Yangiyoʻl tuman hokimligi axborot xizmati / Янгийўл туман ҳокимлиги ахборот хизмати
3.28K subscribers
25.5K photos
3.2K videos
72 files
10.9K links
Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг расмий телеграм канали.

Мурожаат: @Tumanpressa
Instagram: https://bit.ly/3rXniLD
Facebook: https://bit.ly/3yjFEHX
Youtube: https://bit.ly/3INm4IC
Туман ҳокимига мурожаат: https://t.iss.one/Fuqaromurojaatiuchun_bot
Download Telegram
#уйда_қолинг
#карантин_қоидалари
#ўзингизни_асранг

🔰 Хабарингиз бўлса Янгийўл тумани ҳокимлигининг саъй-ҳаракатлари билан аҳоли саломатлигини таъминлаш мақсадида 150 млн сўмлик 100 дона кислород балони олиб келиш учун тадбиркорлар билан шартнома имзоланганди.

🧯Бугун Янгийўл тумани Халқобод ҳудудида янги ташкил этилган реабилитация марказига 100 дона кислород балони келтирилди.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг
#Янгийўл

🔸Янгийўл тумани раҳбарлари иштирокидаги брифингда аҳолидан бўлаётган мурожаатлар учун 12-75 қисқа рақамли call-center туну кун ишлаб тургани маълум қилинди.

Айни пайтда туманда 19 та "Тез тиббий ёрдам" машиналари хизмат қилмоқда, яна 6 та янги машиналар олиб келинди.

✔️Шунингдек, 700 млн сўмлик дори-дармонлар заҳираси мавжуд. 140 ўринли янги шифохона ҳам яқин кунларга фойдаланишга топширилади.

🎥Батафсил юқоридаги интервюда

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#уйда_қолинг
#мурожаат_ва_ечим

📲 Тошкент вилояти Янгийўл тумани ҳокими У.Ялгашевга бугун Саид ота маҳалласи "Дача" қишлоғида яшовчи Рустам Собитов мурожаат қилган.

🍱 Р.Собитов мурожаатида оёқ оғриғи безовта қилаётгани ва қон босимида муаммолари борлигини айтган. Шунингдек, кундалик озиқ-овқат маҳсулотларига ҳам эҳтиёжи борлигини билдирган.

Шу куннинг ўзида 1960-йилда туғилган фуқаро Р.Собитовга 69-ҚОП шифокорлари 🩺текширувдан ўтказиб, 💉 тиббий муолажалар қилишди. 5 кунлик 💊 дори дармонлари олиб берилди.

📦 Тиббий муолажалар ниҳоясига етгач Р.Собитовни туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари яшаш манзилига озиқ-овқат маҳсулотлари билан олиб бориб қўйишди.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#уйда_қолинг
#ўзингизни_асранг

Яқинларингиз ҳаёти сизнинг қўлингизда!
Тез ёрдам ходимларининг меҳнатини ҳурмат қилайлик ва хизмат вақтида уларга йўл берайлик!

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
#уйда_қолинг
#биз_сиз_учун_ишлаяпмиз
#мурожаат_ва_ечим

⚡️Тошкент вилояти Янгийўл тумани Гулбаҳор шаҳарчасида доимий равишда электр таъминотида муаммолар юзага келаётган эди.

🛠Янгийўл тумани ҳокими У,Ялгашев саъи-ҳаракатлари билан Тошкент вилояти ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан бугун Навбаҳор, Гулбаҳор ва Кўкаламзор маҳаллалари учун 2 та 400 кв кучланишга эга янги трансформатор олиб келиб ўрнатилди.

🏙 Эслатиб ўтамиз, аҳоли томонидан илгари фойдаланиб келинаётган трансформатор 250 кв кучланишга эга эди.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
#уйда_қолинг
#биз_сиз_учун_ишлаяпмиз
#бизнинг_фахримиз

Тошкент вилояти Янгийўл тумани Халқ таълими бўлими Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш шўъба мудири Мадримов Шухрат Рузматович Халқ таълими вазирлиги ҳамда Coursera ташкилоти (АҚШ) ҳамкорлигида “Coursera Workforce Recovery” дастури доирасидаги Programming for Everybody (Getting Started with Python) University of Michigan бўйича халқаро сертификатни қўлга киритди.


✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
⚡️⚡️Республика махсус комиссияси АХБОРОТИ

❗️Ўзбекистонда жорий этилган карантин чекловлари жорий йилнинг 15 августига қадар узайтирилди.

Карантин чекловлари амал қиладиган даврда қуйидагиларга қатъий этибор қаратиш белгиланди:

а) давлат органлари ва ташкилотларига:

👨🏻‍💻 ходимларини хатловдан ўтказган ҳолда, иш жойига фақатгина зарур бўлган мутахассисларни бевосита жалб этишга рухсат берилганини инобатга олиб, қолган ходимларни қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқаришни ёхуд масофадан туриб (онлайн) ишлашини ташкил этишга тўлиқ риоя этилишини таъминлаш;

🚫 ходимларини вақтинчалик хизмат сафарига юборишни тўхтатиш;

💻 йиғилишларни фақатгина онлайн тарзида ташкил этиш;

💰ходимлар орасида коронавирус билан касалланганлар мавжуд бўлган тақдирда, улардан хабар олиш, даволаниш мақсадида зарур дори воситалари ва буюмларни харид қилиш учун ходимнинг шароитини инобатга олган ҳолда, моддий ёрдам ажратиш;

〰️〰️〰️〰️

б) фуқароларга:

💍 тўй,
оилавий маросимлар ва бошқа тадбирларни ўтказмаслик;

🚶🏻‍♂️😷 жамоат жойларида,
кўча, майдон ва маҳаллаларда уч кишидан ортиқ тўпланмаслик, қатъий ижтимоий масофани сақлаш (2 метр), тиббий ниқоблар ва шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш;

👵🏻👴🏻 ёши катта ва муайян турдаги касаллиги (қандли диабет, метоболик синдромлари, аутоимун касалликлари, қон, юрак, томир касалликлари, онкологик касалликлар ва б.) мавжуд фуқароларга коронавирус касаллиги кучли таъсир кўрсатишини инобатга олиб, 65 ёшдан ошган фуқароларни “ўзини ўзи яккалаш” ҳаёт тарзига қатъий риоя этиш ҳамда сабабсиз уйдан ташқарига чиқмаслик тавсия этилди.

- - - - - - - - - - - - - - - - -

⚡️⚡️РЕШЕНИЕ Специальной республиканской комиссии

❗️Карантинные ограничения, введенные в Узбекистане, продлены до 15 августа текущего года.

В течение карантинного периода особое внимание следует уделить:

а) государственным органам и организациям:

👨🏻‍💻 провести учет сотрудников и принять во внимание то, что только необходимые специалисты могут быть непосредственно задействованы на рабочих местах, оставшихся сотрудников направить в отпуск в порядке, установленном законодательством или организовать для них удаленную (онлайн) работу;

🚫 временно приостановить отправку сотрудников в рабочую командировку;

💻 проводить совещания только в онлайн-режиме;

💰в случае выявления коронавирусной инфекции среди работников, поддерживать с ними связь, учитывая финансовые возможности работника для закупа необходимых лекарственных средств и предметов, оказать материальную помощь.

〰️〰️〰️〰️

б) гражданам:

💍 не проводить свадьбы, семейные церемонии и другие мероприятия;

🚶🏻‍♂️😷 не собираться больше трех человек в общественных местах, на улицах, площадях и махаллях, соблюдать строгую социальную дистанцию (2 метра), использовать медицинские маски и средства индивидуальной защиты;

👵🏻👴🏻 учитывая сильное воздействие коронавирусной инфекции на пожилых людей и лиц, с определенными видами заболеваний (диабет, метаболические синдромы, аутоиммунные заболевания, заболевания крови, сердца, сосудистые заболевания, онкологические заболевания и т.д.), граждане старше 65 лет должны строго соблюдать режим «самоизоляции» и не выходить из дома без причины.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг