Yangiyoʻl tuman hokimligi axborot xizmati / Янгийўл туман ҳокимлиги ахборот хизмати
3.53K subscribers
28.1K photos
3.48K videos
91 files
11.8K links
Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг расмий телеграм канали.

Мурожаат: @Tumanpressa
Instagram: https://bit.ly/3rXniLD
Facebook: https://bit.ly/3yjFEHX
Youtube: https://bit.ly/3INm4IC
Туман ҳокимига мурожаат: https://t.iss.one/Fuqaromurojaatiuchun_bot
Download Telegram
Муносабат

Янгийўл тумани уй-жой коммунал бўлими томонидан Гулбаҳор мфй ҳудудидаги 3 ва 5-кўп қаватли уйларни янги ичимлик суви қувурига уланиши юзасидан аҳолига тушунтириш ишлари олиб борилган.

Суҳбат давомида янги қувурга уланиш учун мазкур манзилдаги ички йўлакни ковлаш кераклиги тушунтирилганда, яшовчи фуқаролар ўзлари норозилик билдиришганлиги сабабли вақтинча ишлар тўхтатилган эди.

Ҳозирги кунда БСК "Мумтоз сервис Янгийўл тумани" МЧЖ ва туман Сувоқава корхонаси томонидан 5-7 ва 1-сонли кўп қаватли уйларни янги ичимлик суви қувурига босқичма-босқич равишда улаш ишлари олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлиш 👈

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Оила мактаби ҳақида рақамлар сўзлайди

Жорий йилнинг январ-апрел ойларида Янгийўл тумани "Оила мактаби"нинг "Мустаҳкам оила" кунида туманнинг ҳар бир ҳудудидан мустаҳкам оила қуриш арафасида турган 235 нафар ёш жуфтликлар 16 соатлик дарсларни тинглаш учун келишган.

Қизиқарли савол жавоблар тарзида ёш оилалар билан суҳбатлашиш давомида диний, маънавий, психологик, тиббий, иқтисод, миллий қадриятларга оид билимлардан мутахассисларнинг маърузалари тингланди.

Мазкур дарслардан сўнг ёш жуфтликларга сертификат берилиб, ФХДЁга йўналтирилди.

Оила мактабининг "Аҳил оила" кунида ҳам туманнинг бир неча маҳалла ҳудудларидан турли хилдаги муаммолари билан ажрим ёқасига келиб қолган 100 нафар оилалар мазкур марказга мурожаат қилиб келишган.

➡️ Батафсил бу ерда

Каналга аъзо бўлиш 👈

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube |Web-site
Билдириш

Янгийўл тумани Қирсадоқ, Бунёдкор, Ниёзбош ҳудудларининг электр таъминоти 110/35/6 кВ Янгийўл ПС дан чиқувчи фидер Жамоа-1 6 кВ электр тармоғи орқали таъминланган.

Ушбу ҳудудларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилганлиги, истеъмолчиларда электр токидан меъёрдан ортиқ сарфланишига ва бу эса ўз навбатида юқори кучланиш электр ускуналаридан номинал қийматдан ортиқ ток оқиши натижасида ускуналарнинг қизиши ва ҳимоя тизими орқали тармоқдан узилиш холатлари кузатилмоқда.

Юқоридаги холатлар юзасидан ҳудудларда электр таминоти тизимида вақтинча узилишлар кузатилиши ҳақида маълум қилган холда, аҳоли истеъмолчилари томонидан қўшимча маиший электр укуналаридан вақтинча фойдаланмасликларини сўраб қоламиз.

Янгийўл тумани ЭТК

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
Онлайн

Айни дамда Янгийўл тумани Гулбаҳор шаҳарчасидаги "Нуронийлар маскани"да фуқаролар қабули ўтказилмоқда.

Турли масалаларда мурожаат қилиб келган фуқароларнинг мурожаатларини соханинг масъул вакиллари қабул қилиб тингламоқда.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Оила ва давлат қўмитаси раиси З.Маҳкамова:-"Бугунги аёлларимиз ҳаётини тубдан ислоҳ қилиш, уларни рози қилиш, фаровон ҳаётимиз учун жуда муҳимдир".

➡️ Батафсил бу ерда

Каналга аъзо бўлиш 👈

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube |Web-site