Yangiyoʻl tuman hokimligi axborot xizmati / Янгийўл туман ҳокимлиги ахборот хизмати
3.59K subscribers
28.5K photos
3.52K videos
95 files
11.9K links
Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг расмий телеграм канали.

Мурожаат: @Tumanpressa
Instagram: https://bit.ly/3rXniLD
Facebook: https://bit.ly/3yjFEHX
Youtube: https://bit.ly/3INm4IC
Туман ҳокимига мурожаат: https://t.iss.one/Fuqaromurojaatiuchun_bot
Download Telegram
#Сессия

Халқ депутатлари Янгийўл туман Кенгашининг олтинчи чақириқ XIII сессияси бўлиб ўтди

📌Янгийўл туманида аҳолини эхтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш (Темир дафтар), тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Э.П.Абдурасулов ахборот берди.

📖 Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан яъни янги ўқув йилини қачондан ва қай тартибда бошлаш масаласини ҳал этиш бўйича Янгийўл туман бўйича барча ота-оналарнинг фикрини ўрганиш натижаси ҳамда ўқув йилиги тайёргарлик тўғрисида Халқ таълим бўлими мудири А.А.Халиков ахборот берди.

❗️А.А.Халиковнинг ахбороти тугагач депутат Н.Жўрабоев томонидан туманда тоза ичимлик суви йўқ деб рўйхатга киритилган мактабларнинг рўйхатини айтиб ва унинг сабаблари хусусида очиқроқ маълумот беришини таъкидлаб ўтди.

А.Халиков томонидан мактаблардаги ҳолат юзасидан маълумот берди. Депутатлар томонидан ушбу муаммоли масалага ҳамкорликда амалий ёрдам кўрсатилиши билдириб ўтилди.

‼️Туман ҳокими У.Ялгашев барча депутатларга туманда олиб борилаётган амалий ислохотлар ва фуқароларнинг муаммоларини ижобий хал этишда фаолликни оширган холда ҳамкорликда ишлашни билдириб ўтди.

📝 Шундан сўнг кун тартибига қўйилган учинчи масала юзасидан - Янгийўл туманида бўшаб қолган 13-Гулистон сайлов округида сайлов ўтказиш тўғрисида сайлов кодексининг 93-моддасига биноан 27 сентябр куни карантин қоидаларига биноан қайта сайлов ўтказиш белгилаб олинди.

♻️Сессия кун тартибига киритилган ва бошқа масалалар юзасидан мухокама қилинди. Мухокамага қўйилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
#меҳр_улашайлик

Тошкент вилояти Янгийўл туманида ПФ-6038-сон Президент Фармонига биноан ишчи гуруҳ томонидан ўрганилган оилалардан бирига туман ҳокимининг ўринбосарлари ташриф буюрди.

🎁 Олмазор маҳалласида яшовчи Самандар Абдусаматов бугун 16 ёшга тўлди.
Туғилган куни муносабати
билан қўллаб-қувватлаш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан Самандар Абдусаматовга энг сўнги русумдаги телефон аппарати ва байрам торти совға қилинди.

📖 Самандар Абдусаматов
бу йилги ўқув йилини онлайн тарзда қийинчиликларсиз ўқиш имкониятига ҳам эга бўлди.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
#мурожаат_ва_ечим

📝 Янгийўл тумани Кўкаламзор маҳалласида 2018-йилда қурилган 4 этажли намунали уй-жойларда яшовчи фуқаролар томонидан оқава сув тармоғи (канализация) масаласида муаммолар юзага келаётганлиги сабабли амалий ёрдам сўраб туман ҳокимига мурожаат этишди.

🚒 Мурожаатдан сўнг туман ҳокимининг топшириғига биноан ҳоким ўринбосари А.Акромов, туман Сувоқава, туман ФВБ ходимлари томонидан мурожаатда кўрсатилган манзилга бориб махсус техникалар ёрдамида оқава сув тармоғи (канализация)ни тозалаш ишлари олиб борилди.

📌30 август куни ушбу оқава сув тармоғи (канализация)даги мавжуд муаммоларни бартараф этиш ишлари якунланишини маълум қиламиз.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ФАРОВОНЛИК САРИ

🎗Тадбиркорларимиз ўтган йилларга нисбатан солиштирганда жуда катта ижобий натижалар билан мустақиллик байрамини кутиб олишмоқда.

🛠Тошкент вилоятида саноат корхоналари бўйича кўплаб янги-янги лойихалар ишга тушяпти. 7980 та саноат корхоналари айни вақтда фаолият юритмоқда.

📊 Вилоятда 2020-йилнинг 6 ойи учун экспорт режаси 270.9 миллион доллар ўрнига, 271.6 миллион доллар экспорт қилинди. Ўсиш сурати 100.3 фоизга бажарилди.

📈 Амалга оширилган янги лойиҳалар ўтган 7 ой давомида 3 триллион 532 миллиард сўмлик 313 та янги лойиҳа ишга тушди. 9727 та иш ўринлари яратилди.

📌Мазкур 313 та лойиҳанинг 161 таси саноат корхоналари, 77 та қишлоқ хўжалиги, 75 таси хизмат кўрсатиш сохалари улушига тўғри келади.

🎥 Олиб борилган амалий ишларни Янгийўл тумани мисолида кўришингиз мумкин.
Батафсил юқоридаги лавҳада👆

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
#саховат_ва_кўмак

Тошкент вилояти Янгийўл тумани ҳокими У.Ялгашев ҳамда туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ўринбосарлари мустақиллик байрами арафасида ижтимоий ҳимояга муҳтож хонадонлар холидан хабар олишди.

♻️1-сектор ҳудудида жойлашган Саид ота, Самарқанд маҳаллаларидаги эхтиёжманд, кам таъминланган оилалар хонадонига ташриф чоғида зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари олиб борилди. Туман ҳокими хонадон аъзоларининг камчилик ва муаммолари тўғрисида суҳбатлашди.

📌Суҳбат давомида Самарқанд маҳалласида яшовчи Мамлакат Алимова қиш мавсумининг яқинлашиб келаётганлиги учун хонадонининг том қисмини таъмирлаб беришда амалий ёрдам сўради. Туман ҳокими ушбу хонадоннинг том қисмини тез кунда таъмирлаб, замонавий кўринишда ёпиб беришини ваъда қилди.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
#семинар

Тошкент вилояти Янгийўл тумани Саид ота маҳалласида "Агровер уруғчилик" МЧЖ дала майдонида 2021-йил ғалла ҳосили учун ғалла экиш семинари ташкил қилинди.

📌Семинарда туман ҳокими У.Ялгашев ҳамда туман Қишлоқ ва сув хўжалиги ходимлари, ҳудуд раҳбарлари, фермер хўжаликлари иштирок этди.

🐏 2021-йилнинг ғалла ҳосилдорилиги унумли ва серҳосил бўлиши учун дала майдонининг ўзида бир бош қўй сўйилиб эҳсон қилинди.

🚜 Ўқув семинарига қишлоқ хўжалигининг замонавий техника транспортлари жалб этилди.

🌾 2021-йил хосили учун туманда 8600 гектар майдонга бошоқли дон экиш режалаштирилган.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman