Yangiyo‘l shahar hokimligi rasmiy telegram kanali
2.58K subscribers
33.2K photos
4.36K videos
161 files
12K links
Shahar hokimligi Axborot xizmati

https://www.facebook.com/yangiyulshahar

https://www.youtube.com/@yangiyolshahar

https://twitter.com/yangiyolshahar

https:

Yangiyol shahar hokimligining murojaatlar uchun telegram boti - @yangiyolshhokimligi_bot
Download Telegram
#Муносабат

Ижтимоий тармоқ орқали келиб тушган "Кирпичнийга кириш, табакани олди" тўғрисида келиб тушган мурожаатга “Тошкент сув таъминоти“ МЧЖ Янгийўл шаҳар бўлими қуйидагиларни маълум қилади.

Ҳудуд масъул ходимлар томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганилди ва юзага келган носозликлар бартараф этилди.

Шу ўринда фуқароларга юзланар эдик. Ушбу калодец усти яқиндагина қопқоқ орқали ёпилган эди. Ушбу қопқоқ номаълум шахслар томонидан ўғирланиб кетилди. Сиздан шунга ўхшаш ҳолатларга дуч келсангиз Янгийўл шаҳар сув таъминоти бўлимига мурожаат этишингизни сўраб қоламиз. Чунки Янгийўл шаҳар ҳудудидаги минглаб қопқоқларни назорат қилишга масъул ҳодимларнинг куч ва вақти етмай қолмоқда.

☎️Мурожаат учун

+998706060214 (диспетчер)
+998978715313 (админ)

✍️"ТОШКЕНТ СУВ ТАЬМИНОТИ" МЧЖ Янгийўл шаҳар бўлими ижро назорати бўлими

Каналга уланиш: https://t.iss.one/yangiyulshahar
#Муносабат

Ижтимоий тармоқлар орқали "Янгийўл шаҳар Касалхонасига "Тоза худуд" келмаганига ҳам анча бўлган" деб йўлланган мурожаат юзасидан муносабат.

Ушбу мурожаат Янгийўл шаҳар "Тоза ҳудуд" ДУК томонидан назоратга олиниб, мурожаатда кўрсатилган жойдаги чиқиндилар олиб чиқиб кетилиб, ҳудуд тартибга келтирилмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/yangiyulshahar
#Муносабат

Ижтимоий тармоқлар орқали "махалля Сабо, улица Сохил - вот такая мусора" деб йўлланган мурожаат юзасидан муносабат.

Ушбу мурожаат Янгийўл шаҳар "Тоза ҳудуд" ДУК томонидан назоратга олиниб, мурожаатда кўрсатилган жойдаги чиқиндилар олиб чиқиб кетилиб, ҳудуд тартибга келтирилмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/yangiyulshahar

Telegram | Youtube | Facebook |
#Муносабат

‼️Ижтимоий тармоқ орқали келиб тушган "Янгийўл шаҳар Ишчилар шаҳарчаси МФЙ ҳудудида сув тошаётганлиги" тўғрисида мурожаатга жавобан “Тошкент сув таъминоти“ МЧЖ Янгийўл шаҳар бўлими қуйидагиларни маълум қилади.

⭕️ Ҳудуд масъул ҳодимлари томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганилганида ушбу сув қувур ёмғир сувларини Каракулдук каналига узатувчи қувур бўлиб 3-4 хонадон оқова сувларини улаб қўйганлиги боис ҳозирги кунда қувур чиқиндилар билан тўлганлиги сабабли йўл ёқасига оқиб чиққанлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан аҳолига тушунтириш ишлари олиб борилди ва қувур аҳолининг шаҳсий тармоғи яъни ёмғир сувлари оқувчи ариқ бўлганлиги боис аҳоли ўз кучи билан тозалашига келишилди.

☎️Мурожаат учун

+998706060214 (диспетчер)
+998978715313 (админ)

✍️"ТОШКЕНТ СУВ ТАЬМИНОТИ" МЧЖ Янгийўл шахар бўлими ижро назорати бўлими

@yangiyulsuvsoz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Муносабат

Ижтимоий тармоқлар орқали ҳамда "Milliy" TV телеканалининг "Millar" кўрсатуви орқали Янгийўл шаҳар "Файзобод" маҳалласи биринчи боши берк кўчасида ҳосил бўлган жарлик тўғрисида мурожаат йўлланган эди. Ушбу мурожаат юзасидан муносабат.

🎞 Батафсил видеолавҳада танишинг 👆

✍️Янгийўл шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/yangiyulshahar

Telegram | Youtube | Facebook |
#МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 27 октябрь санасида @kompromatuzb телеграм ижтимоий тармоғида тарқалган, "Янгийўл шаҳар тиббиёт бирлашмаси юқумлик касалликлар шифохонасининг ҳозирги кундаги ҳолати!" мавзуси остидаги фотосурат ва видеолавҳа тарқалди.

Ушбу ҳолат юзасидан Янгийўл шаҳар Тиббиёт бирлашмаси қуйидагиларни маълум қилади:

Янгийўл шаҳар тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар шифохонасида ҳозирги ёмғирли кунлар сабабли шифохонанинг олд томон 4-қават ташқи тарафида жойлашган тарнов қисмидан сув тошган ва деразалардан сув сизиб ички тарафга ўтган.

Ҳозирда ушбу ҳолат мутассаддилар томонидан назоратга олинган. Бинонинг юқори қавати бўлганлигини инобатга олган ҳолда таъмирлаш учун махсус анжомлар ва техника талаб этганлиги сабабли қурилиш-таъмирлаш ташкилоти ҳодимлари билан биргаликда, тез орада ушбу ҳолат бартараф этилади.

Ҳолат юзасидан қўшимча ахборот бериб борилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/yangiyulshahar
#муносабат
Видеоматериалда Расул Кушербаев Тошкент вилояти Янгийўл шаҳридаги собиқ юқумли касалликлар шифохонаси биноси бузилаётгани учун у ерга ташриф буюрган ва қурувчилар билан суҳбатлашган. Шифохона ҳудудида чиқиндилар уюми пайдо бўлгани, у ердаги дарахтлар кесилгани ҳам айтилган.
Видоелавҳада кўрсатилган юқумли касалликлар биносидан 2020 йил 19 август куни юқумли касалликлар бўлими тўлиқ реконтсрукциядан чиқарилган Янгийўл шаҳар Тошкент шох кўчаси 58-уйда жойлашган собиқ Тиббиёт коллежининг ётоқхона биносига кўчириб ўтказилган. Собиқ юқумли касалликлар касалхонаси биносининг атрофидаги ер майдонлари шаҳар ҳокимлигининг заҳира ер майдонларига олинган, шу сабабли бинони қўриқлаш учун бирлашмадан қоровул штат бирликлари ажратилмаган.
Бугунги кунда бинони қайта таъмирлаш рентабел эмаслиги, авария ҳолатида эканлиги боис ГАСН ташкилотидан хулоса олиниб, бино очиқ ҳолатдалиги, атрофдан ўтаётган фуқаролар ҳавфсизлигини таъминлаш мақсадида бинони бузиш ишлари тавсия этилган.
#муносабат

Янги таҳрирдаги Конституция: оммавий ахборот воситалари фаолиятига аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади

📌Охирги йилларда энг кўп ижобий ўзгаришлар рўй берган йўналишларнинг бири — ахборот соҳаси. Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш, очиқлик ва сўз эркинлигини таъминлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

🔘Мамлакатимизда оммавий ахборот воситалари ва журналистларнинг самарали фаолият юритиши учун етарли шароитлар яратишга, мазкур соҳадаги муносабатларни тартибга солувчи қонунчиликни такомиллаштиришга алоҳида эътибор берилмоқда.

Батафсил 👉 https://bit.ly/40hO8fg

Анвар Эминов,
журналист


@olimlar_minbari
#муносабат

Ижтимоий тармоқлар орқали "Бахт маҳалласида яшовчи иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган Аля Алечка профили остидаги фуқаро" ижтимоий ёрдам сўраб мурожаат йўлланган эди. Ушбу мурожаат тегишли масъуллар томонидан назоратга олинган.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/yangiyulshahar

✉️Telegram |🎞 Youtube|📱Facebook |📥 Instagram |
#муносабат

Ижтимоий тармоқлар орқали "Янгийўл шаҳар Файзли маҳалласи ҳудудида жойлашган Аҳлатхонада бир оила яшаётган" лиги тўғрисида мурожаат йўлланган эди.

Ушбу мурожаат юзасидан муносабат. Ҳозирда мазкур мурожаат назоратга олиниб, тегишли масъуллар томонидан мурожаатчи билан суҳбат олиб борилмоқда. Суҳбат давомида шу нарса аниқланди. Мурожаатчи асли Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳрида яшовчи фуқаро эканлиги аниқланди.

Айни дамда ушбу фуқарони Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳрига юбориш чоралари кўрилмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/yangiyulshahar

✉️Telegram |🎞 Youtube|📱Facebook |📍Web-site |📥 Instagram |🌐 Twitter