Yangiyoʻl tuman hokimligi axborot xizmati / Янгийўл туман ҳокимлиги ахборот хизмати
3.23K subscribers
25.7K photos
3.22K videos
75 files
11K links
Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг расмий телеграм канали.

Мурожаат: @Tumanpressa
Instagram: https://bit.ly/3rXniLD
Facebook: https://bit.ly/3yjFEHX
Youtube: https://bit.ly/3INm4IC
Туман ҳокимига мурожаат: https://t.iss.one/Fuqaromurojaatiuchun_bot
Download Telegram
Ҳоким ёрдамчиларига яна бир қулайлик тақдим этилди

💻 Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан Янгийўл туманидаги 64 та ҳоким ёрдамчиларига махсус планшетлар тарқатилди.

Тумани ҳокимлигида ўтган учрашувда планшетлар туман ҳокими У.Ялгашев, Агентликнинг вилоят бошқармаси бошлиғи З.Йўлдашов, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Э.Абдурасулов, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази раҳбари Ш.Юнусов, республикадан туманимизга бириктирилган вакил Ш.Раманбердиев иштирокида топширилди.

Берилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиш ҳамда КПИ кўрсаткичларини кўтариш бўйича тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Шунингдек, туман ҳокими сўзга чиқиб, тизимда аниқланаётган коррупцион ҳолатларга туманда йўл қўймаслик, қонун устуворлигини таъминлаш, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш бўйича зарур кўрсатма ва топшириқлар берди.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Республика товар-хом ашё биржаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам совершенствования деятельности Республиканской товарно-сырьевой биржи.

Facebook|Instagram|Twitter
#расмий

Тайинлов

⚡️ Абдувалиев Аслиддин Пулатович – Янгийўл тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи (в.б) этиб тайинланди.

💼А.Абдувалиев 1986 йилда Тошкент вилояти Оққўрғон туманида туғилган. Маълумоти – олий. 2007 йилда Тошкент давлат педагогика университетини, 2010 йилда Солиқ академиясини тамомлаган.

📌Лавозимга тайинлангунга қадар, Тошкент вилояти Оққўрғон туманида давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Каналга аъзо бўлиш 👈

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Президент раислигида товар-хом ашё биржасида савдоларни кўпайтириш, маҳаллий корхоналар иштирокини кенгайтириш бўйича йиғилиш бошланди.

“Биржа самарали ишламаса, бозор муносабатлари ҳам бўлмайди. Биржа савдолари эркин рақобатни шакллантиради, тадбиркорларга янги бозорларни очади, “яширин иқтисодиёт” ва коррупцияни кескин камайтиради”, деди давлат раҳбари.

Ислоҳотлар натижасида:

- сўнгги уч йилда биржа савдо айланмаси 2 бараварга ўсиб, 90 триллион сўмга етди, сотиладиган товарлар сони 3 бараварга кўпайди (200 тадан 627 тага етди);

- хорижий давлатларда биржанинг 20 та савдо майдончалари ташкил этилиб, жорий йилнинг 4 ойида 170 миллион долларлик маҳсулот сотилди;

- ўтган йили 1 минг 274 та хорижий компания Ўзбекистон биржасига катта ҳажмларда маҳсулот қўйишни бошлади.

“Мана натижа. Лекин бу имкониятларимизнинг ўндан бири ҳам эмас”, - деди Президент ҳамда Ташқи савдо, Ташқи ишлар вазирликларига хориждаги барча элчихоналарни жалб қилиб, бундай савдо майдончаларини ташкил этиш бўйича топшириқ берилди.
Йиғилишда йил якунига қадар биржаларга ўз маҳсулотини олиб чиқадиган маҳаллий тадбиркорлар сонини камида 2 бараварга, маҳсулотлар турини эса 5 бараварга ошириш зарурлиги қайд этилди.

Ҳозирда 45 мингдан зиёд маҳаллий саноат корхоналарининг бор-йўғи 7 фоизи биржага ўз маҳсулотини чиқараётгани танқид қилинди.

Жомбой туманидаги ғишт ишлаб чиқарувчи корхона ўз маҳсулотини биржага олиб чиқиши натижасида 21 миллиард сўмлик даромад олган. Уйчи туманидаги бетон қоришмаси ишлаб чиқарувчи корхона 10 миллиард сўмлик маҳсулотини биржа орқали сотган.

Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари томонидан бу тажриба жойларда йўлга қўйилмагани Президент томонидан танқид қилинди.

24 та туман қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослашди. Ушбу туманларда жорий йилда умумий қиймати 1,6 миллиард долларлик 150 та лойиҳани амалга ошириш режа қилинган.

Лекин, бугунги кунда гипсокартон, қуруқ қурилиш қоришмалари, лак-бўёқ, кафель, мих каби маҳсулотларни биржага қўйиш бўйича чекловлар мавжуд.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сайлов

🔹 Хабарингиз бор, туманимизнинг барча маҳаллаларида маҳалла раиси (оқсоқоли) сайловлари бўлиб ўтмоқда. Бугун Янгийўл туманидаги 4 та маҳаллада сайлов жараёнлари бўлиб ўтди.

🗳 Сайлов натижаларига кўра:

🔻 «Қирариқ» маҳалласидан Шоназарова Лола Хифчакбаевна

🔻 «Хонқўрғон» маҳалласидан Ёндашев
Гайрат Нармухаматович

🔻 «Ҳақиқат» маҳалласидан Рахимов Аманкелди Уразалиевич

🔻 «Қўшёғоч» маҳалласидан Усманов Ойбек Акбарович

👆 Маҳалла раиси (оқсоқоли) лавозимига сайланди.

Юқоридаги лавҳада Қўшёғоч маҳалласидаги сайлов жараёнлари акс этган.

Каналга аъзо бўлиш 👈

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
#Сайлов
#Билдириш

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссия томонидан тасдиқланган режа асосида 2022 йил 18 май куни Янгийўл туманида қуйидаги маҳаллаларда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови бўлиб ўтади:

1-сектор
. Бўстон МФЙ, 18 май соат 10:00 да.

Манзил: Бўстон МФЙ, 14-умумтаълим мактаби
Сайлов ёшига етган аҳоли сони: 2100 нафар бўлиб, сайловда қатнашадиган вакиллар сони: 252 нафар;
Ишчи гуруҳ раиси: Сидиғали Бўтаев, бириктирилган туман комиссияси аъзоси: Рихсибоев Ахмаджон Камалович.

2-сектор. Туябўғиз МФЙ, 18 май соат 10:00 да

Манзил: 6-умумтаълим мактаби
Сайлов ёшига етган аҳоли сони: 3050 нафар бўлиб, сайловда қатнашадиган вакиллар сони: 366 нафар;
Ишчи гуруҳ раиси: Туляганов Нигмат Каримович, бириктирилган туман комиссияси аъзоси: Элмуратов Нурбек Бахтиёрович.

3-сектор. Умид МФЙ, 18 май соат 10:00 да

Манзил: 9-умумтаълим мактаби
Сайлов ёшига етган аҳоли сони: 1590 нафар бўлиб, сайловда қатнашадиган вакиллар сони: 191 нафар;
Ишчи гуруҳ раиси: Пейсенов Умид Бекпўлатович, бириктирилган туман комиссияси аъзоси: Назарқулов Турсунали Кучкарваевич.

4-сектор. Жамбул МФЙ, 18 май, соат 10:00 да

Манзил: 46-умумтаълим мактаби,
Сайлов ёшига етган аҳоли сони: 1600 бўлиб, сайловда қатнашадиган вакиллар сони: 192 нафар;
Ишчи гуруҳ раиси: Дўйсибаев Элибай Избосарович, бириктирилган туман комиссияси аъзоси: Баҳодиров Жаҳонгир Ботиралиевич.

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Янгийўл тумани комиссияси

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
“Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари учун турли хил пул йиғимлари қатъиян таъқиқланади

Халқ таълими вазирлиги “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқди.

Жорий йилнинг 25 май куни барча умумий ўрта таълим муассасаларида 2021-2022 ўқув йили якунланиб, “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари бўлиб ўтади.

Ушбу тадбирни ташкил этиш бўйича Халқ таълими вазирлиги тавсиялар ишлаб чиқиб барча мактабларга юборди. Тадбирлар мактаб ҳовлиси боғида ёки соя салқин очиқ майдонларида ўтказилади. Мактаб ҳудудига бегона шахсларнинг киритилмаслиги назоратга олинади.

Мактабларда мазкур тадбир соат 8:00 дан 8:45 га қадар, тавсия этилган сценарий асосида ташкил этилади. Унда йил давомида аъло баҳоларга ўқиб, энг юқори рейтинг кўрсаткичларига эришган иқтидорли битирувчилар тақдирланиб, рағбатлантирилади.

Шу ўринда барчага “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари, босқичли назорат имтиҳонлари ва якуний давлат аттестацияларини ўтказишда, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш борасида ўқувчи ва битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналаридан турли хил пул йиғимлари қатъиян таъқиқланганлигини эслатиб ўтамиз.

Бундан ташқари, умумий ўрта таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда ўқитувчиларга битирувчилар томонидан турли қимматбаҳо совғалар тақдим этиш, қўшимча турли тантанали тадбирларни (хонадонлар, ресторан ёки қаҳвахоналар ва ҳ.қ.да банкет ёки бошқа маросимлар) ўтказиш ва енгил автомашиналарда сайр ташкил этишни олдини олишга алоҳида эътибор қаратиш сўралади.

Мактабларнинг “Кузатув кенгаши” аъзоларига юқорида келтириб ўтилган тавсияларга амал қилиниши устидан назорат олиб боради.

Халқ таълими вазирлиги

@Yangiyul_tuman
#Сайлов
#Билдириш

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссия томонидан тасдиқланган режа асосида 2022 йил 20 май куни Янгийўл туманида қуйидаги маҳаллаларда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови бўлиб ўтади:

1-сектор
. Самарқанд МФЙ, 20 май соат 10:00 да.
Манзил: 30-умумтаълим мактаби. Сайлов ёшига етган аҳоли сони: 2340 нафар бўлиб, сайловда қатнашадиган вакиллар сони: 281 нафар;
Ишчи гуруҳ раиси: Ходжаназаров Тўлқин Лапасович, бириктирилган туман комиссияси аъзоси: Холмирзаев Бахтиёр Бекмирзаевич

2-сектор. Ниҳол МФЙ, 20 май соат 10:00 да
Манзил: 29-умумтаълим мактаби
Сайлов ёшига етган аҳоли сони: 1923 нафар бўлиб, сайловда қатнашадиган вакиллар сони: 231 нафар;
Ишчи гуруҳ раиси: Айимбетова Атиргул Арапбаевна, бириктирилган туман комиссияси аъзоси: Элмуродов Нурбек Бахтиёрович

3-сектор. Мингбулоқ МФЙ, 20 май соат 10:00 да
Манзил: 52-умумтаълим мактаби
Сайлов ёшига етган аҳоли сони: 1416 нафар бўлиб, сайловда қатнашадиган вакиллар сони: 170 нафар;
Ишчи гуруҳ раиси: Мирзараимов Бахтиёр Одилжонович, бириктирилган туман комиссияси аъзоси: Аткиева Юлдуз Эрдахановна

4-сектор. Байтиш МФЙ, 20 май соат 10:00 да
Манзил: 47-умумтаълим мактаби,
Сайлов ёшига етган аҳоли сони: 1990 бўлиб, сайловда қатнашадиган вакиллар сони: 239 нафар;
Ишчи гуруҳ раиси: Раҳматуллаева Муқаддас Шаревна бириктирилган туман комиссияси аъзоси: Ибрагимов Алишер Салимович

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Янгийўл тумани комиссияси

Каналга аъзо бўлиш 👈

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
#Сайлов
#Билдириш

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссия томонидан тасдиқланган режа асосида 2022 йил 21 май куни Янгийўл туманида қуйидаги маҳаллаларда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови бўлиб ўтади:

1-сектор
. Саид ота МФЙ 10:00 да.

Манзил: 12-умумтаълим мактаби
Сайлов ёшига етган аҳоли сони: 1258 нафар бўлиб, сайловда қатнашадиган вакиллар сони: 151 нафар;
Ишчи гуруҳ раиси: Жамалов Нурсаит Иззетбекович, бириктирилган туман комиссияси аъзоси: Холмирзаев Бахтиёр Бекмирзаевич

2-сектор. Деҳқонобод МФЙ, соат 10:00 да

Манзил: 18-умумтаълим мактаби
Сайлов ёшига етган аҳоли сони: 2606 нафар бўлиб, сайловда қатнашадиган вакиллар сони: 313 нафар;
Ишчи гуруҳ раиси: Ўтбосаров Носиржон Холматович, бириктирилган туман комиссияси аъзоси: Абдуғаниев Шахбоз Шавкат ўғли

3-сектор. Янгийўл МФЙ, соат 10:00 да

Манзил: 20-умумтаълим мактаби
Сайлов ёшига етган аҳоли сони: 1615 нафар бўлиб, сайловда қатнашадиган вакиллар сони: 194 нафар;
Ишчи гуруҳ раиси: Хожиматова Махбуза Сабировна, бириктирилган туман комиссияси аъзоси: Назаркулов Турсунали Кучкарваевич

4-сектор. Аҳил МФЙ, соат 10:00 да

Манзил: 5-сонли мусиқа мактаби
Сайлов ёшига етган аҳоли сони: 1760 бўлиб, сайловда қатнашадиган вакиллар сони: 211 нафар;
Ишчи гуруҳ раиси: Ибрагимова Гулруҳ Абдувоҳидовна, бириктирилган туман комиссияси аъзоси: Баҳодиров Жаҳонгир Ботиралиевич.

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Янгийўл тумани комиссияси

Каналга аъзо бўлиш 👈

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Билдириш

Янгийўл тумани Қоратепа, Қўштепа, Чаманзор, Деҳқонобод маҳалла ҳудудларида мавжуд юқори кучланишли электр тармоқларида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 18.05.2022 йил соат 8:00 дан 14:00 га қадар электр таъминотида узилишлар кузатилади.

Янгийўл тумани ЭТК

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
Онлайн

Янги ва замонавий сайилгоҳ

Айни дамда Янгийўл тумани Ғалаба маҳалласида ободонлаштириш ишлари 1-сектор раҳбари бошчилигида қизғин равишда давом этмоқда.

Янгийўл тумани ҳоким У.Ялгашев:-"Мақсадимиз битта! Бирдамликда аҳолига чиройли ва қулай манзилларни яратишимиз керак!"-дея режалаштирилган ишлар тақсимотини масъулларга тушунтириб, вазифалар бермоқда.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Фаровон оила сари» тадбирлари

Юртимизда оилалар фаровонлигини таъминлаш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида турли маънавий ва маърифий тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

Янги Ўзбекистоннинг ибратлари оилалари жамланган тадбир Янгийўл тумани мисолида батафсил "O'zbekiston 24" телеканалида ёритилган.

Каналга аъзо бўлиш 👈

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube