Yangiyo‘l shahar hokimligi rasmiy telegram kanali
2.59K subscribers
33.3K photos
4.37K videos
161 files
12K links
Shahar hokimligi Axborot xizmati

https://www.facebook.com/yangiyulshahar

https://www.youtube.com/@yangiyolshahar

https://twitter.com/yangiyolshahar

https:

Yangiyol shahar hokimligining murojaatlar uchun telegram boti - @yangiyolshhokimligi_bot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_шаҳри

Бош вазир қабулхонаси фаолияти

📹 Батафсил видеолавҳада танишингиз мумкин

Каналга уланиш:↙️
@yangiyulshahar
#Янгийўл_шаҳри
#Муносабат

«Янгийўликлар» телеграмм канали орқали “Янгийўл шаҳар тиббиёт бирлашмасида ковид марказидаги ойлик тўловларнинг қолган қисми тўлаб берилмаяпти” деган мавзусида чиқарилган постга Расмий #Муносабат

Янгийўл шаҳар тиббиёт бирлашмаси қошида коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга мўлжалланган махсус шифохонада фаолият кўрсатган 194 нафар ходимга 17 июлдан 17 августга ишлаган даврига тўловлари тўлиқ тўлаб берилган. Кейинги 30 кунликда ишлаган ходимларнинг табеллари бўлим мудири ва катта ҳамшира томонидан тўлдирилиб, масъул шахслар ҳамда барча фаолият юритган ходимлар томонидан тўлиқ имзоланиб бирлашма бухгалтериясига тақдим этилган куннинг эртасига тўловлар тўлаб берилади. Ходимларга бир неча маротаба табелларни топшириш тўғрисида огоҳлантирилишига қарамай шу кунгача бирлашма бухгалтериясига табеллар топширилмаганлиги сабабли тўлов пуллари кечикмоқда, бу борада масъул ходимларга табелларни топшириш бўйича тушунтириш ишлари ўтказилди.

Янгийўл шаҳар тиббиёт бирлашмаси
бошлиғи в.в.б.: Р. Самандаров

Каналга уланиш:↙️
@yangiyulshahar
#Янгийўл_шаҳри
Тадбиркорларга маҳсулотларини белгиланган жойларга жойлаштириш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди


📌 Бугун Янгийўл шаҳар ҳокими Ф. Мирзаев, ҳоким ўринбосарлари ҳамда корхона-ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда шаҳар деҳқон бозори ҳудудидан ўтган кўча юзидаги тадбиркорлик субектлари раҳбарлари билан суҳбатлашишди.

🔖 Мазкур суҳбат давомида тадбиркорларга ташқи рекламаларнинг мазмун-моҳияти ва давлат тили талабларига жавоб бериши кераклиги ҳамда маҳсулотларни белгиланган жойлардагина жойлаштириш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди. Шунингдек, ноқонуний қурулмалар бўйича ҳам суҳбатлашилиб, ҳудудда ободонлаштириш ишларини олиб бориш бўйича шаҳар ҳокими масъулларга зарур кўрсатмалар бериб ўтди.

Каналга уланиш:↙️
@yangiyulshahar
#Янгийўл_шаҳри

📌 Янгийўл шаҳар Болалар масалалари бўйича Миллий Комиссияси, Тошкент вилояти вояга етмаганлар га ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш Маркази, Янгийўл шаҳар ИИБ ва шаҳар ХТБ билан ҳамкорликда

🏫 жорий йилнинг 21 сентябрь куни 12-ИДУМ фаоллар залида,
📝 умумтаълим муассасаларининг маънавий- маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ва психологлар иштирокида

📋 2021 йил 9 августдаги ПФ- 6275-сонли Президент Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги ВМҚ 490-сонли Қарорларининг ижроси ва келгусидаги ишларни ҳамкорликда, тизимли йўлга қўйиш юзасидан йиғилиш ўтказилди.

👨‍✈️📝 Йиғилишда инспектор-психологлар таништирилиб ҳудудлар бўйича бириктирилди ва чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Каналга уланиш:↙️
@yangiyulshahar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_шаҳри
#Birinchi_bizda_keyin_boshqalarda

"- 5 ta tilni mukammal bilaman"


Bugungi qahramonimiz imkoniyati cheklanganligiga qaramay 5 ta tilni va tarixni mukammal biladi. Dadajonov Xurshidjon 1998-yil 4-mayda tavallud topgan. Xurshidjon 1 gurux nogironi lekin u buni bohona qilmagan. O‘z ustida ishlashdan to'xtamagan va to'xtamaydi ham. Biz bugun unga juda qoyil qoldik. Niyatimiz kimnidir oqlab yoki qoralash emas , shunchaki sog'lom bo'la turib vaqtini behudaga sariflayotgan yoshlarimizga qaraganda ancha harakatchang. O'ylaymizki bu reportajdan o'zingizga to'g'ri hulosa chiqarasiz.Xulosa o'zingizdan!

🎞 Batafsil videolavhada tanishishingiz mumkin

Yangiyo‘l shahar hokimligi Axborot xizmati

Kanalga ulanish:↙️
@yangiyulshahar

Youtube
https://www.youtube.com/channel/UCVQ24z5f-qlTe90zkZiI5Wg

Fecebook
https://www.facebook.com/yangiyulshahar
#Янгийўл_шаҳри

"Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам"


⚡️ Янгийўл шаҳридаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, оммавий спортни янада ривожлантириш мақсадида бугун эрта тонгдан шаҳар ҳокими бошчилигида “Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам” оммавий юриш марафони ўтказилди.

Тадбирда Янгийўл шаҳар ҳокими Ф.Мирзаев, ҳоким ўринбосарлари, маҳалла раислари, нуронийлар, ёшлар, корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда ходимлари, ҳарбий қисм аскарлари иштирок этишди.

🏃Тадбир иштирокчилари дастлаб пиёда юриш, кейин нафас олиш машқлари ва бадантарбия машғулотларини бажардилар.

Каналга уланиш:↙️
@yangiyulshahar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_шаҳри

Янгийўл шаҳрида машҳур ҳунарманднинг кўргазмаси иш бошлади

Telegram | Youtube | Facebook |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_шаҳри #Наврўз2022

⚡️Янгийўл – катта шаҳар. Яқинда қайта ташкил этилганига 5 йил тўладиган ушбу шаҳар бугун мутлақо бошқача қиёфага кирган.

🌺Бугун у келинчакдек безаниб, чирой очиб, меҳмонларга пешвоз чиқмоқда. Халқимиз кутган, соғинган Наврўз шодиёналари фикримизни яққол тасдиқлайди...

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Янгийўл_шаҳри

"Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам"


⚡️ Янгийўл шаҳридаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, оммавий спортни янада ривожлантириш мақсадида бугун эрта тонгдан шаҳар ҳокимлиги томонидан “Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам” оммавий юриш марафони ўтказилди.

📍Тадбирда нуронийлар, ёшлар, корхона ва ташкилот раҳбарлари ва ходимлари, маҳаллалар аҳолиси иштирок этишди.

🏃‍♂️Тадбир иштирокчилари дастлаб пиёда юриш, кейин нафас олиш машқлари ва бадантарбия машғулотларини бажардилар.

Янгийўл шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Youtube | Facebook |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_шаҳри
#сайлов

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови натижалари эълон қилина бошланди – жараён қизғин паллада.

Facebook | Telegram | Instagram
#Қишлоқларимиз_тарихидан
#Янгийўл_шаҳри

ВАЗИРНИ УЛҒАЙТИРГАН ЭСКИ ҚОВУНЧИ ҚИШЛОҒИНИ БИЛАСИЗМИ?

❗️Тарихдан маълумки, эрамиздан аввалги биринчи асрлардан бошлаб бутун Шош водийси катта, қудратли Кушон давлати таркибига кирган. У Сирдарё қуйилишидан то Орол бўйигача чўзилган ҳудудни эгаллаган.

Ўша пайтлар бу давлат сарҳадларида ўтроқ-деҳқончилик маданияти жадал ривожланиб, қўшни кўчманчи қабилалар билан яқин алоқа бўлган. Ўша даврга тааллуқли ёдгорликлар “Қовунчи маданияти”, деб аталади.

❗️Мазкур маданият ўчоғи аслида вилоятимизда жойлашганидан хабардормисиз?
Янгийўл шаҳридаги ҳозирги “Қовунчитепа” маҳалласида шу номдаги улкан тепалик мавжуд бўлиб, қадимий шаҳар Куркулдак ариғи бўйлаб чўзилган. 1934 йилда Г.В.Григорьев бошчилигидаги экспедиция томонидан тарихий ҳудуд майдони 25 гектар бўлгани, беш метр чуқурликкача маданий қатлам борлиги аниқланди. Манзилгоҳ негизида ғор уйлар бўлиб, олим В.Вяткиннинг таъкидлашича, топилган идиш синиқлари ва ҳайвон суяклари эрамиздан аввалги IV ва эрамизнинг VI-VII асрларига тааллуқлидир. "Қовунчи тепа” қишлоғи ўрнида 1934 йили Янгийўл шаҳри ташкил этилади.

Янгийўл шаҳридаги мазкур маҳаллада қадимдан новвойчилик, сомсапазлик, тўқувчилик, дурадгорлик, темирчилик ҳунарлари яхши ривожланган.

Давлат раҳбари Тошкент вилоятига қилган ташрифида вилоятнинг ҳар бир туман ва
шаҳри ўз ҳудудида туризмни қандай ривожлантириши бўйича аниқ иш режасини ишлаб чиқиб, ишларни бошлаш шартлиги кўрсатиб ўтилган эди. Шунга кўра, вилоят ва шаҳар масъуллари ҳамкорлигида "Қовунчи тепа"ни "Туризм маҳалласи"га айлантиришга келишилди. Айни дамда ишлар қизғин.

🔰Ҳозирги
Янгийўл шаҳри, аввалги Эски Қовунчи қишлоғидан кўплаб машҳур шахслар етишиб чиққан.  Собиқ Ташқи ишлар вазири, айни дамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов, академик Алибек Рустамов, профессор Исмоил Саифназаров, профессор Баҳром Исмоилов, физика-математика фанлари доктори Тўлқин Қорабоев, Ўзбекистон Халқ ҳофизи Очилхон Отахонов, халқаро гроссмейстер Владимир Еген, юридик фанлар номзоди Тохир Мирзаев, иқтидорли рассом ва ҳунарманд Нилуфар Ярматовалар шулар жумласидандир.

❗️Ҳудудда 1 та мактаб, 2 та болалар боғчаси, 1 та автомактаб, Ёнғин хавфсизлиги маркази ва 10 та ишлаб чиқариш корхоналари бор.

“Қовунчи тепа” маҳалласидаги аҳолининг асосий даромади ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишдандир.

❗️Ҳозирда бу ерда аҳоли сони 2758 нафар, 0-30-ёшлилар 1130 нафарни ташкил этади. Қишлоқ ер майдони – 40.8 гектар.

Айни дамда:
🔹Маҳалла раиси –Дилшода Маҳмудова
🔹Ҳоким ёрдамчиси – Абдуолим Тўрақулов
🔹Ёшлар етакчиси – Аббос Салимов
🔹Хотин-қизлар фаоли – Камола Жуманова

Каналга уланиш:

https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_шаҳри

Махсус репортаж | Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида мавсумий тадбирлар

Каналга уланиш: https://t.iss.one/yangiyulshahar

✉️Telegram |🌐 Youtube|📱Facebook |📍Web-site
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_шаҳри

Янгиликлар 24 | Муқобил энергиядан фойдаланиш кўлами ортмоқда

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/yangiyulshahar

✉️Telegram |🎞 Youtube|📱Facebook |📍Web-site |📥 Instagram |🌐 Twitter