Yangiyo‘l shahar hokimligi rasmiy telegram kanali
2.58K subscribers
33.3K photos
4.38K videos
161 files
12.1K links
Shahar hokimligi Axborot xizmati

https://www.facebook.com/yangiyulshahar

https://www.youtube.com/@yangiyolshahar

https://twitter.com/yangiyolshahar

https:

Yangiyol shahar hokimligining murojaatlar uchun telegram boti - @yangiyolshhokimligi_bot
Download Telegram
#карантин

⚡️(+1701) Тошкент вилоятида жами 50 мингдан зиёд карантин қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланиб чора кўрилган, расмий огоҳлантирилганлар сони 120 минг нафар

▶️Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#карантин

Бугундан бошлаб карантин чекловларида қандай ўзгаришлар бўлади?

🎥Бу ҳақда батафсил "Ўзбекистон24" лавҳасида

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#карантин

🕌 10 ТА ТУМАН-ШАҲАР “ЯШИЛ” ҲУДУД БЎЛДИ,
УЛАРДА МАСЖИДЛАР ОЧИЛДИ!

Шу йил 13 июнь ҳолатига, туман ва шаҳарлар эпидемиологик тоифаларининг янгиланган рўйхати эълон қилинди.

Унга кўра, Бухоро вилояти Когон тумани, Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани, Навоий вилояти Конимех тумани, Самарқанд вилояти Пастдарғом, Оқдарё, Тайлоқ ва Жомбой туманлари, Сирдарё вилояти Сардоба тумани ва Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани, Нурафшон шаҳрига “яшил” ҳудуд тоифаси берилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг карантин даврида масжидлар фаолиятини ташкил этиш юзасидан баёнотига мувофиқ, шу йил 16 июндан бошлаб, ушбу ҳудудларда жойлашган масжидлар намозхонлар учун очилади.

❗️Аксинча, Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани, Бухоро вилояти Вобкент тумани, Наманган вилояти Наманган ва Чуст туманлари, Сурхондарё вилояти Бойсун, Музробод туманлари, Қашқадарё вилояти Китоб тумани, Сирдарё вилояти Янгиер шаҳри “қизил” ва Навоий вилояти Навоий шаҳри, Тошкент вилояти Пскент тумани, Қашқадарё вилояти Муборак тумани эса “сариқ” тоифа берилиши сабабли ушбу ҳудудлардаги масжидлар фаолияти вақтинча тўхтатилади.

❗️“Қизил” ёки “сариқ” худудлардан “яшил” худудлар қаторига ўтиш ва масжидлар ўз фаолиятини қайта бошлашида – ҳар бир инсоннинг ҳиссаси катта бўлади, карантин мезонларига амал қилиш айни матлуб ва шариатда буюрилган ишдир.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг
#Карантин

10 июлдан юртимизда автотранспорт воситаларининг ҳаракатини чеклаш бўйича тартиблар жорий этилади. Бу тартиблар нималардан иборат?

‼️Мазкур саволга ИИВ ЙҲХББ бошлиғи Олим Саидов жавоб берди.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
#карантин

Тошкент вилоятида бир кунда 200 га яқин карантин қоидаларини бузган ҳайдовчилар аниқланди

❗️ЙҲХБ ходимлари томонидан, вақтинчалик чекланган чекловлар, қайта тикланган қатъий карантин қоидаларига амал қилишлари юзасидан ҳайдовчилар, фуқаролар 3 кун давомида (10 июльдан 12 июльгача) расмий огоҳлантирилган бўлса, уларга нисбатан жарима қўлланилмаган.

❇️14 июль куни ЙПХ инспекторлари томонидан карантин қоидаларини бузиш билан боғлиқ 172 та ҳолат аниқланган ва тегишли тартибда чора кўрилган.

🚖Шу ва бошқа турдаги қоидабузарликлар юзасидан бир кунда 517 та автотранспорт воситалари жарима майдонига қўйилган.

Батафсил➡️https://tviibb.uz/uz/news/toshkent-vilojatida-bir-kunda-200-ga-jain-karantin-oidalarini-buzgan-ajdovchilar-anilandi

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#карантин

Пандемия даврида Тошкент вилояти солиқ органлари томонидан хотин-қизларни иш билан таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар.
❗️Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари томонидан ушбу ҳудудида истиқомат қилувчи хотин-қизларнинг ижтимоий аҳволи тўлиқ ўрганиб чиқилганда 307 439 нафар хотин-қизлардан 636 нафари (0,2%) оғир турмуш шароитида яшаётганлиги аниқланди.

Улар ёш бўйича гуруҳланганда:
221 нафари 30 ёшгача бўлганлар;
213 нафари 30-40 ёшгача бўлганлар;
105 нафари 40 ёшдан катталарини ташкил этади.

🔸Ушбу аёллларни жамиятда ўз ўрнини топиши ҳамда бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилган ишлар натижасида бугунги кунга келиб оғир турмуш шароитида яшаётган хотин қизлардан 551 нафарининг (86,6%) бандлигини таъминланди.

Жумладан:
- ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларида ишга тушаётган корхоналарда яратилган иш ўринларига 36 нафарини;
- фаолият юритаётган корхоналарда мавжуд бўш иш ўринларига 105 нафарини;
- квота иш ўринларига 38 нафарини;
- ҳунармандчилик йуналишида 22 нафарини;
- оилавий тадбиркорлик йуналишида 46 нафарини;
- ҳомийлар ҳисобидан шахсий ёрдамчи хўжалигида чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик, қуёнчилик, иссиқхона ва бошқаларни ташкил қилиш ҳисобига 34 нафарини;
- ҳақ тўланадиган жамоат ишларига 160 нафарини;
- субсидия орқали бандлигини таъминлаш бўйича 53 нафарини;
- бошқа йўналишларга 57 нафарини бандлиги таъминланди.

📌Бугунги кунда қолган 85 нафар оғир турмуш шароитида яшаётган хотин қизларни бандлигини таъминлаш бўйича чоралар кўрилмоқда.

🙍‍♀️Таъкидлаш керакки, Тошкент вилоятида бугунги кунда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган 3 844 та субъектларнинг (жами фаолият юритаётган субъектларнинг 11,2 фоизи) раҳбарларини аёл кишилар иборат.
📊Шунингдек, якка тартибда тадбиркорлик билан шуғулланиб, ҳозирги кунда фаолият юритаётган 16 774 та тадбиркорларнинг 6 966 нафарини (41,5 фоизи) хотин-қизлар ташкил этмоқда.

🔹Шундан, 1 448 нафарини 30 ёшгача бўлганлар ташкил этади.

✔️Айни пайтда вилоят давлат солиқ органлари томонидан фаолиятини вақтинча тўхтатиб қўйган 6 340 нафар хотин-қизларнинг фаолиятини қайта тиклаш борасида амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эслатма
#Карантин
#COVID19

🚫 Шанба ва якшанба кунлари (25-26 июль) республика миқёсида автотранспорт воситалари, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ ТЎХТАТИЛАДИ.

〰️〰️〰️〰️〰️

Шанба ва якшанба кунлари қуйидагилар тавсия этилади:

🏠 аҳолига — «ўзини ўзи яккалаш» ҳаёт тарзига қатъий риоя этган ҳолда ўз уйларида қолиш;

💼 давлат органлари ва муассасалари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларга — ходимларни ишга жалб этмаслик, ходимларнинг ушбу кунларда уйда қолиши учун шароит яратиш.

🏠 Ўзингиз ва яқинларингиз соғлиғига бефарқ бўлманг, уйда қолинг!

Telegram | Facebook | Instagram
#тезкор
#карантин

Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти 24-апрелдан Чирчиқ шаҳар давлат санитария эпидимиология осойишталик марказининг тавсиясига кўра, икки ҳафта муддатга масофавий таълим (онлайн)га ўтказилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Карантин

Тошкент вилоятида 100 га яқин таълим муассасаси карантинга олинди

🦠Вилоят ҳудудида 891 та умумий ўрта таълим мактаби мавжуд бўлиб, жорий йилнинг 26 апрель куни ҳолатига кўра, 72 та умумтаълим мактабларининг 100 нафар ўқувчи ва 42 нафар ўқитувчисида коронавирус инфекцияси аниқланган.

⚡️64 та мактаб тўлиқ, 8 та умумтаълим мактаби 11 - синфлари онлайн таълимга ўтказилди.

🏢Вилоятда Мактабгача таълим ташкилотлари 514 та бўлиб, 9 та МТТ да коронавирус инфекцияси аниқланган. 7 та МТТ тўлиқ, 2 та гуруҳ онлайн режимга ўтказилди.

❗️Шунингдек, Бўстонлиқ туманидаги 1,2-сонли касб-ҳунар мактаблари, Чирчиқ шаҳридаги Чирчиқ тиббиёт техникуми, ЧДПИ академик лицейи, Чирчиқ давлат педагогика институти ва яна бир қатор таълим даргоҳлари ҳозирги кунда иш фаолиятини онлайн режимида олиб бормоқда.

👉Батафсил ўқиш

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#карантин

Тошкент вилоятида коронавирус ўчоқлари дезинфекция қилинмоқда

👉Батафсил ушбу ҳаволада

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok