Yangiyo‘l shahar hokimligi rasmiy telegram kanali
2.74K subscribers
36.6K photos
4.9K videos
173 files
13.3K links
Shahar hokimligi axborot xizmati

https://www.facebook.com/yangiyulshahar

https://www.youtube.com/@yangiyolshahar

https://twitter.com/yangiyolshahar

https:

Yangiyol shahar hokimligining murojaatlar uchun telegram boti - @yangiyolshhokimligi_bot
Download Telegram
#Янгийўл_шаҳри #саёҳат
🌍Жорий йилнинг 17 июнь куни Янгийўл шаҳридаги Ҳаво ҳужумидан Мудофаа қўшинлари ва ҳарбий ҳаво кучларига қарашли ҳарбий қисм қўмондонлигининг Тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўлими бошлиғи Ғ. Бозоров ва Республика Маънавият ва маърифат маркази Янгийўл шаҳар бўлинмаси раҳбари М.Ғуломова ҳамда шаҳардаги "Маънавият тарғиботчилари" гуруҳи аъзолари Республика Маънавият ва маърифат маркази лектори, шаҳар депутати О.Нортўраев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, болалар ёзувчиси М.Тўлаганова, шаҳар "Баркамол авлод" маркази раҳбари, депутат Ҳ. Нурматова, шоир Э.Акром, "Файзобод" МФЙ раиси Ф. Абдуллаевлар ҳарбий қисмнинг офицер, сержант ва оддий аскарлари иштирокида Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида барпо этилган "Адиблар хиёбони"га саёҳат уюштиришди.


Алишер Навоий ҳайкали атрофида 20 дан зиёд атоқли шоир ва адибларнинг ҳайкаллари яхлит меъморий ва бадиий композицияда, мантиқий ечим асосида жойлаштирилган бўлиб, бу ерда ёзувчи ва шоирлар, зиёлилар иштирокида миллий адабиётни ривожлантиришга қаратилган учрашувлар ташкил этилади.

«Адабиёт халқнинг юраги, элнинг маънавиятини кўрсатади. Бугунги мураккаб замонда одамлар қалбига йўл топиш, уларни эзгу мақсадларга илҳомлантиришда адабиётнинг таъсирчан кучидан фойдаланиш керак. Аждодлар меросини ўрганиш, буюк маданиятимизга муносиб буюк адабиёт яратиш учун ҳамма шароитларни яратамиз», — деган эди Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 20 май куни мазкур хиёбонга ташрифи чоғида.
✏️Бугунги кунда инсон маънавиятини юксалтириш, улуғ аждодларимизнинг илм-фан, ўзбек адабиётининг ривожига қўшган хиссасини ўрганиш ва ёш авлодларга кенг тарғиб қилиш, ўғил-қизларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш муҳим аҳамиятга эга. Шу ўринда улар яратган асарлар, амалга оширган маънавий-маърифий инсонпарварлик ишлари, инсон эътиқоди ва руҳиятини тарбиялаш йўлида чеккан заҳмати ёш авлодларга ибрат вазифасини ўтаб келмоқда.
Шу мақсадда тадбирда "Энг буюк жасорат- маънавий жасорат" мавзусида маънавият соати ташкил этилиб, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ўринбосари Нодир Холбутаев (Жонузоқ) таклиф этилди. Н. Холбутаев тадбир қатнашчиларига мазкур хиёбоннинг Муҳтарам Президентимиз томонидан ташкил этилиши, 20 май куни хиёбонга ташрифлари ҳақида слзлаб берди. Шунингдек, тадбирда хиёбонга ташриф буюрган офецер, сержант ва аскарларга шаҳар "Маънавият тарғиботчилар" гуруҳи аъзолари бирма-бир сўзга чиқиб, буюк аждодларимизнинг ноёб асарлари, меросини асраб-авайлаш, уларнинг ижодини чуқур ўрганиш ибратли умр йўллари, Ватанпарварлик йўлида кўрсатган жасоратлари ҳақида маълумотлар берди.У ерда Тошкент музейи ташкил этилган бўлиб, тадбир давомида Тошкент тарихи, бу ерлик алломалар мероси ҳали тўлиқ ўрганилмаган, илмий асосланган шаҳарнинг буюк ўтмишидан сўзлайдиган буюмлар кўргазмаси ҳақидаги маълумотларни ёшларга, офецер ва аскарларга етказиш мақсадида музийга саёҳа уюштирилди.Тадбир сўнгида иштирокчилар адибларни хотирлаб ҳайкалларининг пойига гуллар қўйиб, ижодидан ёд олган парчаларини ўқиб бердилар.

✏️Янгийўл шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
#Янгийўл_шаҳар
#Саёҳат
#Ёшлар_дастури

⚡️Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги, шаҳар Халқ қабулхонаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Янгийўл шаҳар Кенгаши, ИИБ билан ҳамкорликда Янгийўл шаҳридаги 34 нафар иқтидорли ва йил давомида турли ютуқларга еришган ёшларни Тошкент шаҳридаги Aмир Темур давлат музейи, Ўзбекистон тарихи давлат музейи, Ислом Каримов манументи ва музейига ташриф ҳамда Марказий майдон Aрчасига саёҳат ташкил қилинди.

Ушбу саёҳатдан кўзланган асосий мақсад иқтидорли ёшларни доимо рағбатлантириш уларни шонли тарихимиз билан яқиндан таништириш ҳамда болажонларимиз учун байрам кайфиятини улашишдан иборат.

✍️Ёшлар иттифоқи Янгийўл шаҳар Кенгаши

@yangiyulshahar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_шаҳар
#Саёҳат
54
нафар хотин-қизлар Хоразм вилоятида

Жорий йилнинг 20-июнь куни Янгийўл шаҳрида "Темир дафтари", "Аёллар дафтари" га киритилган 54 нафар хотин-қизлар Хоразм вилоятига зиёратга йўл олди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси, вилоят ва шаҳар ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилаётган ушбу саёҳат икки кун давом этиши режалаштирилган.

@yangiyulshahar
#Янгийўл_шаҳар
#Саёҳат

Жорий йилнинг 20-июнь куни Янгийўл шаҳрида "Темир дафтари", "Аёллар дафтари" га киритилган 54 нафар хотин-қизлар Хоразм вилоятига зиёратга йўл олган эдилар.

Хоразм вилоятига зиёрат учун жўнаб кетган аёллар байрамона кайфиятда ва шукроналик руҳида шаҳримизга қайтиб келишди. Эътибордан мамнун бўлган хотин-қизлар яна бир бора қўлларини дуога очиб, зиёрат ташкилотчиларини дуо қилдилар.

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси, вилоят ва шаҳар ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилаётган ушбу саёҳат икки кун давом этиши режалаштирилганди.

@yangiyulshahar
#Янгийўл_шаҳар
#Саёҳат
50 нафар хотин-қизлар Бухоро вилоятида бўлди

🕌 Ички туризмни ривожлантириш, Ватанга муҳаббат руҳини янада ошириш, юртимизнинг тарихий жойлари билан таништириш мақсадида 22-23 июль кунлари Янгийўл шаҳрида "Аёллар дафтари" да турувчи 50 нафар хотин-қизларни Бухоро шаҳрига саёхатга олиб борилди.

🚊Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси, вилоят ва шаҳар ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилаётган ушбу саёҳат икки кун давом этиши режалаштирилган энди.

Бундай эътибордан рухланган фуқаролар дуога қўл очишди. Ўз миннатдорчилкларини билдиришди.

Каналга уланиш:↙️
@yangiyulshahar
#Янгийўл_шаҳар
#Саёҳат
100 нафар хотин-қизлар Самарқанд вилоятида

Жорий йилнинг 26-июль куни Янгийўл шаҳрида "Темир дафтари", "Аёллар дафтари" га киритилган 100 нафар хотин-қизлар Самарқанд вилоятига зиёратга йўл олди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси, вилоят ва шаҳар ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилаётган ушбу саёҳат икки кун давом этиши режалаштирилган.

Каналга уланиш:↙️
@yangiyulshahar
#Янгийўл_шаҳар
#Саёҳат
Самарқанд вилоятидан кўтаринки кайфиятда қайтишди

Жорий йилнинг 30-июль куни Янгийўл шаҳрида "Аёллар дафтари" га киритилган 20 нафар хотин-қизлар Самарқанд вилоятига зиёратга йўл олдган енди.

✈️ Саёхат давомида Самареанддаги "Гўри Амир" мақбараси, "Регистон" майдони, "Бибихоним" масжиди, "Шохи-Зинда" мажмуаси, "Хўжа Дониёр" мақбаралари зиёрат қилинди.

🍲Саёхатчилар меҳмонхона, нонушта, тушлик, кечки овкат билан таъминланишди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси, вилоят ва шаҳар ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилаётган ушбу саёҳат икки кун давом этиши режалаштирилган еди.

🤲Саёхатдан мамнун бўлган фуқаролар ўз миннатдорчилигини билдириб,дуога қўл очдилар.


Каналга уланиш:↙️
@yangiyulshahar