Yangiyo‘l shahar hokimligi rasmiy telegram kanali
2.57K subscribers
33.3K photos
4.39K videos
162 files
12.1K links
Shahar hokimligi Axborot xizmati

https://www.facebook.com/yangiyulshahar

https://www.youtube.com/@yangiyolshahar

https://twitter.com/yangiyolshahar

https:

Yangiyol shahar hokimligining murojaatlar uchun telegram boti - @yangiyolshhokimligi_bot
Download Telegram
#Баёнот

Вилоятимизнинг 8 та маъмурий ҳудудида аҳолига электр энергияси етказиб беришга чекловлар ўрнатилмоқда

Ҳаво ҳароратининг кескин пасайиб кетиши натижасида, сўнгги кунларда энергия истеъмоли ҳажми ошди. Шу боис, энерготизимда қувват ва ёқилғи танқислиги юзага келган.

Вазиятдан келиб чиқиб "Миллий электр тармоқлари" АЖ диспетчерлари томонидан энерготизим яхлитлигини сақлаб қолиш мақсадида, номуайян муддатга махсус график асосида, чеклов жорий этилмоқда.

Мазкур режа-графикка асосан, вилоятимизнинг Ангрен, Бекобод, Янгийўл, Чирчиқ шаҳарлари ва Бекобод, Паркент, Чирчиқ, Қибрай, Зангиота туман ва шаҳарларининг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилиши мумкин.

Ҳурматли фуқаролар, ушбу ҳолат бўйича узр сўраган ҳолда, юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликларга тайёр туришингизни илтимос қиламиз.

Режали ўчиришларнинг давомийлиги узоғи билан икки соат давом этади.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

https://t.iss.one/ToshkentViloyatiHokimligi
#баёнот

⚡️⚡️⚡️Тошкент вилоятида ноқулай об-ҳаво туфайли электр, газ ва ичимлик суви тармоқларида 72 та узилиш рўй берди

❄️🌳Мамлакатимиз бўйлаб юзага келган ноқулай об-ҳаво шароити туфайли вилоятимизнинг турли ҳудудларида дарахт шохларининг синиб, электр тармоқларига шикаст етказиши натижасида, вақтинчалик узилишлар кузатилди.

Вилоятда электр сими, газ узилиши ҳамда ичимлик суви билан боғлиқ 72 та ҳолат рўй берди. Булар:

🔹 Янгийўл тумани, “Шўралисой”, “Кескан”, “Шодлик”, “Саҳоват”, “Ғалаба”, “Юксалиш”, “Нов”, “Ўзбекистон”, “Баҳор” ҳамда “Озод” маҳаллаларида;

🔸Оҳангарон тумани, “Илғор”, “Телов”, “Санам”, “Сусам”, “Марказий қўрғон”, “Ялпоқтепа”, “Қизилой”, “Ғаллақудуқ”, “Гулобод”, “Унгут” ва “Тут” маҳалла фуқаролар йиғинида;

🔸Қибрай туманидаги "Юқори юз" маҳалла фуқаролар йиғинида;

🔹Зангиота тумани, “Эркин” ҳудудидаги “Қурилиш” маҳалласида;

🔴Пискент тумани, "Зоминовул", "Дўстлик", "Файзобод", "Гулистон", "Лолаариқ" “Митан”, “Майлобод”, “Бекобод”, “Бирлик”, “Ойбек”, "Лолаариқ", " Навоий", "Мўминобод", " Саидобод", " Тараққиёт", "Ҳолиқберди", "Гулистон", "Сувти", "Дўнгқўрғон", Оқтом”, “Кориз”, “Култепа”, "Ғайрат", "Лолаариқ" ва " Новкент" маҳаллаларида;

🔹Тошкент тумани, “Сирғали”, “Ифтиҳор”, “Кўксарой”, “Ибрат”, “Қизғалдоқ”, ҳамда “Тинчлик” маҳалласида;

🔸Бўка тумани, “Янгиҳаёт”, “Мустақил”, “Ўзбекистон”, “Бахмал”, “Бўстон”, “Гулистон”, “Даштобод”, “Ҳўжақўрғон, “Қизил юлдуз, “Учтепа”, “Дўстлик”, “Мойтепа”, “Улуғбек”, “ Навобод” ва “Гулистон” маҳаллаларида;

🔸Ўрта Чирчиқ тумани, “Ким Пен Хва”, “Гулобод” ва “Фаровон” маҳаллаларида.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳудудларнинг 61 тасида таъмирлаш ишлари якунланиб , 11 таси билан боғлиқ ишлар эртага давом эттирилади.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#прокуратура
#баёнот

“Тошкент вилоятида фермерлар экинини бузиб, пахта экишга мажбурланяпти” мавзусидаги мақола юзасидан расмий баёнот

❗️“Тошкент вилоятида фермерлар экинини бузиб, пахта экишга т
уманнинг Маданият массивидаги “Дилшод Йўлдошев” фермер хўжалиги фойдаланувида 78,96 гектар, шундан 77,22 гектар суғориладиган экин ери мавжуд бўлиб, туман ҳокимининг қарорларига кўра 39 гектарга бошоқли дон, 38 гектарига чигит экилиши режалаштирилган.

📌Фермер хўжалиги раҳбари М. Дуланов 02.12.2019 йилда “Тошкентдонмаҳсулотлари” АЖ билан 39 гектарда 117 тонна давлат эҳтиёжлари учун бошоқли дон харид қилиш бўйича 119-сонли ҳамда 06.01.2020 йилда “Abc Oqqo’rg’on Agro Classter” МЧЖ билан 38 гектар майдондан 114 тонна пахта хом ашёси етказиб бериш бўйича 56-сонли контрактация шартномалари имзолаган.📌

▶️Батафсил

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Forwarded from Muslim.uz
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг 2020 йил Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги БАЁНОТИ
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/21069

#БАЁНОТ #Рамазон_ҳайити
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Янгийўл_шаҳар
#Баёнот

Янгийўлликлар телеграм ижтимоий тармоғида эълон қилинган "У меня соседству живёт женщина.У нее сахарный диабет и почки плохо работает.обе ноги ампутировали" мурожаат юзасидан баёнот.

Янгийўл шаҳар тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникасининг патронаж ҳамширалари ҳамда УАШ шифокоридан иборат ишчи гуруҳ бемор аёл яшайдиган уйга бориб ўрганишди. Беморнинг умумий аҳволи қониқарли деб баҳоланди, шундай булсада беморга терида тошмалари мавжудлиги сабабли тери таносил касалликлари шифокори иштирокида уйида кўрик ташкил этилди ва тегишли тавсиялар берилди. Ушбу беморнинг ташхисига аниқлик киритилгандан сўнг кўп тармоқли марказий поликлиникадан дори дармонлар текин ажратиб берилади.

Каналга уланиш:↙️
@yangiyulshahar
#Янгийўл_шаҳар
#Баёнот

Ижтимоий тармоқлар орқали "Янгийўлда ковлаб ташлаб кетилган йўллар сони ортиб кетди" деб йўлланган мурожаат юзасидан баёнот.

Мурожаат Янгийўл шаҳар ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари М.Ботиров томонидан назоратга олиниб, мурожаатда кўрсатилган жойда ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, махсус техника ёрдамида газ қувири ўтказиш учун қазилган чуқурлик тўлдирилди.

Каналга уланиш:↙️
Telegram | Youtube | Facebook |
#Янгийўл_шаҳар
#Баёнот

“Файзобод” МФЙ ҳудудидан ўтган “Жўн” ариқ канали муҳофаза минтақасида жойлашган иншоотни кўприк кенгайтирилиши мақсадида бузиб ташланиши билан боғлиқ мурожаат юзасидан баёнот.

Батафсил бу ерда

Каналга уланиш:↙️
Telegram | Youtube | Facebook |
#Янгийўл_шаҳар
#Баёнот

Ижтимоий тармоқлар орқали "Шу чек билан навбатда турган акамиз,5 соат деганда кассир билан кўришган экан" деб йўлланган мурожаат юзасидан баёнот.

ДТБ <<Қишлок қурилиш банк>> Янгийўл БХОла мижозларга хизмат кўрсатишда фойдаланилаётган "электрон навбат кутиш" тизими тест режимида ишлаётганлиги сабабли нотўғри чек чиқариб берган. Қуйидаги носозлик "электрон навбат кутиш" тизимини ўрнатган корхона томонидан қисқа муддатда тўлиқ бартараф этилди.

Telegram | Youtube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_шаҳар
#Баёнот

Ижтимоий тармоқлар орқали "Мурожаатчини манзили Янгийўл шаҳар Наврўз МФЙ навоий кўчаси 15-уй" деб йўлланган мурожаат юзасидан баёнот.

Ушбу мурожаатда кўрсатилган хонадонга Янгийўл шаҳар Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда "Наврўз" МФЙ раиси билан ҳамкорлигида борилиб, мурожаат ўрганилди.

🎞 Батафсил видео лавҳада

Telegram | Youtube | Facebook |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Баёнот

Ягона мактаб формасини жорий этишга доир аҳоли ва тадбиркорлар томонидан келиб тушаётган саволлар юзасидан Халқ таълими вазирлиги ВИДЕОБАЁНОТИ


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Bayonot

Anomal ob-havo sharoitida umumtaʼlim maktablarida taʼlimni tashkil etish yuzasidan bayonot

Viloyat hokimining topshirigʻiga asosan, Toshkent viloyatidagi barcha hududlarda hokim, maktab direktori va mahalla raislari bilan maktablardagi issiqlik taʼminoti holati oʻrganildi, telefon orqali ularning fikrlari olindi.

Oʻrganish ishlari kecha 23:00 da tugallandi. Quyidagi yakuniy xulosaga kelindi:

11-yanvardan viloyat boʻyicha 77 ta maktabda dars boʻladi.

Ushbu maktablarning oʻquvchilari darslar boshlanishi haqida ota-onalar kengashi orqali xabardor qilingan.

Boshqa umumtaʼlim maktablarida oʻqishlar, mavjud sharoitlarni inobatga olgan holda, 12-yanvardan bosqichma - bosqich boshlanadi.

Bugun soat 14:00 da ertadan boshlab dars boshlanadigan boshqa maktablar roʻyxati eʼlon qilinadi.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️

#Баёнот

Аномал об-ҳаво шароитида умумтаълим мактабларида таълимни ташкил этиш юзасидан баёнот

Вилоят ҳокимининг топшириғига асосан, Тошкент вилоятидаги барча ҳудудларда ҳоким, мактаб директори ва маҳалла раислари билан мактаблардаги иссиқлик таъминоти ҳолати ўрганилди, телефон орқали уларнинг фикрлари олинди.

Ўрганиш ишлари кеча 23:00 да тугалланди. Қуйидаги якуний хулосага келинди:

11 январдан вилоят бўйича 77 та мактабда дарс бўлади.

Ушбу мактабларнинг ўқувчилари дарслар бошланиши ҳақида ота-оналар кенгаши орқали хабардор қилинган.

Бошқа умумтаълим мактабларида ўқишлар, мавжуд шароитларни инобатга олган ҳолда, 12 январдан босқичма - босқич бошланади.

Бугун соат 14:00 да эртадан бошлаб дарс бошланадиган бошқа мактаблар рўйхати эълон қилинади.

Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM