Yangiyoʻl tuman hokimligi axborot xizmati / Янгийўл туман ҳокимлиги ахборот хизмати
3.36K subscribers
26.3K photos
3.29K videos
80 files
11.2K links
Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг расмий телеграм канали.

Мурожаат: @Tumanpressa
Instagram: https://bit.ly/3rXniLD
Facebook: https://bit.ly/3yjFEHX
Youtube: https://bit.ly/3INm4IC
Туман ҳокимига мурожаат: https://t.iss.one/Fuqaromurojaatiuchun_bot
Download Telegram
Президент аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, экологик хавфсизликни таъминлаш, чиқиндиларни қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Санитар тозалаш хизматлари қамровини 90 фоизга етказиш, соҳага хусусий корхоналарни кенг жалб этиш зарурлиги таъкидланди. Экологик назоратни кучайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Президент провел совещание по вопросам укрепления здоровья населения, обеспечения экологической безопасности, совершенствования системы переработки отходов.
Отмечена необходимость расширения охвата услугами санитарной очистки до 90 процентов, в том числе за счет широкого привлечения в сферу частных предприятий. Особое внимание уделено вопросу усиления экологического контроля.

#Mirziyoyev #yigilish #ekologiya #chiqindi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#уйда_қолинг
#ваҳимасиз_карантин

Тошкент вилояти Янгийўл туман прокурори М.А.Рашидов бошчилигида 2-сектор ҳудудида коронавирус касаллигида касалланиб, уй шароитида даволанаётган 3 нафар оилалар холидан хабар олинди.

🍱 Ушбу оилаларга 12 турдаги зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. Шунингдек, тиббиёт бирлашмаси ходимлари вазиятни ўрганиб, керакли тавсияларини беришди.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
"Нафақа ёшидаги ногирон нега эҳтиёжмандлар рўйхатига киритилмади?” рукнида Тошкент вилояти Янгийўл тумани Байтиш маҳалласи Кенгертос кўчасида яшовчи Шомирза Рихсибоевнинг аҳволи оғирлиги тўғрисидаги маълумотларни ижтимоий тармоққа йўллаган фуқаро мурожаатига

РАДДИЯ

Янгийўл туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб- қувватлаш бўлими бошлиғи Н.Нормирзаева ва унинг ўринбосарлари Байтиш маҳалласи Кенгертос кўчасида истиқомат қилувчи Рихсибоевлар хонадонини ўрганди.

👬 Мурожаат бўйича борилганда Ш.Рихсибоевнинг 2 нафар ўғил фарзандлари борлиги ва уларнинг меҳнатга лаёқатли бўлиб, мавсумий ишлар билан банд эканлиги маълум бўлди.

📖 Маҳалла ходимлари томонидан "янги темир" дафтари рўйхатига қўйилганлиги, шунингдек маҳалла раиси томонидан озиқ-овқат махсулотлари етказиб берилаётганлиги аниқланди.

👨‍🔬 Шунингдек, шу куннинг ўзида ҳам озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. Фуқаро томонидан кўз шифокоридан кўрикдан ўтиши кераклиги айтилди. Мутасаддилар томонидан кўз шифокоридан кўрикдан ўтиш учун эртанги кун белгиланди.

📌 Ушбу мурожаат фуқаро Ш.Рихсибоев томонидан ижтимоий тармоққа чиқарилмаганлигини айтиб, ҳолат юзасидан узр сўради.

📌 Хулоса ўрнида шуни айтишимиз жоизки, Ш.Рихсибоев ногирон эмаслиги ва нафақа ёшига етмаганлиги аниқланди. Бир ҳовлида яшаб келаётган ўғли ва келини ҳам меҳнатга лаёқатли эканлиги маълум бўлди.

‼️ Кўриб турганингиздек бу каби масалаларга аниқлик киритилиб масаланинг иккинчи томонини ўрганиб кейин хулоса қилинса Ш.Рихсибоев каби фуқаролар хижолатли холатга тушиб узр сўрамаган бўлар эди ёки ижтимоий тармоқларда бу каби бир томонлама ёндашувларга ҳам бир мунча барҳам бериларди. Ана ўшанда ҳақиқатни талаб қилишса бўлади!

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
#уйда_қолинг
#топшириқлар_ижроси

Шу йилнинг 4 август куни Президент селекторида белгиланган топшириқлар ижросини ва тумандаги хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида касбга ўқитиш, тадбиркорлик маркази биноси бўйича Тошкент вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасининг биринчи ўринбосари О.Парпибоева ва туман ҳокими У.Ялгашев томонидан бир нечта маҳаллаларда ўрганиш ишлари олиб борилди.

🏢 Гулистон маҳалласида янги таъмирланаётган "Баркамол авлод" марказининг биносида хотин-қизлар тадбиркорлик маркази ҳамда реабилитация марказларини очиш белгиланди.

🪑 Нов маҳалласида яшовчи ҳунарманд Беҳзод Мадраимовнинг хонадонига бориб, ёғоч ўймакорлигини ривожланириш мақсадида устоз-шогирд анъанасини кенгайтириш масаласида олиб борилаётган ишлари билан танишди.

📌Ҳунарманд Б.Мадраимов тез кунларда 40 нафар хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашини билдириб ўтди.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
Ижтимоий тармоқларни биттагина интервъю билан "портлатиб" юбориш мумкинлигини шу инсон амалда кўрсатиб берди.

Қайси? Ким? Нима? Қачон?

Тадбиркорлик ва бунинг замирида халқ фаровонлигини кўзлаган партиянинг сарбони

Актам Хаитов

телеграм каналини кузатиб боринг. Энди партия янада яқин.

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEiEwc-ECYNvvKbB7g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Нурафшон_шаҳри
#Янгийўл_тумани

❗️Тошкент вилоятида пандемия даврида даромад манбаини йўқотган фуқаролар сони нисбатан ошди. Бундай синовли кунларда эҳтиёжманд хўжаликлар ҳолидан хабар олишга, ҳолатини ўрганишга, уларни моддий ва маънавий қўллаб қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

📖Давлат раҳбарининг махсус фармонига асосан секторлар томонидан ҳудуддаги ижтимоий аҳволи ҳамда турмуш шароити оғир бўлган оилалар рўйҳати шакллантирилиб, улардаги ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш орқали даромад манбаи кўзлаган "Темир дафтар" тутилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Тошкент вилояти Янгийўл тумани Миришкор маҳалласининг фуқаролари электр таъминоти, ичимлик суви ва йўлларни таъмирлаш масаласида йўлланган мурожаатига

МУНОСАБАТ

Мурожаатни ўрганиш мақсадида Миришкор маҳалласига Тошкент вилояти электр тармоқлари корхонасининг масъул ходими М.Муродов, Янгийўл туман ҳоким ўринбосари А.Акрамов, туман ҳокимлигининг ахборот хизмати раҳбари Р.Холмуротова, туман электр тармоқлари корхонаси, туман Сувоқова ИЧШК раҳбари, туман Ободонлаштириш бошқармаси Инфратузилма обьектларидан фойдаланиш бўлими бошлиғи иштирокида мурожаатда кўрсатилган манзилга бориб ўрганиш ишларини олиб боришди.

🏞 Усмон Юсупов масивви (Миришкор маҳалласи) қишлоқ хўжалиги харитасининг 1089 конторида жойлашган. Ҳозирда аҳоли томонидан қурилиш меъёрий қоидаларига амал қилмасдан, ўзбошимчалик билан тартибсиз холда аҳоли томорқалари учун ажратилган ер майдонларига уй-жойлар қурилган. Дала майдонлари фуқаролар томонидан ўзлаштирилган.

⚡️Янгийўл ТЭТК томонидан
Миришкор маҳалласининг мурожаатда кўрсатилган кўчаларига 2020 - 2021 йилларда манзилли дастур асосида 47 дона ўрнатилган темир-бетон таянчлар ўрнидан демонтаж қилинган эксплуатацияга яроқли ёғоч таянчларни ўрнатиш, 47 дона 0.4кв траверслар ўрнатиш, 188 дона ТФ-20 русумли 0.4кв изоляторлар ўрнатиш, 7.52 км узунликдаги АС-25 бўлган симлар ўрнатиш ишларини амалга ошириш белгилаб олинди.

🛣 Туман Ободонлаштириш бошқармасига 2021 йилда манзилли дастур асосида кўчаларга шағал қопламаси ётқизиш тўғрисида манзилли дастур тайёрлаш ва ишлаб чиқиш топшириғи берилди.

🚰 Миришкор маҳалласининг айрим кўчаларини ҳозирда “Тошкент сув таъминоти” Зангиота туман бўлими томонидан тоза ичимлик суви билан таъминлаб келмоқда. Миришкор маҳалласини тоза ичимлик сув таъминоти билан тўлиқ таъминлаш учун ушбу ҳудуд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 июн кунги № 516-сонли Осиё тараққиёт банки иштирокида “Тошкент вилоятининг шаҳар ва туманларида сув таъминоти ҳамда канализация тизимини реконструкция қилиш ва қуриш (2 босқич)” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирларига асосан 2021-2024 йилларга киритилган. Ушбу лойиҳага кўра Янгийўл туманининг юқори зоналарини тоза ичимлик суви билан тўлиқ таъминлаш режалаштирилган.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman