Yangiyo‘l shahar hokimligi rasmiy telegram kanali
2.74K subscribers
36.7K photos
4.91K videos
175 files
13.3K links
Shahar hokimligi axborot xizmati

https://www.facebook.com/yangiyulshahar

https://www.youtube.com/@yangiyolshahar

https://twitter.com/yangiyolshahar

https:

Yangiyol shahar hokimligining murojaatlar uchun telegram boti - @yangiyolshhokimligi_bot
Download Telegram
#Янгийўл_шаҳар

#вояга_етмаганлар_Комиссияси
#сайёр мажлис

📌Вояга етмаганлар ишлари бўйича Янгийўл шаҳар идоралараро комиссияси аъзолари, Шаҳар ИИБ вояга етмаганлар бўйича инспектор Д.Курбанов, Аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази директор ўринбосари Н.Дўсбаев, шаҳар ХТБ вакиллари, маҳалла вакиллари, ота-оналар ва мактабнинг ички рўйхатда турувчи ўқувчилари иштирок етишди.

🏫 8-мактабнинг фаоллар залида
📋Вояга етмаган шу мактабнинг 8-синфнинг 3 нафар болаларнинг жанжали оқибатида содир этган ғайриижтимоий хатти-ҳаракати юзасидан вояга етмаганлар ва уларнинг ота-оналарига нисбатан МЖтК нинг 47-моддаси 1-қисми асосида Комиссия муҳокамасига юборилган.

🗂 Кун тартибидаги масала юзасидан ИИБ ва мактаб маъмурияти маълумотлар бериб бордилар. Вояга етмаган болалар қилган ишларидан пушаймон эканлигини баён қилишди. Йиғилишда ота-оналарнинг мактаб маънавиятчилари, ёшлар етакчиларнинг фикр мулоҳазалари тингланди. Йўл қўйилган камчиликлар юзасидан тегишли кўрсатмалар бериб ўтилди.

Якунда бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун вояга етмаганларга қизиқишига кўра тўгаракларга жалб қилиш, мураббий бириктириб таълим тарбияси қатъий назоратга олиниши ва ота-оналарига масъулиятсизлиги учун жарималар белгиланди.

@Вояга_етмаганлар_комиссияси

@yangiyulshahar
#Янгийўл_шаҳар
#вояга_етмаганлар_Комиссияси
#давомат_рейд
#тарғибот

📌Вояга етмаганлар ишлари бўйича Янгийўл шаҳар идоралараро комиссияси ва шаҳар ИИБ билан ҳамкорликда

📋 Шаҳар 3-умумтаълии мактабида
Вояга етмаганлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш мақсадида юқори синф ўқувчилари билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ва тадбир сўнгида "гиёҳвандлик ва ОИТС" бўйича видиолавҳа намойиш этилди.

🗂 Савол-жавоб мунозара тарзида ўтказилган тадбирда ёшлар ўзлари қизиқтирган саволларга жавоблар олишди. Ўтказилган рейдлар давомида мунтазам дарс қолдирувчи ўқувчилар аниқланиб, тезда таълимга жалб қилиш чоралари кўрилди. Шунингдек профилактик ҳисобда турувчи ўқувчилар билан индивидул суҳбатлар ўтказилиб, вояга етмаганларни қийнаётган саволаларга жавоб олишди.

@Вояга_етмаганлар_Комиссияси

@yangiyulshahar
#Янгийўл_шаҳар
#вояга_етмаганлар_Комиссияси
#давомат_рейд
#тарғибот

📌Вояга етмаганлар ишлари бўйича Янгийўл шаҳар идоралараро комиссияси, Олтинобод масжиди имоми ва шаҳар ИИБ билан ҳамкорликда
Шаҳар 6-умумтаълии мактаби фаоллар залида
Вояга етмаганлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш мақсадида юқори синф ўқувчилари билан тарғибот тадбирлари ўтказилди.

🗂 Савол-жавоб мунозара тарзида ўтказилган тадбирда ёшлар ўзлари қизиқтирган саволларга жавоблар олишди. Ўтказилган рейдлар давомида мунтазам дарс қолдирувчи ўқувчилар аниқланиб, тезда таълимга жалб қилиш чоралари кўрилди. Шунингдек профилактик ҳисобда турувчи ўқувчилар билан индивидул суҳбатлар ўтказилиб, вояга етмаганларни қийнаётган саволаларга жавоб олишди.

Тадбир сўнгида "Гиёҳвандлик ва ОИТС " бўйича видеолавҳа намойиш етилди.

@Вояга_етмаганлар_Комиссияси

@yangiyushahar
#Янгийўл_шаҳар
#вояга_етмаганлар_Комиссияси
#комиссия муҳокамаси

📌Вояга етмаганлар ишлари бўйича Янгийўл шаҳар идоралараро комиссияси навбатдаги йиғилишини ўтказди. Йиғилишда Шаҳар ИИБ бошлиғи подполковник Х.С.Азизов, шаҳар прокурори катта ёрдамчиси Н.Қаландарова таклиф қилинди.
🏫 Шаҳар ҳокимлиги кичик мажлислар залида бўлиб ўтди.

📋Кун тартибидаги масалалаларда Вояга етмаганлар ўртасида содир этилган ўзаро келишмовчилик юзасидан келиб чиққан ҳуқуқбузарлик, мактабда в/е болани содир этган ғайриижтимоий ҳатти-харакатлари ва фарзандини чет элга олиб кетмоқчи бўлган ота-онанинг қонунийлиги муҳокама қилинди.

🗂 Масалалар юзасидан ИИБ бошлиғи Х.Азизов ва прокурор катта ёрдамчиси Н.Қаландаровалар ўз фикр ва мулоҳазалари билан вазиятга ҳуқуқий баҳо беришди.

Комиссия аъзоларининг билдирган фикрлари асосида Ота-онанинг масъуллигини ва маҳалла-оила-мактаб ҳамкорлигини кучайтириш чоралари кўрилди. Шунингдек мактаб ички рўйхатида турувчи ва мунтазам келмаётган ўқувчилар билан ишлаш ва натижалари юзасидан комиссияга ахборот киритиб бориш белгиланди.

@Вояга_етмаганлар_Комиссияси

@yangiyushahar
#Янгийўл_шаҳар
#вояга_етмаганлар_Комиссияси
#кенгайтирилган йиғилиш

📌Вояга етмаганлар ишлари бўйича Янгийўл шаҳар идоралараро комиссияси ишчи гуруҳ раҳбари М.Хасанов бошчилигида, Янгийўл шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида йиғилиш бўлиб ўтди.
✉️Таклиф этилганлар:
Тошкент вилоят вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш Маркази рахбари Ш.Хидоятова, шаҳар ИИБ ва умумтаълим мактаб директорлар, ўринбосарлар, психологлар, ёшлар етакчилари, мактаб ҳамширалари қатнашди.

📋1.Вояга етмаганлар ўртасида қасд ва суиқасд қилишни олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар
2.вояга етмаганлар ўртасида хомиладорлик ва эрта туғруқни олдини олиш масалалари муҳокамаси
🗂 Кун тартибидаги масалалар юзасидан таклиф этилганлар ўз фикр мулоҳазалари ва ҳаётий тажрибасидан намуналар асосида тушунтириб беришди. Йиғилишда қатнашаётган масъуллар бевосита вояга етмаганлар билан ишлаётганда келиб чиқаётган муаммолар ва ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди. Ўз жонига қасд қилиш ва эрта ҳомиладорлик бўйича қилиниши шарт бўлган ишлар келишиб олинди.

⚖️ 1.Юқоридаги масалалар юзасидан камчиликларга йўл қўйган масъуллар огоҳлантирилди;
2. Эрта ҳомиладорлик аниқланган лиги бўйича мактабга бириктирилга ҳамшираларга зудлик билан тегишли масъулларни огоҳлантирилиши шартлиги ва тиббий текширувни кучайтириш ва бу бўйича хисобот бериб бориш;
3. Барча ишларни тизимли амалга ошириш кераклиги, ўз касбига совуққонлик билан ёндашган масъуллар устидан интизомий чора кўрилиши ҳақида огоҳлантирилди.

✍️@Вояга_етмаганлар_Комиссияси
#Янгийўл_шаҳар
#вояга_етмаганлар_Комиссияси
#савобли_иш
#уйда_таълимдагилар_эътиборда

📌Вояга етмаганлар ишлари бўйича Янгийўл шаҳар идоралараро комиссияси аъзолари шаҳардаги умумтаълим мактабларида якка тартибда таълим олувчи 17 нафар вояга етмаганлар ўқувчиларнинг "Файзобод "МФЙ ҳудудида яшовчи 2 нафарининг ҳолидан хабар олишди.

⚖️ Суҳбат давомида уларнинг қизиқишлари ва мақсадлари ҳақида фикрлари тингланиб, амалий чоралар берилиши учун мутасаддиларга топшириқлар берилди.

🤲Уй эгалари Комиссия раиси, шаҳар ҳокими Ф.К.Мирзаевга ўз миннатдорчилигини билдиришди.

⚡️Зеро ҳар бир жисмоний ва руҳий нуқсони бўлган болалар ҳар доим эътиборда.
Биз ҳали давом этамиз.

✍️@Вояга_етмаганлар_Комиссияси

@yangiyulshahar
#Янгийўл_шаҳар
#вояга_етмаганлар_Комиссияси
#ижтимоий_ёрдам_кўрсатиш
#реабилитация

📌Вояга етмаганлар ишлари бўйича Янгийўл шаҳар идоралараро комиссияси раиси Ф.К.Мирзаев вилоят Комиссия котиби Б.Широв
Янгийўл шаҳарга "Меҳр" операцияси томонидан Афғонистондан олиб келинган Исмановаларнинг ижтимоий реаблитация жараёни ўрганилиб, тегишли ёрдам кўрсатиш жараёнлари муҳокама қилинди.

📜 Муҳокама жараёнида ушбу оиланинг вояга етмаган болаларига туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалари топширилди.

⚖️Ташкилотлар ўз ташаббусига кўра, таълимни тугатолмаган фарзандини экстернат тартибида ўқишига шаҳар ХТБ, ёш онага эса Ёшлар ишлари агентлиги томонидан имтиёзли кредит асосида тикув машиналари олиш, боғча масаласида шаҳар мактабгача таълим бўлими ва саломатлиги Тиббиёт бирлашма томонидан доимий назоратга олиниши белгиланди.

@yangiyulshahar
#Янгийўл_шаҳар
#вояга_етмаганлар_Комиссияси
#йиғилиш

📌Вояга етмаганлар ишлари бўйича Янгийўл шаҳар идоралараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

📃Кун тартибида: шаҳар 6-умумтаълим мактабида таҳсил олувчи вояга етмаган Э.Г нинг уйидан ўзбошимчалик билан чиқиб кетиб, уйига келмаганлиги юзасидан.

Муҳокама давомида вояга етмаганни уйидан чиқиб кетиш сабаблари ўрганилиб, Э.Г билан ота-онасига тушунтириш ишлари олиб борилди. Э.Г нинг қизиқишлари ва мақсадларига кўра мураббий бириктирилиб, қзиқишига кўра тўгаракка жалб этиш ва якка тартибда профилактика рўйхатига олиш чоралари кўрилди.

@Вояга_етмаганлар_Комиссияси

@yangiyulshahar
#Янгийўл_шаҳар
#вояга_етмаганлар_Комиссияси
#савобли_иш
#уйда_таълимдагилар_эътиборда

📌Вояга етмаганлар ишлари бўйича Янгийўл шаҳар идоралараро комиссияси томонидан шаҳар умумтаълим мактабларида якка тартибда таълим олувчи 17 нафар вояга етмаганларнинг ҳолидан мунтазам хабар олиниб келинмоқда.Улардан Янгийўл шаҳар 6-умумтаълим мактабида таҳсил олувчи 2 нафар 8-синф ўқувчиси Жавоҳир ва 7-синф ўқувчиси Акбарларнинг ҳолидан ҳабар олинди.

Ташриф давомида уларнинг қизиқишлари ва мақсадлари ҳақида фикрлари тингланиб амалий ёрдам берилди.
Вояга етмаганларнинг хозирги ҳолати яхши эканлигини Акбар эса бу йил мактабга ўзи боришини айтиб ўтишди.

🤲Уй эгалари Комиссия раиси, шаҳар ҳокими Ф.К.Мирзаев ва комиссия аъзоларига ўз миннатдорчилигини билдиришди.

⚡️Янгийўл шаҳарнинг ҳар бир жисмоний ва руҳий нуқсони бўлган болалар ҳар доим эътиборда.
Бизни кейинги манзил кутмоқда.

@Вояга_етмаганлар_Комиссияси

@yangiyulshahar
#Янгийўл_шаҳар
#вояга_етмаганлар_Комиссияси
#тарғибот
#йиғилиш

📃Бугун: Янгийўл шаҳар 8-умумтаълим мактабида таҳсил олувчи вояга етмаганларнинг мактаб ички тартиб қоидаларига бўйсунмасдан хуқуқбузарлик содир этганлиги юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

📌Вояга етмаганлар ишлари бўйича Янгийўл шаҳар идоралараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди:
Келиб тушган аноним мурожаатга кўра вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва таълим беришдаги мажбуриятларини бажармаётганлиги юзасидан бўлган мурожаат кўриб чиқилиб, ушбу мурожаат асоссиз эканлиги муҳокамада маълум бўлди.

Вояга етмаган эгизак болалар Матвей ва Трофимни ёлғиз тарбияаётган отаси А.Кимшаков яхши қараётганлиги ва оталик мажбуриятларини бажараётганлиги, ҳамма эхтиёжини қондираётганлиги маълум бўлди. Аноним мурожаат асоссиз эканлиги аниқланди.

@Вояга_етмаганлар_Комиссияси