Yangiyoʻl tuman hokimligi axborot xizmati / Янгийўл туман ҳокимлиги ахборот хизмати
3.22K subscribers
25.8K photos
3.22K videos
75 files
11K links
Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг расмий телеграм канали.

Мурожаат: @Tumanpressa
Instagram: https://bit.ly/3rXniLD
Facebook: https://bit.ly/3yjFEHX
Youtube: https://bit.ly/3INm4IC
Туман ҳокимига мурожаат: https://t.iss.one/Fuqaromurojaatiuchun_bot
Download Telegram
Онлайн

Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳолати бугун қандай давом этмоқда?

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2021 йил 23 июль куни аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги топшириқларига биноан айни вақтда Янгийўл тумани сектор раҳбарлари, "Халқ қабулхонаси" мудири ва ҳоким ўринбосарлари, масъул раҳбарлар фуқаро мурожаатларини қайта ўрганиш бўйича қабул ўтказяптилар.

Туманда доимий равишда барча даражадаги раҳбарлар билан жонли мулоқотлар ва сайёр қабуллар йўлга қўйилгани одамларда муаммоларини ҳал қилиш мумкинлигига катта умид ва ишонч уйғотяпти.

Раҳбарларнинг қуйи тизимга тушиб, аҳоли эҳтиёжлари ва талаблари асосида ишлаши йўлга қўйилган.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
Энди аҳоли муаммолари йўл-йўлакай яёв юриб ўрганиляпти

Янгийўл тумани Умид маҳалласидаги фуқаролар мурожаатларига биноан муаммоларини ўрганиш ва амалий ечим топиш мақсадида ҳоким ўринбосарлари ва масъуллар иштирокида йўл-йўлакай яёв кезган холда ҳар бир фуқаро билан учрашилиб масалалари ўрганилди.

Фуқаролар томонидан асосан ичимлик суви, йўл, кўп қаватли хонадонлар учун умумий хожатхона масаласида мурожаатлар бўлди.

Кўрилган масалалар юзасидан мутасадди раҳбарларга масалани ижобий ҳал этишлари учун муддатлари белгиланган холда топшириқлар берилди.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Эслатиб ўтамиз!
Айни дамда вилоят Халқ таълими бошқармаси раҳбари билан онлайн суҳбат бўлиб ўтмоқда.


Суҳбатга уланиш учун қуйидаги ҳаволага киринг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон охирги беш йилда нималар ўзгарди

✍️
Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Муносабат

Ижтимоий тармоқ орқали Янгийўл тумани "Қўштепа" маҳалласидаги экин майдонларига сув етиб келмаётганлиги тўғрисида видео мурожаат йўлланган.

Ушбу мурожаатга масъуллар қуйидагича жавоб беради:

Мазкур манзилдаги ички насос электр энергиядан қарздорлиги сабабли ўчирилган. Аниқроқ айтадиган бўлсак, ишлатилган энергияси учун фермер хўжалиги томонидан пул тўланмаганлиги сабабли ўчирилган.

Бу масалага масъуллар келиб сарфланган харажатларни яъни қарздорликни бартараф этмайди, аксинча фермер хўжалигининг саъи-ҳаракатлари билан ижобий натижага эришиш мумкин.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгийўл туманида халқ учун ишлаш тизими кучайтирилмоқда

Янгийўл тумани ҳокими бугун эрта тонгдан Аҳил маҳалласидаги 5-сонли мусиқа мактабида фуқаролар йиғини раисининг ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосарлари ишлаб чиқилган услубий қўлланмага мувофиқ қай даражада хизмат вазифаларини олиб бораётганликларини таҳлилий танқидий кўриб чиқди.

Шундан сўнг, Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2021 йил 23 июль куни аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги топшириқларига биноан айни вақтда Янгийўл тумани сектор раҳбарлари, "Халқ қабулхонаси" мудири ва ҳоким ўринбосарлари, масъул раҳбарлар фуқаро мурожаатларини қайта ўрганиш бўйича қабул ўтказишди.

Туманда доимий равишда барча даражадаги раҳбарлар билан жонли мулоқотлар ва сайёр қабуллар йўлга қўйилгани одамларда муаммоларини ҳал қилиш мумкинлигига катта умид ва ишонч уйғотяпти.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook
Кун ҳикмати

Икки қўшни бор экан. Бири яхши бири ёмон экан. Ёмон қўшни яхши қўшнисига кўп озор етказар экан. Лекин яхши қўшни ҳеч ҳам ёмонлик қилмас, доим яхши муомалада бўларкан. Охири ёмон қўшни буни бир адабини берай, зора мен билан жанжаллашса деб бир пақир чириган ахлатни қўшнининг уйига киргизиб қўйибди.

Яхши қўшни уни кўриб ахлатни бир чуқурга кўмиб, пақирни ювиб тўлдириб уйидаги олмаларидан солиб қўшнига олиб кириб берибди ва:
- Ҳар ким ўзида борини бошқаларга бахам кўради,- деб чиқиб кетибди.

Шундан кейин ёмон қўшнига ҳам инсоф кирган экан...

Хулосани сизга қолдирдим.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгийўл тумани ҳокими: экин майдонларининг суғориш ишлари қониқарли эмас.

Бугун Янгийўл тумани ҳокими У.Ялгашев туман Ирригация бўлими ходимлари билан учрашиб такрорий экин майдонларини суғориш ишларини олиб борилишида камчиликлар юзага келаётганини танқид қилди.

Туманда сув тежовчи технологияларни яъни томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологияларини жорий этиш натижаларини жадаллаштиришни таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, ходимларнинг шахсий, оилавий муаммоларини ҳам тинглаб, ечими юзасидан масъул раҳбарларга назоратга олинган ҳолда топшириқ берилди.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгийўл туманидаги янги масканлар

🏢 Янгийўл тумани Гулбаҳор шаҳарчасида инсонлар кўзини қувонтирадиган, қалбида мактаб чоғларига қайтгиси келадиган туйғуни акс эта оладиган янги ва замонавий мактаб қад ростлаётганлиги тўғрисида аввал хабар берган эдик.

👩‍💻 👫 660 ўринга мўлжалланган мазкур мактабга туман ҳокими бориб янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолатини ўрганди.

🏙 Шундан сўнг, Аҳил маҳалласида эҳтиёжманд оилалар учун тадбиркорлар томонидан қурилаётган 5 қаватли 48 та хонадондан иборат бўлган кўп қаватли турар жой биносининг қурилиш ишлари билан танишди.

🏗 Сектор раҳбари бу ердаги камчилик ва муаммоларни бартараф этган холда, ишни жадаллаштириш кераклигини таъкидлаб ўтди.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Онлайн

Айни дамда Янгийўл тумани Ниҳол ёзги тантаналар кошонасида Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!" шиори остида "Уч авлод учрашуви" тадбири бошланиш арафасида.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
Онлайн

Янгийўл тумани ҳокими айни пайтда "Уч авлод учрашуви"га келган фахрийларнинг, ёшларнинг ютуғидан фахрланиб, муносиб хизматлари учун уларга ўз ташаккурини билдирмоқда.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman