Yangiyo‘l shahar hokimligi rasmiy telegram kanali
2.56K subscribers
34K photos
4.48K videos
163 files
12.3K links
Shahar hokimligi Axborot xizmati

https://www.facebook.com/yangiyulshahar

https://www.youtube.com/@yangiyolshahar

https://twitter.com/yangiyolshahar

https:

Yangiyol shahar hokimligining murojaatlar uchun telegram boti - @yangiyolshhokimligi_bot
Download Telegram
Forwarded from КЎРОЙДИН
#Учрашув
#Навоийхонлик

Нурафшон шаҳрида вилоятимиздаги меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари билан учрашдик.

Мамлакатимизда айни пайтда давом этаётган навоийхонлик тадбирлари Тошкент вилоятида ҳам уюшқоқлик билан, кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг улуғ мутафаккир ижодига нисбатан алоҳида қизиқиши, бу бебаҳо адабий меросни атрофлича ўрганиб бораётганини кўриб, уларни порлоқ истиқбол кутиб турганига амин бўлдим.

Бу болажонлар орасидан эртамизнинг Алишер Навоийлари, Мирзо Бобурлари, Эркин Воҳидов-у Абдулла Ориповлари етишиб чиқишига ишонаман...
Forwarded from КЎРОЙДИН
#Учрашув

Кадрлар – кўп нарсани ҳал қилади. Мамлакатимиз, хусусан, Тошкент вилоятида юқори малакали, замонавий фикрлайдиган, юксак ақл-заковат эгаси бўлган ёшларга ниҳоятда эҳтиёж катта.

Бугун Нурафшон шаҳрида Ўзбекистон Руспубликаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси битирувчилари билан учрашдик. Мазкур мулоқот давомида амин бўлдимки, вилоятимиз ёшлари – бизнинг умидларимиз академияда вақтларини беҳуда сарфлашмапти.

Уларнинг кўзида ҳаётнинг қайноқ жабҳаларида жавлон уриш истаги барқ уриб турганини, наинки истак, ҳар бир битирувчида аниқ буёғига ишни қандай ташкил этиш бўйича аниқ таклиф ва мулоҳазалари борлигини кўриш – вилоят раҳбари сифатида мен учун ниҳятда ёқимли.

Ўз навбатида, битирувчи ёшларимизга қарата кўп миллатли вилоятимиз аҳолиси номидан айтаманки: “Сафимизга қайтганингиздан хурсандман, халқимиз оғирини енгил қилиш, Президентимиз бошлаб берган буюк ислоҳотларнинг ижросини таъминлашда бир-биримизга камарбастамиз”.

Ўтган вақт давомида Тошкент вилоятининг ёш раҳбар кадрларига чуқур илмий-назарий билимлар улашган, ҳаёт ва амалиёт жабҳасида таълим берган барча устозларга, академия маъмуриятига икки қўлимни кўксимга қўйиб, камоли эҳтиром билан ташаккур билдираман.

@Toshkent_viloyati_hokimi
#учрашув

Даврон Ҳидоятов хориж компанияси раҳбари билан янги лойиҳани муҳокама қилди

▶️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Янгийўл_шаҳар
#учрашув

Янгийўл шаҳар ҳокими Ф.Мирзаев маҳаллаларда фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари томонидан олиб бораётган ишлари ва соҳага оид юзага келаётган муаммолар атрофлича муҳокама килинди. Шунингдек, келгусида амалга оширилиши кўзда тутилган ишлар юзасидан керакли тавсиялар берилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/yangiyulshahar
#Янгийўл_шаҳар
#учрашув

⚡️ Бугун Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқарма бошлиғи З.Миргазиева, шаҳар ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи З.Алимова билан биргаликда "Олмос" ва "Файзли" маҳаллаларида бўлиб, нуроний онахонлар, маҳалла фаоллари, кўча бошлари ҳамда маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида хотин- қизлар ўртасида жиноятчиликка қарши кураш ва унинг профилактикаси, оилавий ажримларни олдини олиш масалари муҳокама қилинади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/yangiyulshahar
#Янгийўл_шаҳар
#учрашув

Ҳиндистон бизнес вакиллари билан
учрашув ўтказилди

📌 Жорий йилнинг 23-август куни Янгийўл шаҳар ҳокими Ф. Мирзаев "PBS" Medical Akademy медицина академияси Директори мистер Peeyoosh Saini раҳбарлигидаги Ҳиндистон бизнес вакиллари билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида расмий медицина ва халқ табобати медицинаси Университети ҳамда коллежини Янгийўл шаҳрида очиш, медицина йўналишидаги комплекс клиника ва поликлиника ташкил қилиш, доривор ўтларни етиштириш плантациясини ташкил қилиш, халқ табобатининг ва расмий медицина йўналишдаги фармацевтика корхоналарини очиш тўғрисида музокаралар ўтказди.

🔖 Бундан ташқари, буюк аждодимиз Абу Али ибн Сино авлодлари бўлмиш Ўзбекистон халқ табобати ва расмий медицина намоёндалари ҳамда уларнинг Ҳиндистондаги ҳамкасблари ўртасида илмий, амалий тажриба алмашиш йўналишларига "PBS" Medical Akademy медицина академияси Директори мистер Peeyoosh Saini раҳбарлигидаги Ҳиндистон бизнес вакилларини алоҳида эътибори қаратилди.

https://t.iss.one/yangiyulshahar
#учрашув

Бугун Янгийўл шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Исанбаев, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш вазирлиги ҳодими С.Мирзаев, шаҳар Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи А.Ибрагимовлар маҳалла раислари ҳамда маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари томонидан олиб бораётган ишлари ва соҳага оид юзага келаётган муаммолар атрофлича муҳокама килинди. Шунингдек, келгусида амалга оширилиши кўзда тутилган ишлар юзасидан керакли тавсиялар берилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/yangiyulshahar

✉️Telegram |🌐Youtube |📱Facebook |📍Web-site