Yangiyoʻl tuman hokimligi axborot xizmati / Янгийўл туман ҳокимлиги ахборот хизмати
3.25K subscribers
25.5K photos
3.2K videos
73 files
10.9K links
Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг расмий телеграм канали.

Мурожаат: @Tumanpressa
Instagram: https://bit.ly/3rXniLD
Facebook: https://bit.ly/3yjFEHX
Youtube: https://bit.ly/3INm4IC
Туман ҳокимига мурожаат: https://t.iss.one/Fuqaromurojaatiuchun_bot
Download Telegram
#уйда_қолинг
#фуқаро_мурожаатлари

Тошкент вилояти Янгийўл туманида олиб борилаётган ислоҳотлар юзасидан аҳоли мурожаатларини ўрганиш мақсадида туман ҳокими У.Ялгашев ва ҳоким ўринбосарлари Чортоқ маҳалласида яшовчи маҳалла фаоллари ва фуқаролари билан учрашув ўтказди.

🛠 Учрашув мобайнида туман ҳокими Чортоқ ҳудудида ўрнатилган трансформаторни куз-қиш мавсумига тайёрланишини маълум қилди.

☎️ Шунингдек, аҳоли орасида тана ҳарорати кўтарилиб, касалланиш ҳолатлари аниқланса зудлик билан 1275 қисқа рақамига боғланиб, туман штабига мурожаат этишлари тушунтирилди.

🤲 Учрашув сўнгида Янгийўл туманида олиб борилаётган амалий ишлар ва фуқаро мурожаатлари ижобий ечим топаётганлиги юзасидан йиғилганлар туман ҳокимига ўз ташаккурларини билдириб ўтишди.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
#анонс

⚡️ Бугун Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Унда вилоятдаги эпидемиологик вазият муҳокама қилиниб, айрим шаҳар, туман сектор раҳбарлари сусткашликка йўл қўйгани учун огоҳлантирилди.

🦠 Фуқароларга тарқатилаётган моддий маблағларнинг ўз эгаларига етиб бориши, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш учун вилоятда қандай ишлар амалга оширилмоқда?

▶️ БАТАФСИЛ бу ерда
#уйда_қолинг
#ғўза_майдонлари

🐂 Тошкент вилояти Янгийўл тумани Ғалаба маҳалласида жойлашган "Хоразм бизнес голд" чорва-фермер хўжалиги ғўза майдонларига яна бир бор (мол) гўнгини чиқарди.

🎋Ғўза майдонларини суғориш ишларини шарбат усулида ташкил этиб, ғўзани тагида намгарчиликни сақлаш натижасида сифатли пахта толаларини етиштиришдан иборатдир.

🚜 Фермер
ва мутахассислар ғўза парваришида агротехник тадбирларни тўғри ва сифатли ўтказишса, мўл ҳосил етиштиришга пухта замин ҳозирлаган бўлади.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
​​#уйда_қолинг
#субсидия

🐄 2020 — 2022 йилларда хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкиларни сотиб олган хўжаликларга ҳамда республикада наслдор қорамолларни етиштирадиган наслчилик хўжаликларига субсидия берилмоқда.

📊 Субсидия
— республикадаги наслчилик хўжаликларида етиштириб сотилган наслдор қорамол учун ҳамда хорижий давлатлардан наслдор қорамол, қўй ва эчкиларни импорт қилишда харажатлар ўрнини қисман қоплаш учун юридик шахсларга бериладиган пул маблағи ҳисобланади.

Чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга давлат томонидан қуйидаги миқдорда субсидия ажратилади:

❇️ республикадаги наслчилик хўжаликларида етиштириб сотилган наслдор қорамолнинг ҳар бир бошига 1 миллион сўм;

❇️ хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамолнинг ҳар бир бошига 2 миллион сўм,

❇️ наслдор қўй ва эчкининг ҳар бир бошига 400 минг сўм.

📝 Субсидия олиш истагида бўлган Чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликлар Янгийўл туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи Ш.Юлдашевга мурожаат этишингиз мумкин.

📲 97. 714-97-19

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси муассислигидаги “Янги Ўзбекистон” нашрининг расмий канали ишга тушди.

Мамлакатимиз ва дунёда содир бўлаётган янгиликлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлишни истасангиз, обуна бўлинг:

Обуна бўлинг ва дўстларга улашинг
👇 👇 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEsyY4QU85kzq9WfSQ
Президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида коронавирус пандемиясини жиловлаш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинмоқда.
Жойлардаги бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш тизими ишини янада жонлантириш кераклиги таъкидланди.
Олимлар ва тажрибали шифокорлар билан маслаҳатлашган ҳолда, вакцина харид қилиш ва аҳолини вакцинация қилиш йўлларини пухта ўрганиб чиқиш топшириғи берилди.

На проходящем под председательством Президента видеоселекторном совещании анализируется проводимая работа по сдерживанию пандемии коронавируса.
Отмечена необходимость дальнейшей активизации работы системы первичной медицинской помощи на местах.
Поручено всесторонне изучить совместно с учеными и врачами возможности закупки вакцины и вакцинации населения.

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#уйда_қолинг
#ваҳимасиз_каратин

📲 Янгийўлликлар телеграм канали орқали Ниёзбош маҳалласи О.Қўчқаров кўчаси144-уйда яшовчи Моҳира Ўтбосаровадан келган мурожаатга

МУНОСАБАТ

🔖 Фуқаро Моҳира Ўтбосарованинг хонадонидан ҳеч ким хабар олмаётганлиги тўғрисида шикоят хатини юборган.

🚐 Ҳолат юзасидан 71-ҚОП бўлим мудири М.Нишоналиева аниқлик киритди. Унга кўра М.Ўтбосарованинг ўғлида касаллик аниқланиши билан мобил гуруҳ аъзолари бориб керакли тавсияларини берган ва ўша кундан то ҳозирги кунгача шифокор назоратида бўлиб, керакли тавсиялар бериб борилмоқда.

📝 Бундан кўриниб турибдики, М.Ўтбосарова ёлғон кўрсатма берган. (Юқоридаги суратда М.Ўтбосарованинг ўз қўли билан ёзилган тушунтириш хати )

‼️
Ҳурматли фуқаролар! Бош прокуратура аҳоли орасида ёлғон, ҳақиқатга тўғри келмайдиган ва ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш учун жиноий жавобгарлик мавжудлигини яна бир бор эслатамиз!

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
5 август - "Халқаро светофор куни"

1914 йилда содир бўлган воқеа шарафига 5 август – «Халқаро светафор куни» деб нишонланади. Ушбу кунда Америка шаҳри Кливлендда илк бор замонавий ускуна пайдо бўлган. Ускунада қизил ва яшил фонарлар бўлган, шу билан бирга, ранглар ўзгарганда ўзидан товуш чиқарган.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
#уйда_қолинг
#дезинфекция

Тошкент вилояти Янгийўл тумани маркази ҳамда қўшни туманлар билан чегарадош маҳаллаларда Коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш ва аҳоли саломатлигини асраш мақсадида туман ИИБ ва СЭОМ ходимлари билан ҳамкорлигида ОВХ -600 аппарати ёрдамида дезинфекция ишлари олиб борилди.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
ИШГА ТАКЛИФ

🐄 Янгийўл тумани Қовунчи маҳалласи "MUFASSAL AGRO INVEST" фермер хўжалиги бўш иш ўринларига ишлаш истагида бўлган аёлларни ишга таклиф этади.

👩‍👩‍👧‍👧 Оддий ишчи - 1 киши (иш куни 15 кун) - 1 000 000 сўм
Бузоқ боқар - 2 киши - 1 500 000 сўм
Сут соғувчи - 2 киши - 1 500 000 сўм

📲 Мурожаат учун:

97. 879-99-59
97. 333-73-23

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman