаётган ишларнинг ҳолати;
5. Сектор раҳбарларининг хисоботи эшитилади. 📝Янгийўл шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
#Янгийўл. #шаҳар. СЕССИЯ. Жорий йилнинг 27 август куни Халқ депутатлари Янгийўл шаҳар Кенгашининг ХVI - сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда икки масала кўриб чиқилади.
Биринчи масала Янгийўл шаҳар мактабларини янги ўқув йилига карантин қоидаларига амал қилган ҳолда очиш.Бу борада тайёргарлик борасида шаҳар ХТБ раҳбарининг ҳисобати тингланди. Иккинчи масала эса "Темир дафтар" бўйича олиб борилаётган ишлар, хориждан қайтган ва кета олмаган аҳолини ишга жойлаштирилганлиги,
Шунигдек,ногиронлиги бўлган, боқувчисини йўқотганлар билан олиб борилаётган ишларги,уларга кўрсатилаётган ёрдамлар,
,пандемия бўйича олиб борилаётган ишларнинг ҳолати ҳақида шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлашга бўлими бошлиғининг ҳисобати тингланди.Ҳар икки масала ҳам депутатлар томонидан қизғин муҳокама қилингач тегишли қарорлари қабўл қилинди.
📝Янгийўл шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл. #шаҳар. Шу йилнинг 27 август куни Халқ депутатлари Янгийўл шаҳар Кенгашининг ХVI- сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда қуйидаги масалалар кўриб чиқилди.
1.Янги ўқув йили бошланиши билан шаҳар мактабларини карантин қоидаларига мос равишда очиш.Бу борада шаҳар ХТБ раҳбари ҳисобот тингланди. Иккинчи масала эса "Темир дафта"бўйича олиб борилаётган ишлар, жумладан,пандемия бўйича олиб борилаётган ишлар ва аҳолини муҳтож қатламини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш,ишсизликни камайтириш борасидаги ишлар юзасидан шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг ҳисоботм тингланди.Ва ҳар икки масала юзасидан депутатлар тегишли қарорлар қабўл қилишди.
📝Янгийўл шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
#Янгийўл. #шаҳар. Янгийўл шаҳар вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиянинг навбатдаги мажлисини шаҳар ҳокими Ф.Мирзаев бошчилигида ўтказилди. Унда кун тартибида 2 нафар вояга етмаган боаларнинг содир этган жиноятини Ўзбекистон Республикаси ЖПК нинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад этиб болаларнинг ота-онасига нисбатан Ўз Респ МЖтК 47-моддаси тартибида кўриб чиқилди. Ушбу масала юзасидан шаҳар ҳокими, Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия раиси Ф.Мирзаев бугунги пандемия шароитида фарзанд тарбиясига эътибор кучайтирилганлиги, юртимизда ҳар бир бола давлат химоясида эканлигини, таъкидлаб ўтди.Ва бугун ота-оналар ўз фарзандига эътиборли бўлиши уларнинг тарбияси ва ахлоқи билан жиддий шуғулланиши зарурлигини такидлади. ❇️Зеро ҳар бир фарзанд юрт келажагига даҳилдордир.Уларни ҳар томонлама баркамол инсон қилиб вояга етказиши биз катталарнинг асосий вазифаларимиздандир.Йиғилишда комиссия аъзоларининг фикрлари тингланиб ҳар икки оилани яраштириш ва фарзандларига эътиборли бўлишини таъминлаш юзасидан якуний қарор қабул қилинди. 📝Янгийўл шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
#Янгийўл. #шаҳар. 5000 ҚАДАМ Янгийўл шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан ўтказилган тадбир шундай номланди. Гап шундаки шаҳарда жойлашган Болалар ва усмирлар спорт мактабида, Янгийўл шаҳар маҳалларида яшаётган кексалар иштирокида спорт тадбири ўтказилди.Унда 30 га яқин кексалар иштирок этиб ўз саломатликдарини тиклаш учун жисмоний тарбия билан шуғулланишди.Нуронийларга саломатликларини сақлаш ва мустаҳкамлаш юзасидан тиббиёт ходимлари ҳамда спорт мураббийлари тавсиялар беришди. ❇️Бу ҳам мустақиллик байрами арафасида шаҳар нуронийларининг бир қисми учун байрам совғаси бўлди. Бу каби аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган тадбирлар доимий равишда ўтказиб борилади.Тадбир якунида кексалар учун карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда дастурхон ёзилди. 📝Янгийўл шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
Forwarded from Deleted Account
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#шаҳар
#Янгийўл

🔸Янгийўл шаҳрининг янги қиёфаси.Шаҳар марказида қад ростлаган замонавий шаҳарча ҳақида ролик.


🎥Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Yangiyulshahsr

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Янгийўл. #шаҳар. ЕРНИ ҚАДИРЛАШ КЕРАК. Янгийўл шаҳар ҳокими Фарҳод Мирзаев шаҳарнинг "Сабо" МФЙ ҳудудидаги бўш ётган ва қаровсиз ерларни бориб ўрганди. Фойдаланилмай келаётган ер майдонларини ўрганиш ва у ерларни ўзлаштириш ҳамда аҳоли учун зарур бўлган уй жойлар, ижтимоий бинолар, корхоналар қўриш,янги иш ўринларини барпо қилиш бугун давр талаби. ❇️Шаҳар ҳокими Фарҳод Мирзаев маҳаллада мавжуд бўлган қаровсиз ерларни ўрганиш ва ундан фойдаланиш чораларини кўриш бўйича тегишли ташкилотларга топшириқлар берди. 📝 Янгийўл шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
#Янгийўл. #шаҳар. ЯНГИ КОРХОНА ИШ БОШЛАДИ. Янгийўл шаҳар "Сабо" МФЙ ҳудудида янги кичик корхона иш бошлади.Мазкур корхонада юртимизда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан зироворлар тайёрланади.Шаҳар ҳокими мазкур корхона фаолияти билан яқиндан танишди. Ва тадбиркорлар билан учрашиб уларнинг иш фаолияти ва режалари билан қизиқди.Корхона иш бошлаши билан "Сабо" МФЙ ҳудудида яшовчи 10 га яқин ёшлар иш билан таъминланди. 📝 Янгийўл шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
#Янгийўл. #шаҳар. Шаҳар ҳокими "Сабо" МФЙда Давлат хизматчилари учун қурилаётган уйлари бориб кўрди.Қурлиш жараёнлари ва лойиҳанинг бориши билан танишди.Шунингдек, шаҳар ҳокими уй атирофларини ободонлаштириш,маҳаллада қурилган спорт майдончасини замонавий кўринишга келтириш борасида ҳам тегишли топшириқлар берди.
❇️Гап шундаки "Сабо" МФЙ бир дона 4 қаватли, 16 хонадонли турар жой биноси қурилмоқда.
- Лойиҳа қиймати эса 3 млрд 600 млн сўмни ташкил этади.
- Буюрмачи “Қишлоқ қурилиш инвест” ИК бўлиб пудратчи ташкилот “Тошкент вилоят маҳсус монтаж қурилиш” МЧЖ ҳисобланади.Қурлиш ишлар ҳозирда катлаван қазиш босқичида. 📝 Янгийўл шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
Yangiyo'l shahar, [03.09.20 17:45]
Yangiyo'l shahar, [03.09.20 13:22]
#Янгийўл. #шаҳар. МУНОСАБАТ Янгийўлликлар телеграм каналида "Собиқ "Янгийўл Савдо Комплекси" МЧЖ худуди бўлган, инвестор томонидан кўп қаватли уй қуриш учун танлаб олинган эди.Аммо ҳозир қурлиш бўлмаяпти,муаммолар мавжуд" деган мазмундаги мурожаати ўрганиб чиқилди. ❇️Гап шундакиЎзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Тошкент вилоятига 5,10 январь кунлари ташрифи давомида Ҳалқ депутатлари Кенгашининг 2018 йил 5 январдаги навбатдан ташқари сессиясида берган топшириқлари ижросини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури (13.01.2018 йил №662-хх-сонли баёни)нинг 27-банди ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
5 октябр кунги “Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида Тошкент-Самарқанд тезюрар темир йўл линияси устидан автомобиллар учун янги йўл ўтказгич қуриш тўғрисида”ги 05-21/1-116-сонли йиғилиш баёни билан темир йўл устидан йўл ўтказгич қуриш ишларини “ТошкентбошпланЛИТИ” ДУК томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа асосида Регистон (аввалги А.Шерматов) ва Ниёзбош (аввалги О.Қўчқаров) кўчаларини боғлаш лойиҳаси тасдиқланган.
Янгийўл шаҳар ҳокимининг 2019 йил 10 апрелдаги “Янгийўл шаҳар Самарқанд кўчасида жойлашган “Янгийўл савдо комлекси” МЧЖ ҳудудидаги мавжуд савдо дўконларини бузиб, тасдиқланган лойиҳа асосида қайта қурилишини лойиҳалаштиришга рухсат бериш тўғрисида” 295-сонли қарорида Янгийўл савдо комплекси МЧЖ ҳудудида жойлашган нотурар объектларнинг бузилиши муносабати билан биринчи босқич бўйича жами 64 та савдо дўконларининг бузиш ва баҳолаш ҳисоботларидаги баҳоланган маблағларни тўланишини учун келишув битимида кўрсатилган.
Юқоридагиларга асосан “Янгийўл савдо комплекси” МЧЖ нинг худуди “Бош режаси”га асосланиб Янгийўл шаҳар ҳокимининг 2020 йил 26 февралдаги 47-сонли қарорига асосан 2,42 гектар ер майдон “ZHENG FANG INVESTMENT” МЧЖ қўшма корхонаси замонавий кўп қаватли турар-жой бини иншоатлари қурилиши учун ажратиб берилган.
Ушбу ажратилган тахминий 0,6 гектар ер майдонда 64 та савдо дўконлари мавжуд бўлиб хозирги кунда 62 та савдо дўконлари учун
7 088,5 млн.сўмлик баҳолаш ҳисоботларни тақдим қилган бўлиб бугунги кунга келиб 33 та савдо дўконлари учун 3 465,4 млн.сўм маблағ баҳолаш ҳисоботларига асосан тўлаб берилган 29 та савдо дўконлари учун
3 139,6 млн.сўм маблағ қарздорлик мавжуд. Шу жумладан 5 нафар фуқаро билан “ZHENG FANG INVESTMENT” МЧЖ қўшма корхонаси ўртасида шартнома расмийлаштириб 330,3 минг.сўмга қарздорлик камайтирилган.
“ZHENG FANG INVESTMENT” МЧЖ қўшма корхонаси томонидан тез кунда бузилган савдо дўконлари учун компесация маблағлари тўлаб берилишини маълум қилади. 📝 Янгийўл шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
#Янгийўл. #шаҳар. Янги ўқув йили бошланиши муносабати билан,ўқувчиларнини мактабга бориш ва уларни мактабларда ўзларини ҳаракатланиш қоидалари ўзгармоқда.Шу муносабат билан ўқувчиларни тайёрлаш мақсадида Янгийул шаҳар Халк таълим бўлими тасарруфидаги 12-умумий ўрта таълим мактабларида янги ўқув йилига тайергарлик жараёни бўйича ўқувчилар билан синов ўтказилди.Унда ўқувчилар карантин қоидаларига амал қилган ҳолда мактабга кириш ва дарс ўтиш жараёниларига тайёрланди. 📝 Янгийўл шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
#Янгийўл. #шаҳар. Шу йилнинг 12 Сентябрь куни Халқ депутатлари Янгийўл шаҳар Кенгашининг 6 чақириқ XVII чи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда қуйидаги масалалар кўриб чиқилди.
1.Янги ўқув йили бошланиши билан шаҳар мактабларини карантин қоидаларига мос равишда очиш.Бу борада шаҳар ХТБ раҳбари ҳисобот тингланди.
❇️Янгийўл шаҳридаги умумий ўрта таълим мактабларининг янги 2020/2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш ишларининг бориши тўғрисида шаҳар халқ таълими мудри ахбороти депутатлар томонидан қизғин муҳокама қилинди.
Мазкур масала юзасидан Янгийўл шаҳар Давлат санитар осоишталик маркази бош врачи М.Қурбрновнинг мактабларни санитар талабларига мувофиқ бирламчи воситалар билан таъминлаш, дезинфекция ишларини ташкил этиш, янги ўқув йилига таёргарлик ҳолаити юзасидан ҳисоботи ҳам тингланди.

📌 Шунигдек,сессияда депутатлар томонидан Жиноят ишлари бўйича Янгийўл шаҳар суди раиси Қ.Исаровнинг 2020 йилнинг саккиз ойлиги давомида одил судловни амалга ошириши борасидаги ишлар тўғрисидаги ҳисоботи ҳам тингланди.
Депутатлар сессия давомида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлари қабўл қилдилар. 📝 Янгийўл шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати