Yangiyo‘l shahar hokimligi rasmiy telegram kanali
2.75K subscribers
36.6K photos
4.89K videos
173 files
13.3K links
Shahar hokimligi axborot xizmati

https://www.facebook.com/yangiyulshahar

https://www.youtube.com/@yangiyolshahar

https://twitter.com/yangiyolshahar

https:

Yangiyol shahar hokimligining murojaatlar uchun telegram boti - @yangiyolshhokimligi_bot
Download Telegram
#фикр

Президент сайловига ажратилган маблағлар сабаб “Сайловларни тўхтатиш керак” деган деструктив фикрлар Ўзбекистоннинг халқаро имиджига салбий таъсир ўтказишга уринишдир.

✳️Мазкур маблағларнинг катта қисми барча комиссия аъзоларининг иш ҳақи ва бошқа харажатларига сарф қилинади. Бошқача айтганда, сайлов комиссиялари аъзолари иш ҳақи ва компенсация тўловларига умумий маблағнинг 45-55 % ажратилиши белгиланган.

🔰Бу эса ўз ўрнида, сайлов комиссияси аъзолигига жалб қилинган ўқитувчи, врач, вақтинча ишсиз, пенсионер каби шахсларнинг хизматларига ҳақ тўлаш деганидир. Бу маблағлар ҳар бир ҳудудда айланма маблағига ўз ҳиссасини қўшиб, ўзига хос мультипликацион эффект беради.

💰Таққослаш учун, 19 млн аҳолига эга Қозоғистонда 2019 йил бўлиб ўтган сайловга қарийб 23 млн АҚШ доллари сарфланган эди. Ўзбекистонда қарийб 35 млн аҳоли истиқомат қилади ва жорий йилги Президентлик сайловларига 28 млн АҚШ доллари сарфлаш белгиланган.

☝️Яна бир жиҳат, мазкур харажатларга COVID-19 пандемияси шароитига оид талабларга риоя қилиш ҳам кўзда тутилганини айтиш жоиз.

Бекзод Нариманов,
ТДЮУ Конституциявий ҳуқуқ кафедраси доценти.


👉Оддий сайловчи
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/juwf9UQHz5A3ZWFi
#Фикр

Янгийўлда катта йўлни тўсиб, газ бер, деб айтаётган аёлларнинг видеосини кўриб...

📍Яқинда Мўйноққа бордик. Йўл-йўлакай Самарқанду Бухоро, Навоийдан ўтдик. Бутун-бутун қишлоқлар газлаштирилмаган. Аҳоли яшаш пункти оралиқ масофалари шунчалик бир-биридан узоқки, уларга табиий газ етказиб бериш қарийб имконсиз. Сиз улардан ҳам ночор, оғир шароитдамисиз?

📌 Яқинда водийга тўйга бордик. Наманган вилоятининг Чортоқ, Янгиқўрғон, Учқўрғон туманларида бўлдик. Газ йўқ, аҳоли қиш ғамини еб, ўтин ғамлаяпти. Деҳқонлар, маҳаллий аҳоли ҳашар қилиб, далани ғўза поясидан тозалаб, тандирга, сандалга солишга ўтин жамғараяпти. Сиз улардан ҳам оғир шароитдамисиз, янгийўлликлар?

ℹ️ Биласизми, ўша жойларда уйни табиий газ билан иситиш ҳеч қачон бўлмаган. Таққослаш учун: ўн беш кунча аввал Чирчиқ дарёси бўйларини айландик. Қаровсизлик, шох-шаббалар қалашиб ётибди. Бугун Янгийўл ва унга яқин ҳудудлардаги далада ғўза поялари далада қолиб кетди. Биров йиғиб олиш ҳақида ўйламади ҳам. Вилоят бўйича жами 50 минг гектар ерда ғўза пояси – ўтин ётибди. Яна суриштириб кўрса, жуда кўп одамлар ўзбошимчалик билан газни улаб олиб, табиий газнинг айланма ҳаракатланишини ҳисобга олмай, қувур тортиб олишган. Сиз буларни билмасмидингиз?

⁉️ Совуқ фақат биздами? Аномал совуқ бўлиши, энергетика аллақачон халқаро сиёсатда бир қурол, босим ўтказиш омилига айланиб қолганини тушунмаяпсизми? Кўрмаяпсизми? Биз учун энг муҳими нима ўзи? Ғуруримиз, шарафимиз бўлган давлатимизни, Ватанимизни нимага ўйламаяпсиз? Кўрмаяпсизми, президент жамоаси вазиятни ўнглаш учун туну кун ишлаяпти, музокаралар ўтказаяпти, тинмаяпти. Биз ўзи кимнинг ноғорасига ўйнаяпмиз, халойиқ?

🇺🇦 Украина халқини кўринг! Мамлакат ғорат бўлди, энергетика тизими ишдан чиқди, Европа ҳам уч ойдирки, совуққа тайёргарлик кўради, муқобил энергия излаяпти. Бироқ, ўша Украинада ҳам, Европада ҳам одамларнинг руҳияти синмади, давлати дуч келган муаммолар кўламини ҳис қилаяпти. Қўллаб-қувватлаяпти. Сиз буларни кўрмаяпсизми?

🌍 Дунё энергетика бозорида тўс-тўполон бўлиб ётибди, ҳамма энергия тежовчи мосламаларга ўтган, табиий газ захиралари йилдан-йилга камайиб бораяпти, дунё қуёш энергиясига секин-аста ўтмоқда. Биз ҳам мана шу глобал иқтисодиётнинг бир қисмимиз, буларни кўрмаяпсизми?

❗️Янгийўл Ўзбекистоннинг қаймоқдай тупроғи. Ери унумдор, сувли, даласига тош эксанг, ўшаям гуллайди. Одамлари бой, халқи фаровон, маҳаллада битта фақирни эшитса, ўнта сахий хабар олгани борадиган одамлар яшайди. Бир тўп аёллар шу синовли ва кутилмаган совуқда йўлни тўсиб, эътиборни жалб қилиб, нимага эришдингиз? Умумий қозондан, лимитдан сизга кўпроқ энергия ажратилса, розимисиз? Тинч ухлайсизми? Ўша лимит яна қайсидир бошқа ҳудудларнинг ҳақини қисқартириш эвазига келтирилганини билмайсизми? Сиз Ўзбекистоннинг энг оғир ва совуқ ҳудудларида ҳозир аҳвол қандай эканлигини биласизми?

💭 Тафаккур қилинг! Кимларнинг авлодисиз? Юртни ёв босганда, жазирамада Тошкан сувсизликка 40 кун чидади. Маломат қилмади халқ. Янгийўл шаҳри яқинидаги Шоҳруҳияни эронликлар қамал қилганда, халқ олти ой қамалда яшади, лекин давлатига қарши бормади, ғурури билан турди. Сиз уларни билармидингиз? Ҳозир ҳам гибрид уруш, энергетика ва табиий ресурслар учун кураш кетаётганини, босимлару таҳдидлар жаранглаётганини кўрмаяпсизми?

⚠️ Яна бир гап. Шу ишни қилаётиб, сиз йўлини тўсаётган ҳайдовчилар ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдингизми? Улар ҳам шу юрт фуқаролари, худди сиз-у биз каби. Кимдир мана шу совуқ ҳавода ишдан уйига, оиласи бағрига қайтаётгандир. Яна бири эса кун бўйи газ қуйиш шохобчасида навбатда туриб, тирикчилик ташвиши билан юргандир. Кимдир бемор боласини шифохонага олиб кетаётгандир. Наҳотки, шу нарсалар хаёлингиздан ўтмади?!

☝️Халойиқ, бугун Ватанга тиргак бўлинг! Ватанга суянманг! Бугун! Ҳозир шундай қилинг.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎4
#Фикр

Учинчи дебат: партиялараро баҳслар ва уларнинг ечимлари минбари

📁Жорий йил 11 октябрь куни партияларнинг сайлов тарғиботи бўйича навбатдаги учинчи дебатлар бўлиб ўтди. Унда “Иқтисодиёт ва тадбиркорлик” масаласи муҳокама қилинди.

🔰Партияларнинг ўзаро савол-жавобларидаги баҳс ва мунозаралар ҳақида сиёсий фанлар номзоди, доцент Феруза Ўсарова қуйидаги фикр ва мулоҳазаларни билдирди.

БАТАФСИЛ

@olimlar_minbari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2