Yangiyo‘l shahar hokimligi rasmiy telegram kanali
2.54K subscribers
33.9K photos
4.47K videos
162 files
12.3K links
Shahar hokimligi Axborot xizmati

https://www.facebook.com/yangiyulshahar

https://www.youtube.com/@yangiyolshahar

https://twitter.com/yangiyolshahar

https:

Yangiyol shahar hokimligining murojaatlar uchun telegram boti - @yangiyolshhokimligi_bot
Download Telegram
#Янгийўл #шаҳар Тошкент вилояти Янгийул шаҳар "Олтинобод" МФЙ Маьрифат кўчаси 62/74 хонадонда яшовчи Тиллаева Мақсуда 1 гуруҳ ногирони.У оиласи билан оғир ижтимоий аҳволга тушган. Бугун фуқаронинг муаммолари юзасидан шаҳар ҳокими Мирзаев Фарҳод Қамбарович ва маҳалла ва оилани қўллаб- қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбрсари Н.Рахматуллаевалар иштирокида оиланинг аҳволидан хабар олинди. ❇️Оила вакиллари билан сўҳбатлашилиб уларнинг муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилди.Вв шаҳар ҳокими мазкур оилага доимий ёрдам бериб бориш юзасидан масъулларга вазифа бердилар. Шунигдек, шаҳар ҳокими Ф.Мирзаев томонидан ушбу фуқарога моддий ёрдам ва озиқ-овқат маҳсулотлари берилди. 📝 Янгийўл шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
#Янгийўл #шаҳар Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрид фуқароларга тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ва COVID-19 би-лан касалланган бўлиши мумкин бўлган, яъни, шубҳа мавжуд бўлган беморларга тезлик билан хизмат кўрсатиш жараёнида амалга ошириш учун "Call - centre" маркази қошида "MOBIL GURUH" маркази ташкил этилди.Мазкур марказ ўзида COVID-19 белгилари бор бўлган беморларга ташхиз қўйиш ва уларни тиббиёт масканларига жойлаштириш каби ишларни тезлик билан амалга оширишга мослаштирилган.Марказ барча керакли жиҳозлар ва тиббий ходимлар билан таъминланган. 📝 Янгийўл шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
#Янгийўл #шаҳар Янгийул шаҳар электр таъминоти корхонаси томонидан янги бетон симёғочлар ўрнатилмоқда.

Янгийўл шаҳар электр таъминоти корхонаси томонидан 2020-2021 йиллар учун куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишлари бошлаб юборилди. Бунда аварияли ўчишларни олдини олиш, электр энергияси истеъмолчиларини сифатли ва узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2661, ПҚ-4667 ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасиниг ВМҚ №-222 сонли қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан, маҳалла ҳудудларида белгиланган режа-дастур асосида 0,4-10 кВли ҳаво электр узатиш тармоқлари ва электр қурилмаларда янги қурилиш, реконструкция, мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилаяпти. ❇️Жумладан, шаҳарнинг қатор маҳалларида эски симёғочлар олиб ташланиб,бетон симёғочлар ўрнатилмоқда.Хусусан,бугун шаҳарнинг "Мустақиллик" МФЙ га қарашли кўча бўйларидаги симёғочлар алмаштирилди.Бу эса аҳолига электир энергияси таъминотини яхшилашга хизмат қилади.


Янгийўл шаҳар ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Facebook | Telegram | Twitter | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#шаҳар
#Янгийўл

🔸Янгийўл шаҳрида аҳолидан бўлаётган мурожаатлар учун 12-81 қисқа рақамли call-center туну кун ишлаб турибди.


🎥Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Yangiyulshahsr

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#шаҳар
#Янгийўл

🔸Янгийўл шаҳрида "Темир дафтар"га киритилган муҳтож оилаларга нақд пул тарқатилмоқда.


🎥Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Yangiyulshahsr

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Янгийўл #шаҳар Янгийўл шаҳрида сектор раҳбарлари томонидан доимий равишда ўз сектори ҳудудидаги маҳаллаларда яшаётган аҳолининг ижтимоий аҳволи ўрганиб борилади.Ва маҳалла ҳудудида ободонлаштириш ишлари амалга ошириб келинади. ❇️Жумладан, Бугун шаҳарнинг "Бахт" МФЙ да 3 сектор раҳбари бошчилигида кам таъминланган аҳоли вакилларининг ижтимоий аҳволи ўрганилди. Ва баъзи хонадонларга кўрсатилиши керак бўлган ёрдамлар белгилаб олинди. Шунинндек,маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ободонлаштириш ишлари ҳам олиб борилди. 📝Янгийўл шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
Forwarded from Deleted Account
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#шаҳар
#Янгийўл

🔸Янгийўл шаҳрининг 4 маҳалласини кесиб ўтган "Жунариқ" канали ўтган йили таъмирланган.Лойиҳа бўйича канал атирофларига ҳимоя тўсиқлари ўрнатилиши белгилаган. Бу борада Янгийўл шаҳар ҳокимининг Капитал қурилиш коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари А.Усмонов маълумот берди.


🎥Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Yangiyulshahsr

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Янгийўл #шаҳар. Бугун шаҳар ҳокими Фарҳод Мирзаев Янгийўл шаҳар "Бахт" МФЙ да давлат хизматчилари учун қурилаётган кўпқаватли уйларда қурилиш жараёнларнинг бориши билан танишди. 2 сектор ҳудудидаги уйларни қуришда амалга оширилаётган ишларни кўздан кечириб ўзининг тавсияларини берди. 📝Янгийўл шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати. @yangiyulshahar
#Янгийўл. #шаҳар. ЯНГИЙЎЛ ШАҲРИНИНГ ЯНГИ ҚИЁФАСИ. Иқтисодиётнинг ажралмас бўлаги ҳисобланган инвестиция соҳасини ривожлантириш, тадбиркорлар томонидан ҳар бир туман ва шаҳарларга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқимини олиб кириш ҳудуд истиқболи учун муҳим саналади. Зеро, фойдали мақсадларда киритилган сармоя нафақат тадбиркорлар фаолияти равнақига, балки, туман иқтисодий салоҳиятининг ортишига хизмат қилади.

📌Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида янги инвестиция лойиҳалари сони кун сайин кўпайиб бормоқда. Шу каби лойиҳалардан бири "SHI GUO" МЧЖ хорижий корхонаси бўлиб, меҳмонхона, савдо ва саноат мажмуаси қуриш фаолияти бўйича иш олиб бориши кутилмоқда. Мазкур лойиҳа ҳудуддаги «ZHENG FANG INVESTMENT» МЧЖ ташаббуси билан тўғридан- тўғри хорижий инвестициялар киритилиши ҳисобига ишга туширилиши режалаштирилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 25 млн АҚШ доллари ташкил этиб, икки босқични ўз ичига олади.

❇️"Ушбу янги лойиҳанинг афзалликлари шундаки, унда энг аввало аҳолининг сифатли уй-жойларга бўлган эҳтиёжини қоплаш билан бир қаторда янги иш ўринлари ташкил этилади, — дейди шаҳар ҳокими Фарҳод Мирзаев — Шу билан бирга жаҳон андозаларига мос, замонавий архитектура талабларига тўлиқ жавоб берадиган кўркам бинолар, хонадонлар бунёд этилиши ҳудуд инфратузилмаси ва қиёфасининг буткул янгиланишига асос бўлиб, ундаги истиқомат қиладиган аҳолига қатор қулайликлар яратади".


📒Шунингдек, лойиҳанинг иккинчи босқичида шаҳардаги эски бозор ҳудудида қўшимча 7 та 16 қаватли ҳамда 1та 25 қаватли замонавий уй-жойлар барпо этилиб, фойдаланишга топширилади. Ушбу йўналишга дастлабки ҳисоб-китоблар бўйича 10,0 млн. АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилиниши режалаштирилган.


✏️Лойиҳага кўра, Янгийўл шаҳридаги эски пойабзал ишлаб чиқариш корхонаси тасарруфидаги 5 та корпусни қайтадан реконструкция қилиш ҳамда 1 та янги бино қурилиши белгиланган бўлиб, бугунги кунда бу борада самарали ишлар олиб борилмоқда.

❇️Мазкур қурилиш-реконструкция қилиш ишлари якунига етгач, ушбу ҳудуд бутунлай янгича қиёфа акс этади. Эндиликда унда замонавий ва кўркам бинолар, кўп қаватли квартиралар, меҳмонхоналар, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари қад ростлайди.

📌Лойиҳа тўла қувват билан ишга тушгач, унда 800 га яқин янги иш ўрни яратилади. Бугунги кунда мазкур ҳудудда қурилиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. 📝 Янгийўл шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
Forwarded from Deleted Account
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#шаҳар
#Янгийўл

🔸Янгийўл шаҳрининг "Янги боғ"
МФЙ ҳудудида аҳоли учун янги кўп қаватли уй қурилиши ҳақида ролик.

🎥Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Yangiyulshahsr

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram