Yangiyoʻl tuman hokimligi axborot xizmati / Янгийўл туман ҳокимлиги ахборот хизмати
3.24K subscribers
25.7K photos
3.22K videos
74 files
11K links
Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг расмий телеграм канали.

Мурожаат: @Tumanpressa
Instagram: https://bit.ly/3rXniLD
Facebook: https://bit.ly/3yjFEHX
Youtube: https://bit.ly/3INm4IC
Туман ҳокимига мурожаат: https://t.iss.one/Fuqaromurojaatiuchun_bot
Download Telegram
​​#уйда_қолинг
#субсидия

🐄 2020 — 2022 йилларда хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкиларни сотиб олган хўжаликларга ҳамда республикада наслдор қорамолларни етиштирадиган наслчилик хўжаликларига субсидия берилмоқда.

📊 Субсидия
— республикадаги наслчилик хўжаликларида етиштириб сотилган наслдор қорамол учун ҳамда хорижий давлатлардан наслдор қорамол, қўй ва эчкиларни импорт қилишда харажатлар ўрнини қисман қоплаш учун юридик шахсларга бериладиган пул маблағи ҳисобланади.

Чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга давлат томонидан қуйидаги миқдорда субсидия ажратилади:

❇️ республикадаги наслчилик хўжаликларида етиштириб сотилган наслдор қорамолнинг ҳар бир бошига 1 миллион сўм;

❇️ хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамолнинг ҳар бир бошига 2 миллион сўм,

❇️ наслдор қўй ва эчкининг ҳар бир бошига 400 минг сўм.

📝 Субсидия олиш истагида бўлган Чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликлар Янгийўл туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи Ш.Юлдашевга мурожаат этишингиз мумкин.

📲 97. 714-97-19

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси муассислигидаги “Янги Ўзбекистон” нашрининг расмий канали ишга тушди.

Мамлакатимиз ва дунёда содир бўлаётган янгиликлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлишни истасангиз, обуна бўлинг:

Обуна бўлинг ва дўстларга улашинг
👇 👇 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEsyY4QU85kzq9WfSQ
Президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида коронавирус пандемиясини жиловлаш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинмоқда.
Жойлардаги бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш тизими ишини янада жонлантириш кераклиги таъкидланди.
Олимлар ва тажрибали шифокорлар билан маслаҳатлашган ҳолда, вакцина харид қилиш ва аҳолини вакцинация қилиш йўлларини пухта ўрганиб чиқиш топшириғи берилди.

На проходящем под председательством Президента видеоселекторном совещании анализируется проводимая работа по сдерживанию пандемии коронавируса.
Отмечена необходимость дальнейшей активизации работы системы первичной медицинской помощи на местах.
Поручено всесторонне изучить совместно с учеными и врачами возможности закупки вакцины и вакцинации населения.

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#уйда_қолинг
#ваҳимасиз_каратин

📲 Янгийўлликлар телеграм канали орқали Ниёзбош маҳалласи О.Қўчқаров кўчаси144-уйда яшовчи Моҳира Ўтбосаровадан келган мурожаатга

МУНОСАБАТ

🔖 Фуқаро Моҳира Ўтбосарованинг хонадонидан ҳеч ким хабар олмаётганлиги тўғрисида шикоят хатини юборган.

🚐 Ҳолат юзасидан 71-ҚОП бўлим мудири М.Нишоналиева аниқлик киритди. Унга кўра М.Ўтбосарованинг ўғлида касаллик аниқланиши билан мобил гуруҳ аъзолари бориб керакли тавсияларини берган ва ўша кундан то ҳозирги кунгача шифокор назоратида бўлиб, керакли тавсиялар бериб борилмоқда.

📝 Бундан кўриниб турибдики, М.Ўтбосарова ёлғон кўрсатма берган. (Юқоридаги суратда М.Ўтбосарованинг ўз қўли билан ёзилган тушунтириш хати )

‼️
Ҳурматли фуқаролар! Бош прокуратура аҳоли орасида ёлғон, ҳақиқатга тўғри келмайдиган ва ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш учун жиноий жавобгарлик мавжудлигини яна бир бор эслатамиз!

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
5 август - "Халқаро светофор куни"

1914 йилда содир бўлган воқеа шарафига 5 август – «Халқаро светафор куни» деб нишонланади. Ушбу кунда Америка шаҳри Кливлендда илк бор замонавий ускуна пайдо бўлган. Ускунада қизил ва яшил фонарлар бўлган, шу билан бирга, ранглар ўзгарганда ўзидан товуш чиқарган.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
#уйда_қолинг
#дезинфекция

Тошкент вилояти Янгийўл тумани маркази ҳамда қўшни туманлар билан чегарадош маҳаллаларда Коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш ва аҳоли саломатлигини асраш мақсадида туман ИИБ ва СЭОМ ходимлари билан ҳамкорлигида ОВХ -600 аппарати ёрдамида дезинфекция ишлари олиб борилди.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
ИШГА ТАКЛИФ

🐄 Янгийўл тумани Қовунчи маҳалласи "MUFASSAL AGRO INVEST" фермер хўжалиги бўш иш ўринларига ишлаш истагида бўлган аёлларни ишга таклиф этади.

👩‍👩‍👧‍👧 Оддий ишчи - 1 киши (иш куни 15 кун) - 1 000 000 сўм
Бузоқ боқар - 2 киши - 1 500 000 сўм
Сут соғувчи - 2 киши - 1 500 000 сўм

📲 Мурожаат учун:

97. 879-99-59
97. 333-73-23

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
#уйда_қолинг
#мурожаат_ва_ечим

Тошкент вилояти Янгийўл тумани Чортоқ маҳалласи фуқароларининг туман ҳокими У.Ялгашевга қилган мурожаатига биноан маҳалла ҳудудида жойлашган 4417 трансформаторининг юкламаси енгиллаштирилди.

⚡️Туман электр тармоқлари корхонаси ходимлари таянч устунлар ўрнатиб, Чортоқ маҳалласининг 160 та хонадони янги трансформаторга уланиб берилди.

📝 Кўрсатилган амалий ишдан миннатдорчилик сифатида Чортоқ маҳалласининг фуқаролари ёзма равишда ўз ташаккурларини билдиришди.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
Корхона ва ташкилотлар диққатига!

📚 Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг “2020 йил учун Давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2019 йил 2 октябрдаги 10-мб сонли Қарорига мувофиқ, Тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахслар (кичик корхона ва микрофирмалар, фермер хўжаликлари, банклар, суғурта ташкилотларидан ташқари), тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмалари 1-moliya shakli (ойлик) “Ташкилотнинг молиявий аҳволи тўғрисида ҳисобот”ини ҳисобот давридан кейинги ойнинг 18-санасидан кечиктирмай, ҳамда Тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахслар (кичик корхоналар, микрофирма ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларидан ташқари), тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмалари ва нотижорат ташкилотлари 1-K shakli (ойлик) “Ташкилот фаолияти тўғрисида ҳисобот”ини ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-санасига кечиктирмай ўз вақтида ва сифатли тақдим этишларини эслатиб ўтади.

Маълумот учун:

☎️ 70. 601-00-58

Янгийўл тумани статистика бўлими

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятидаги анклав ҳудудлар.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг ўзаро чегарадош бўлган туманлари ҳудудларини ўзгартириш бўйича тайёрланган лойиҳалар тақдимотида кўриб чиқилган масалалар ва вазифалар ҳақида шунингдек Тошкент вилоятидаги анклав ҳудудлар тўғрисидаги Давергеодезкадастр қўмитаси раиси Халилилло Собиржонович Турахужаев томонидан “OʻZBEKISTON24” телеканалига берилган интервью.

Пойтахтдан Тошкент вилоятига 1010 гектар, вилоятдан пойтахтга 10196 гектар ер майдони ўтказилиши режалаштирилган.

https://t.iss.one/tvkad
#уйда_қолинг
#СALL_CENTER

📌 Тошкент вилояти Янгийўл туманида СOVID 19 инфекциясига чалинган беморларга кўмак кўрсатувчи ва доимий фаолият юритувчи СALL CENTER лар рўйхати билан танишинг.

☎️ Қисқа рақам 1275

70-сонли ҚОП
70. 601-07-48
70. 601-00-03

71-сонли ҚОП
70. 603-83-97
70. 603-87-57

72-сонли ҚОП
70. 606-67-48
70. 606-63-03

73-сонли ҚОП
94. 364-01-03

74-сонли ҚОП
70. 606-57-14
93. 594-90-58

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
#уйда_қолинг
#мурожаат_ва_ечим

📝 Тошкент вилояти Янгийўл тумани Гулбаҳор шаҳарчасидаги оқава сув тармоғида вужудга келган носозликлар туфайли ушбу ҳудудда яшовчи кўп қаватли уйларнинг фуқаролари туман ҳокимлигига мурожаат этишган.

👨‍👩‍👧‍👦 5 август куни туман ҳокими ушбу носозлик бўйича жойига чиқиб аҳоли билан учрашди ва вазиятни ўрганди.

❗️Учрашув якунида туман ҳокими тегишли мутасаддиларга ушбу муаммони зудлик билан ҳал этиш бўйича топшириқлар берди.

🚒Берилган топшириқларга биноан бугун эрта тонгдан Тошкент вилоятида ягона бўлган махсус техника транспорти етиб келди. Ушбу техника ёрдамида Кўкаламзор, Гулбаҳор, Навбаҳор, Аҳил, Шодлик маҳаллаларидаги оқава сув қувурларини тозалаш ишларини бошлади.

📌 Бугун кун давомида Гулбаҳор шаҳарчасидаги барча оқава сув қувурларини тозалаш ишлари якунига етказилади.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman