Yangiyo‘l shahar hokimligi rasmiy telegram kanali
2.55K subscribers
33.6K photos
4.42K videos
162 files
12.2K links
Shahar hokimligi Axborot xizmati

https://www.facebook.com/yangiyulshahar

https://www.youtube.com/@yangiyolshahar

https://twitter.com/yangiyolshahar

https:

Yangiyol shahar hokimligining murojaatlar uchun telegram boti - @yangiyolshhokimligi_bot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

Ҳурматли фуқаролар ва тадбиркорлар диққатига!

Сиз судларга мурожаат қилишда ҳуқуқий ёрдамга муҳтожмисиз ёки адвокат хизматидан фойдаланишга имкониятингиз йўқми?

Ролик шу ҳақида

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-6-моддаси
"Ёлғон ахборот тарқатиш"


@BB_Tulyaganov
#биласизми

⚡️Барча ходимлар Наврўзда кетма-кет 5 кун дам олади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига кўра,

5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар Наврўз байрами муносабати билан кетма-кет 5 кун дам олади:

▫️19 март (шанба) — дам олиш куни;
▫️20 март (якшанба) — дам олиш куни;
▫️21 март (душанба) — Наврўз байрами;
▫️22 март (сешанба) — қўшимча ишланмайдиган кун;
▫️23 март (чоршанба) — қўшимча ишланмайдиган кун.

❗️6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар эса кетма-кет 4 кун (20–23 март кунлари) дам олади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#қонунчиликда_янгилик #биласизми #ПҚ_168 #аукцион

⚡️“Иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–168-сон, 18.03.2022 й.) га кўра,

2022 йил 1 апрелдан маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари томонидан бўш турган давлат объекти ёки ерлар аниқланиб:

🔸2 000 квадрат метргача объектлар – ҳоким ёрдамчиларининг онлайн-буюртманомасига асосан тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукционга чиқарилади;

🔸қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар – “Yerelektron” тизими орқали 3 кунда кўриб чиқилади ва ижобий хулоса бўлганда, 2 ҳафтада онлайн-аукционга чиқарилади


☝️Бундан ташқари, Вазирлик ва идоралар, ҳокимликларнинг, 3 ойдан кўп фойдаланилмасдан бўш турган объектлар уларнинг розилигисиз ижарага бериш ёки сотиш учун савдога чиқарилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
#Биласизми

🔰 2022 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида имтиёзли кредитлар йиллик 14 фоиз ставкада:

🔹оилавий тадбиркорлик, даромад топадиган фаолият билан шуғулланиш ва фаолиятини кенгайтириш истагидаги аҳоли ҳамда тадбиркорларга – 3 ойдан 6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга;

🔹чорвачилик (қорамол, қўй, эчки), балиқчилик ва паррандачилик (тухум йўналиши) учун – 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга;

🔹боғдорчилик, узумчилик ва лимончиликни ташкил этиш, иссиқхона, қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарни харид қилиш учун – 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга;

🔹"Ҳунарманд" уюшмаси аъзоларига – 3 йилгача муддатга ва айланма маблағларини тўлдириш учун 18 ойгача муддатга ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Янги Йўл ҳаракати қоидалари тасдиқланди

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

2022/2023 ўқув йилидан давлат умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчилар учун мактаб формаси тўлиқ жорий этилади.

💰Кам таъминланган оилалар фарзандлари учун мактаб формаси маҳаллий бюджет ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари маблағлари ҳисобидан сотиб олинишида кўмаклашилади.

🗓 2022 йил 10 августдан ҳар бир туман (шаҳар)да мактаб формаси ишлаб чиқувчиларнинг савдо шохобчалари ташкил этилади.

⚠️Таълим муассасаси томонидан барчага кўринадиган жойларга мактаб формасини қаерда ва қандай тартибда харид қилиш мумкинлиги тўғрисида тегишли эълон жойлаштирилади ҳамда ота-оналар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилади.

Манба

Telegram | Youtube | Facebook |
#Биласизми

❗️Хусусий мактаб ва боғчалар учун 3 миллион сўмгача тўловдан даромад солиғи олинмайди

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш: https://t.iss.one/yangiyulshahar

Telegram | Youtube | Facebook |
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

❗️Ишга қабул қилинаётган 18 ёшга тўлмаган шахсларга дастлабки синов белгиланмайди

🔰 Янги Меҳнат кодексига кўра, қуйидагилар ишга қабул қилинганда дастлабки синов белгиланмайди:

▫️ ҳомиладор аёл, 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёл ёки 3 ёшга тўлмаган болани ёлғиз ўзи тарбиялаётган ота (васий);

▫️ захирага қўйиладиган иш ўринларига ишга жойлаштириш учун юборилган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларидан бўлган шахслар;

▫️ давлат грантлари асосида ўқиган ва олий таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан 3 ой ичида йўлланма бўйича олинган мутахассислигига доир ишга кираётган олий таълим ташкилотларининг битирувчилари;

▫️тегишли таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан 1 йил ичида биринчи бор ишга кираётганда олинган мутахассислиги бўйича мустақил равишда ишга жойлашаётган умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларининг битирувчилари;

▫️ўзи билан 6 ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилаётган ходимлар;

▫️ 18 ёшга тўлмаган шахслар;

▫️ишга қайтадан қабул қилинган тақдирда иш берувчи илгари қайси ходимлар билан меҳнат шартномасини алоҳида асослар бўйича бекор қилган бўлса, ўша шахслар;

▫️ишлаб чиқаришда ўқитиш шартномаси бўйича ушбу иш берувчида ўқишни ўтаган ўқувчилар;

▫️жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ва иш берувчининг ички ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ходимлар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

📝 Оиланинг муомалага лаёқатли исталган аъзосидан бири (отаси, онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс, 18 ёшга тўлган, ўз оиласига эга бўлмаган (ота-онаси, улардан бири ёхуд уларнинг ўрнини босувчи шахс билан бирга яшовчи) фарзанди (ёки оиланинг фарзандликка олинган боласи ёхуд васийликка олинган шахслар) ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.

🗣Батафсил

📞 11-40 🌍pfru.uz

Telegram 📱Facebook 📱Instagram 🌐Youtube
#Биласизми

🔰 I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ишланган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади.

☑️ Шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлса, фуқаронинг аризаси асосида иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсия ҳар икки йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб чиқилади. Бунда пенсияни қайта ҳисоблаш фуқаро пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш учун мурожаат қилган санадаги ёшга нисбатан талаб қилинган иш стажидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

❗️Туҳмат қилганлик учун қандай жавобгарлик бор?

☑️ Туҳмат,
яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатганлик учун қонунчиликда маъмурий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилган.

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда туҳмат қилган шахсга нисбатан 6 млн сўмдан 18 млн сўмгача миқдорда жарима солиниши белгиланган.

Агар ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса, 60 млн сўмгача миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

🔰Туҳмат нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган тарзда, шу жумладан ОАВда, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернетда жойлаштириш орқали амалга оширилса, ушбу ҳаракат жиноят ҳисобланади ва айбдор:

▫️60 млн сўмдан 120 млн сўмгача миқдорда жарима;
▫️300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
▫️2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
▫️1 йилгача озодликни чеклаш билан жазоланиши мумкин.

Агарда туҳмат:

оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб;
оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлган ҳолда;
хавфли рецидивист томонидан;
ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда қилинса:

▫️90 млн сўмдан 150 млн сўмгача миқдорда жарима;
▫️
360 соатдан 400 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
▫️
1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш жазоси тайинланиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot