Yangiyo‘l shahar hokimligi rasmiy telegram kanali
2.57K subscribers
33.4K photos
4.39K videos
162 files
12.1K links
Shahar hokimligi Axborot xizmati

https://www.facebook.com/yangiyulshahar

https://www.youtube.com/@yangiyolshahar

https://twitter.com/yangiyolshahar

https:

Yangiyol shahar hokimligining murojaatlar uchun telegram boti - @yangiyolshhokimligi_bot
Download Telegram
Forwarded from Matlyuba G’ulomova
#Ибрат

ҲАЛОЛНИНГ ТОМИРИ ТОҒДАЙ

“Тадбиркор” юрагини ушлаб қолди, ранги оқариб, кўзи бўзарди. Мана, неча ҳафтадирки касалхонада. Улгурган-улгурмаган ишларини сарҳисоб қилди. Ўйлаб қараса, умри алдам-қалдам билан ўтибди, истеъдодини юрт хазинасини ўмаришга, эл ризқидан юлишга сарфлабди. Оқибатда эса, мана... У яшаётган уй кошона эди. Машинасини ҳар ойда алмаштирар, одамларга ўзини кўз-кўз қилишни ёқтирарди. Уйига бирон ҳожат билан, айниқса, қарз сўраб келганларни жини суймасди. Қарзни фоизга оладиганлар эса бошқа гап... Уни қачон, қандай миқдорда ундириш ҳақида ширин хаёлларга берилиб ҳузурланарди. Сўнгги марта ҳам шундай бўлганди. Ишончини қозонган, олганини айтган фоизи билан доим вақтида қайтарадиган мижози бу сафар ундан катта устама билан қайтаришга ваъда бўйича бериб маблағ сўради. Синашта эмасми, дарров ишонди. Кунлар ўтди. Айтилган фурсат ҳам етиб келди. Ўша кеча тинч ухлолмади. Оладиган фойдани ўйлаб юраги ҳапқирса-да, негадир кўнгли ғаш эди. “Мижоз” келавермагач, уни ўзи излаб борди. Унинг “муҳим операция” устида қўлга тушганини эшитганида эса... Қолганини эслолмади. Мана, энди касалхонада... Ногаҳон, ёнидаги китобга қўл чўзди. Дуч келган жойидан ўқий бошлади: “Ота ўғлига насиҳат қилди: Болам, ҳаромнинг боши тоғдай, томири қилдай бўлади. У қанчалик қудратли, серҳашам кўринмасин, куни келиб чирт узилганини билмай қоласан. Ҳалолнинг боши қилдай, томири тоғдай бўлади. Кўринишда заиф туюлса ҳам, унга ҳеч қандай куч зарар қилолмайди”. “Тадбиркор” пешонасини тер босди. Бу сўзлар унга қарата айтилаётгандек эди.
Forwarded from Matlyuba G’ulomova
#Ибрат

ЧУМОЛИДАН ОЛИНГАН ИБРАТ

Бир куни Амир Темурдан сўрашибди: – Сизнинг оддий бекликдан шундай буюк салтанат соҳиби даражасига етишингизга нима ѐрдам берди? – Мен ҳеч қачон умидсизликка тушмадим. Бу борада чумолидан ўрнак олдим. Бир куни душманларимдан қочиб, бир харобага беркиндим. Ҳамма нарсадан умидимни узиб, тушкунликка тушиб ўтирганимда кўзим бехос бир чумолига тушди. У ўзининг танасидан деярли икки баравар катта буғдой донасини олиб кетарди. Унинг йўлида ѐғоч парчаси бор эди. Чумоли унинг устига чиқишга ҳаракат қилар, бироқ юки оғирлигидан чиқолмас, ўзидан оғир юки ерга тушиб кетарди. Буғдой донаси юмалаб, девор тагига тушар, чумоли қайтиб тушиб, ризқини олиб кетишга ҳаракат қиларди. Бу ҳолат 50 мартадан ҳам кўпроқ такрорланди. Чумоли ниҳоят мақсадига етди. Бу кичкина жонзотнинг ҳаракатини кўриб, юрагимда шижоат, умид пайдо бўлди. Ўз-ўзимга дедим: “Наҳотки, бир чумолича ғайратим бўлмаса?!” Шундан кейин мақсадимга эришгунча ҳеч қандай тўсиқдан чўчимадим.
#Янгийўл #Ибрат Билл Гейтс дунёдаги энг бой одам бўлган пайтлар кимдир унга савол берибди:
– Дунёда сиздан ҳам бойроқ инсон борми?
– Ҳа, – деб жавоб беради Билл Гейтс. – Мендан ҳам бойроқ бир инсон бор. У пайтлар мен ҳали машҳур ёки бой эмасдим. Бир куни Нью-Йорк аэропортида газета сотаётган кишини кўрдим. Ундан газета сотиб олмоқчи бўлиб, ҳамёнимни очсам, майда пулим йўқ экан. Кейин газетани сотувчига қайтариб бердим. Унга қараб “Майда пулим қолмабди, газетангизни сотиб ололмайман”, дедим. Шунда сотувчи “Майли, сизга текинга бераман”, деди. Мен ноилож газетани олдим. Орадан 2-3 ой ўтиб тасодифан мен яна ўша аэропортга қўндим ва бу сафар ҳам газета сотиб олиш учун майда пулим йўқ эди. Сотувчи яна қўлимга газета тутди. Мен бу сафар ҳам майда пулим йўқлигини айтиб, газетани рад қилдим. У менга яна “Олаверинг, ўзимнинг ҳисобимдан беряпман. Бу билан мен зарар кўрмайман”, деди. Мен газетани олдим.
Орадан 19 йил ўтиб мен машҳур бўлиб кетдим, бутун дунё мени таний бошлади. Кейин тўсатдан ўша сотувчи эсимга тушиб қолди. Уни роса изладим ва бир ярим ой деганда топдим. Ундан “Мени танияпсизми?” деб сўрадим.
– Ҳа, сиз Билл Гейтссиз, – деди у.
– Эсингиздами, бир сафар сиз менга текинга газета бергансиз? – дедим.
– Эсимда, икки марта берганман, – деди сотувчи.
– Ўша вақт қилган ёрдамингиз ҳақини тўламоқчиман. Тиланг тилагингизни, мени уни адо этаман, – дедим шошганча.
Сотувчи менга қараб турди-да, деди:
– Жаноб, сиз шу билан менинг яхшилигимга тўла жавоб қайтара оламан, деб ўйлайсизми? Бу билан қарзингиз узилиб қолмайди-ку.
– Нега? – ҳайрон бўлдим мен.
– Мен сизга камбағал сотувчи бўлган пайтим ёрдам берганман, сиз эса бадавлат бўлгачгина ёрдам бермоқчисиз. Дунёдаги энг бой одамга айлангач қиладиган ёрдамингиз менинг ночор пайтда қилган ёрдамимга қандай қилиб тенг бўлади? – деди у.
Ўша куни газета сотувчиси мендан ҳам бойроқ, мендан ҳам бадавлатроқ эканини англадим. Чунки у одамларга ёрдам бериш учун бойиб кетишни кутмаган. Ҳақиқий бой одам бу – пули кўп одам эмас, балки юраги бой одам ҳисобланади.
Одамлар шуни тушуниши керак: кимгадир меҳрибонлик қилсангиз, кўринишингиз қандай бўлмасин, сиз дунёдаги энг кўркам инсонга айланасиз.


https://telegram.me/yangiyulshahar
#Тавсия

Тошкент вилоятининг топ шахслари рўйхати эълон қилинди

Унга бизнинг ҳудуддан ким киритилгани сизга қизиқми? Марҳамат, @oltin_voha эълон қилган "Юлдузли виньетка"нинг 22 нафар қаҳрамони билан танишинг!

Топ
-22 талик рўйхат.

1-қисм учун манба

2-қисм учун манба

@oltin_voha
Каналга уланиш учун:
https://t.iss.one/oltin_voha
Forwarded from Олтин воҳа
#Мотивация
#Ибрат

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИНИНГ ЮЛДУЗЛИ ВИНЬЕТКАСИ (2-қисм)

Лойиҳамиз
давом этади. Куннинг биринчи ярмида вилоятимизнинг 11 та ҳудудидан энг фаол ва илғор, ҳаётда маълум ютуқларга эришган, нисбатан ёш кадрларга тўхталган эдик.

Суратда кўраётганингиз ҳам шулар жумласидан. Кўринг, ҳавас қилинг, ҳайратланинг!

Зеро, касбнинг яхши-ёмони бўлмайди! Зўр ёки ўртача даражадаги мутахассис бўлади. Нима касб эгаллашингиздан қатъи назар, энг зўри бўлишга интилинг!

Демак, танишинг, "Юлдузли виньетка-2".

P
.S.Ушбу рўйхатни шакллантиришда ҳудудий ахборот хизмати раҳбарлари ва жамоатчилик фаоллари билан маслаҳатлашилди. Рўйхатга яна кўпчиликни қўшиш мумкин, албатта. Аммо, бу – бизнинг танловимиз.

Яна бир мезон ёш масаласи. 20-45 ёш орасида бўлган, маълум ютуқларга эришганлар, яъни, кечаги мактаб битирувчилари ичидан шуларни танлаб олдик.

@oltin_voha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мотивация
#ибрат

Ҳаётингизда уч нафар муҳим инсон бор. Уларни рози қилмагунча бирор нарсага эришиш мушкул.

📲Ёшларга оид тезкор хабарлар:👇

https://t.iss.one/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy
Forwarded from YANGIYO'LLIKLAR.uz (ADMIN)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн
#шаҳархокими
#ибрат
Маданиятли одам ахлатни ахлат қутисига ташлайди, агар йўқ бўлса, уни энг яқин контейнергача олиб боради.Олдин шунақа нарсалари болалар боғчасидан ўргатиларди.
Баьзилар “ортимдан кимдир йиғиштириб қўйиши керак”, деб ўйлайди, “нима пул оладию” айтишади. Машинасининг ойнасидан бақлажка ташлайди. Катталарнинг шу каби ишлари болаларга ўрнак... "
Баъзилар контейнергача олиб келмайди шу чиқиндини.Узоқдан ташлайди.Қаерга тушса тушсин. Айтишларича, дурной пример заразителен.Кейин вай каламуш ва сичқонлар қаердан пайдо бўлди..СЭС қаерга қарайди деб утирамиз.
Мана эрталабги ҳолат. Стадион курилди. Шароит яратилди. Мусори келиб хоким олиб кетиш керакми.? Хей болам шунақа килма деган онанинг ўзи йўқ.
Хуллас ўзимизда бўлмаса қийин...

@YangiyolliklarUz