Yangiyoʻl tuman hokimligi axborot xizmati / Янгийўл туман ҳокимлиги ахборот хизмати
3.54K subscribers
28.1K photos
3.48K videos
91 files
11.8K links
Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг расмий телеграм канали.

Мурожаат: @Tumanpressa
Instagram: https://bit.ly/3rXniLD
Facebook: https://bit.ly/3yjFEHX
Youtube: https://bit.ly/3INm4IC
Туман ҳокимига мурожаат: https://t.iss.one/Fuqaromurojaatiuchun_bot
Download Telegram
Онлайн

Янгийўл тумани Юксалиш маҳалласидан ўтган темир йўл ёқасида водийлик ҳашарчилар томонидан узумчиликни ривожлантириш мақсадида узум боғ ташкил этилмоқда.

Туман ҳокими У.Ялгашев узумчиликни ривожлантиришга бел боғлаган қишлоқ хўжалиги ходимларини қўллаб-қувватлаб амалий ёрдам беришини таъкидлаб ўтмоқда.

Тайёрланаётган 1 гектар майдондаги узум боғига узумчиликда донғи кетган, ўзига хос мактабига эга Олтиариқ тумани мутассислари жалб этилган.

Келгусида туманда жаҳон бозорида харидоргир узум навларини деҳқон хўжалигида ҳам ривожлантириб, аҳоли даромадларини ошириш ҳам режага киритилган.

Каналга аъзо бўлиш

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube|Web-site
2022-2023 ўқув йилидан ўқувчилар учун ягона мактаб формаси тўлиқ жорий қилинади

Янгийўл туманида мактаб формаси бўйича савдо шахобчалари қуйидаги манзилларда 1 августдан бошланади. 👇

1-сектор

- 10-умумий ўрта таълим мактаби
📍Локация
- Баркамол болалар мактаби
📍Локация

2-сектор

- 2-умумий ўрта таълим мактаби
📍Локация
- Халқобод Маданият уйи
📍Локация

3-сектор

- 53-умумий ўрта таълим мактаби
📍Локация
- 55-умумий ўрта таълим мактаби
📍Локация

4-сектор

- Ёшлар маркази
📍Локация
- 48-умумий ўрта таълим мактаби
📍Локация

Кам таъминланган оилалар фарзандлари учун мактаб формаси маҳаллий бюджет ҳамда «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» жамғармалари маблағлари ҳисобидан сотиб олинишида кўмаклашилади. 10 августдан ҳар бир туман (шаҳар)да мактаб формаси ишлаб чиқувчиларнинг савдо шохобчалари ташкил этилади.

Каналга аъзо бўлиш

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube|Web-site
Янгийўл туманидан бугуннинг хабарлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги 145-сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида Янгийўл туманида "Аёллар дафтари"да рўйхатлари бўлган оғир шароитдаги 48 нафар хотин-қизларнинг уй-жой холати ўрганилди.

Туман ҳокими У.Ялгашев ва ҳоким ўринбосари Н.Нормирзаевалар мазкур хотин-қизларнинг уй-жой холатини яхшилаб таъмирлаб бериш мақсадида қурилиш ташкилотлари билан туман ҳокимлигида суҳбатлашишди.

🔻🔻
1-сектор ҳудудининг энг олис манзилларидан бири Пахта маҳалласи Янгиобод кўчасидаги тиббиёт пунктида "Аёллар дафтари" ва "Темир дафтар"да рўйхатлари бўлган хотин-қизлар тиббий кўрикдан ўтказилди.
🔻🔻

Саховат, Миришкор, Иттифоқ, Қирариқ, Шўралисой маҳаллаларида истиқомат қилувчи 6 нафар вақтинча ишсиз бўлган ёшларга "Ёшлар дафтари васийлик кенгаши" жамғармаси ҳисобидан субсидия асосида мотокультиваторлар олиб берилди ва бандлиги таъминланди.

Каналга аъзо бўлиш

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook
Коррупция тақдирлар кушандаси

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Янгийўл туман бўлимида Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги ЎРҚ-419-сон Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тизимида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг ўз вақтида олдини олиш ва уларга чек қўйилишини таъминлаш, оқибатлари, шунингдек, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишни Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тошкент вилояти бошқарма бошлиғи Ш.Абдиев, туман прокурори ёрдамчиси Ю.Неъматжанова ва Пенсия жамғармаси Янгийўл туман бўлими бошлиғи Р.Гуламовлар олиб боришди.

Каналга аъзо бўлиш

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube|Web-site
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида Пахтачилик кенгаши томонидан амалга оширилган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш бошланди

При Президенте Шавкате Мирзиёеве началось совещание по обсуждению проделанной работы Советом по хлопководству и стоящим перед ним приоритетным задачам на перспективу

Facebook|Instagram|Twitter
⚡️⚡️Ягона мактаб формаси 2025 йилга қадар босқичма-босқич жорий этиб борилади

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов 2022-2023 ўқув йилида ягона мактаб формаси жорий этилиши юзасидан маълумот берди:

〰️〰️〰️
2022 йил сентябрь ойидан янги ўқув йилида ота-оналар учун ягона формани харид қилишга мажбурий талаб қўйилмайди ва мактабга ягона формада келмаган ўқувчиларга нисбатан ҳеч қандай эътирозлар билдирилмайди.

Миллий қадриятларимиздан келиб чиқиб, ўқувчи-қизларнинг мактабга очиқ рангдаги миллий рўмолни бошнинг орқа томонидан ўраган ҳолда келишлари ман этилмайди.

🔹Шунингдек, ўқувчи-қизларнинг юбка ва кофта енгларининг узунлигини узайтиришга рухсат берилади, аммо белгиланган ўлчамдан калта бўлиши мумкин эмас.

💴 Маҳаллий ҳокимликлар томонидан кам таъминланган оилаларга маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари маблағлари ҳисобидан мактаб формасини сотиб олинишига кўмак берилади.

🛒 Мактаб формасини айнан бирор тадбиркордан/корхонадан харид қилиш бўйича мактаб маъмурияти томонидан мажбур этилмайди ва бундай ҳолатга йўл қўйилмайди.

🗓 Мактаб формаси савдоси август ойидан бошлаб ҳар бир туман ва шаҳар марказларидаги аҳолига қулай жойлар ҳамда мактаб ярмаркаларида ташкил этилади.

📢 Халқ таълими вазирлиги ота-оналар ва ўқувчиларнинг мактаб формаси дизайни ва сифати бўйича ҳар қандай таклифларини кўриб чиқишга ва биргаликда ягона форма дизайнларини такомиллаштириб боришга тайёр эканлигини маълум қилади.

📌 Батафсил
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Онлайн

Янгийўл тумани 2-сектор ҳудудининг Миришкор маҳалласида "Обод қишлоқ" дастури доирасида амалий ишлар бошланган.

Айни дамда бўлса маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси ҳамда ёшлар етакчиси билан биргаликда сектор раҳбарлари томонидан жалб этилган махсус техникалар ёрдамида маҳалладаги асосий кўчаларда ободонлаштириш, тартибга келтириш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
#Инфографика

📌 Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси давомида шу кунгача 91 869 мингта таклиф келиб тушди.

🔻 Таклифларни қабул қилиш 1 августгача давом этади.

Каналга аъзо бўлиш

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube|Web-site