Yangiyo‘l shahar hokimligi rasmiy telegram kanali
2.57K subscribers
33.3K photos
4.38K videos
161 files
12.1K links
Shahar hokimligi Axborot xizmati

https://www.facebook.com/yangiyulshahar

https://www.youtube.com/@yangiyolshahar

https://twitter.com/yangiyolshahar

https:

Yangiyol shahar hokimligining murojaatlar uchun telegram boti - @yangiyolshhokimligi_bot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#тадбиркорлик
#инвестиция

❗️Бу йил вилоятда саноат корхоналари ва тадбиркорлик билан боғлиқ 56 та лойиҳани амалиётга тадбиқ қилиш ҳисобига 309 миллион 200 минг АҚШ доллари миқдоридаги инвеститциялар ўзлаштирилиши режалаштирилган.

Жорий йилнинг биринчи чорагида 52 миллион 500 минг инвеститция жалб қилинган бўлиб, 113 миллион 400 минг доллар қийматидаги маҳсулотлар экспорт қилинди.

🎥Батафсил "Ўзбекистон24" телеканали лавҳасида

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#инвестиция

Тошкент вилоятида инвестиция ҳажми ошмоқда

⚡️Бугунги кунда Тошкент вилоятига сармоя киритиш истагидаги инвесторлар кўпайиб бораётганлигини ҳудудда иқлим шароитининг яхшилиги, коммуникация тизимининг ривожлангани ва пойтахтга яқинлиги билан изоҳлаш мумкин.

👥Хусусан, вилоятда ҳудудий дастурлар доирасида жорий йилнинг ўтган олти ойи мобайнида умумий қиймати 1 триллион 203 миллион сўмлик 89 та лойиҳа амалга оширилиб, 3 минг 753 та янги иш ўрни яратилди.

💰Эътиборлиси, улар томонидан умумий маҳсулот ишлаб чиқариш қуввати 360 миллион 907 минг сўмни ташкил этади.

📊Жумладан, саноат соҳасида 905 миллион 755 минг сўмлик 54 та лойиҳа асосида 3 минг 160 та иш ўрни, хизмат кўрсатиш ва сервис йўналишида 190 миллион 459 минг сўм қийматга эга 20 та лойиҳа бўйича 422 та иш ўрни, қишлоқ хўжалигида 106 миллион 809 минг сўмлик 15 та лойиҳа туфайли 171 та иш ўрни ташкил этилди.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#инвестиция
#янгийўл_шаҳар

Инвестор билан учрашув.

🔰Янгийўл шаҳар ҳокими Ф.Мирзаев
“MEM INTERNATIONAL GROUP” масъулияти чекланган жамият шаклидаги хорижий корхонаси вакилларини қабул қилди.

❇️ “MEM INTERNATIONAL GROUP” масъулияти чекланган жамият шаклидаги хорижий корхонаси томонидан 2020 йил
29 окябрь куни ўзаро олди-сотди шартномага асосида, “Ғишт саноат барака” МЧЖдан
1,8 гектар ер майдони ва бино иншоатлари инвестиция киритиш шартларига биноан харид қилинди.

💰 “MEM INTERNATIONAL GROUP” хорижий корхонаси Янгийўл шаҳарда келгусида
2,8 млн.АҚШдоллари миқдоридаги хорижий инвестиция киритиш ҳамда 100 та янги иш жойлари яратиш мақсадларини ўз олдига қўйган.

Яратилаётган янги корхонада пойафзал, қурилиш ва маиший жиҳозлар ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган.

Янгийўл шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Каналга уланиш: @yangiyulshahar
#ривожланиш
#инвестиция
#саноат

Янгийўл шаҳар ҳокими Мирзаев Фарҳод Камбарович томонидан Корея Республикасининг Ўзбекистондаги “Корейс транс йўл қурилиш” хорижий корхонаси вакиллари билан инвестицион лойиҳалар бўйича музокаларлар ўтказилди.

📃Ушбу ҳамкорлар томонидан Янгийўл шаҳрида 10 гектар майдонда металл ва поливинилхлорид конструкцияли -40 градусдан +80 градусгача чидамли йўл четидаги тўсиқларини ишлаб чиқариш таклифини билдирилди.

💰Лойиҳанинг қиймати – 50 миллион АҚШ доллари.

🖥 Янги иш ўринлари сони -300 киши.

Йиллик ишлаб чиқариш ҳажми режаси–50 миллиард сўм.

💵 Бюджетга, шу жумладан маҳаллий бюджетга тушумлар режаси-5 миллиард сўм.

🔰 Янгийўл шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

👉Каналга уланиш: @yangiyulshahar
#Расмий
#сессия
#инвестиция

🔸Жорий йилнинг январь-ноябрь ойлари давомида Тошкент вилоятида асосий капиталга киритилган жами инвестициялар ҳажми – 10 трлн. 857 млрд сўм ва 404 млн. долларни ташкил этган.

🔹Жорий йилнинг 1 декабрь ҳолатига вилоятда ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида 3 трлн. 644 млрд. сўмлик жами 290 та инвестиция лойиҳалари ишга туширилди ва уларда 8 минг 40 та янги иш ўринлари яратилган.

📎Жорий йилнинг январь-ноябрь ойлари давомида вилоятимизда жами 295 млн АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ўзлаштирилган.

👉t.iss.one/yangiyulshahar👈
#инвестиция
#янгийўл_шаҳри

❇️Тадбиркорлар муаммолари ўрганилмоқда.

Янгийўл шаҳар 3-секторда жойлашган тадбиркорлар билан ҳамда шаҳар ҳудудидаги экспортёр корхоналар билан Шаҳар ҳокимлиги инвестиция бўлими, сектор раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг қабулхонаси ҳамда корхона ва ташкилотлар иштирокида йиғилиш ўтказилди.

☑️Йиғилишда тадбиркорлар олдида турган муаммоларни баратараф этиш, уларга барча шарт-шароитларни яратиш ва кўмак бериш масалалари кўриб чиқилди.

📈Бундан ташқари 2020 йилги Экспорт дастурига кўра, Янгийўл шаҳрида фаолият олиб бораётган 17 та корхона учун 2020 йилга 4,9 миллион АҚШ доллари миқдорида экспортни амалга ошириш прогнози белгиланганлиги ва ушбу прогноз 2020 йилнинг июл ойининг ўзида Тошкент вилоятида биринчи бўлиб, муддатидан олдин 7,5 миллион АҚШ доллар экспорт қилиниб, режа 149,8% га бажарилди.

✳️Шу муносабат билан бир қатор экспортёр корхоналар шаҳар ҳокимининг фаҳрий ёрлиғи билан тақдирландилар.

✍️Инвестиция ва ташқи савдо бўлими

👉t.iss.one/yangiyulshahar👈
#инвестиция

Янгийўл шаҳар ҳокими ўринбосари - Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Ш.Юсупов "Бахт" маҳалласи ҳудудида жойлашган "GRAND HIGIENIK MANUFAKTURING" масъулияти чекланган жамият шаклидаги хорижий инвестиция иштирокидаги корхонасида бўлиб, бугунги кунда мазкур корхонада амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Маълумот учун: "GRAND HIGIENIK MANUFAKTURING" масъулияти чекланган жамият шаклидаги хорижий инвестиция иштирокидаги корхонада якуний ишга тушириш ишлари(пусконаладочний) якунланмоқда. Кутилаётган натижа: 2,0 млн.доллар миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига йилига 2,0 млн. флакон спиртсиз антисептик маҳсулоти ишлаб чиқариш қуввати фойдаланишга топширилади. 40 тага яқин янги иш жойлари ташкил қилинади, янги экспортбоп маҳсулоти ишлаб чқиарилиши йўлга қўйилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/yangiyulshahar

✉️Telegram |🎞 Youtube|📱Facebook |📍Web-site |📥 Instagram |🌐 Twitter