Yangiyo‘l shahar hokimligi rasmiy telegram kanali
2.56K subscribers
33.9K photos
4.47K videos
163 files
12.3K links
Shahar hokimligi Axborot xizmati

https://www.facebook.com/yangiyulshahar

https://www.youtube.com/@yangiyolshahar

https://twitter.com/yangiyolshahar

https:

Yangiyol shahar hokimligining murojaatlar uchun telegram boti - @yangiyolshhokimligi_bot
Download Telegram
Ўзбекистонда янги орден таъсис этилди

👉https://xabar.uz/vj29

📲Каналга қўшилинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE6kMk7VmpcqzxoC3w
Инвестиция масалалари бўйича 26 май кунги президент видеоселектори: муҳим янгиликлар

☝️Лойиҳалаштиришда жаҳон стандартларига ўтиш тезлаштирилади:

2021 йилдан бошлаб бюджет ҳисобидан йирик объектларни лойиҳалашдан тортиб, фойдаланишга топширишгача бўлган барча жараёнларда халқаро меъёрларга риоя этилади

лойиҳалашга маблағ ажратиш бўйича қўйилган чекловлар бекор қилинади

лойиҳа ташкилотларининг муаллифлик, буюртмачиларнинг техник назорат бўйича жавобгарлиги аниқ белгиланади.

☝️Тўғридан-тўғри инвестиция жалб этишга ёндашув ўзгартирилади, маҳаллий инвесторлар қўллаб-қувватланади:

хорижлик инвесторларга берилган имтиёзлар маҳаллий хусусий сармоядорлар учун ҳам жорий қилинади. Масалан, хусусий инвестор ўз ҳисобидан $25 млн.дан ортиқ қийматдаги лойиҳа бошласа, ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини давлат қуриб беради

чет элдаги ватандошлар инвестиция киритишга рағбатлантирилади

«ўсиш нуқтаси» бўла оладиган IT, заргарлик, кимё, электротехника, олий таълим, соғлиқни сақлаш соҳаларига фаол сармоялар жалб қилинади.

👉 Фойдаланишга топширилган йирик ва ўрта ишлаб чиқариш қувватларини мониторинг қилиш бўйича доимий комиссия тузилади

👉 ОКМКда олтин ва мис ишлаб чиқариш ҳажми 3 бараварга оширилади

👉 Саноати ривожланмаган Томди, Пахтачи каби туманларда саноат зоналари ташкил этилади

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Forwarded from Янгийул шахар адлия булими (Р.Кучкаров)
⚡️ Ҳукуматнинг прописка қилиш тартибига оид қарорига ўзгартишлар киритилди

“Ўзбекистон Республикасида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (320-сон, 22.05.2020 й.).

⚠️ Президентнинг ПФ-5984-сон Фармони билан доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш бўйича қатор янги тартиботлар белгиланган эди.

Шунга кўра, Ҳукуматнинг прописка қилиш тартибига оид қарорига тегишли ўзгартишлар киритилди.

Қарорга кўра, прописка қилиш тартибига оид амалдаги низом 2020 йил 1 сентябрга қадар амал қилади (низомнинг 66-67-бандлари мазкур қарор эълон қилинган кундан кучини йўқотади).

📋 Ўзбекистон фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди (2020 йил 1 сентябрдан кучга киради).

Унга кўра, фуқаро янги яшаш жойига келган кундан эътиборан 15 кун ичида миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари (МваФРБ), Давлат хизматлари марказлари (ДХМ) ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали доимий ёки вақтинча рўйхатдан ўтишлари шарт (ҳозир 10 кун муддатда).

🔺 ДХМлар ва ЯИДХП орқали рўйхатнинг 1, 6 ва 7-бандларига мансуб фуқаролар доимий рўйхатдан ўтишлари мумкин.

🏢 Доимий рўйхатга олиш учун ариза берувчи МваФРБга мурожаат қилади ва белгиланган ҳужжатларни тақдим этади.

🔎 Фуқаро ҳақидаги маълумотлар автоматик тарзда тегишли маълумотлар базаларидан текширилади.

🎫 Мурожаат қилинган куннинг ўзида фуқаронинг паспортига аввалги доимий рўйхатини бекор қилинганлиги тўғрисида штамп босилади ва фуқаронинг хоҳишига кўра доимий рўйхатга олинганлиги ҳақида QR-CODE билан ҳимояланган қайд варағи тақдим этилади.

Яъни, рўйхатга олишни расмийлаштириш учун 1 кун талаб этилади (ҳозирда 3 кун).

Каналга уланиш👇👇👇https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFCm7zHMjgOU9Z06Mw
Forwarded from Янгийул шахар адлия булими (Р.Кучкаров)
Никоҳ ёши тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун қандай жавобгарлик бор?

Қонунчиликка мувофиқ, никоҳ ёши эркаклар ва аёллар учун 18 ёш этиб белгиланади.

❗️Узрли сабаблар бўлганида, алоҳида ҳолларда (ҳомиладорлик, бола туғилиши, вояга етмаган шахснинг тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиниши), никоҳга киришни хоҳловчиларнинг илтимосига кўра тегишли туман, шаҳар ҳокими никоҳ ёшини кўпи билан 1 йилга камайтириши мумкин.

Никоҳ ёши тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

Хусусан:

👉 никоҳ ёшига етмаган шахс билан ҳақиқатда никоҳ муносабатларига киришиш, 1 млн 115 минг сўмдан 2 млн 230 минг сўмгача;

👉 ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан никоҳ ёшига етмаган шахсни эрга бериш ёхуд уйлантириш, 1 млн 561 минг сўмдан 3 млн 345 минг сўмгача;

👉 никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга ошириш, 2 млн 230 минг сўмдан 4 млн 460 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу ҳуқубузарликларни маъмурий жазо чораси қўлланилгандан кейин такроран содир этиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFCm7zHMjgOU9Z06Mw
Forwarded from Янгийул шахар адлия булими (Р.Кучкаров)
Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари ташкил этилади

“Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман ва шаҳарларда нуронийлар жамоатчилик кенгашларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (326-сон, 23.05.2020 й.) қабул қилинди.

🏢 Қарорга мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман ва шаҳарларда нуронийлар жамоатчилик кенгашлари (Нуронийлар кенгаши) ташкил этилади.

🔰 Қарор билан Нуронийлар кенгашининг бир қатор асосий вазифалари белгиланди.

📝 Жумладан, Нуронийлар кенгаши кексаларни қўллаб-қувватлаш соҳасига оид қонун ҳужжатларининг ижросини таъминлашга кўмаклашади, шунингдек ёлғиз кексалар, пенсионерлар, ногиронлиги бўлган нуронийларнинг муаммоларини комплекс ўрганиб, бу борада таклифлар ишлаб чиқади.

📃 Нуронийлар кенгаши Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг тегишли ҳудудий бўлинмаси раҳбари қарори билан ташкил этилади.

💼 Нуронийлар кенгаши ўз ишини жамоатчилик асосида олиб борадиган, доимий фаолият юритувчи маслаҳат-кенгаш органи ҳисобланади.

▫️ Қарор билан Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFCm7zHMjgOU9Z06Mw
#расмий
#тоифа

📊26 май 2020 йил ҳолатига кўра, Тошкент вилоятида коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда тоифалаштирилган туман(шаҳар)лар РЎЙҲAТИ:

🔴"ҚИЗИЛ"
ҳудудлар – Бекобод, Янгийўл, Нурафшон шаҳарлари, Қибрай, Оққўрғон, Зангиота, Паркент, Тошкент, Юқоричирчиқ, Янгийўл туманлари

🟡"СAРИҚ" ҳудудлар – Aнгрен, Чирчиқ шаҳарлари, Бекобод, Қуйичирчиқ, Чиноз, Ўртачирчиқ туманлари

🟢"ЯШИЛ" ҳудудлар – Олмалиқ, Оҳангарон шаҳарлари, Оҳангарон, Бўка, Бўстонлиқ, Пискент туманлари

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
📊Тошкент вилоятида коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда тоифалаштирилган туман (шаҳар)лар рўйхати эълон қилинди:

🔴"ҚИЗИЛ"
ҳудудлар – Бекобод, Янгийўл, Нурафшон шаҳарлари, Қибрай, Оққўрғон, Зангиота, Паркент, Тошкент, Юқоричирчиқ, Янгийўл туманлари.

🟡"СAРИҚ" ҳудудлар – Aнгрен, Чирчиқ шаҳарлари, Бекобод, Қуйи Чирчиқ, Чиноз, Ўрта Чирчиқ туманлари.

🟢"ЯШИЛ" ҳудудлар – Олмалиқ, Оҳангарон шаҳарлари, Оҳангарон, Бўка, Бўстонлиқ, Пискент туманлари.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/issiqqina_xabarlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: «Қайси ҳудуд карантинга жиддий эътибор бермаса, ўша туман, шаҳар ёки вилоятни ҳам ёпиб қўйишга мажбур бўламиз»

"Мутасаддилар жиловни қўйиб юборди", деди Шавкат Мирзиёев Навоий, Самарқанд, Тошкент вилоятлари ва пойтахтда аҳоли орасида касалланганлар кўпаяётганини назарда тутган ҳолда.

👉 https://kun.uz/07832284

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
⚡️Тошкент вилоятида «қизил» ҳудудлар сони кўпайди

👉 https://xabar.uz/czgb

📲Каналга қўшилинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE6kMk7VmpcqzxoC3w
#танлов
#эълон

Диққат, ишга таклиф!

👮‍♂️Тошкент вилояти ИИББ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси Кадрлар гуруҳи вилоятнинг шаҳар-туман ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлим (бўлинмалари)да бўш бўлган профилактика инспектори лавозимига танлов эълон қилади.

🏣 Танловда иштирок этувчилар Тошкент вилояти ИИББнинг 2-маъмурий биносига (Қибрай тумани, САМПИ, мўлжал: вилоят ОВИР) ҳар куни эрталаб соат 08:00 да келишлари мумкин.

📌Номзодларга қўйиладиган талаблар:
🔹олий маълумотга эга бўлиши,
🔸ёши 30 ёшгача бўлган,
🔹бўйи 165 см дан кам бўлмаган,
🔸муддатли ёки сафарбарлик чақирув резервида ҳарбий хизматни ўтаган,
🔹Тошкент вилоятида доимий рўйхатда яшовчи бўлиши лозим.

❗️Номзодлар ўзи билан паспорт, ҳарбий гувоҳнома, диплом олиб келишлари шарт.

☎️ Маълумот учун телефон рақамлар:
+998 94 606 50-08
+998 99 804-86-80
+998 98 335 90-02

Расмий саҳифамиз👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEUEVS8mFRkS9jhRHg