Yangiyo‘l shahar hokimligi rasmiy telegram kanali
2.57K subscribers
33.4K photos
4.39K videos
162 files
12.1K links
Shahar hokimligi Axborot xizmati

https://www.facebook.com/yangiyulshahar

https://www.youtube.com/@yangiyolshahar

https://twitter.com/yangiyolshahar

https:

Yangiyol shahar hokimligining murojaatlar uchun telegram boti - @yangiyolshhokimligi_bot
Download Telegram
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова иштирокида бўлиб ўтган брифинг видеоси

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Бугун АОКАда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева иштирокида бўлиб ўтган брифинг видеоси

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда «Давергеокадастр» қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов иштирокида бўлиб ўтган брифинг видеоси

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
❗️(+274) — Тошкент шаҳри ва вилоятида яна 266 кишида коронавирус аниқланди. Жами беморлар — 28 809 нафар.

🦠 Янги касалланишлар:

📍136 нафари — Тошкент шаҳрида,

📍130 нафари — Тошкент вилоятида,

📍8 нафари — Қорақалпоғистон Республикасида қайд этиилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️(+274) — В городе Ташкенте и Ташкентской области коронавирус выявлен еще у 266 человек. Общее количество инфицированных — 28 809.

🦠 Новые случаи заболевания:

📍136
— в городе Ташкенте,

📍130 — в Ташкентской области,

📍8 — в Республике Каракалпакстан.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Бугун АОКАда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Рустам Икромов иштирокида бўлиб ўтган брифинг видеоси

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Дурдона Очилова иштирокида бўлиб ўтган брифинг видеоси

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️Айни дақиқаларда Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида «Темир дафтар» тушунчаси ҳақида маълумот берилмоқда.

«Темир дафтар»ни юритишда эҳтиёжманд оилаларнинг 7 тоифаси, жумладан:

кам таъминланган;

ногиронлиги бўлган;

ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар;

якка-ёлғиз кексалар;

доимий ишсиз фуқаролар;

карантин туфайли ишсиз қолган фуқаролар;

оғир эпидемиологик ҳудудлардан қайриб келинган фуқароларни камбағалликдан чиқариш чоралари кўрилади.

🗝 Масъул ходимлар ўзининг кунлик амалга оширган ишлари юзасидан «Темир дафтар»идаги маълумотларни saxovat.argos.uz сайтига рақамли имзо калити орқали электрон шаклда киритиб боради;

🌀 «Темир дафтар»га тушган оиланинг ҳеч бўлмаганда битта аъзосини жорий йилда иш билан таъминланиб, шу орқали уларни муҳтожликдан чиқариш чоралари кўрилади.

________________________________

📹 Халқаро пресс-клуб сессиясини «Ўзбекистон24» ва «ЎзРепорт» телеканалларида жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
❗️(+234) Яна 6 ҳудудда коронавирусга чалинганлар аниқланди.Жами беморлар 29459 нафар.

✔️Янги касалланиш ҳолатлари:

185 нафари Тошкент шаҳрида,

28 нафари Самарқанд вилоятида,

10 нафари Тошкент вилоятида,

5 нафари Наманган вилоятида,

4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

2 нафари Навоий вилоятида аниқланган.

▪️Беморлардан 786 нафари оғир, 275 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро пресс-клуб раҳбари Шерзодхон Қудратхўжаев:

АОКА жуда катта ишлар қилди. AntiFakeUz телеграм каналини очди. Шунингдек, Расмий хабарлар, Hudud inform телеграм каналлари вазирликлар, ҳокимликлар фаолияти йўналишида бирор фейк, ёлғон хабар чиқса, ўрганиб-текшириб, ҳақиқий ҳолат ҳақида маълумот беряпти. Яъни, биз ўргандик бу амалиётга.

〰️〰️〰️〰️〰️
Телеграмдан фойдаланган одам маълумотни ўз миясида филтрлашни, таҳлил қилишни ҳам билиши керак. АНТИФЕЙК ЎЗИ НИМА?

Саволга медиа мутахассис, блогер Азиза Қурбонова жавоб берди.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фейк хабарлар, ёлғон маълумотлар коронавирус билан касалланган беморлар соғлигига қандай таъсир кўрсатмоқда?

Халқаро пресс-клуб минбарида Адлия вазири маслаҳатчиси, блогер Шаҳноза Соатова.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 30 мингдан ошди

❗️Бир кечада Тошкент шаҳри ва вилояти ҳамда Қорақалпоғистонда 279 нафар коронавирусга чалинган янги беморлар рўйхатга олиниб, жами беморлар сони 30197 нафарга етди.

🦠Янги касалланиш ҳолатлари:

📍142 нафари Тошкент шаҳрида,

📍133 нафари Тошкент вилоятида

📍4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида аниқланган.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️4 ҳудудда яна 202 кишида коронавирус аниқланди, жами беморлар — 31 747 нафар

🦠
Янги касалланишлар:

📍136 нафари — Тошкент шаҳрида,

📍46
нафари — Тошкент вилоятида,

📍13
нафари — Андижон вилоятида,

📍7 нафари — Бухоро вилоятида аҳоли орасида қайд этилди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
❗️(+232) Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 32 мингдан ошди

⚡️Жами беморлар сони 32 215 нафар.

🦠Янги касалланиш ҳолатлари:

📍155 нафари
Тошкент шаҳрида,

📍23 нафари Самарқанд вилоятида,

📍23 нафари Бухоро вилоятида,

📍15 нафари Сирдарё вилоятида,

📍6 нафари Тошкент вилоятида,

📍6 нафари Қашқадарё вилоятида,

📍4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида мулоқот орқали юқтириб олинган.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️⚡️Республика махсус комиссияси
АХБОРОТИ

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан қуйидагиларга рухсат берилди:

❗️2020 йил 15 августдан бошлаб:

✔️автотранспорт воситаларининг кун давомида тўлиқ ҳаракатланиши;

✔️ маҳаллий авиақатновлар ва темир йўл қатнови.
Бунда, доимий равишда ҳар бир авиақатнов ва темир йўл қатновидан олдин тегишли ҳаво кемаси ва темир йўл вагонларини (ҳар бир ўриндиқни) тўлиқ дезинфекциядан ўтказиш, шу жумладан, уларга ҳавони зарарсизлантириш анжомларини ўрнатиш чораларини кўриш лозим;

✔️ очиқ ҳавода хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолияти. Бунда, ушбу объектлар учун:

🔸банкетлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўймаслик;

🔸столлар оралиғидаги 2 метрдан кам бўлмаган ижтимоий масофани таъминлаш;

🔸бир стол атрофида 4 кишидан кўп бўлмаган (оила аъзолари бундан мустасно) мижозларни жойлаштириш;
ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;

🔸ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш талаб этилади.

❗️Шунингдек, мазкур объектлар тўлақонли фаолият юритишига тайёргарлик кўриш учун уларнинг бино ва хоналарига, шунингдек, ҳаво айлантириш тизимига зарарсизлантириш анжомларини (ультрабинафша лампалар ва б.) ўрнатиб бориш тавсия этилади.

✔️ нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаблар, шунингдек, ўқув курслари (марказлари) фаолияти. Бунда, ушбу ташкилотлар фаолияти учун:

🔸машғулотлар вақтини олдиндан келишиш (таълим марказлари ва тўгараклар учун);

🔸ходимлар ва болалар (тарбияланувчилар)нинг соғлиғи ҳолатини доимий назорат қилиш (тана ҳароратини мунтазам ўлчаб бориш), тана ҳарорати 370С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходимлар ва болалар (тарбияланувчилар)ни машғулотлар четлатиш;

🔸ходимлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши ва ижтимоий масофани сақлаши;
санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий риоя этиш, бино хоналарни доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш чоралари кўрилиши лозим;

✔️санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмонхоналар, меҳмон уйлари, пляжлар, хостеллар, ижарага бериладиган дала ҳовлилар ва бошқа дам олиш масканлари фаолияти. Мазкур фаолиятни амалга оширишда:

🔸фуқаролар алоҳида, бир-биридан ажратилган ҳолда (ҳар бир оилага бир хона талабига риоя этган ҳолда) жойлаштирилади;
бино ва хоналар доимий равишда дезинфекция қилиб борилади, шу жумладан, ҳавони зарарсизлантириш анжомлари билан жиҳозлаш тавсия этилади;

🔸бунда меҳмон уйлари ва хостеллар фаолияти Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 6 майдаги 21-сон йиғилиш баёнининг 2-иловаси билан тасдиқланган Пандемия шароитида меҳмонхона хизматларини ташкил қилиш бўйича вақтинчалик йўриқнома талаблари асосида йўлга қўйилади. Бунда, хостеллар фақатгина бир хонага оилавий ёки бир кишидан ортиқ бўлмаган меҳмонларни қабул қилишга рухсат берилади;

✔️ музейлар фаолияти;

✔️ гўзаллик салонлари ва сартарошхоналар фаолияти учун
– хизмат кўрсатувчи шахслар томонидан шахсий ҳимоя воситалари – тиббий халат ёки комбинезон, тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопдан фойдаланган ҳолда телефон ёки онлайн навбатга ёзилган ҳолда “1 та хизмат кўрсатувчи шахс – 1 та мижоз” тамойили асосида ишлаши талаб этилади;

✔️ оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш (бунда ушбу тадбирларни фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисининг ўзида 30 кишидан кўп бўлмаган (фақат яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда);

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
Қуйидаги карантин чекловлари (тақиқлар) 2020 йил 15 августдан кейин ҳам сақлаб қолиниши белгиланди:

✔️ фуқароларнинг жамоат жойларида ижтимоий масофани (2 метр) сақлаши, тиббий ниқобда бўлиши, бунда улар томонидан санитар талаблар бузилган тақдирда қатъий чоралар (жаримага тортиш) кўриш;

✔️тана ҳарорати 37 градус ва ундан юқори бўлган ёхуд инфекция аломатлари мавжуд бўлган фуқароларнинг жамоат жойларига чиқмаслиги;

✔️давлат органлари, ташкилотларида йиғилишлар ўтказишни тақиқлаш, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш;

✔️томоша, маданий-кўнгилочар (театр, кинотеатр, концерт заллари, тўйхоналар, фаолияти) ва оммавий тадбирлар ўтказиш;
парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар фаолияти;

✔️умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолияти (очиқ ҳавода хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш объектлари бундан мустасно);

✔️тунги клублар, дискотека, спа ва массаж салонлар, караоке, бильярд заллари, чилим (кальян) ва компьютер ўйинлари марказлари фаолиятига йўл қўймаслик;

✔️ 65 ёшдан ошган шахсларнинг “ўзини ўзи яккалаш” ҳаёт тарзида яшашини тавсия этиш ва огоҳлантирувчи тарғибот ишларини амалга ошириш;

✔️ йўналишсиз таксиларда йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плеёнка билан тўсилган бўлиши, ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади), йўловчиларни автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши ҳамда фақат ўз (автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган) ҳудудида ҳаракатланиш.

‼️Давлат органлари ва муассасаларининг бинолари, шу жумладан, хизмат хоналари мавжуд шароитлардан келиб чиқиб, ҳавони зарарсизлантириш тизими билан босқичма-босқич жиҳозланади.

⭕️ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларини инобатга олиб, шунингдек, мамлакатдаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистонга хорижий давлатлардан кириб келаётган шахсларни карантинга олишнинг қуйидагиларни назарда тутувчи тартиби жорий этилди:

✔️ хорижий давлатлардан кириб келаётган шахсларни карантинда сақлаш муддати 14 кун этиб белгиланади;

✔️карантин муддатини шахснинг хоҳишига кўра карантин марказларида ёки меҳмонхоналарда ўтказиш тартиби сақлаб қолинади;

✔️карантин муддати шахснинг даволаш профилактика чора-тадбирларини амалга оширишга розилигига кўра, карантинда сақлаш муддати врачлар кузатуви остида даволаш-профилактика чора-тадбирларини амалга оширган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тавсия этилган дори воситаларини қабул қилган) ҳолда 7 кун этиб белгиланади (бунда 7 кунлик карантиндан сўнг тест натижаси манфий бўлганда шахс карантин марказидан чиқарилади).

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️АҚШ Ўзбекистонга 200 та сунъий нафас бериш аппаратларини тақдим этди

📈 Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ва АҚШнинг юртимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Дэниел Розенблюм иштирокида Америка Қўшма Штатлари ҳукумати Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) орқали коронавирусга қарши курашишда кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистонга тақдим этган 200 та замонавий сунъий нафас бериш аппаратларини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Ҳозирда мамлакатимиздаги тиббиёт муассасаларида 2 мингдан ошиқ сунъий нафас бериш аппаратлари мавжуд. Умумий қиймати қарийб 2,6 миллион доллар бўлган 200 та сунъий нафас бериш аппаратлари эса АҚШ томонидан бундан аввал етказиб берилган 6 миллион доллардан ортиқ кўмагининг давоми бўлди.

❗️Тақдим этилган ускуналар энг юқори сифатли бўлиб, замонавий технология асосида АҚШда ишлаб чиқарилган. Улар ихчам, ўрнатилиши осон ҳамда инвазив ва ноинвазив усулларда қўлланилиши мумкин. Бу эса ўзбекистонлик шифокорларга вирус билан оғриган беморларни даволашда қулайлик туғдиради. Шунингдек, USAID тиббиёт ходимлари учун тренинг машғулотлари ўтказиш ва ускуналарга техник хизмат кўрсатишга маблағ ажратади. Натижада шифохоналар бу даволаш ускунасидан кўп йиллар давомида хавфсиз фойдаланишни давом эттириши мумкин. Мазкур тиббиёт ускунасини нафас олиш билан боғлиқ бошқа касалликларни даволашда ҳам ишлатса бўлади.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️Бугун АОКАда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева энг муҳим саволларга жавоб қайтарди.

Коронавирус юқтириб олган болаларда "Кавасаки синдроми" аломатлари пайдо бўлаётгани ҳақида маълумот беринг? Батафсил

Мактаб ошхоналари фаолиятига рухсат бериладими? У қандай талабларга жавоб бериши керак? — Батафсил

Агар синфда коронавирусга чалинган бола аниқланса ва бу таҳлилларда тасдиқланса, қандай чора кўрилади? — Батафсил

Ўқувчи коронавирус инфекцияси билан касалланиб тузалган бўлса мактабда қайта зарарланмайдими? — Батафсил

Мактабга фарзандини кузатаётган ота-оналар қандай тиббий талабларга риоя қилишлари лозим? Батафсил

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
Коронавирусдан эмас, бошқа сабаблар билан вафот этган шахсларни дафн этишда гўрков ва майитни қўювчи шахс махсус кийимда бўлиши керакми? Мутахассис изоҳ берди.

〰️〰️〰️〰️
БАТАФСИЛ 👉 бу ерда

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
Пандемия шароитида мактабларда анъанавий таълим жараёни қай тарзда ташкил қилинади?

⚡️Пандемия шароитида умумтаълим мактабларида таълим-тарбия жараёнини ташкил этишнинг вақтинчалик тартиби белгиланди.

Унга кўра, дарс машғулотлари эрталаб соат 8:00 дан кеч соат 17:30 гача ташкил қилинади.

📈Болаларнинг бир вақтда тўпланиб қолишларини олдини олиш мақсадида дарсларнинг бошланиши табақалаштирилган ҳолда амалга оширилади.

🕗1-4 синфлар мактабга соат 08:00 гача, 5-8 синфлар соат 08:30 гача ҳамда 9-11 синфларнинг келиши соат 09:00 гача алоҳида эшиклардан ижтимоий масофа сақлаб, тана ҳароратини ўлчаган ҳолда амалга оширилади.

🔘 Дарслар “Синф системаси”да олиб борилади, яъни барча дарслар бир синф учун бир хонада олиб борилади.

👩🏻‍💼Бошланғич синф ўқувчилари синф раҳбарлари томонидан мактабнинг асосий дарвозаси ёнида кутиб олинади ҳамда кузатилади.

Ота-оналарнинг мактабга кириб чиқиши тақиқланади.

🌀 Дарслар оралиғидаги танаффуслар вақтида қўнғироқ чалинмайди, синф хоналари кўчадаги ҳаво ҳароратидан келиб чиққан ҳолда шамоллатиб борилади.

〰️〰️〰️〰️

Бу ҳақда бугун АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова маълум қилди.

Манба:
@aoka_uz

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Drabbl hikoyalar (Jasur Mamaraximov)
⚡️Ўзбекистонда болалар орасида касаллик 7-18 ёшгача бўлган болаларда кўп учрамоқда. Умумий касалланиш кўрсаткичининг 55 фоизини болалар ташкил этади.

⛔️Коронавирус юқишини олдини олувчи дорилар йўқ. Лекин болалар орасида соғлом турмуш тарзини, кун тартибини тўғри ташкил этиш ҳамда барча санитария гигиена қоидаларига амал қилиш орқали иммунитетни ошириш мумкин.

❗️Ёш болаларга коронавирус инфекцияси ҳақида гапириб бериш шарт!

🔺Биринчидан
, улар бу касалликни олдини олиш учун нималар қилиш кераклигини тўғри англаб етишлари керак.

🔺Иккинчидан, улар ҳозирги кунда уйда ўтириб ОАВ орқали касаллик статистикаси ҳамда ўлим ҳолатлари ҳақида эшитадилар ва бу маълумотлар улар руҳиятига нотўғри таъсир қилиши мумкин.

🧍🏻‍♂️Болалар катталарга билдирмасалар ҳам касалликнинг энг ёмон оқибатидан жуда қўрқадилар ҳамда ўз оила аъзолари учун қаттиқ хавотирланадилар.

🌀Уларга ҳозирги вазиятда қўлланилиши керак бўлган профилактик ишларни тўғри бажариш зарурлиги, уйда қолиш ҳамда бундай вазиятда биз нафақат ўзимизни, балки оиламизга ҳам ғамхўрлик қилишимиз кераклигини ва бунда унинг ҳам ўз ҳиссаси борлигини тўғри тушунтиришимиз керак.

Бу ҳақда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилди.

Манба: https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official/8755

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг