Yangiyoʻl tuman hokimligi axborot xizmati / Янгийўл туман ҳокимлиги ахборот хизмати
3.23K subscribers
25.7K photos
3.22K videos
75 files
11K links
Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг расмий телеграм канали.

Мурожаат: @Tumanpressa
Instagram: https://bit.ly/3rXniLD
Facebook: https://bit.ly/3yjFEHX
Youtube: https://bit.ly/3INm4IC
Туман ҳокимига мурожаат: https://t.iss.one/Fuqaromurojaatiuchun_bot
Download Telegram
Билдириш

Янгийўл тумани Шўралисой, Марказ, Хўжаобод МФЙ ҳудудлари электр таъминотида14.09.2022 йил соат 9:00 дан 18:00 га қадар узилишлар кузатилади.

ГЭС-23 томонидан электр жихозларини таъмирлаш жараёни тугатилгач ушбу ҳудудлар электр таъминоти қайта тикланиши ҳақида маълум қиламиз.

Шунингдек, Қовунчи, Аҳил, Гулбаҳор, Кўкаламзор, Навбаҳор, Саховат, Ёшлик, Шодлик МФЙ ҳудудларида 14.09.2022 йил соат 10:30 дан 13:00 га қадар электр таъминотида узулишлар кузатилади.

Ушбу ҳудудларни электр таъминоти билан таъминловчи 35/10 кВ Қовунчи ПС даги электр ускуналарида авариявий узулиш холатлари аниқланганлиги ва аниқланган нуқсонларни бартараф этиш, созлаш ишлари якунлангач, номлари келтирилган ҳудудларда электр таъминоти қайта тикланиши ҳақида маълум қиламиз.

Янгийўл тумани ЭТК

Каналга аъзо бўлиш

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube|Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муносабат

"Янгийўл тумани Олмазор МФЙ ахолисини дарди ичида қолиб кетаверадими? "- дея ижтимоий тармоқ орқали Янгийўл тумани Олмазор маҳалласи Садаф кўчаси 10-уйда яшовчи Тоштемир Хамробоевнинг мутлақо эски видеомурожаати қайта тармоққа жойланган.

Ушбу мурожаат юзасидан туман Нуронийлар масканида тегишли масъуллар иштирокида Тоштемир Хамробоев билан суҳбатлашилди.

Суҳбат давомида Т.Хамробоев тармоққа жойланган видеомурожаат эски холат эканлигини тасдиқлаб ўтди ва ҳозирда очиқ бюджет портали орқали маҳалладаги муаммоларни ҳал этиш имкониятлари борлиги бирма-бир батафсил масъуллар томонидан тушунтириб ўтилди.

Каналга аъзо бўлиш

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube|Web-site
Янгийўл тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Аслиддин Абдувалиев:

-"Янгийўл тумани давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектлари билан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида 710 та корхонадаги 1880 нафар норасмий ишловчи фуқаролар фаолияти қонунийлаштирилди.

Агар соҳалар кесимида кўриб чиқадиган бўлсак, савдо корхоналарида 10 умумий овқатланиш корхоналарида 1600 нафар, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида 179 нафар фаолият юритувчи расмийлаштирилди.

Айтиш керакки, кейинги йилларда мамлакатимизда аҳоли ва бизнес учун қулайликларни ошириш, солиқ муносабатларида инсон омилини камайтириш мақсадида солиқ маъмуриятчилиги тубдан ислоҳ қилинмоқда. Хусусан, 2020-йилда янги Солиқ кодекси қабул қилинди. Солиқ турлари 13 тадан 9 тага камайтирилди. Мулк солиғи эса 2 фоиздан 1,5 фоизга тушди. Қўшилган қиймат солиғи 20 фоиздан 15 фоизга пасайтирилди.

Жорий йилнинг январ-август ойлари мобайнида Янгийўл тумани солиқ тўловчилари томонидан 68,0 млрд.сўм миқдорида солиқ тўланиб, 103,5 фоизга ортиги билан бажарилди.

Солиқ турлари бўйича таҳлил этадиган бўлса, тушумнинг 8,6 млрд.сўми ёки 12,7 фоизини айланмадан олинадиган солиқ, 27,8 млрд.сўмни ёки 40,8 фоизини жисмоний шахслар даромад солиғи, 9,9 млрд.сўм ёки 12,5 фоизини ресурс солиғи ҳамда қолган 18,4 млрд.сўм ёки 28,1 фоизини эса бошқа солиқлар ва йиғимлар ташкил етади.

Янгийўл тумани давлат солиқ инспекцияси “Сайёр солиқ текширувлари” шўъбаси жорий йилнинг январ-август ойлари мобайнида “Солиқ ҳамкор” дастури орқали фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари билан боғлиқ солиқ ҳуқуқбузарликлари тўғрисида жами 420 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 178 та мурожаатларга асосан сайёр солиқ текширувлари ўтказилди. Бугунги кунга қадар мурожаатлари ўз тасдиғини топган 120 нафар фуқароларнинг банк пластик картасига маблағ ўтказиб берилди".

Каналга аъзо бўлиш

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube|Web-site
Бугунги давр лоқайдликни кечирмайди

Инвестиция дастурига биноан Янгийўл тумани Мингбулоқ МФЙ ҳудудида 120 ўринли давлат мактабгача таълим муассасаси қурилиши бўйича туман ҳокими У.Ялгашев ва туман прокурори М.Рашидовлар қурувчи билан учрашишди.

Шу кунга қадар мазкур объектни қуришда сусткашликка йўл қўйилганлиги учун қурувчи фаолиятига танқидий, таҳлилий баҳо берилиб, огоҳлантириб ўтишди ҳамда қурилиш ишларини зудлик билан жадаллаштириш борасида топшириқлар бериб ўтди.

Режада кўрсатилган ишлар айрим сабабларга кўра тўхтаб қолганлиги туфайли боғча биноси қурилиши ишлари бошқа майдонга кўчирилди ва қурилиш ишларини жадаллаштириш масаласида тегишли кўрсатмалар бериб ўтишди.

Каналга аъзо бўлиш

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube|Web-site
Онлайн

220 ўринли қўшимча янги мактаб биноси қурилмоқда

Янгийўл тумани 2-сектор ҳудудидаги Чанг тепа маҳалласида инвестиция дастури асосида қурилаётган 220 ўринли 5-сонли умумий ўрта таълим мактабининг қурилиш ишларини айни дамда туман ҳокими У.Ялгашев танқидий ўрганиб чиқмоқда.

Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги ягона буюртмачи инжиниринг хизмати Тошкент вилояти бўлими директори М.Акромов таклиф этилиб, қурувчи ва қурилиш ишларини техник назорат қилувчи ходимлар иштирокида туман ҳокими У.Ялгашев юзага келган муаммоли масалаларни кўриб чиқишмоқда.

Ўрганиб чиқилган қурилиш жараёнидаги муаммоларни ижобий ҳал этиш учун Халқ таълими вазирининг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари И.Жўраев билан телефон орқали боғланиб, масалага ойдинлик киритилди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур таълим даргоҳининг мавжуд биноси 160 ўринли бўлиб, бу йил капитал таъмирланди. Ўқув коэффициенти ошиб кетганлиги боис ушбу 220 ўринли янги қўшимча бино қурилмоқда.

Каналга аъзо бўлиш 👈

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Дайжест

❗️14 - сентябрь : БУГУН ВИЛОЯТДА

🔘Янгийўл тумани.
Бугунги давр лоқайдликни кечирмайди

🔘Чиноз тумани. Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга

🔘Паркент тумани. Туманда "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида тадбир бўлиб ўтди

🔘Зангиота тумани. "Аёллар дафтари"нинг имтиёзлари натижаси ўрганилди.

🔘Олмалиқ шаҳри. "Обод маҳалла" дастури ижроси назоратда

🔘Чирчиқ шаҳри. 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича саф кўриги ўтказилди

🔘Нурафшон шаҳри. Огоҳлантириш хатлари берилди

🔘Бўстонлиқ тумани. Ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар йўқланди

🔘Янгийўл шаҳри. Шаҳар ҳокими бошчилигида фуқаролар қабули ўтказилди

🔘Қибрай тумани. Туркиялик сармоядор корхона фаолиятини кенгайтириш истагини билдирди

🔘Бекобод тумани. Крименоген вазияти оғир тоифага кирувчи маҳаллаларда қандай ишлар олиб борилмоқда

🔘Тошкент тумани. Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари билан ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди

🔘Юқори Чирчиқ тумани. Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари қандай олиб борилмоқда?

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Ипак йўли дурдонаси” XIV Тошкент халқаро кинофестивали иштирокчиларига табриги

Поздравление Президента Шавката Мирзиёева участникам XIV Ташкентского международного кинофестиваля «Жемчужина Шелкового пути»

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ИНСОН АЗИЗ

Ўтган 20 асрнинг таниқли шахслари қаторида бўлган 3 марта "Меҳнат қаҳрамони", машҳур колхоз раиси Ҳамроқул Турсунқолов ҳақида турли фикрлар мавжуд.

Ушбу таниқли арбоб мураккаб шароитда яшаб Ўзбекистонинг ривожи учун ўз ҳиссасини қўша олган буюк шахс ҳисобланади.

Ҳ.Турсунқуловнинг ҳаёт йўлларидаги "илдизларни" излаш мақсадида Янгийўл тумани Шўралисой ҳудудида бир қатор нуронийлар қаторида уларнинг оила аъзолари ҳам йиғилиб суҳбатлашишди.

"Mahalla" телеканалининг "Инсон азиз" кўрсатувининг навбатдаги сони ана шу ҳақда тайёрланган.

Каналга аъзо бўлиш 👈

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube |Web-site
Муаммо ва ижро

Аҳолига қулайлик яратиш бизнинг бош мақсадимиз бўлсин

Янгийўл тумани Халқобод маҳалласи Соҳибкор кўчасида яшовчи аҳолига бир ой давомида ичимлик суви келмай қолганлиги сабабли ўрганиш ишлари ўтказилди.

Ушбу манзилга Зангиота Сувоқава бўлими хизмат кўрсатадиган ҳудуд бўлганлиги сабабли Тошкент Сувтаъминоти МЧЖ бош муҳандиси Р.Ҳокимбоев ва Зангиота Сувоқава ходимлари чақиртирилиб туман ҳокими У.Ялгашев ҳамда туман Сувоқава ходимлари иштирокида мазкур манзилдаги муаммолар ўрганилиб, бартараф этиш чоралари кўрилди.

Айни пайтда ушбу ҳудудга ичимлик суви етказиб берилиши юзасидан амалий ишлар бошланди.

Каналга аъзо бўлиш 👈

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube |Web-site
Онлайн

Айни дамда Янгийўл туманидан ўтган М-34 автомобил йўлида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлиш 👈

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube |Web-site