Yangiyo‘l shahar hokimligi rasmiy telegram kanali
2.57K subscribers
33.4K photos
4.39K videos
162 files
12.1K links
Shahar hokimligi Axborot xizmati

https://www.facebook.com/yangiyulshahar

https://www.youtube.com/@yangiyolshahar

https://twitter.com/yangiyolshahar

https:

Yangiyol shahar hokimligining murojaatlar uchun telegram boti - @yangiyolshhokimligi_bot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Наталья Шивалдова, председатель ННО «EKOMAKTAB»:

— Мне не безразлично, какая природа будет завтра в нашей стране и что достанется будущим поколениям. Поэтому я поддерживаю изменения в Конституции, в которой учтены предложения общественности по защите окружающей среды и ее благополучию. Самое важное, чтобы каждый из нас не относился потребительски к ресурсам природы, которые достались от наших дедов. Это основа устойчивого развития Узбекистана.

@menbefaremasman
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Севара Рахмагуллаева, “S-IKBOL” телерадиоканали мухбири:

— Янги таҳрирдаги Конституциянинг 19-моддасида мустаҳкамланганидек, Ўзбекистон Республикасида инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига биноан ҳамда ушбу Конституцияга мувофиқ эътироф этилади ва кафолатланади. Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳар кимга туғилганидан бошлаб тегишли бўлади.

@menbefarqemasman
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Dilshunos Abdullayeva, "Yuksalish" umummilliy harakati Sirdaryo viloyati bo‘linmasi rahbari:

Men bir oilaning bekasi va uch nafar farzandning onasiman. Yangilanayotgan Konstitutsiyamizga bir muhim yangilik — davlat oilaning to‘laqonli rivojlanishi uchun ijtimoiy, iqtisodiy, huquqiy va boshqa shart-sharoitlar yaratishi Konstitutsiyaviy mustahkamlanmoqda. Ushbu normaning kiritilishi jamiyatimizda oila mustahkamligi va mo‘tabarligini barqaror ta’minlashga xizmat qiladi. Men befarq emasman!

@menbefarqemasman
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Hilola Nazirova, Abdulla Qodiriy nomidagi ijod maktabi direktori:

— Ta'lim — har bir davrda taraqqiyotning poydevori bo‘lib xizmat qilgan. Hozirda O‘zbekistondagi ta'lim islohotlari kelajagimiz bo‘lgan yoshlar istiqboli uchun eng to‘g‘ri qadamdir. Ayni paytda nafaqat rahbar, balki oddiy ayol sifatida bo‘layotgan o‘zgarishlarga befarq emasman. Xususan, yangilanayotgan Konstitutsiyaning 52-moddasida davlat o‘qituvchilarning sha'ni va qadr-qimmatini himoyalashi, ularning ijtimoiy va moddiy farovonligiga g‘amxo‘rlik qilishi belgilanayotgani meni quvontirdi. Bu — yurtimiz yangi tarixining yangi sahifasidir. Men o‘qituvchilarning huquqi himoyalanishiga ovoz beraman. Qaysi davlat dunyoni ta'lim bilan ta'minlasa, o‘sha davlat dunyoni ham boshqaradi.

https://t.iss.one/AOKBToshvil
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Befarqemasman

Конституцияда давлатнинг ўқитувчилар шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилиш мажбурияти кучайтирилмоқда.

Бу қоидалар мамлакатимиздаги 700 мингдан ортиқ ўқитувчиларнинг профессионал ўсиши ҳамда ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватланиши уларнинг жамиятдаги ижтимоий мақоми, обрўсини янада оширишга хизмат қилади.

Мен миллат фарзандлари таълим ва тарбияси учун масъул Устозларимизни жамиятимизнинг энг обруйли инсонлари бўлишини, улар фақат ва фақат манашу шарафли вазифа билан банд бўлишларини, бунинг учун давлат уларга муносиб шарт-шароитлар яратиб беришини ҳуқуқий асослари Конституция даражасида акс этишини олқишлайман!

Миллатимизнинг интелектуал салоҳияти бевосита устозларимиз фаолиятига боғлиқ.

Мен миллат келажагига бефарқ эмасман.

Сиз ҳам бефарқ бўлманг!

https://t.iss.one/AOKBToshvil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Ochila Shermatova - Toshkent viloyati Toshkent tumani 14-umumta'lim maktabi direktorining o'quv ishlari bo'yicha o'rinbosari

https://t.iss.one/AOKBToshvil
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Турғун Бекназаров - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри устоз санъаткори.

Каналга уланиш⬇️                                
https://t.iss.one/Muqimiyteatruz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Алишер Нарзуллаев, кулол уста (Бухоро вилояти):

— Конституциямиздаги ўзгаришлар билан бирма-бир танишиб чиқдим. Унда ижод эркинлиги, меҳнат эркинлиги, айниқса, анъаналаримиз давлат ва ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланиши биз — ҳунармандларни, ижод аҳлини беҳад хурсанд қиладиган томони бўлди. Янги Конституциянинг қабул қилиниши бўйича референдумда оила аъзоларим, фарзандларим, набираларим билан албатта, қатнашаман.

@menbefarqemasman
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Учқун Тиллаев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист:

— Давлатимиз ёшларга катта эътибор бериб келмоқда. Улар эртанги кунимиз эгалари. 30 апрель куни референдум бўлиб ўтиши кутиляпти, шахсан мен бунга бефарқ эмасман. Барча ёшлар ҳам фаол иштирок этади, деган ниятдаман.

@menbefarqemasman
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Гулчеҳра Носирова - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри устоз санъаткори.

https://t.iss.one/AOKBToshvil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Гуландам Субханова, Республика тожик миллий маданий маркази раиси:

— Ҳозирда жуда катта сиёсий жараён ва масъулиятли бир тадбир арафасида турибмиз. Янгиланаётган Конституция бўйича референдумга тайёргарлик ишлари бўлмоқда. Бунга қадар Конституция лойиҳаси икки марта умумхалқ муҳокамасига қўйилди, биз берган таклифлар ҳам лойиҳага киритилди. 8-моддада Ўзбекистон халқини миллатидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ташкил этади, деб ёзилгани эса бизни янада қувонтирди. Бўлажак референдумга бефарқ эмасмиз.

@menbefarqemasman
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Рустам Абдураҳмонов, ҳунарманд:

— Мен уч авлод уста кулоллар сулоласи вакилиман. Биз кўплаб давлатларда ҳунаримизни намойиш этиб, кўргазмаларда қатнашиб келяпмиз. Бўлажак референдумда шогирдларим билан иштирок этамиз. Биз келажагимизга бефарқ эмасмиз.

@menbefarqemasman
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Шоҳида Ибрагимова, тадбиркор, бизнес-тренер:

— Мен бир нечта бизнеслар асосчисиман ва бу соҳада 13 йиллик тажрибага эгаман. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимда аудиториянинг асосий қисмини аёллар ташкил этади. Молиявий саводхонлик бўйича олиб бораётган дарсларимдан билдимки, аёлларнинг таълим олишида тўсқинликлар бор: турмуш ўртоғи, қайнона, қайнотаси, ота-онаси ўқишига рухсат бермайди. "Қиз болага ўқишнинг кераги йўқ, мактабни тамомласанг бўлди, турмушга берамиз", дейишади. Ваҳоланки, бу унинг ҳуқуқи. Янги Конституцияда ҳам бу ҳуқуқ мустаҳкамлаб қўйилмоқда. Мен аёлларнинг таълим олишига бефарқ эмасман!

@menbefarqemasman
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Dilorom Hamroyeva, maktabgacha taʼlim muassasasi xodimi (Toshkent viloyati):

— Yangi Konstitutsiyaning 50-moddasida maktabgacha taʼlimga alohida eʼtibor qaratilmoqda. Unda davlat maktabgacha taʼlim-tarbiya jarayonlarini yanada rivojlantirish uchun barcha choralarni koʻrishi, ayniqsa alohida taʼlim ehtiyojlariga ega boʻlganlar inklyuziv taʼlim bilan taʼminlanishi belgilab qoʻyilmoqda.
Bolajonlarimiz quvonchi, shodligi uchun biz referendumga befarq emasmiz, sizchi?

✉️Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Алиёр Абдувалиев, Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси реанимация бўлими мудири:

— Сўнгги йилларда тиббиёт йўналишида кўплаб ислоҳотлар олиб борилмоқда. Хусусан, юқори технологияли жарроҳлик амалиётлар амалга оширилмоқда, хориждан янги асбоб-усукуналар олиб келинмоқда. Бу фуқароларнинг сифатли тиббий хизмат олишини кафолатлайди. Янгиланаётган Конституциянинг 48-моддасида ҳам фуқаролар тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини қонунда белгиланган тартибда давлат ҳисобидан олишга ҳақли эканлигига урғу берилмоқда. Биламизки, ҳар қандай касалликда биринчи тиббий ёрдам тўғри кўрсатилса, халқ саломатлигига жуда катта ёрдам бўлади. Шунинг учун ҳам мен референдумда қатнашаман ва сизларни ҳам бефарқ бўлмасликка чақираман.

@menbefarqemasman