Yangiyoʻl tuman hokimligi axborot xizmati / Янгийўл туман ҳокимлиги ахборот хизмати
3.28K subscribers
25.5K photos
3.2K videos
72 files
10.9K links
Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг расмий телеграм канали.

Мурожаат: @Tumanpressa
Instagram: https://bit.ly/3rXniLD
Facebook: https://bit.ly/3yjFEHX
Youtube: https://bit.ly/3INm4IC
Туман ҳокимига мурожаат: https://t.iss.one/Fuqaromurojaatiuchun_bot
Download Telegram
Онлайн

Қорақалпоғистон ёшлари Янгийўл туманига етиб келишди.

Янгийўл тумани марказига етиб келган ёшлар туман ҳокимлиги масъуллари томонидан кутиб олинди.

Дастлаб "Янги Ўзбекистон ёшлари" марказининг фаолияти ва ютуқлари таништирилмоқда.

Қолган тавсилотлар билан кун давомида юзлашамиз. Бизни кузатишда давом этинг.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
⚡️Оққўрғон туманида ер савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатига чек қўйилди

🔺 ДХХнинг Тошкент вилояти бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оққўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.М., бошқа бир фуқаро М.га “М” чорва деҳқон хўжалигига қарашли 40 сотих ер майдонини фирибгарлик йўли билан 30 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, танишлари ёрдамида ҳужжатларни расмийлаштириб бериши эвазига олдиндан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

🔻Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Lotin yozuvida o‘qish📲

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Самарқанд шаҳридаги 59-сон кўзи ожизлар мактаб-интернатига ташриф буюрди.
"Олийгоҳни тугатганларингдан кейин ҳар бир давлат идорасида сизлар учун иш ўрни бўлиши керак, бу адолатдан бўлади", деди давлат раҳбари ўқувчилар билан суҳбатда.

Facebook|Instagram|Twitter
Ташкилотларда маърифат улашиб

📌Республика Маънавият ва маърифат маркази Янгийўл туман бўлинмаси ташаббуси билан Янгийўл туман Ахборот кутубхона маркази билан ҳамкорликда Ўзбекистон 2022-2026 йилларга мўлжалланган "Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси"нинг 72-мақсади ижроси бўйича аҳолига ахборот-кутубхона хизматини кўрсатишни янада ривожлантириш, китобхонликни кенг оммалаштириш ҳамда "Китобсевар миллат" умуммиллий ғояси доирасида ташкилотларда "Кўчма кутубхона" лойиҳаси асосида “Ташкилотларга маърифат улашиб” акцияси ўтказилди.

📚 Акция доирасида туман Янгийўл туман Давлат солиқ инспекциясида кўчма кутубхона ташкил этилиб, бўлим ходимлари ҳамда аҳоли ўртасида кутубхонага келган янги адабиётлар тақдимоти ўтказилди ҳамда маънавий озуқа олишлари учун бадиий китоблар ҳамда QR кодли китоблар тақдим этилди.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тажриба

📌Қорақалпоғистон ёшлари Тошкент вилоятига келишди

🔸Ўзбекистон Республикаси Президентининг Оролбўйи минтақасидаги тадбиркорликни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирларга доир тегишли фармони ижросини таъминлаш мақсадида Янгийўл туманида фаолият олиб бораётган “RASULOV ESHIKLARI” корхонасига ҳунар ўрганиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманидан 15 нафар вақтинча ишсиз ёшлардан иборат гуруҳ келди.

🔸Бу ерда ҳунар ўргатиш ва шу соҳада тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш бўйича устоз-шогирд анъанасини йўлга қўйиш мақсадида 10 кун мобайнида корхона томонидан ёшларга бепул иш ўргатилади.

🔸Бугун қорақолпоқ ёшлари тумандаги "Янги Ўзбекистон ёшлари" марказининг фаолияти билан танишишди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Хавфсиз ҳудуд" махсус профилактик тадбири

Йўл қоидаси умр фойдаси дея кўп бора такрор-такрор гапирилсада аммо қоидабузарлар сони оз эмас.

Янгийўл туманида ўтказилган рейд тадбирларида бир қатор ноқонуний холатлар аниқланган. Инспекторнинг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан қочиб кетган автомобиллар ҳам ушланиб жарима майдончасига қўйилди.

Бу ҳақда батафсил "NURAFSHON TV" телеканали лавҳасида

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистон ёшларининг Янгийўл туманидаги қисқа саёҳати

🚌 Янгийўл тумани марказига етиб келган ёшлар туман ҳокимлиги масъуллари томонидан кутиб олинди.

🏭 Дастлаб "Янги Ўзбекистон ёшлари" марказининг фаолияти, ютуқлари тўғрисида қисқа жараёнли саёҳат бўлди. Шундан сўнг туман ёшларига хизмат кўрсатаётган "Ёшлар маркази" биноси таништирилиб, янгидан иш бошлаган ёшларнинг мониторинг штаб фаолияти ҳақида ҳам маълумотлар берилди.

Тушлик вақтига тўғри келиб қолганлиги учун бир пиёла чой устида бугундан устоз-шогирд анъанасига биноан 10 кун мобайнида режалаштирилган ўқув дарслари, бизнес режалар тўғрисида “RASULOV ESHIKLARI” корхонасининг масъул раҳбари билан яқиндан мотивацион суҳбат ўтказилди.

🏨 Учрашув якунида ёшлар меҳмонхонага жойлаштирилди.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_нигоҳида

Инсон қадри учун ислохотлар амалда
20 йиллик орзулар ушалмоқда

Янгийўл тумани Янгийўл маҳалласи ҳудудига тоза ичимлик суви етказиб бериш мақсадида Президентимизнинг 5118-сонли қарорига мувофиқ амалий ишлар бошланган.

2103 нафар аҳолининг хонадонларига тоза ичимлик суви олиб кириш мақсадида "Яшин қурилиш обод" МЧЖ корхонасининг ишчи ходимлари томонидан 3 км масофадан қувурлар тортилмоқда.

Айни кунларда бу ерда ишлар қизғин олиб борилмоқда. Энг муҳими биласизми нима, бу маскан одамларининг қалблари қувончга тўла. Ҳаттоки, маҳаллада кўп йиллар мобайнида яшаб келган нуронийлар янгиланишларни кўриб, қайта ёшариш истаги пайдо бўлганлигини биздан яширмади. Чин маънода бугунги замон ёшларига ҳавас кўзи билан боқмоқда.

Бу лавҳа батафсил "NURAFSHON TV" телеканалида ёритилган.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Билдириш

Ҳозирги кунда Янгийўл тумани ҳудудидаги 35-110кВ ҳаво тармоқлари қувват танқислиги сабабли электр тармоғидан узилганлиги натижасида Халқобод, Ғалаба, Самарқанд, Қирариқ, Обод, Ниҳол, М.Улуғбек ва Ислохат маҳалла ҳудудларида электр таъминотида узулишлар кузатилади.

Янгийўл ТЭТК

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Онлайн

Ёшлар ва "Ғалаба" боғи

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Янгийўл тумани Кенгаши, Халқ таълими бўлими ва тумандаги 83384-сонли ҳарбий қисм билан ҳамкорликда бир гуруҳ ёшлар Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги "Ғалаба" боғи ёдгорлик мажмуасида ҳамда унинг ҳудудида бунёд этилган «Шон-шараф» давлат музейига саёҳат қилишмоқда.

Ўзбек халқининг Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги шонли тарихини, она халқимизнинг қаҳрамонлигини яхлит акс эттирган ушбу мажмуада ёшлар юксак инсоний фазилатларнинг намоёнлигини кўришмоқда.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

“Бугун ўта муҳим ва кечиктириб бўлмас масалани муҳокама қиламиз. Бу – йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш.

Мамлакатимизда 2021 йилда 10 мингдан зиёд авария содир этилиб, уларда 9 мингдан ортиқ фуқаро жароҳатланди. Энг ачинарлиси, 2,5 мингга яқин одам, шу жумладан 263 нафар бола ҳалок бўлгани катта фожиадир”, деди давлатимиз раҳбари.

Ўлим билан боғлиқ авариялар Тошкент вилоятида ҳар 100 минг аҳолига 21 та, Жиззахда16 та, Сирдарёда15 та, Навоий ва Самарқандда14 тадан, Қашқадарё ва Наманганда13 тани ташкил этиб, бошқа ҳудудлардан анча юқори.

Масалан, Попдан Тўрақўрғонгача бўлган 4Р-112 йўлининг 88-километри, “Термиз-Душанбе” (М-41) халқаро йўлининг Жарқўрғон-Денов қисми (80-километри), А-373-йўлининг Ёзёвон туманидан ўтган 352-километри, Самарқанд-Ғузор йўлининг (А-378) 85-километрида ҳар йили ўнлаб одамлар ҳалок бўлмоқда.