Yangiyoʻl tuman hokimligi axborot xizmati / Янгийўл туман ҳокимлиги ахборот хизмати
3.25K subscribers
25.5K photos
3.2K videos
72 files
10.9K links
Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг расмий телеграм канали.

Мурожаат: @Tumanpressa
Instagram: https://bit.ly/3rXniLD
Facebook: https://bit.ly/3yjFEHX
Youtube: https://bit.ly/3INm4IC
Туман ҳокимига мурожаат: https://t.iss.one/Fuqaromurojaatiuchun_bot
Download Telegram
Аҳолидан тўловлар учун пул ундираётган сохта ходимлар

➡️ https://bit.ly/3aD7EtY

Uza.uz сайтининг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча🔹O`zbekcha🔹Русская
⚡️Янгийўл шаҳри ва туманида “Жиҳодчилар” оқими аъзоларининг бир гуруҳи қўлга олинди

Батафсил 👉https://telegra.ph/IIBB-08-20


| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
#ваҳимасиз_карантин
#топшириқлар_ижроси

📝 Тошкент вилояти Янгийўл тумани ҳокими У.Ялгашев ва сектор раҳбарлари- туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари ҳамда маҳалла раислари ва уларнинг ўринбосарлари иштирокида топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида йиғилиш ўтказди.

📌 Кун тартибидаги биринчи масала, карантин талабларига риоя қилган холда иш олиб бориш ва фуқаролар ўртасида тушунтириш ишларини тарғиб қилиш белгиланди.

📖 Чет давлатдан қайтган мигрантларнинг бандлигини таъминлаш ва уларнинг холидан хабар олиб туриш ишлари Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими ўринбосарларига ҳамда маҳалла раисларига топшириқ қилиб берилди.

‼️Пандемия вақтида карантин талабларига зид равишда қилинаётган тўй маросимларини қатъий назорат қилишни туман ИИБ ходимларига юклатилди.

📑Фуқароларнинг кадастрларидаги мавжуд муаммоларини ижобий ҳал этиб, кадастр хужжатларини ўз эгаларига сектор раҳбарлари шахсан етказиб беришини маълум қилди. Бундан кўзланган асосий мақсад коррупция ҳолатига барҳам беришдан иборатдир.

📱Шунингдек, келгусида маҳалла раисларининг иш самарадорлигини ошириш, иш жараёнларида қулайлик яратиш, ва онлайн мулоқатларни қийинчиликларсиз амалга ошириш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан ҳар битта маҳалла раисига планшет олиб берилишини туман ҳокими У.Ялгашев таъкидлаб ўтди.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
Бугунги видеоселектор бошида давлатимиз раҳбари пандемия билан боғлиқ вазиятга тўхталиб ўтди.
Вазият ижобий томонга ўзгараётгани, лекин шифокорлар тавсияларига, қатъий эҳтиёт чораларига риоя қилинмаса, давлат карантин чекловларини қайтадан татбиқ қилишга мажбур бўлиши қайд этилди.
Пандемия шароитида Мустақиллик байрамини кўпроқ оила даврасида нишонлашни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

В начале сегодняшнего видеоселекторного совещания глава государства затронул положение дел с пандемией.
Отмечено, что ситуация начинает меняться в положительную сторону, однако в случае несоблюдения рекомендаций врачей, мер предосторожности, государство будет вынуждено вновь ввести ограничительные требования.
Рассмотрены вопросы празднования Дня независимости исходя из реалий пандемии, главным образом в семейном кругу.

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#ўқув_семинари

Юртбошимизнинг ПҚ-4499-сонли қарор ижроси юзасидан Тошкент вилояти Янгийўл тумани Озод массиви "Берад агро" МЧЖ экин ер майдонларида жорий этилган томчилатиб суғориш технологияларини авзалликлари ва 2021-йил сув тежовчи технологияларини жорий қилиш бўйича фермер хўжаликлари, кластер ҳамда МЧЖларда амалий семинар йиғилиши ўтказилди.

📊 Қишлоқ хўжалиги экин ер майдонларини сув билан таъминлашда юзага келаётган муаммолар ва уларни ҳал этиш бўйича бажарилаётган ишлар бўйича вилоят сув хўжалиги, "Мерос" МЧЖ сув технологияларини қурувчи ташкилоти, туман ҳокимлигининг қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими ходимлари ва фермерлар иштирокида суҳбат олиб борилди ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилди.

🏞 2021-йилда сувни иқтисод қилувчи технологияларни олиш истагини билдирган фермер хўжаликларининг рўйхатлари шакллантирилди ва фермерлар ушбу техникаларни ишлаб чиқарувчи ташкилот билан ҳамкорликда ишлашни билдиришди.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Карантин нормаларига эътибор қилиб, ишимизни давом эттиришимиз керак

Шавкат Мирзиёев: Необходимо продолжать работу, не ослабляя внимания нормам карантина

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_тумани
#бунёдкорлик

💰 Янгийўл тумани "Халқобод” маҳалласида замонавий кўринишда қад ростлаган 140 ўринли тиббиёт бирлашмасини бунёд этишга республикамиз бюджетидан 34 миллиард сўм ажратилган.

🏗"Тошкент вилояти махсус монтаж қурилиш" масъулияти чекланган жамияти қурувчилари иншоотни барпо этишди. Бугунги кунда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 13 турдаги энг сўнгги замонавий тиббиёт жиҳозлари олиб келинди.

🏨 Махсус лойиҳалар асосида қурилган 100 ўринли юқумли касалликлар шифохонаси эса кеча фойдаланишга топширилди. Барча қулайликларга эга замонавий бинога янги мебель жиҳозлари, 35 та кислород концентратор, 3 та сунний нафас олиш аппарати, 52 та музлатгич келтирилди.

🏢 Шунингдек, 1 та 5-қаватли турар-жой биноси ҳам қуриб битказилди. Жами 24 та хонадондан иборат ушбу уй 2 ва 3 хонадан иборат бўлиб, кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларга узоқ муддатли кредит асосида берилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
​​#Янгийўл_тумани

Маҳалла раислари планшет билан таъминланади

📝 Янгийўл тумани ҳокими У. Ялгашев, сектор раҳбарлари, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари, маҳалла раислари ва уларнинг ўринбосарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

📌 Кун тартибидаги биринчи масала – карантин талабларига риоя қилган холда иш олиб бориш ва фуқаролар ўртасида карантин қоидаларини тарғиб қилишга бағишланди.

📖 Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими раҳбарлари ҳамда маҳалла раисларига чет давлатдан қайтган мигрантларнинг бандлигини таъминлаш ва уларнинг ҳолидан хабар олиш топшириғи берилди.

‼️Пандемия вақтида карантин талабларига зид равишда қилинаётган тўй маросимларини қатъий назорат қилиш туман Ички ишлар бўлими инспекторларига юклатилди.

📑Эндиликда фуқароларнинг кадастр ҳужжатларидаги муаммоларини ижобий ҳал этиб, хужжатларни ўз эгаларига сектор раҳбарлари орқали етказиб берилиши маълум қилинди. Бундан кўзланган асосий мақсад коррупция ҳолатларига барҳам беришдан иборатдир.

📱Шунингдек, келгусида маҳалла раисларининг иш самарадорлигини ошириш, иш жараёнларида қулайлик яратиш ва онлайн мулоқатларни қийинчиликларсиз амалга ошириш мақсадида ҳокимлик томонидан ҳар битта маҳалла раисига планшет олиб берилишини туман ҳокими У.Ялгашев таъкидлади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Янгийўл #имтиҳон

⚡️Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2020 йил 9 июндаги “2020-2021 ўқув йилида футбол маҳорат мактабларига ўқувчиларни қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш тўғрисида”ги буйруғига асосан Тошкент вилояти футбол маҳорат мактабига 2020-2021 ўқув йили учун ўқувчиларни қабул қилиш жараёнлари жорий йилнинг 20-21 август кунлари Янгийўл тумани Халқобод қўрғонидаги вилоят футбол маҳорати мактаб интернатида бўлиб ўтмоқда.

❗️Имтиҳон жараёнларида шаффофлигини таъминлаш мақсадида Олий спорт маҳорат мактаби директори ўринбосари Улуғбек Ибрагимов, Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Миллий олимпия қўмитаси вилоят бўлими ҳамда вилоят футбол ассоциацияси ишчи гуруҳи вакиллари ҳам кузатиб бормоқда.

📌Эслатиб ўтамиз, футбол маҳорат мактабига 2020-2021 ўқув йили учун жами 83 нафар ёшлар ҳужжат топширган бўлса, улардан 22 нафари имтиҳон жараёнлари натижасига кўра саралаб олинади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram