Yangiyoʻl tuman hokimligi axborot xizmati / Янгийўл туман ҳокимлиги ахборот хизмати
3.35K subscribers
26.3K photos
3.29K videos
80 files
11.2K links
Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг расмий телеграм канали.

Мурожаат: @Tumanpressa
Instagram: https://bit.ly/3rXniLD
Facebook: https://bit.ly/3yjFEHX
Youtube: https://bit.ly/3INm4IC
Туман ҳокимига мурожаат: https://t.iss.one/Fuqaromurojaatiuchun_bot
Download Telegram
Тадбиркорлар томонидан иш ўринлари яратилмоқда

Илгари Янгийўл тумани 4-сектор ҳудудида кўримсиз бўлган бино бугун замонавий пайпоқ ишлаб чиқараётган тадбиркор Шавкат Турдиевнинг янги текстил корхонаси сифатида иш юритяпти.

60 та ускуна билан очишга муваффақ бўлинган корхонада ҳозирда маҳалла ҳудудидаги 30 дан ошиқ хотин-қизлар иш билан таъминланган.

Туман ҳокими У.Ялгашев мазкур текстил корхонасининг иш фаолияти ва ишчи ходимларга яратилган шароитлар билан танишиб чиқди.

Келгусида 200 га яқин иш ўринларини яратилиши режалаштирилган текстил корхонаси фаолиятини қўллаб-қувватлаган ҳолда 1-сектор раҳбари керакли ёрдамлар кўрсатишини тадбиркорга маълум қилди.

Ҳурматли фуқаролар, сиз бозорларда кўрган сифатли, замонавий пайпоқлар Янгийўл туманида ҳам ишлаб чиқарилмоқда.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
Онлайн

Янгийўл тумани ҳокими У.Ялгашев айни вақтда туман Тиббиёт бирлашмасида Бўка тумани 15-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси бўлган чин етим Қодиров Аҳмад Яссавий Ином ўғлининг соғлиғидан хабар олди. Туман ҳокими унга керакли барча ёрдамларни кўрсатишини билдириб ўтди.

Шунингдек, яна бир янгилик аҳолига қулайлик яратиш мақсадида туман Тиббиёт бирлашмасида илгари бўлмаган тиббий аппаратлар келтирилди. Эндиликда фуқароларга рақамли рентген ва МСКТ аппаратлари бепул хизмат кўрсатади.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мен_ҳам_овоз_бераман

Аброр Жамалов: "... ўзим муносиб деб билган номзодга овоз бераман."

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
Муносабат

Ижтимоий тармоқ орқали қуйидаги мурожаат "Янгийўл тумани Навбахор махалласи куп қаватли ўй ахолиси номидан NuRa" ёзма равишда келган. Ушбу мурожаатга қуйидагича жавоб берамиз:

Янгийўл тумани ҳокимининг 2021 йил 28 майдаги №510-сонли қарорига асосан тумандаги Хусусий Уй-жой мулкдорлари ширкатларини тугатиш орқали унинг негизида “MUMTOZ SERVIS YANGIYUL TUMANI” МЧЖ ташкилоти ташкил этилди.

Ҳозирги кунга келиб “MUMTOZ SERVIS YANGIYUL TUMANI” МЧЖ тумандаги кўп қаватли уйларда яшовчи фуқаролар билан йиғилишлар ўтказиб, аҳолининг розилиги билан баённомалар расмийлаштирилиб тумандаги кўп қаватли уйларга техник хизмат кўрсатиш мақсадида ўз тасарруфига олмоқда. Навбаҳор МФЙ ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйларга техник хизмат кўрсатувчи “Коммунал идеал сервис” ХУЖМШ раиси Бахрамов Жамолиддин ўз ишига сусткашлик билан ёндошиб, ишни ташкил эта олмаганлиги сабабли Навбаҳор МФЙ ҳудудида жойлашган 11-сонли кўп қаватли уй аҳолининг розилиги билан баённомалар расмийлаштирилиб “MUMTOZ SERVIS YANGIYUL TUMANI” МЧЖ тасарруфига ўтазилди.

“Коммунал идеал сервис” ХУЖМШ раиси Бахрамов Жамолиддин Навбаҳор МФЙ ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйларда яшовчи фуқароларнинг дебитор-кредитор қазрдорликларини “MUMTOZ SERVIS YANGIYUL TUMANI” МЧЖга тақдим этмаганлиги сабабли “MUMTOZ SERVIS YANGIYUL TUMANI” МЧЖ томонидан жорий йилнинг 15 сентябр куни Навбаҳор МФЙдаги кўп қаватли уйларда яшовчи фуқароларга мажбурий бадалларни ундириш ва дебитор қарздорликларини аниқлаш мақсадида огоҳлантириш хати берилди.

🖌 “MUMTOZ SERVIS YANGIYUL TUMANI” МЧЖ раҳбари Н.Абдувалиева

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#бизда_натижа_бор

Дониёр Қаҳрамонов: "Энди бизнинг маҳаллада ҳам ичимлик суви бўлади".

Янгийўл туманида доимий равишда ўтказилиб келинаётган сайёр қабуллар бугун ўз натижасини кўрсатиб келмоқда.

Чаманзор маҳалласининг фуқаролари ичимлик суви масаласида амалий ёрдам сўраб туман ҳокими У.Ялгашевга мурожаат қилишган эди.

Фуқаролар мурожаати инобатга олиниб, Чаманзор маҳалласига 200 метр янги сув қувурлари туман ҳокимлиги томонидан ва 60 метр сув қувурлари туман "Сувоқава" ташкилоти томонидан келтирилди. 20 йилга яқин муддат ичида тоза ичимлик сувида муаммоси бўлган маҳаллада бугун иш жараёнлари қизғин. Тумандаги мавжуд ичимлик сув тармоғидан тортиб келинаётган сув қувурларининг ўрнатилишида бугун маҳалла аҳли ҳам фаол бўлиб ҳашарда иштирок этишмоқда. Маҳалланинг аҳиллигини кўриб, тўғриси ҳавасимиз келди.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Газ ускуналаридан тўғри ва хавфсиз фойдаланиш узоқ ва хотиржам ҳаётингиз гаровидир.

✍️
Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Меҳри борнинг сеҳри бор

Биласизми, бизнинг халқимиз бир-бирига меҳрибон, меҳмондўст, саховатли эл! Ана шу устунлар токи бор экан бизнинг кўнгилларимиз хотиржам.

Куни кеча Ёшлик маҳалласида Янгийўл тумани ҳокими бошчилигида раҳбарлар, фаол ёшлар иштирокида оммавий ҳашар ўтказилди. Осман Умиров хонадонига кимдир ғишт, яна кимдир тупроқ, озиқ-овқат маҳсулотларида ёрдам кўрсатиб, биргина меҳрга муштоқ қалбга ёруғлик олиб кира олди. Халқимиз орасида меҳр хали барҳаёт эканлигини кўрсата олди.

Қисқача жараён билан видеолавҳада танишинг.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Онлайн

Янгийўл тумани ҳокими У.Ялгашев айни пайтда 1-сектор ҳудудининг энг чекка манзилидан бири Пахта маҳалласидаги Янгиобод кўчасида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказмоқда.

Келгусида ушбу маҳаллани ҳам марказлаштириш, ривожлантириш чоралари кўрилмоқда. Мурожаатлардан сўнг Янгиобод кўчасига янги сим ёғочлар келтириб ўрнатилиш ишлари бошланди. Яна эртага 15 та янги сим ёғочлар келтириладиган бўлди. Шунингдек, тунги ёритгич чироқлари ҳам ўрнатилиши режалаштирилди.

Фуқаролар томонидан Тиббиёт бирлашмасига зарурий ҳолатларда қатнаш оғирлик қилаётганлиги учун ушбу манзилга тиббий хизмат кўрсатиш марказини очишни сўрашди. Бу масала ҳам ижобий ҳал этилди. Бу ҳақда тез орада маълум қиламиз.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
Онлайн

Айни пайтда Янгийўл туманидаги "Обод қишлоқ" дастурига киритилган Саид ота маҳалласида 1-сектор раҳбари аҳоли муаммоларини, таклифларини ўрганяпти.

Фуқаролар томонидан ушбу маҳаллага келтирилаётган газ қувурлари учун ташаккур билдирилди.

Имкониятдан келиб чиқиб қолган ички кўчаларни ҳам асфальтлаштириш ишлари амалга оширилишини туман ҳокими аҳолига таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, туман ҳокими ""Обод қишлоқ"га обод манзиллар ярашади. Ҳар бир фуқаро ўзининг уй-жойи, кўчаси, маҳалласининг озодалигига масъулдир" деб барчани соғлом турмуш тарзи сари чорлади.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
Янгийўл тумани 1-сектор ҳудудидаги "Обод қишлоқ" дастурига киритилган Саид ота маҳалласида туман ҳокими ҳар бир кўчада яшовчи фуқаролар билан бирма-бир суҳбатлашиб, уларнинг яшаш шароитлари ва ички кўчаларининг муаммоларини ўрганяпти.

Энг аввал оғир шароитдаги кўчалардаги муаммолар ҳал этилгач, имкон қадар кейинги кўчалардаги масалаларни ижобий ҳал этилишини туман ҳокими аҳолига тушунтириб ўтди.

Бугун ҳар бир кўчанинг озодалиги ўзимизга боғлиқлиги ва шунинг учун атроф-муҳит тозалигида, ободлигида фаол бўлиш кераклиги 1-сектор раҳбари томонидан аҳолига таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, бола пули ва иш масаласидаги аҳоли мурожаатлари шу куннинг ўзида тушунтирилиб, ёрдам кўрсатилди.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилояти Янгийўл тумани Бош вазир қабулхонасининг фаолияти билан Ўзбекистон 24 телеканалининг "Репортаж 24" лавҳасида танишинг.

✍️
Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мен_ҳам_овоз_бераман

Янгийўл тумани "Нуронийлар жамғармаси" фонди раиси Бахтиёр Холмирзаев: "Мен кексаларни эъзозлаб келадиган муносиб номзодга овоз бераман."

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
Кечаги сайёр қабул бугун натижасини бермоқда.

Янгийўл тумани 1-сектор ҳудудидаги Пахта маҳалласининг Янгиобод кўчасида кеча ўтказилган туман ҳокими раҳбарлигидаги сайёр қабулдан сўнг бугун бизда натижа бор.

Янгиобод кўчаси марказдан узоқ масофада жойлашганлиги учун тиббий хизмат пунктини очилишини фуқаролар сўрашган эди.

Бугун туман Тиббиёт бирлашмаси раҳбари ушбу мурожаатни назоратга олиб, 71-ОП қошида Тиббиёт пункти иш бошлади. Албатта бу ерга ҳудудий, олий тоифали, малакали врачлар бириктирилди.

Энди маҳалла аҳли иш кунлари соат 8-00 дан 18-00 га қадар тиббий хизмат олишлари мумкин.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman