Yangiyoʻl tuman hokimligi axborot xizmati / Янгийўл туман ҳокимлиги ахборот хизмати
3.5K subscribers
27.5K photos
3.42K videos
87 files
11.6K links
Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг расмий телеграм канали.

Мурожаат: @Tumanpressa
Instagram: https://bit.ly/3rXniLD
Facebook: https://bit.ly/3yjFEHX
Youtube: https://bit.ly/3INm4IC
Туман ҳокимига мурожаат: https://t.iss.one/Fuqaromurojaatiuchun_bot
Download Telegram
#уйда_қолинг

😷 Ниқоб тақишнинг ҳам қоидалари бор. Юқоридаги кўрсатма орқали бу ҳақда танишинг👆

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#уйда_қолинг

МУРОЖААТ

📖 Тошкент вилояти Янгийўл тумани бош Имом-хатиби Мадумаров Боходир хожи домла барча мусулмонларни кириб келаётган Қурбон ҳайити айёми билан мубарокбод этиш билан бирга, мусулмон оламининг байрами Қурбон ҳайитини карантин даври бўлганлиги боис оила даврасида ўтказиш кераклиги тўғрисида мурожаат этди.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
#уйда_қолинг

🚰 Тошкент вилояти Янгийўл тумани “Писталик” ва Янгийўл шаҳар "Сабо" маҳалла аҳолиси бир неча йиллар давомида ичимлик сув таъминотида узилишлар юзага келганлиги сабабли қийналиб келишаётган эди.

🛠 Ўзбекистонда коронавирус (COVID-19) пандемия даврида, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиқларини муҳофаза қилиш мақсадида “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Янгийўл шаҳар бўлими ходимлари томонидан қилинган саъй-ҳаракатлари натижасида 200 метр масофага янги 160 диаметрли ичимлик сув қувурини ётқизилиш ишлари олиб борилмоқда.

📌 Таъмирлаш ишлари якунига етгач, ичимлик сув насос агрегати ишга туширилиб, ичимлик сув таъминоти тикланади.

💧Хар биримиз сувни исроф бўлишига йўл қуймасликни, сув бу оби-ҳаёт ва олий неъмат эканлигини эсдан чиқармайлик!

"Тошкент сув таьминоти" мчж Янгийўл туман-шаҳар бўлими

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
Президент Шавкат Мирзиёев яширин иқтисодиётни қисқартириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Солиқ ислоҳотларини давом эттириб, яширин иқтисодиётга йўл қўймайдиган тизим жорий этиш вазифаси қўйилди. Давлат харидлари ва инвестиция лойиҳаларида коррупцияга чек қўйиш, Давлат харидлари ахборот порталини ишга тушириш бўйича топшириқлар берилди.
Кичик бизнес учун солиқ маъмуриятчилигини соддалаштириш, тадбиркорликка оид тартиб-таомилларни қисқартириш зарурлиги таъкидланди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам сокращения теневого сектора в экономике.
Поставлена задача продолжить налоговые реформы и внедрить систему, которая бы исключала теневую деятельность. Даны поручения по искоренению коррупции в сфере госзакупок и инвестпроектов, запустить портал госзакупок.
Указано на необходимость упрощения налогового администрирования для малого бизнеса, дальнейшего сокращения разрешительных процедур.

#Mirziyoyev #yigilish #iqtisodiyot #korruptsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#уйда_қолинг
#биз_сиз_учун_ишлаяпмиз
#куз_қиш_мавсумига_тайёргарлик

☔️ Тошкент вилояти Янгийўл туманида 4 та сектор раҳбарларининг саъи-ҳаракатлари билан куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари бошланди.

🏗 Туманнинг Кенг-кичик, Юксалиш ва Қўшёғоч маҳаллаларидаги яроқсиз ҳолга келган электр сим ёғочларини янгисига алмаштириш мақсадида 50 млн сўм маблағ ажратилиб, Тошкент вилояти ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан жами 40 та сим ёғочлар келтирилди.

📌Туман миқёсида маҳаллалардаги яроқсиз ҳолга келган сим ёғочларни янгисига алмаштириш ишлари давом этади.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Жамоатчилик билан ҳамнафас бўлиб, баралла, қаттиқроқ гапириб, хуфёна иқтисодиёт ва коррупцияни синдира олсак, натижа албатта бўлади» — Президент Шавкат Мирзиёев


✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
#уйда_қолинг
#шифокорлар_эътиборда

🔰Тошкент вилояти Янгийўл туманида аҳоли саломатлигини асраш йўлида фаолият олиб бораётган 103 хизмати ходимларини ва СOVID-19 билан кураш йўлидаги фидокорона хизматлари учун туманнинг марказий Штабида хизмат қилаётган тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш мақсадида Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Муроджон Носиров Янгийўл туманига ташриф буюрди.

🎁 Ташриф мобайнида тиббиёт ходимлари билан учрашиб, М.Носиров ва туманнинг 4 та сектор раҳбарлари оғир дамда эл хизматида ҳақиқий қаҳрамонлар каби жасорат кўрсатаётган шифокорларга ўз ташаккурларини билдириб совғалар ва озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатишди.


✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#остаться_дома
#щедрость_и_поддержка

Новости 24
Благотворительные мероприятия в Ташкентском и Янгиюльском районе Ташкентской области

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#уйда_қолинг
#саховат_ва_кўмак

📦 Тошкент вилояти Янгийўл туманида хайрия ва саховат тадбирлари давом этмоқда.

Бу ҳақда батафсил Ўзбекистон 24 телеканали орқали танишинг👆

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
#уйда_қолинг
#саховат_ва_кўмак
#меҳр_улашайлик

Тошкент вилояти Янгийўл туманида "Саховат ва кўмак" доирасида амалий ишлар давом этмоқда.

📝 Тумандаги хонадонларни ўрганиш жараёнида ногиронлар аравачасига мухтож фуқаролар аниқланди.

🔖 "Саховат ва кўмак" доирасида
амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Саид ота ва Бунёдкор маҳаллаларида яшовчи фуқароларга Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими томонидан аравачалар ўз эгаларига топширилди.

📦 Шунингдек, эҳтиёжманд оилаларни ҳам қўллаб-қувватлаш мақсадида озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman