Yangiyo‘l shahar hokimligi rasmiy telegram kanali
2.57K subscribers
33.4K photos
4.39K videos
162 files
12.1K links
Shahar hokimligi Axborot xizmati

https://www.facebook.com/yangiyulshahar

https://www.youtube.com/@yangiyolshahar

https://twitter.com/yangiyolshahar

https:

Yangiyol shahar hokimligining murojaatlar uchun telegram boti - @yangiyolshhokimligi_bot
Download Telegram
#onlayn

❄️ Yo‘llarni qordan tozalash ishlari olib borilmoqda

Yoʻllarni qordan tozalash va muzlamalarni bartaraf qilish maqsadida Yangiyo‘l shahar hokimligi, IIB, FVB, obodonlashtirish bo‘limlari tomonidan maxsus texnikalar yordamida qum-tuz aralashmasini sepish ishlari amalga oshirilmoqda.

Shu o‘rinda haydovchilardan zarurat bo‘lmasa transport vositasida harakatlanmaslik, mashinada yurganda ham xavfsizlik talablari va harakatlanish qoidalariga rioya etishlarini, tezlikni me’yordan oshirmaslikni so‘raymiz.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/yangiyulshahar

✉️Telegram |🌐Youtube |📱Facebook |📍Web-site
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

Асосий масалага ўтишдан аввал давлатимиз раҳбари мамлакатимизга кириб келган совуқ ҳаво таъсирини беталафот ўтказиш чораларига тўхталиб ўтди.

Барча туман ва ҳудудларда ташкил этилган штаблар узлуксиз ишлаши кераклиги, аҳоли эҳтиёжлари тезкор ҳал этиб борилиши шартлиги таъкидланди.

Ижтимоий соҳа объектларини энергия ва иссиқлик билан таъминлашни алоҳида назоратга олиш зарурлиги қайд этилди.

Барча даражадаги ҳокимларга тегишли идора ва ташкилотлар билан биргаликда йўлларни тозалаш ишларини ташкил этиш, транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатини таъминлаш топширилди.

Барча серқатнов йўналишларда жамоат транспортининг узлуксиз ҳаракати таъминланиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти олдига ҳар бир вилоят, туман ва шаҳардаги аҳвол бўйича кунлик назорат ўрнатиб, жойлардаги муаммоларни тезкор бартараф этиш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда саноатда қўшимча захираларни аниқлаш ва инвестицияларни кўпайтириш бўйича 2023 йил учун режалар муҳокама қилинмоқда.

Сўнгги йилларда:

- қўшимча 19 та эркин иқтисодий зона ва 400 дан зиёд кичик саноат зонаси ташкил этилиб, уларнинг инфратузилмасига 10 триллион сўм йўналтирилди;

- тўқимачилик, кимё, қурилиш материаллари, чарм, фармацевтика, электротехника каби соҳаларни “драйвер”га айлантириш учун 3 миллиард долларлик молиявий ресурслар ажратилди;

- саноатни зарур хомашё билан таъминлаш мақсадида геология-қидирув ишлари 3 баробарга кўпайтирилиб, 600 тадан зиёд янги кон аниқланди.

Натижада, охирги беш йилда саноат корхоналари сони 2 баробар кўпайиб, 100 мингтага етди, ишлаб чиқариш ҳажми 1,4 бараварга кўпайди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда ҳудудларга саноат жадал кириб келаётгани таъкидланди.

Масалан, Жиззахда илгари бўлмаган қурилиш материаллари, автомобилсозлик, озиқ-овқат саноати каби янги тармоқлар пайдо бўлди.

Ёки, Самарқанд, Сирдарё, Наманган ва бошқа ҳудудларда металлни қайта ишлаш бўйича 19 та йирик лойиҳалар амалга оширилди.

Наманганда янги ташкил этилган 54 та кичик саноат зоналари 2022 йилда 3 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарди.

Кимё саноатида охирги уч йилда ишлаб чиқариш ҳажми 1,5 бараварга, экспорт эса 2 бараварга ошди.

Шунга қарамасдан, ҳудуд ва тармоқларнинг ишлатилмаган имконият ва салоҳияти ҳали катталиги кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Мисол учун, Хоразм ҳудудий саноат ҳажмини 8,7 триллион сўм режа қилган бўлса-да, маҳаллийлаштиришни кенгайтириш ҳисобига буни 10 триллион сўмга етказиш бўйича қўшимча имкониятлар мавжуд.

Ёки, Фарғонада паст қувватда ишлаётган 22 та корхонани айланма маблағлар билан таъминлаб, қўшимча 1,1 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш имкони бор.

Шу каби, Қашқадарёда 8 та йирик лойиҳага инфратузилма масаласи тезроқ ҳал қилиб берилса, 800 миллиард сўмлик қўшимча захира яратилади.

Наманганда тўлиқ қувватда ишлаётган ва қўшимча бозори бор 51 та корхонани кенгайтириб, қўшимча 290 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш мумкин.

Ёки, 2023 йилда 100 та микро-ГЭС қуриш бўйича лойиҳалар бошланади. Бу лойиҳалар учун 10 миллион долларлик ускуна зарур бўлиб, уларни маҳаллий корхоналарда бемалол ишлаб чиқариш имконияти мавжуд.

Facebook|Instagram|Twitter
Навоий, Бухоро Тошкент вилояти ва Самарқандда саноатдаги ўсиш менга маъқул эмас”, - деди Президентимиз.

Қорақалпоғистон, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё, Фарғона ва Хоразмда ип-калавани қайта ишлаш даражаси пастлигича қолаётгани қайд этилди.

Наманган, Самарқанд ва Навоийда озиқ-овқат, чарм-пойабзал, мебель ишлаб чиқариш салоҳияти етарлича ишга солинмаган.

Умуман, 20 та туман ва шаҳарда саноат ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилга нисбатан камайган.

Фармацевтикада ишлаб чиқариш 6 фоизга камайган, импорт 2 миллиард долларга яқинлашди.

Чарм-пойабзал саноатида тайёр маҳсулот экспорти бор-йўғи 68 миллион долларни ташкил этиб, бу тармоқ салоҳиятига умуман тўғри келмайди.

Озиқ-овқат саноатида
ўтган йилда ишлаб чиқариш ҳажми атиги 4,5 фоизга ўсган. Хоразм, Сирдарё ва Қашқадарёда қайта ишлаш қувватлари пастлигича қолмоқда.

Facebook|Instagram|Twitter
⭕️⭕️⭕️

Zangiota tumani hududida joylashgan “Bek baraka” savdo kompleksi noqulay ob-havo sharoiti tufayli 3 kunga oʻz faoliyatini toʻxtatdi.

️Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Brifing

O’zbekistonda pensiyani hisoblashda inobatga olinadigan ish haqi miqdori oshirildi

Respublikada 2023 - yil 1-yanvardan boshlab pensiyani hisob-kitob qilish uchun ish haqining maksimal miqdori, ya’ni yuqori chegarasi pensiyani hisoblash bazaviy miqdorining o’n barobaridan o’n ikki barobarigacha oshirildi.

Ushbu ma'lumot yuzasidan Budjetdan tashqari Pensiya jamg'armasi Toshkent viloyati Yangiyo‘l shahar bo'lim boshlig'i o‘rinbosari Z.Mamadaliyev ishtirokida brifing

Каналга уланиш: https://t.iss.one/yangiyulshahar

✉️Telegram |🌐 Youtube|📱Facebook |📍Web-site
Диққат!

Ҳурматли Янгийўлликлар!
Аввалроқ хабар берганимиздек, шаҳар умумтаълим мактабларида 11.01.дан бошлаб, босқичма-босқич имконияти бор бўлган мактабларнинг 5-11-синфларида
III ўқув чорагининг дарс машғулотлари бошланади.

Жумладан:

1. 11.01.да 1,2,4,7,12-мактабларда дарс машғулотлари бошланади;

2. 12.01.да 3,5,6,8,9,10,13 - мактабларда дарс машғулотлари бошланади;

3. 16.01.да 11- ИЁМ да (саломатлигида муаммоси бор болалар) дарс машғулотлари бошланади.

Эслатиб ўтамиз, бошланғич 1-4 - синфларда ўқув машғулотлари 18.01.2023. дан бошланади.

Мурожаатлар учун телефон: +998949203090

@yangiyolliklar
#об_ҳаво

☀️🌥🌧 Бугун Тошкент вилоятида қор ёғиши, ҳаво ҳарорати -17 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 11 январь куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 10-15 даража совуқ, баъзи жойларда 17 даража совуқ, кундузи 5-10 даража совуқ, баъзи жойларда 12 даража совуқ бўлади.

📍 Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
Telegram I Facebook I Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида саноатга доир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.

Facebook|Instagram|Twitter
#Bayonot

Anomal ob-havo sharoitida umumtaʼlim maktablarida taʼlimni tashkil etish yuzasidan bayonot

Viloyat hokimining topshirigʻiga asosan, Toshkent viloyatidagi barcha hududlarda hokim, maktab direktori va mahalla raislari bilan maktablardagi issiqlik taʼminoti holati oʻrganildi, telefon orqali ularning fikrlari olindi.

Oʻrganish ishlari kecha 23:00 da tugallandi. Quyidagi yakuniy xulosaga kelindi:

11-yanvardan viloyat boʻyicha 77 ta maktabda dars boʻladi.

Ushbu maktablarning oʻquvchilari darslar boshlanishi haqida ota-onalar kengashi orqali xabardor qilingan.

Boshqa umumtaʼlim maktablarida oʻqishlar, mavjud sharoitlarni inobatga olgan holda, 12-yanvardan bosqichma - bosqich boshlanadi.

Bugun soat 14:00 da ertadan boshlab dars boshlanadigan boshqa maktablar roʻyxati eʼlon qilinadi.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️

#Баёнот

Аномал об-ҳаво шароитида умумтаълим мактабларида таълимни ташкил этиш юзасидан баёнот

Вилоят ҳокимининг топшириғига асосан, Тошкент вилоятидаги барча ҳудудларда ҳоким, мактаб директори ва маҳалла раислари билан мактаблардаги иссиқлик таъминоти ҳолати ўрганилди, телефон орқали уларнинг фикрлари олинди.

Ўрганиш ишлари кеча 23:00 да тугалланди. Қуйидаги якуний хулосага келинди:

11 январдан вилоят бўйича 77 та мактабда дарс бўлади.

Ушбу мактабларнинг ўқувчилари дарслар бошланиши ҳақида ота-оналар кенгаши орқали хабардор қилинган.

Бошқа умумтаълим мактабларида ўқишлар, мавжуд шароитларни инобатга олган ҳолда, 12 январдан босқичма - босқич бошланади.

Бугун соат 14:00 да эртадан бошлаб дарс бошланадиган бошқа мактаблар рўйхати эълон қилинади.

Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from YANGIYO'LLIKLAR.uz
Янгийўл шаҳар "Туркистон", "Фаровон", "Олтинобод", "Файзли", "Мустақиллик", "Наврўз" ва "Мевазор" МФЙ ҳудудларини электр энергияси билан та'минловчи юқори кучланишли электр тармоғига чеклов киритилиши муносабати билан электр таъминотидан узилган, электр таъминоти соат 13:00 да қайта тикланади.
@YangiyolliklarUz
#Ogoh_boʻling

Respublikaning koʻplab hududlarida qor koʻchish xavfi eʼlon qilindi

2023-yil 11-16-yanvar kunlari kutilayotgan yogʻingarchilik hamda havo haroratining sezilarli oʻzgarishlari sababli respublikaning togʻli hududlarida, jumladan, Toshkent viloyatining Parkent, Ohangaron, Boʻstonliq tumani va Chotqol tizmasining “Chimyon” togʻlarida qor koʻchish xavfi eʼlon qilinadi.

Togʻli hududlarda yashovchi fuqarolar, dam oluvchilar hamda mazkur yoʻnalishda harakatlanuvchi haydovchilardan ehtiyot choralarini koʻrish soʻraladi

️Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitter